Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🕋 ҲАЖ ИБОДАТИ БОШЛАНДИ, МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ

✅ Бугун, 26 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда покланиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила лаббайкани айтиб, Мино водийсига йўл олдилар. Бўлғуси ҳожиларимиз гуруҳ раҳбарлари бошчилигида автобуслар билан Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга жойлашдилар.

🔸 Баҳаво ва кенг ҳудудда қад кўтарган мазкур чодирларнинг ҳар бири юмшоқ ўринлар, совуткичлар билан жиҳозланган. Озода, саранжом-саришта ушбу масканда ҳар қадамда салқин ичимликлар билан тўлдирилган махсус идишларни кўриш мумкин. Чодирлар олдига қўйилган самоворларда эса чой қайнаб туради. Мино водийсида зиёратчиларимиз фақат дуо ва ибодат билан машғул бўладилар.

Зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

СУННАТГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Эркаклар эҳромда қандай оёқ кийим кийиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Соч олдирмай эҳромдан чиқса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъй қилаётган кишининг таҳорати бузилса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓"Ҳажга бормасдан пулини эҳсон қиламан" дейиш тўғрими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Нафл тавоф қилсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга
✅ МУНОСАБАТ

❓Умра сафарини овоза қилиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага борганда намоз қандай ўқилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги аёл сурма ва қалам қўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда саф масаласи
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши ўнг елкасини очиб намоз ўқиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АРАФА КУНИ РЎЗАСИ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффороти бўлур»,
дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

@fitratuz
#Эслатма

ТАКБИРИ ТАШРИҚ

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозига қадар айтилади:

• 27 июн – 5 маҳал,
• 28 июн – 5 маҳал,
• 29 июн – 5 маҳал,
• 30 июн – 5 маҳал,
• 1 июл – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

🔹Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

🔸Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🔹 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИСЛОМГА ЯНГИЛИК КИРИТМАНГ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
👍1
#Аудио #Маъруза

Аҳли қиблага иймон ҳукмини бериш ва уларни кофир қилмаслик.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
Арафа куни муборак, азизлар!

@diyonatli
❤1
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!

➖Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

➖«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»

➖Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

Имом Термизий ривояти
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diynatli
❤2👍2
ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ СУННАТЛАРИ

1. Сўйиш ишини кундуз куни бажариш суннатдир.
Ҳанафий мазҳаби бўйича кечаси ҳайвон сўйиш макруҳи танзийҳийдир. Имом Тобароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом кечаси қурбонлик қилишдан қайтарганлари ҳақида сўзланган.

2. Сўювчи ҳам, сўйилаётган ҳайвон ҳам қиблага юзланган бўлиши. Ҳайвон сўйиш ҳам ибодат ҳисобланади. Ибодат эса қиблага қараб қилинади. Пай-ғамбаримиз алайҳиссалом ҳам сўйиш ишини қиблага юзланиб адо қилганлар.

3. Сўйиладиган ҳайвонни мулойимлик билан чап биқинига ёнбошлатиш. Бошини юқори кўтариш. Сўювчи ҳайвоннинг ҳалқуми терисидан тортиб туриб, у ҳалқумдан ажрагандан кейин пичоқ тортади. Мол ва қўйларнинг ўнг оёғини бўшатиб, типирчилашига имкон яратилса, яхши бўлади.

4. Сўйганда томирларнинг ҳаммасини кесиш ва тез ҳаракат қилиш керак.

5. Пичоқни ҳайвонга кўрсатмай яхшилаб ўткирлаб олиш лозим.
Бир ҳайвонни бошқасининг кўз ўнгида сўймаслик керак.

6. Ҳайвонга мулойим муомала қилиш керак. Уни кўтариб ерга урилмайди. Оёғидан ушлаб судралмайди. Бу каби ишларнинг барчаси ҳайвонни ўлимидан олдин қийнаш бўлади.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👇
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАР ИШНИ АЛЛОҲ РИЗОЛИГИ УЧУН ҚИЛИНГ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❓"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими?
❓2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🌙 АРАФОТДА ЗИЁРАТЧИЛАР ДУОЮ ИЛТИЖОЛАРГА КИРИШДИЛАР

✅ Бугун, 27 июнь арафа куни юртимиз зиёратчилари ҳажнинг энг муҳим фарзини адо этиш мақсадида, Арофат майдонига етиб келдилар.

🌙 Ҳадисларда келтирилишича,
Арофат улуғ манзиллардан бири бўлиб, бу ерда қилинган дуолар шак-шубҳасиз қабул бўлади. Буни яхши англаган ҳожилар ҳар дамни ғанимат билиб, бундан унумли фойдаланмоқдалар.

🔸Ишчи гуруҳи томонидан зиёратчиларимиз хотиржам ибодат қилишлари учун кенг ва шинам чодирлар тайёрланган, совуткич ва музлаткичлар узлуксиз ишламоқда, уч маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва салқин ичимликлар мунтазам тақдим этилмоқда.

🤲 Ҳожиларимиз Арафотда дуои хайрлар, ибодатлар билан бўлиб, пешин ва аср намозларини жам қилиб ўқийдилар. Дуо ва тазарруларда бардавом бўладилар. Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қиладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍1