Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЎЗБЕКНИНГ ЎЗ ДАВЛАТИ БОР

“Меҳр – 3” номи остида амалга оширилган амалиётни турлича талқин қилиш мумкин. Ва бу талқинларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. “Инсон ҳуқуқларининг тикланиши”, “Инсон қадрининг юксалиши”, “Бемисл жасорат”, “Жуда катта савоб” тарзидаги ёндашувлар тез-тез қулоққа чалинмоқда. Албатта, бу таърифлар...

Давоми пастда👇
https://telegra.ph/ЎZBEKNING-ЎZ-DAVLATI-BOR-12-11
​🌹Қуръон ўқиган банда...🌹

📖 Қуръон ўқиган банда вақтини бой бермайди,
Ҳар соат дақиқасин
яхшиликка боғлайди.

📖 Қуръон ўқиган банда ҳеч қўполлик қилмайди,
Жами ёмон феълини ҳалимликка боғлайди.

📖 Қуръон ўқиган банда ҳақиқатни англайди,
Юрган ёмон йўлларин ҳидоятга боғлайди.

📖Қуръон ўқиган ўғил ота-онасин сийлайди,
Таъзим ила доимо хизматига бел боғлайди.

🌴Онам - жаннатим дейди, отам - давлатим дейди,
Инжиқланса гар улар, меҳр билан сийлайди.

📖Қуръон ўқиган она фарзандларин ўйлайди,
Гўзал тарбия билан нур-Исломга юллайди.

📖Қуръон ўқиган ота дуо қилиб тўймайди,
Хидоят сўраб Ҳақдан, қўли сира толмайди.

📖Қуръон ўқиган эрлар номусини ўйлайди,
Аёлларин ҳаққини бурчим, дея қўллайди.

📖Қуръон ўқиган аёл оиласин ўйлайди,
Яхши - ёмон кунларин сабр билан боғлайди.

📖Қуръон ўқиган эрлар касбу корин поклайди,
Ризқини ҳалоллигин ибодатга йўллайди.

📖Қуръон ўқиган аёл торликда «дод» демайди,
Ризқини Аллоҳдан деб, шукурга бел боғлайди.

📖Қуръон ўқиган аёл кенгликда ховлиқмайди,
Сармоя сарфлашда исрофга йўл қўймайди.

📖Қуръон ўқиган келин бахтини кўп ўйлайди,
Келин бўлган уйини ўз уйим, деб уйлайди.

📖Қуръон ўқиган келин қайсарлик ҳеч қилмайди,
Чақимчилаб ҳаммани душман қилиб қўймайди.

📖Қуръон ўқиган қайнона ёшлигини ўйлайди,
Насиҳатни Қуръону, ҳадис билан қўллайди.

📖Қуръон ўқиган она қизим омонат, дейди,
Омонат эгасини вафо билан сийлайди.

📖Қуръон ўқиган олим илмин риё қилмайди,
Бидъату хурофотга ҳалқини йўлламайди.

📖Қуръон ўқиган олим ҳидоятдан тоймайди,
Намозда қоим туриб, ҳалқин дуо айлайди.

📖Қуръон ўқиган қўшни муросани ўйлайди,
Жанжал қилиб ҳар ишда ғийбат қилиб юрмайди.

📖Қуръон ўқиган қуда таъмагирлик қилмайди,
Қудачилик ишларин Ислом билан боғлайди.

📖Қуръон ўқиган шогирд устозини сийлайди,
Роббига дуо қилиб мағфиратин сўрайди.

📖Қуръон ўқиган банда жигарларин ўйлайди,
Алоқани Аллоҳнинг арқонига боғлайди.

📖Қуръон ўқиган банда қабрни кўп ўйлайди,
Ҳар амалин зўр қилиб, қабрини зийнатлайди.

📖Қуръон ўқиган банда Қиёматни ўйлайди,
Гувоҳ бўлур Қуръон деб, амалга бел боғлайди.

