Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Zangiota jome masjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо.
Қиссқа метражли фильм.
Регистон тв.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@
Rohmanga_oshiqlar
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAFP5-P1KjAp4MxM3YA
Audio
❓Фаришталарнинг ичида энг улуғи қайси?
--------------------------
ИЛМ ДАРАЖАСИ

Муҳаддис ва аллома Бадриддин Ҳасанийдан:
“Бир соатдан кейин вафот этишингизни билиб қолсангиз, қандай амал қилардингиз?” - деб сўрашди. У киши:
“Илм ўқирдим” - дедилар.
“Нима учун айнан илм ўқирдингиз?” - дейишди. Аллома:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан. Чунки у зот:
“Кимнинг ажали илм излаётганида келса, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига борганда у билан пайғамбарлар ўртасида фақат пайғамбарликдан бошқа фарқ бўлмайди” - деганлар, дея жавоб берган эканлар.
ЧЕТ ЭЛДА ХИЁНАТ ҚИЛГАН ЭДИ

Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
- Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам, қалбим ёнади.
📌"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса, уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.

📌"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб, кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
📌"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
📌"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
📌"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари у ёқдан-бу ёққа юришни яхши кўрар эди, аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку?! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса, қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
📌"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас, у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг, хўжайин" деса, кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб, унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
📌"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб, болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.

📌"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

✅Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Audio
❓Машинанинг ичида намоз ўқиш мумкинми?
-------------------------
ХАТАР

"Азизлар! Исломга рўбарў келиши мумкин бўлган хатарларнинг энг ёмони, диннинг фақат масжид бўлиб қолишидир.
Масалан биров беш вақт намозини масжидда ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, ҳаж ва умрага борса, тушунмаса ҳам кунда бир пора қуръон тиловат қилса ўзини солиҳлардан ҳисоблаб қолаяпти. Сўнгра унинг хотини, қизи ва фарзандлари мода қанақа бўлмасин шунақа кийинмоқда. Муомаласи эса тижорий урф қанақа бўлса шундай бўлмоқда. Бўш вақтларида кишилар нима иш қилса шуни қилмоқда. Бу ишларида шариат ҳукмининг риоясини қилмайди. Шариатни ўз ҳаётида татбиқ қилмайди. Ислом олдида турган энг хатарли иш ана шудир. Баъзи мусулмонлар исломни ана шундай хатарли маънода танимоқдалар!".

🔰 Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
ЎЗБЕКНИНГ ЎЗ ДАВЛАТИ БОР

“Меҳр – 3” номи остида амалга оширилган амалиётни турлича талқин қилиш мумкин. Ва бу талқинларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. “Инсон ҳуқуқларининг тикланиши”, “Инсон қадрининг юксалиши”, “Бемисл жасорат”, “Жуда катта савоб” тарзидаги ёндашувлар тез-тез қулоққа чалинмоқда. Албатта, бу таърифлар...

Давоми пастда👇
https://telegra.ph/ЎZBEKNING-ЎZ-DAVLATI-BOR-12-11
​🌹Қуръон ўқиган банда...🌹

📖 Қуръон ўқиган банда вақтини бой бермайди,
Ҳар соат дақиқасин
яхшиликка боғлайди.

📖 Қуръон ўқиган банда ҳеч қўполлик қилмайди,
Жами ёмон феълини ҳалимликка боғлайди.

📖 Қуръон ўқиган банда ҳақиқатни англайди,
Юрган ёмон йўлларин ҳидоятга боғлайди.

📖Қуръон ўқиган ўғил ота-онасин сийлайди,
Таъзим ила доимо хизматига бел боғлайди.

🌴Онам - жаннатим дейди, отам - давлатим дейди,
Инжиқланса гар улар, меҳр билан сийлайди.

📖Қуръон ўқиган она фарзандларин ўйлайди,
Гўзал тарбия билан нур-Исломга юллайди.

📖Қуръон ўқиган ота дуо қилиб тўймайди,
Хидоят сўраб Ҳақдан, қўли сира толмайди.

📖Қуръон ўқиган эрлар номусини ўйлайди,
Аёлларин ҳаққини бурчим, дея қўллайди.

📖Қуръон ўқиган аёл оиласин ўйлайди,
Яхши - ёмон кунларин сабр билан боғлайди.

📖Қуръон ўқиган эрлар касбу корин поклайди,
Ризқини ҳалоллигин ибодатга йўллайди.

📖Қуръон ўқиган аёл торликда «дод» демайди,
Ризқини Аллоҳдан деб, шукурга бел боғлайди.

📖Қуръон ўқиган аёл кенгликда ховлиқмайди,
Сармоя сарфлашда исрофга йўл қўймайди.

📖Қуръон ўқиган келин бахтини кўп ўйлайди,
Келин бўлган уйини ўз уйим, деб уйлайди.

📖Қуръон ўқиган келин қайсарлик ҳеч қилмайди,
Чақимчилаб ҳаммани душман қилиб қўймайди.

📖Қуръон ўқиган қайнона ёшлигини ўйлайди,
Насиҳатни Қуръону, ҳадис билан қўллайди.

📖Қуръон ўқиган она қизим омонат, дейди,
Омонат эгасини вафо билан сийлайди.

📖Қуръон ўқиган олим илмин риё қилмайди,
Бидъату хурофотга ҳалқини йўлламайди.

