Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🌙 АРАФОТДА ЗИЁРАТЧИЛАР ДУОЮ ИЛТИЖОЛАРГА КИРИШДИЛАР

✅ Бугун, 27 июнь арафа куни юртимиз зиёратчилари ҳажнинг энг муҳим фарзини адо этиш мақсадида, Арофат майдонига етиб келдилар.

🌙 Ҳадисларда келтирилишича,
Арофат улуғ манзиллардан бири бўлиб, бу ерда қилинган дуолар шак-шубҳасиз қабул бўлади. Буни яхши англаган ҳожилар ҳар дамни ғанимат билиб, бундан унумли фойдаланмоқдалар.

🔸Ишчи гуруҳи томонидан зиёратчиларимиз хотиржам ибодат қилишлари учун кенг ва шинам чодирлар тайёрланган, совуткич ва музлаткичлар узлуксиз ишламоқда, уч маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва салқин ичимликлар мунтазам тақдим этилмоқда.

🤲 Ҳожиларимиз Арафотда дуои хайрлар, ибодатлар билан бўлиб, пешин ва аср намозларини жам қилиб ўқийдилар. Дуо ва тазарруларда бардавом бўладилар. Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қиладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

КИМКИ ИМКОНИЯТИ БЎЛА ТУРИБ ҚУРБОНЛИК ҚИЛМАСА...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аввало "Икки ракат ийдул азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим" дейилади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.

3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук)ни ўқийди.

4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.

5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤2👍1
33: ЎЙИН-КУЛГИ, ЕНГИЛ-ЕЛПИ ҲАЁТГА ИНТИЛИШ

Нафс касалликларидан бири – доимо ўйин-кулги, енгил-елпи ҳаётга интилиш ҳисобланади. Бу инсоннинг Роббини унутиши, қалбига бепарволиги туфайли келиб чиқади.

Муолажа услуби

Инсон ҳамиша қилаётган ҳар бир ҳатти-ҳаракати, амалини ва улар қандай оқибатларга олиб келишини ўйлаб бажариши керак. Банда ибодатдаги хато-камчилик ва нуқсонларини ҳисоб-китоб қилиб туришни, нафси Аллоҳ таолонинг тақиқларини бузишга мойиллигини зинҳор унутмаслиги лозим.

Аслида бу дунё қамоқхонага ўхшайди, унда ҳаддан зиёд хурсандчилик, бекорчилик ва хотиржамлик бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга охиратда берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида бу дунёнинг роҳат-фароғатлари қамоққа ўхшаб қолади.

Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунёнинг азоблари, қийноқлари ҳам улар учун жаннатга ўхшаб қолади.

Шунинг учун мўминнинг бу дунё ҳаёти қамоқхона ҳаётини эслатувчи бўлиши керак, зеро, бу ҳаёт – қийинчиликларга тўла ва синовлар майдони, хотиржам одамнинг ҳаёти эмас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирингиз бармоғини денгизга солса нима ила қайтишига қарасин, бу дунё охиратга нисбатан шунчалик, холос”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўзи ўлиб қолган қўйнинг устида турган гуруҳ ичида эдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мана шуни аҳли арзимас нарса сифатида ташлаб юборган деб ўйлайсизларми?” дедилар. “Арзимагани учун ташлаб юборишган-да, ё Аллоҳнинг Расули!” дейишди. У зот алайҳиссалом: “Мана шу (ўлимтик) ўз эгалари учун қанчалик арзимас бўлса, дунё ҳам Аллоҳнинг наздида шунчалик арзимас бир нарсадир”, дедилар» (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

Қаранг, бу дунё Аллоҳ таоло учун ўзи ўлиб қолган қўйдан ҳам арзимасроқ нарса экан.

Довуд ат-Тоий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Жаннат ва дўзах ҳақида тафаккур қилиш Аллоҳнинг ориф бандаларининг қалбини ларзага солади, поклайди”.

Бир киши Бишр ал-Ҳофий раҳимаҳуллоҳдан сўради: “Нега сизни доимо бунчалик ғамгин кўраман?”. Бишр жавоб берди: “Чунки мен қилган амалларимга жавоб беришим керак, шуни ўйлаб маҳзун бўламан”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
🌙 Ўзбекистон муфтийси ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР нуфузли ташкилотга аъзо бўлиши диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг юксак эътирофидир

✅ Яратганга шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар мусулмон дунёсида юксак эътироф этилмоқда. Сўнгги йилларда, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлиги тўла таъминланиши, араб-мусулмон мамлакатлари билан алоқалар жадал тараққий этаётгани ва нуфузлий ташкилотлар билан ҳамкорлик фаоллашаётгани фикримизнинг яққол тасдиғидир.

🔸Яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси сифатида қабул қилинганлари ва ушбу халқаро ташкилот сафида фаолият бошлаганлари мана шундай салмоқли ишларининг улкан натижаси бўлди. Шунингдек, мазкур мақом Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро эътирофи бўлиб, юртимиз уламоларининг динимиз ривожига қўшаётган ҳиссаларига берилган юксак баҳодир...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
❤1👍1
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🌙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон олий даражада мукофотланди

✅ Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

✅ Шунингдек, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳам «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

🖊 Бу ҳақда президент фармони имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
👍3
🌙 ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖИЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИНИ ЙЎЛЛАДИЛАР

✅ Бугун, 27 июнь, ҳижрий 1444 йил 9-зулҳижжа арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арофот водийсида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Қурбон ҳайити муносабати билан ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган 15 минг нафар ҳожиларимиз номидан муҳтарам Президентимиз ва халқимизга табрик йўлладилар.
➡️ БАТАТФСИЛ

#haj2023

#tabrik

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
👍3