📖Қуръон ўқиган банда тинчликни кўп ўйлайди,
Ҳар ҳолатда ақлини ҳадис билан боғлайди.

📖Қуръон ўқиб муслима тавфиқ сўраб йиғлайди,
Қабул қилар Аллоҳ деб кўп умидлар айлайди

@Rohmanga_oshiqlar
Audio
❓Онам ва бувим менга иқтидо қилиб, фарз намозларини ўқисалар бўладими?
----------------------------
Ҳазрати Умар
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Ҳазрати Умар

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Audio
❓Шом намозининг қазосини ўкиш мумкинми?
-----------------------
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон фариштадан юқори бўлиши мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉 @odamlar_orasida_dastur
Дўстим менга айтди:

📍 «Қуръон ёдламоқчиман. Лекин жуда дангасалик қилар эдим. Кечаси туриб:

اللهم اجمع كلامك في صدري

«Аллоҳумма ижмаъ каламака фи содрий»
ни ўқидим. Натижада бир ойда етти пора ёдладим».

🔰Дуонинг маъноси:
«Эй Аллоҳим! Каломингни қалбимга жамла!»
Audio
❓Тўққиз ёшли синглим бор. Унга намоз ўқишни ўргатдик. Лекин намозларини ўз вақтида ўқимайди ҳатто, рағбатлантириб турсам ҳам. Қандай маслаҳат берасиз?
----------------------
БАХТИЁР БАНДА

📌Имом Шотибий айтдилар:

🔰Банданинг бахтиёр эканининг аломатлари – ибодатни унга осон қилиб қўйилиши, амалида суннатга мувофиқ қилиб қўйилиши, салоҳиятли кишилар билан ҳамсуҳбат қилиб қўйилиши, биродарлари билан ахлоқини гўзал қилиб қўйилиши, халойиққа яхшиликни улашувчи қилиб қўйилиши, мусулмонларга эътиборли бўлиши ва вақтларидан унумли фойдаланувчи қилиб қўйилишидадир.
Audio
----------------------
❓Ҳозирги кунда жамоат ташкилотларида фойдаланилаётган электр токи хам бировнинг хақими? Мисол учун, чой дамлаб ичиш, телефон батареясини қувватлаш ва WI-FI интернетдан фойдаланиш...
Устоз Салоҳиддин домла.
<unknown>
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Ҳақ билан ҳазил қилиш.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
❓Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида, уларнининг оилалари хақида билмоқчи эдим...
-----------------------
📍Қисқа жавоб

✨Оталари: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
✨Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.
✨Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.
✨Амакилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.
✨Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.
✨Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.
✨Ўғиллари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
✨Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
✨Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.
✨ Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

📌Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия» асари асосида тайёрланди.

(Мавзуга батафсил қайтамиз, иншааАллоҳ)
​​📝​​РИЁКОР БЎЛМАНГ!

Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бютик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсга келади...

Салим АЙЮБИЙ..
СИНОВЛАРНИНГ КАТТАСИ


Инсон харом ейиш, зулм, зино, ўғрилик қилиш ва ароқ ичиш каби ишлардан тийила оладию, тилини тийишга келганда ожизлик қилиб қолади.

Келинг, яхшиси бу хусусда салафларнинг холига бир назар ташлайлик.

Вахб айтади:

″Мен бирор инсонни ғийбат қилсам бир кун рўза тутиб бераман, деб назр қилдим. Аммо ғийбатни ташлай олмадим. Ғийбат ҳам қилавердим, рўза ҳам тутавердим. Кейин ҳар бир ғийбатим учун бир дирҳам садақа қиламан, деб ният қилдим. Шу дирҳамларни яхши кўрганимдан ғийбатни ташладим″.

Суфён ибн Хусайн айтади:
″Илёс ибн Муовиянинг олдида ўтирган эдим, бир киши ўтиб қолди. Мен уни камситадиган бир гап айтдим. Шунда у:″Жим бўл″, деди.