📖Қуръон ўқиган олим ҳидоятдан тоймайди,
Намозда қоим туриб, ҳалқин дуо айлайди.

📖Қуръон ўқиган қўшни муросани ўйлайди,
Жанжал қилиб ҳар ишда ғийбат қилиб юрмайди.

📖Қуръон ўқиган қуда таъмагирлик қилмайди,
Қудачилик ишларин Ислом билан боғлайди.

📖Қуръон ўқиган шогирд устозини сийлайди,
Роббига дуо қилиб мағфиратин сўрайди.

📖Қуръон ўқиган банда жигарларин ўйлайди,
Алоқани Аллоҳнинг арқонига боғлайди.

📖Қуръон ўқиган банда қабрни кўп ўйлайди,
Ҳар амалин зўр қилиб, қабрини зийнатлайди.

📖Қуръон ўқиган банда Қиёматни ўйлайди,
Гувоҳ бўлур Қуръон деб, амалга бел боғлайди.

📖Қуръон ўқиган банда тинчликни кўп ўйлайди,
Ҳар ҳолатда ақлини ҳадис билан боғлайди.

📖Қуръон ўқиб муслима тавфиқ сўраб йиғлайди,
Қабул қилар Аллоҳ деб кўп умидлар айлайди

@Rohmanga_oshiqlar
Audio
❓Онам ва бувим менга иқтидо қилиб, фарз намозларини ўқисалар бўладими?
----------------------------
Ҳазрати Умар
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Ҳазрати Умар

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Audio
❓Шом намозининг қазосини ўкиш мумкинми?
-----------------------
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон фариштадан юқори бўлиши мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉 @odamlar_orasida_dastur
Дўстим менга айтди:

📍 «Қуръон ёдламоқчиман. Лекин жуда дангасалик қилар эдим. Кечаси туриб:

اللهم اجمع كلامك في صدري

«Аллоҳумма ижмаъ каламака фи содрий»
ни ўқидим. Натижада бир ойда етти пора ёдладим».

🔰Дуонинг маъноси:
«Эй Аллоҳим! Каломингни қалбимга жамла!»
Audio
❓Тўққиз ёшли синглим бор. Унга намоз ўқишни ўргатдик. Лекин намозларини ўз вақтида ўқимайди ҳатто, рағбатлантириб турсам ҳам. Қандай маслаҳат берасиз?
----------------------
БАХТИЁР БАНДА

📌Имом Шотибий айтдилар:

🔰Банданинг бахтиёр эканининг аломатлари – ибодатни унга осон қилиб қўйилиши, амалида суннатга мувофиқ қилиб қўйилиши, салоҳиятли кишилар билан ҳамсуҳбат қилиб қўйилиши, биродарлари билан ахлоқини гўзал қилиб қўйилиши, халойиққа яхшиликни улашувчи қилиб қўйилиши, мусулмонларга эътиборли бўлиши ва вақтларидан унумли фойдаланувчи қилиб қўйилишидадир.
Audio
----------------------
❓Ҳозирги кунда жамоат ташкилотларида фойдаланилаётган электр токи хам бировнинг хақими? Мисол учун, чой дамлаб ичиш, телефон батареясини қувватлаш ва WI-FI интернетдан фойдаланиш...
Устоз Салоҳиддин домла.
<unknown>
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Ҳақ билан ҳазил қилиш.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
❓Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида, уларнининг оилалари хақида билмоқчи эдим...
-----------------------
📍Қисқа жавоб

✨Оталари: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
✨Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.
✨Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.
✨Амакилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.
✨Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.
✨Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.
✨Ўғиллари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
✨Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
✨Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.
✨ Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

📌Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия» асари асосида тайёрланди.

(Мавзуга батафсил қайтамиз, иншааАллоҳ)
​​📝​​РИЁКОР БЎЛМАНГ!

Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бютик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсга келади...

Салим АЙЮБИЙ..
СИНОВЛАРНИНГ КАТТАСИ


Инсон харом ейиш, зулм, зино, ўғрилик қилиш ва ароқ ичиш каби ишлардан тийила оладию, тилини тийишга келганда ожизлик қилиб қолади.

Келинг, яхшиси бу хусусда салафларнинг холига бир назар ташлайлик.

Вахб айтади:

″Мен бирор инсонни ғийбат қилсам бир кун рўза тутиб бераман, деб назр қилдим. Аммо ғийбатни ташлай олмадим. Ғийбат ҳам қилавердим, рўза ҳам тутавердим. Кейин ҳар бир ғийбатим учун бир дирҳам садақа қиламан, деб ният қилдим. Шу дирҳамларни яхши кўрганимдан ғийбатни ташладим″.

Суфён ибн Хусайн айтади:
″Илёс ибн Муовиянинг олдида ўтирган эдим, бир киши ўтиб қолди. Мен уни камситадиган бир гап айтдим. Шунда у:″Жим бўл″, деди.

Кейин менга Илёс ибн Муовия шундай деди:

- Румга қарши уриш қилганмисан?

- Йўқ.

- Мўғул-татарларга қарши уриш қилганмисан?

- Йўқ.

- Сендан руму-мўғиллар саломат бўлибдию, мусулмон биродаринг саломат бўлмабди-да.

Шундан кейин бу ишни қайтиб қилмадим″.