Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Эхсон_2023

Ҳайит фақат байрамгина эмас, балки минг йиллар давомида шаклланган қадриятларимиз тараннуми ҳамдир. Чунки бу байрамда халқимиз ўзаро меҳр-оқибат, хайру саховат тадбирларини уюштиришади. Кўнгли ўксик, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади.

Шу муносабат билан Тошкент вилояти Пискент тумани “Пискент” жоме масжидида ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги моддий кўмакка муҳтож 100 га яқин оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Аллоҳ таоло эҳсон эгаларини қалбларида нима эзгу ниятлари, ўйлаган мақсадлари бўлса унданда афзалини насиб қилсин.
Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин.
@diyonatli
👍14❤1
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❓"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими?
❓2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ АЙТДИЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
35: ДУНЁГА ДЎСТ БЎЛИШ

Вақтни бекорчи суҳбатлар билан ўтказишни яхши кўриш ҳам нафс касалликларидан ҳисобланади.

Муолажа услуби

Инсон бир кун келиб бефойда суҳбатлар билан вақтини ўтказган дўстлари уни тарк этишини унутмаслиги лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

أَتَانِي جِبْرِيلُ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ عِشْ ما شِئْتَ فَإنَّكَ مَيِّتٌ وَأَحْبِبْ ما شِئْتَ فَإِنَّكَ مُفَارِقُهُ وَاعْمَلْ ما شِئْتَ فَإِنَّكَ مَجْزِىٌّ بِهِ وَاعْلَمْ أَنَّ شَرَفَ الْمُؤْمِنِ قِيَامُهُ بِاللَّيْلِ وَعِزَّهُ اسْتِغْنَاؤُهُ عَنِ النَّاس.

«Ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келиб бундай деди: “Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, барибир бир куни вафот этасиз. Истаган кишингизни яхши кўринг, барибир бир куни ундан ажраласиз. Хоҳлаган нарсангизга амал қилинг, барибир ўша бажарган ишингизга мукофот (ёки жазо) оласиз. Билингки, мўминнинг шарафи кечасини (баъзисини ибодат ила) бедор қилишидадир. Азизлиги эса, одамлардан (ҳеч нарса сўрамасдан) беҳожат бўлишидадир”» (Имом Байҳақий ривояти).

Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил Ҳаким Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Дўстлик адоватга айланади, агар унда самимият бўлмаса. Бойлик бахтсизлик келтиради, агар унда камбағалларнинг ҳаққи адо этилмаса”.

عَنْ أَبِي الْعَبَّاسِ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ أَحَبَّنِي اللهُ وَأَحَبَّنِي النَّاسُ. فَقَالَ : ازْهَدْ فِي الدُّنْيَا يُحِبَّكَ اللهُ وَازْهَدْ فِيمَا عِنْدَ النَّاسِ يُحِبَّكَ النَّاسُ.

Абул Аббос Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мени шундай бир амалга далолат қилинки, агар уни қилсам, Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам мени яхши кўрсин”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёдан юз ўгир, Аллоҳ сени севади. Одамларнинг қўлидаги нарсадан юз ўгир, одамлар сени яхши кўради”, дедилар (Ибн Можа ривояти).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БИДЪАТИ ҲАСАНА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2🐳1
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БИЛОЛ(р.а)НИНГ ҚУЛЛИКДАН ОЗОД БЎЛИШЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
36: ДИНДОРЛИГИ БИЛАН МАҚТАНИШ

Нафс касаллигининг белгиси – инсон гўёки барча ибодатларни ўз ҳатти-ҳаракатлари билан адо этаётгандек бошқаларга ўзининг амаллари билан мақтанади.

Муолажа услуби

Шуни унутмангки, инсоннинг камчиликлардан холи бўлган бирорта ҳам ибодати йўқ, гарчи уларни қанчалик ихлос билан бажарса ҳам.

Шундай экан, инсон қилган ибодатлари, яхшиликлари ва амаллари билан фахрланмаслиги, ғуруга кетмаслиги лозим. Чунки Аллоҳ таолонинг марҳамати ва изни бўлмаса банда ўзи ҳеч нарса қила олмайди.

Мавлоно Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ўз камчиликларини кўрган инсон яхшилик сари интилади. Мағрур инсон эса Аллоҳга яқинлаштирувчи даражаларни босиб ўта олмайди. Эй ўзига юқори баҳо берувчи, сизнинг қалбингиздаги энг ёмон нарса бу – ўзингизни “етишган” деб билишингиздир!».

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРИМИЗ ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН БИРГА НИШОНЛАДИЛАР

Юртимизда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ имомларимиз муборак Қурбон ҳайити кунларида дунёнинг бир неча мамлакатларига ташриф буюриб, у ердаги ватандошларимиз билан кўришиб, биргаликда ҳайит намозини адо этдилар. Шунингдек, бошқа мамлакатларда ўқиш ёки меҳнат қилиш каби мақсадлар билан вақтинча бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига байрамона кайфият улашиш мақсадида алоҳида ташкил этилган суҳбатларда иштирок этдилар.

Жумладан, "Қаффоли Шоший" жоме масжиди имом-хатиби Мирзаниёз домла Ражабий ҳамда "Яккасарой" жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташановлар Қозоғистонда, АҚШнинг Нью Йорк штатида "Абу Бакр Сиддиқ"жоме масжиди имом-хатиби Нурали Мавлонов Екатеринбург шаҳрида, Москва шаҳридаги жоме масжидда Хайруллоҳ Сулаймонов каби уламоларимизнинг маърифий суҳбатларидан ватандошларимиз баҳраманд бўлишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ўзбекистонлик ҳожиларнинг Жамарот майдонида шайтон рамзига тош отиш жараёнлари.

✅ Ушбу амал Қурбон ҳайитнинг 1, 2, 3- кунлари  амалга оширилади.

#haj2023
#qurbon_hayiti

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга хам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг:
👇👇👇
@diyonatli
👍5