Кейин менга Илёс ибн Муовия шундай деди:

- Румга қарши уриш қилганмисан?

- Йўқ.

- Мўғул-татарларга қарши уриш қилганмисан?

- Йўқ.

- Сендан руму-мўғиллар саломат бўлибдию, мусулмон биродаринг саломат бўлмабди-да.

Шундан кейин бу ишни қайтиб қилмадим″.
МУҚТАДО

Қиссанинг соҳиби айтади:
“Масжидда намоз ўқидим. Ёнимда ажойиб бир болакай намоз ўқиди. Салом берганимиздан сўнг менга қараб салом бериб табассум қилди ва: “Мен сизни дуо қилдим!”, деди. Унинг гапи ва жозибали табассумидан бутун вужудим титраб кетди.

У чўнтагидан бир дона қанд чиқариб менга ҳадя қилиб, менинг гўзаллик сабаб учган ҳушимни яна ўрнига қайтарди. Мен ундан нега бундай қилаётганини сўраганимда менга: “Онам Руқайя шундай ўргатган!”, деди. Мен унинг гапидан таъсирланиб йиғлаб уни қучоқладим. Тасаввур қилинг! Ёш гўдак масжидда ўйнамасдан одоб билан намоз ўқимоқда. Намоздан сўнг табассум қилиб ўнг ёнидаги кимсани дуо қилаяпти ва унга қанд совға қилаяпти. Бу муқтадоларнинг иши!

Ҳикоя ҳали тугагани йўқ. Мен ҳам у каби иш қилишни ният қилдим. Ўнг томонимдаги кимсаларни дуо қилишни, уларга салом беришни, улар билан лутф ила бир он бўлсада муомала қилиб сўнгра кетишни қасд қилдим.

Бугун олдимда хотира дафтарим турибди. Унда мен ҳар намоздан сўнг салом бериб лутф ила муомала қилганимдан сўнг менга ўз ҳиссиётларини изҳор қилган ўнг томонимдаги кишиларнинг гаплари битилган. Мен ҳар лаҳза кичкина ишларнинг ортида буюк ажрлар турганини ҳис қилганман.

Кеча шомдан сўнг юзи қора, аммо қалби оқ бир йигитга салом бердим. У Ганадан келган экан. Қалби юмшоқлигининг акси ўлароқ унинг тили оғир эди. Мен уни дуо қилганимни айтдим. У табассум қилди ва раҳмат айтиб кифтимга урди. У озгина жим туриб сўнгра йиғлаб юборди ва деди: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, дуони сукут сақловчиларнинг гапирадиган гапи, ўзаро муҳаббат қилганларнинг ҳадяси қилди!”. У менинг қўлимни муҳаббат билан сиқди ва кетди.

Шунда билдимки, Аллоҳ таоло дардли қалбларга дуо ила унинг ичини обод қилиш учун соғинч тўла қалбларни рўбарў қилар экан. Махфий яқинлик ва ёқимли муҳаббат. Бўш қўлдан қалб саломатлиги умидлироқдир.

Бир яқинимни кўриш учун шифохонага бордим. Шу баҳонада ўзим танимайдиган Суданлик бир беморнинг хонасини тақиллатдим. Ундан ҳол сўрадим. У қанд касаллиги сабаб оёғидан ажралган экан. У билан очиқ юзда саломлашиб қучоқлашиб дедим: “Эҳтимол кесилган оёғингиз сиздан олдин жаннатга киргандир! Ҳозир аҳволингиз қандай?”. У: “Жуда яхши”, деди. Унинг ёнида ўтирдим. Тасбиҳим бор эди. Уни унга совға қилдим. У билан анча дардлашиб ўтириб уни умидсизликдан ҳаёт томон олиб чиқдим. У мендан: “Мени танийсизми?”, дея сўради. Мен: “Аллоҳ бизга айтганки, ким бир беморни зиёрат қилса унга жаннатда бир боғ берилади. Унинг учун етмиш минг фаришта истиғфор айтади. Шуни билгач шошиб келавердим сиз томон!”, дедим.

