Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.39K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тахлилнома | Ҳаж мавсуми: Ҳожилик саодати, Арафотдаги мустажоб дуолар ва шукроналик ҳисси

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
👍2
#ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон уларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир”, - дедилар”.

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бундан одамларнинг озоридан қўрқиб, уларга аралашмай қўйиш дуруст эмаслиги чиқади. Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган одам савоб олади. У ўша аралашиши давомида уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Одамларга аралашмаган киши эса, кўпчиликка фойда етказишдан бош тортган бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Аллоҳ таоло ҳақида ва Қуръон Карим борасида баҳсларга шўнғимаслик (24-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(79-81 бет)

Тўлиқ
видео👉https://fb.watch/ly3ZiCJcc9/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ таоло ҳақида ва Қуръон Карим борасида баҳсларга шўнғимаслик
fitrat.uz
#аудио

Аллоҳ таоло ҳақида ва Қуръон Карим борасида баҳсларга шўнғимаслик

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(79-81

Ва Аллоҳнинг (Зоти ва сифатлари) ҳақида баҳсга шўнғимаймиз ва Аллоҳнинг динида талашиб-тортишмаймиз. Қуръон ҳақида жадал қилмаймиз. У (Қуръон) Роббил оламиннинг каломи эканига, уни (Аллоҳ ҳузуридан) Руҳул Амийн (Жаброил алайҳиссалом) олиб тушганига, расуллар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганига гувоҳлик берамиз.   Қуръон Аллоҳ таолонинг каломидир. Махлуқлар каломининг биронтаси унга баробар бўлмайди. Қуръон - махлуқ (яратилган) демаймиз. Мусулмонлар жамоъаси (эътиқоди)га мухолиф бўлмаймиз.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Жуманинг фарзлиги ҳақида

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/ly5ud9WEsR/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Жуманинг фарзлиги ҳақида
fitrat.uz
#аудио #Фиқҳ

Жуманинг фарзлиги ҳақида

Аллох жалла шаънуху Жумуъа сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир», деган (9-оят). Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён килувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан хеч ким хилоф қилмайди.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҚАБРЛАРИ ҚАЕРДА?

CАВОЛ: Мазҳаб бошимиз имом Аъзам р.а.нинг ҳаётлари ҳақида ўқиб ўргандим. Лекин у зотнинг қабрлари қаерда жойлашгани ёзилмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансур даврида 150 ҳижрий - 767 мелодий йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида вафот этганлар. У зот Бағдоднинг шимол томонига дафн қилиндилар. У киши дафн қилинган жой кейинчалик мақбаратул Хайзарон деб аталиб кетди. Бу ном халифа Маҳдийнинг хотини, Ал-ҳодий ва Хорун ар-Рашиднинг онаси Ал-Хайзарон бинти Атонинг номи билан боғлиқ. Бу аёл қабристонга 173 ҳ. -- 789 м.йилда дафн қилинганлар.

375 ҳ. – 986 м.йилда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг қабрлари ёнида бир масжид қурилади ва унинг ёнида катта мадраса ҳам бунёд этилади.

459 ҳ. – 1066 м.йилда қабр ёнида бир саҳна ва қабр устига баланд оқ қубба қурилади. Ўша саҳна атрофидаги маҳаллани Имом Абу Ҳанифа маҳалласи деб аталган.

941ҳ. – 1534 м.йилда Имом Аъзамнинг қабрларини Усмоний халифа Султон Сулаймон Қонуний зиёрат қилади ва вайрон бўлган мақбара, қубба, масжид ва мадрасани қайта тиклайди. Бу жойни ҳимоя қилиш учун қалъа тиклатиб 150 та соқчи қўяди.

1170 ҳ. – 1757 м.йилда Мамлуклар подшоҳи Сулаймон пошо бу жойларни яна янгидан бино қилдирди.

1424 ҳ. – 2003 м.йилда Аъзамия маҳалласида ҳарбий амалиётлар жараёнида мақбара атрофига зарар етди. Ерлик аҳоли уни имкон борича тиклаб, ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло Имом Абу Ҳанифа Имом Аъзамни раҳмат қилсин, омин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ХУЛҚЛАРИ


Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
👍3
39: ЎТА ТАҚВОДОР КЎРИНИШГА ИНТИЛИШ

Бу нафс касаллигида қалбида ихлосдан асар ҳам бўлмаган одам бошқаларга диндор бўлиб кўринишга уринади.