У билан видолашаётганимда шундай деди: “ Менинг Суданда оилам бор. Мени зиёрат қилган эса фақат сиз бўлдингиз!”.

Биз хайрлашдик. Унинг ёноқларидан қайноқ ёшлар оқар эди. Ана шунда Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: “Бемор бандамни зиёрат қилганингда унинг ҳузурида Мени топар эдинг”, деган гапини англагандек бўлдим.

Борлиқдаги арзимас зарраларга ҳаёт беришни менга бир кичкина гўдак ўргатди. Буларнинг барчаси унинг онаси Руқайянинг саҳифасига битилди иншааллоҳ!

Гарчи кишиларга табассум қилиш бўлсада, яхшиликни арзимас деманг. Эй Роббим! Бизга солиҳ бандаларингни учраштир, улардан ибратлантир!”.

Али Саллобий

Abdulqodir Polvonovdan
❓Жума намозида жамоат оралаб, одамларни суриб, уларни безовта қилиб, олдинги сафга ўтиш мумкинми?
—————————————
Жавоб:
Жума одоблари ўн бештадир:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва унга керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.
2. Жума кунида ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида ривоят этилган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – бу жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл этиш.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ишлатиб тишларни тозалаш, олдин зикр этилган кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби бошқа тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.
4. Жума намозига такбир айтиб пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта… – тарж.). Жоме масжидига охиста ва виқор билан юриб бориш лозим. Масжиддан ташқарига чиққунга қадар унда эътикофда бўлишни ният этиш.
5. Одамларнинг елкасини босиб ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.
7. Биринчи сафни талаб этиш. Агар маъқул бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторга ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб минбарга йўлланса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб этиш билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт ёки олти ракат суннат намози ўқиш.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, афзал.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни ҳузури қалб ва дуои зикрлар билан кузатиб бориш.
Уламойи киромлар бу соат тўғрисида ихтилоф этишади. Имом Муслимнинг Абу Мусодан ривоят этган якка ҳадисларида бундай талқин этилади: «Бу соат имом минбарга келиб ўтириши билан намоз ниҳоясига етгунга қадар бўлган вақт ўртасида бўлади». Бошқа бир ҳадисда қуйидагича ривоят этилган: «Бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасида топилади». Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан зикр этилган ҳадиси шарифда эса: «Дуолар ижобат бўладиган бу соат аср намозининг охирги соатигачадир», дейилади. Анас ибн Моликнинг ҳадисларида қуйидагича нақл этилади: «Бу муборак соатни аср намози билан қуёш ботгунга қадар бўлган вақт орасидан ахтаринглар».
Абу Бакр Асрам эса қуйидаги фикрни айтганлар: «Бу ҳадислар икки мазмундан холи эмас: ё бу ҳадисларнинг баъзиси баъзисига қараганда саҳиҳроқ, ё рамазон ойининг ўн кунлигида қадр кечаси кўчиб юрганидек, бу соат ҳам ўзгариб туради».
11. Бу кунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни зиёда этиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Кимки жума кунида менга саксон марта саловот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) авф этур». (Бу заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий ўз «Муснад»ида келтирган.) Агар намозхон хоҳласа, намозда Пайғамбар алайҳиссалом учун қуйидаги дуони зикр этиши мумкин: «Эй Аллоҳим! Муҳаммадга василани, фазилатни, олий даражани бергин, ул зотни Ўзинг ваъда этган чиройли мақомга юборгил! Эй Аллоҳим! Пайғамбаримизни бизнинг номимиздан ўзига муносиб ажр-азим билан сарафроз эт!»
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Шу куни Каҳф сурасини ўқиш. Ҳазрат Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят этилган ҳадиси шарифда ривоят этилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Улуғлиги осмон ва ерни тўлдирган ва уни ёзиб турувчи котибига ҳам шундай улуғ ажр бериладиган сура ҳақида сўзлаб берайми? Бу сурани кимки жума кунида ўқиса, жума билан бошқа иккинчи жума ва зиёда яна уч кун мобайнида қилган гуноҳи сағиралари кечирилади. Қайси бир киши уйқуга ётишдан олдин бу сура охиридаги беш оятни тиловат этса, Аллоҳ таоло кечанинг қайси вақтини хоҳласа, уни ўша соатда уйғотади». Асҳоблар: «Орий, айтинг», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У Каҳф сурасидир», деб жавоб бердилар. (Имом Шавконий ўзларининг «Ал-фавоид ал-Машму» китобларида бу сохта ҳадис, деб зикр этганлар.) Яна бошқа бир ҳадисда бундай дейилган: «Жума кунида ёки жума кечасида кимда-ким Каҳф сурасини тиловат этса, фитнадан омонда бўлади». Бу ҳадис муқаддам зикр этилган ҳадисдан кифоя этади (яъни, бу ҳадис олдинги ҳадиснинг ўрнини тўлдиради). Жума кунида Қуръони каримни кўп ўқиш мустаҳаб. Қодир бўлса, Қуръони каримни жума кунида ёки жума кечасида хатм этиш керак.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақотлар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тақдим этиш керак. Жума кунида «Тасбеҳ» намозини адо этиш мустаҳаб. (Ҳофиз Абул Ҳасан ал-Мақдасий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган.)
15. Жума кунини охират амалларига хос этиш мустаҳаб. Ўзини дунёнинг барча машғулотларидан қайтариб (тўхтатиб) четга олиш яхши.