Муолажа услуби

Бу нафс касаллигидан шифо топишда – ихлосни йўққа чиқарадиган риё, сумъа (одамлар эшитиши учун бирор иш қилиш), ужб (ўзига бино қўйиш), кибр ва ғурур каби иллатлардан сақланиш лозим.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Одамлар учун бир амални тарк қилиш риёдир. Одамлар учун бир амални қилиш ширкдир. Ихлос ана шу икки нарсадан сени Аллоҳ таоло омон қилишидир”.

Яъни, банда ибодатларини фақат ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун адо этиши, одамларнинг мақтовини ҳам, танқидини ҳам эътиборга олмаслиги керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини солиҳ, тақводор қилиб кўрсатишга уринганларга танбеҳ бериб: “Ўзига берилмаган нарсани берилган қилиб кўрсатган одам иккита ёлғон кийим кийган кабидир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Чунки бундай одамларнинг сўзи ҳам, қилаётган амали ҳам ёлғондир. Шунинг учун, уларга икки баробар гуноҳ бўлади.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шубҳасиз риё ширкдир”, деганлар (Ибн Можа ривояти).

Кунларнинг бирида Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Агар банда ўзини яхши кўрсатишга ҳаракат қилса, бу риё амал – ширкка кирадими?” Ҳасан Басрий айтдилар: “Ҳа, бу кичик ширкдир. Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқимаганмисиз”:

﴿قُلۡ إِنَّمَآ أَنَا۠ بَشَرٞ مِّثۡلُكُمۡ يُوحَىٰٓ إِلَيَّ أَنَّمَآ إِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ فَمَن كَانَ يَرۡجُواْ لِقَآءَ رَبِّهِۦ فَلۡيَعۡمَلۡ عَمَلٗا صَٰلِحٗا وَلَا يُشۡرِكۡ بِعِبَادَةِ رَبِّهِۦٓ أَحَدَۢا ١١٠﴾
«(Эй, Муҳаммад! Уларга) айтинг: “Дарҳақиқат, мен ҳам сизлар каби бир башардирман. (Фақат) менга илоҳингиз ёлғиз Илоҳ экани ҳақида ваҳий этилмоқда. Бас, кимки Робби билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Роббига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!"» (Каҳф сураси, 110-оят).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Аллоҳ таоло ҳақида ва Қуръон Карим борасида баҳсларга шўнғимаслик

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 4 - ИЮЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:10
⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:45
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:07
⏱ХУФТОН - 21:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 КЎЗИМНИ ЁШЛАТГАН ВОҚЕА
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diyonatli
👍1
🕋 ҲОЖИЛАРИМИЗ 4 ИЮЛДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

⚡ “Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

🛫 Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

✈️ “Ҳаж – 2023” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борткузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади.

Сафарларингиз бехатар бўлсин, азиз ҳожиларимиз!

@diyonatli
❤2
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
👍2
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким Қуръонни ўқиб чиқса (ёки «жамласа») унинг учун Аллоҳнинг ҳузурида мустажоб бўладиган дуо бордир. У Зот хоҳласа, уни бу дунёда беради, хоҳласа, охиратга қолдиради».

Табароний ривоят қилган.

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИНСОНГА БЕРИЛГАН 4ТА НЕЪМАТ ВА УНИ КЕТКАЗУВЧИ АМАЛЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
#hikmat

Гуноҳлар сени ҳар қанча булғаган бўлса ҳам, Аллоҳга қайтишга иккиланма! Маъсият шифтининг остида турганингда сени сатр қилган Зот тавба қаноти остида турганингда ҳаргиз сени шарманда қилмайди!

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 "ХОРЛИК ҚАНОТИНИ ПАСТ ТУТ"
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан олимларгина қўрқарлар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Фотир» сураси

@diyonatli
👍3
#hikmat

Агар аҳмоқ кимса сенга баъзи гапларни гапирса, унга жавоб берма! Чунки аҳмоққа жавоб бергандан кўра сукут қилиш яхшироқдир.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллох

@diyonatli