🔰“Минҳожул қосидийн” китобидан
Имоми Аҳмад ибн Қудома Мақдисий
Абдулҳамид Турсун таржимаси
Audio
❓Аллоҳдан ўқишга киришимда ёрдам бер деб дуо қилиб сўрасам бўладими?
-----------------------
❓Ҳанафий мазҳабида эр хотинига бир йилда икки сидра кийим бош олиб бериши фарзми? Агар фарз бўлса, олиб бермаган эркак гуноҳкор бўладими? Мисол учун бир аёлни ўзининг касби бор ўзини ўзи таъминлай олса, эридан пул сўрамаса, уни эри ҳам хотинига пул беришни зарур деб билмаса, эрни ҳукми қандай бўлади? Хотини пул топса-топмаса, эр таьминлаши керакми?
————————————
Ушбу савол бениҳоя долзарб бўлгани учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг аёлнинг эрдаги ҳақлари хусусда берган жавобларини тўла келтирдик. Диққат билан ўқинг ва манфаатланинг, татбиқ этинг!

📌 Хотиннинг нафақаси эрга вожибдир. Никоҳдан сўнг хотиннинг нафақаси эрга вожиб бўлади. «Нафақа» сўзи «яхшиликка маблағ чиқариш» маъносини англатади. Шариатда эса, ўз қарамоғидаги шахсни етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Нафақанинг эрга вожиб бўлиши Қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит бўлган.
Қуръондан далиллар:
Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида марҳамат қилади:
«Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳар бир нафсни Ўзи берганидан ортиқчага таклиф қилмас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур», - (7-оят).
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади:
«Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир», - (233-оят).
Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида марҳамат қилади:
«У(аёл)ларга имконингиз борича, ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг», - (6-оят).
Суннатда келган далиллар:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида дедилар:
«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бор». Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.
Ҳаким ибн Муовия Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳаққи бор?» – дедим. «Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан, қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», – дедилар у зот».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ҳинд бинти Утба: «Ё Расулуллоҳ, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар, унга билдирмай олсамгина бўлур», – деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», – дедилар у зот.Икки Шайх ривоят қилишган.
Барча уламолар аёлларнинг нафақаси эрларига вожиб бўлишига иттифоқ қилганлар.Аёл киши эрнинг хизматларини қилганидан кейин, унинг измида бўлгандан кейин, албатта унинг нафақаси эрга вожиб бўлади.Нафақа ҳақида қуйидаги масалаларни билиб олиш ва уларга ихлос билан амал қилиш оила ва унинг аъзолари учун ўта муҳимдир:
1. Нафақанинг миқдори иккисининг ҳолига қараб бўлади. Иккиси бой бўлса, бойники, камбағал бўлса, камбағалники бўлади. Эр бой, хотин камбағал ёки аксинча бўлса, икки ҳолнинг ўртасида бўлади. Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам. Ҳар бир оила ўзининг иқтисодий ҳолидан келиб чиқиб хотиннинг нафақасини белгилаши керак. Эрлар мумсиклик қилмасликлари, хотинлар ҳаддан ташқари талабни кучайтирмасликлари лозим. Ҳозирги кунимизда баъзи ҳолатларда хотинларга нафақа масаласида зулм бўлаётгани ҳақида шикоятлар кўп. Эркакларнинг кўплари аёлларининг нафақа билан таъминлаш борасидаги бурчларини шараф билан адо этаётганлари қувончли ҳолат. Аммо баъзилар хотинини нафақа билан таъминламагани ҳам етмагандек, бошқаларнинг хотини ишлаб пул топаётибди, сен ҳам мени боқ, деб телевизор кўриб ётишибди. Бу чидаб бўлмас ҳолдир. Фақиҳ уламолардан нақл қилинган “Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам”, деган жумла ҳам бугунги кунимизда алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб қолди. Кўпчилик хонадонларда келин бемор бўлиб қолса, отасиникига олиб бориб қўйишни фарз ёки вожиб деб англаётганлар ҳам йўқ эмас. Ота-она, қариндошлар ёки таниш билишлар хотини бемор бўлган эркакка, аёлининг бемор бўлибди, отасиникига олиб бор, дейишни ўзларига фахр деб билишади. Яна келин тузалган кунининг ўзидаёқ уни қайтариб олиб келишга амр қилишдан хижолат ҳам бўлишмайди. Чунки, бу одатга айланиб қолди. Аслида, бу ўзини билган ҳар шахс учун ор-номус бўлиши керак. Келин отасиникидан бемор бўлиб қолса ҳам, эр уни ўз уйига келтириб даволаши лозим.
Эрга хотини учун вожиб нафақалар беш қисмдир: а). Таом. Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва овқатга қўшиб ейиладиган нарсалар (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) ҳамда овқат пишириш учун кетадиган барча нарсалар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади. б). Кийим. Етарли даражада, бир сидра кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида «Ҳар олти ойда бир сидра янги кийим олиб берилади», дейилган. в). Маскан. Эр ўз хотинини маскан билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти даражасида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган бўлиши шарт. Унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим.г). Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради. д). Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари.

(Давоми бор)
ХОТИННИНГ ЭР УСТИДАГИ ҲАҚЛАРИ ХУСУСДА - 2
2. Агар эр моли бўла туриб нафақа бермаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Хотин талаб қилса, бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса қамалмайди.
3. Ўзбошимчалик билан уйидан чиқиб кетган, қарз учун ҳибсга олинган, касаллиги туфайли куёвнинг уйига келтирилмаган, куч ила зўрланган ва эрисиз ҳаж қилган аёлга нафақа йўқ. Агар эри билан ҳаж қилса, у сафар ва киранинг эмас, ҳазар-сафарсиҳ турганнинг нафақасига ҳақли.
4. Бой эрга хотин учун бир ходимнинг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан, камбағал эрга бу нарса вожиб бўлмайди.
5. Эрнинг нафақадан ожизлиги учун оралари ажратилмайди. Аёлга эрнинг ҳисобидан қарз олиш амр қилинади. Эр нафақа беришга ожиз бўлса ҳам хотинидан ажратилмаслигининг ҳужжати қуйидагича.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади: «Агар ночор бўлса, бойигунча интизор қилинг» (280-оят). Демак, ночор одамни кутиш керак. Ночорлиги учун бошқа чора кўриш дуруст эмас. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади: «Ва ўзингиздан оиласизларни ва қул ва чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг, агар фақийр бўлсалар, Аллоҳ ўз фазлидан уларни бой қилур. Аллоҳ қамрови кенг ва ўта билимдон зотдир» (32-оят). Бу ерда фақирлик никоҳга тўсиқ бўла олмаслиги таъкидланмоқда.
6. Кимга камбағаллигига қараб нафақа юкланган бўлса-ю, кейин бойиса, агар хотин талаб қилса, бойлигига мос нафақа ила тўлатилади.Аксинча, бойлигида нафақа белгиланса-ю, кейин камбағал бўлиб қолса, камбағаллигига қараб нафақа қисқартирилади.
7. Ўтган муддатнинг нафақаси соқит бўлади.Маълум муддат эр нафақа бермай юрган бўлса, кейин уни тўлаши лозим бўлмайди.
8. Илло, қози тайинлаган ёки икковлари бир нарсага келишган бўлсалар, ўтган муддатникини ҳам бериш вожиб бўлади. Бунда икковлари ҳам тирик бўлиши шарт. Агар бири вафот этган ёки аёлни нафақани олишидан аввал талоқ қилган бўлса, тайинланган нарса соқит бўлади. Фақатгина, аёл қозининг амри ила қарз олган бўлса, соқит бўлмайди.
9. Муддатидан олдин берилган нафақани, икковларидан бири муддатдан олдин вафот этса, қайтариб олинмайди. Мисол учун, бир киши хотинининг бир йиллик нафақасини олдиндан бериб қўйди. Аммо бир йил ўтмасдан икковларидан бири вафот этди. Шунда нафақа қайтариб олинмайди.
10. Хотиннинг маскани ҳам эрнинг аҳлидан бирор киши бўлмаган уйда бўлиши шарти ила эрга вожиб бўлади. Ҳаттоки, эрнинг бошқа хотинидан бўлган боласи ҳам бўлмаслиги керак. Илло, аёл рози бўлса, майли.Агар эр хотинни ҳеч ким йўқ уйга жойлаган бўлса-ю, хотин эр ураётгани ва озор бераётгани ҳақида қозига шикоят қилса ва ўзини солиҳ қавмлар орасида жойлаштиришда ёрдам сўраса, қози хотиннинг гапи тўғрилигига амин бўлса, эрни зажр қилади ва хотинга тажовуз қилишдан қайтаради. Агар одамлар эр хотинга озор бермаслигини айтсалар, тек қўяди. Агар атрофда ишончли кишилар бўлмаса ёки эрга тарафдор бўлсалар, қози эрга хотинни солиҳ қавмлар орасига кўчиришга амр қилади.
11. Эрнинг ҳовлисидаги алоҳида қулфи бор уй аёлга кифоя қилади.Яъни, бир ҳовлида бошқа уйлар ва кишилар бўлса ҳам алоҳида яшашга лозим қулайликлари бор уй бўлса, етади.
12. Эр хотиннинг олдига унинг ота-онасини ва бошқа эрдан бўлган боласини киритмасликка ҳақли.Чунки, уй уники ва унда ўзи хоҳлаганича тасарруф қилиш ҳаққига эга.
13. Хотинга истаган пайтда назар солишларидан ва гапиришларидан манъ қилишга ҳаққи йўқ. Чунки, силаи раҳмни кесишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
14. «Эр ҳафтада бир марта аёлни ота-онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан манъ қила олмайди» деган гап бор. Ота-онадан бошқа маҳрамлар йилига бир марта. Ва шуниси тўғри. Маҳрамлар зиёратига оид гаплар ичида «Мазкур муддат бир ойдан ошмаслиги лозим» деган ва «бир ҳафтадан ошмаслиги лозим» деган уламолар ҳам бор.

(Давоми бор)