Audio
❓Саждада қўлнинг бош бармоқлари қошнинг ёнида туриши керак деб эшитдим, шу тўғрими? Агар бу нотўғри бўлса, қўл қандай туриши керак?
--------------
--------------
Авзоий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар:
Қиёмат куни бандага дунёдаги ҳар бир вақт ва фурсат кунма-кун, соатма-соат кўрсатилади.
Ўшанда банда Аллоҳ таолони зикр қилмаган ҳар бир фурсати учун ҳасрат-надомат чекади.
@quronhidoyati

ТАҒОФУЛ
Бола бир хато қилиб уни сиздан яширса, сиз уни билсангиз, шу билганингизни унга билдиришингиз шарт эмас. Бола тарбтясида ҳам "тағофул" — билиб билмаганга, кўриб кўрмаган олиш муҳимдир. Агар хатони кўрибоқ дашном берилса, бунинг икки акс таъсири бор:
1. Бола кейинги гал шу хатони яна ҳам хуфёна қилиш йўлларини излайди.
2. Шу вақтгача ўзи қўрқиб юрган — "ота-онам билиб қолмасин", ҳадиги кетиб, энди ошкора қилишдан ҳам унча ҳайиқмай қолади.
Нима қилиш керак?
Хатони эслаб қолинг. Уни нима сабабдан қилгани ҳақида ўйлаб, унга муқобил имконият яратиб қўйинг. Кейин фурсат пойлаб, у қилган хатонинг ёмон иш экани ҳақида мавзу очиб насиҳат қилинг. Лекин ҳеч нарсадан бехабар одамдек, ўзингиз шу мавзуда гапиришни истагандек гапиринг.
Албатта ўша заҳоти тузатиш керак бўлган хатолар ҳам бор. Юқоридагилар нисбатан енгил ва кўп гувоҳи бўлинадиган хатолардир.
Икром Шариф

Арабистонлик киракаш
<unknown>
#audio
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Арабистонлик кракашдан ибрат.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

ФАҲМ ВА ТАДАББУР ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ
Кўпчилик оятни фаҳмлаш билан уни тадаббур қилишни бир нарса деб ўйлайди. Ҳолбуки, улар ўртасида катта фарқ бор.
Оятни фаҳмлашга мисол:
وَمَنْ يُطِعِ اللّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً
“Ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир” (Аҳзоб сураси, 71-оят).
Бу оятнинг маъноси: “Аллоҳ ва Унинг расулига итоат қилувчи киши дунё-ю охиратда улкан муваффақиятга эришади”.
Мана шу оят “фаҳмлаш” дейилади.
Аммо оятни тадаббур қилиш шундайки, инсон ўзига савол беради: “Мен бу оятга қанчалик амал қиляпман?”, “Мен Аллоҳ азза ва жаллага итоатлиманми?”, “Агар шундай бўлса, мен муваффақиятни ҳис қиламанми?”, “Мен шу оят билан яшаяпманми?”
«Қуръонни нима қилдик?!»
Жаннатнинг барча эшигидан кириши мумкин бўладиган киши...
Демак, инсон доимо нафсини тергаб, шундай савол бериб туради: “Мен бу оятга қанчалик амал қиляпман?”
Агар сиз Қуръон ўқиб, унинг оятларини тадаббур қилмоқчи бўлсангиз, доим нафсингизга шундай саволларни беришингиз керак:
– Бу оятга қанчалик амал қилмоқдаман?
– Уни ҳаётимга тадбиқ қиляпманми?
– Бу оятни тўлиғича тадбиқ этяпманми ёки бир қисмигагина амал қиляпманми?
– Менга мунофиқлар ҳақидаги оятлар тегишлими?
– Ёки мўминлар ҳақидаги оятларми?
– Мен ўзим учун буюрилган мақомдаманми?
– Ёки қайтарилган ҳолатдаманми?
Қуръон тиловати чоғида нафсни ҳисоб-китоб қилиш тадаббурдир.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
أَفَلَا يَتَدَبّرُونَ الْقُرْآَنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا
“Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмайдиларми? Ёки қалбларда қулфлар борми?” (Муҳаммад сураси, 24-оят.)
Яна бир мисол:
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنّهُ حَيَاةً طَيّبَةً ۖ وَلَنَجْزِيَنّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
“Эркагу аёл – ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” (Наҳл сураси, 97-оят).
Эй мўмин биродарим, сиз Аллоҳ ваъда қилган ҳаётда яшаяпсизми?
وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً
“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур” (Тоҳа сураси, 124-оят).
Ёки мана шундай ҳаёт сизнинг устингизда ҳукмронми?
Айтинг-чи, сизга биринчи оятдаги ҳаёт тегишлими ёки иккинчи оятдаги ҳаётми?
Ҳар сафар мўминнинг ё мунофиқнинг ёки кофирнинг сифатлари ҳақидаги оятни ўқиганингизда нафсингизга журъат қилиб шундай саволни қўйинг: “Менга бу сифатлар қай даражада яқин?”
قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ الّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ
“Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир” (Муъминун сураси, 1–2-оятлар).
“Мен намозимда хушуъ қиламанми?”
وَاسْتَعِينُوا بِالصّبْرِ وَالصّلَاةِ وَإِنّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلّا عَلَى الْخَاشِعِينَ
“Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир” (Бақара сураси, 45-оят).
Намоз сиз учун қийинми, нафсингизга оғирлик қилиб, сизга машаққат туғдирадими?!
Ўзингизни Қуръон билан ҳисоб-китоб қилинг!
🔰Араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси
📌АЗОН.УЗдан олинди.

ЗАМОНЛАР ОША
📍Ҳажжож ибн Юсуф (Ҳажжожи золим) замонида (70 – 95 ҳ./689 – 714 м.) одамлар ҳар куни эрталаб бир-бирларидан:
- “Кеча ким ўлдирилди?”, “Ким чормихга қоқилди?”, “Ким дарраланди?” - каби саволларни сўрашарди.
📍Валид ибн Абдулмалик даврида (86 – 96 ҳ./ 705 – 715 м.) янги қурилган бинолар, корхоналар, қазилган ариқлар, янги экилган кўчатлар ҳақида сўраб - суриштиришар эди.
📍Сулаймон ибн Абдулмалик ҳукмронлиги йилларида (96 – 99 ҳ. / 715 – 717 м.) яхши егуликлар, қимматбаҳо кийимлар ҳақида гаплашишар, уйланиш ва ётоқхоналардаги каравотлар кўпайган, йиғинларда шу нарсаларни зикр қилишар эди.
📍Умар ибн АбдулАзиз халифа бўлган йилларда (99 – 101 ҳ. /717 – 720 м.) эса ўзаро савол-жавоблар шундай кечарди:
- “Қуръондан неча пора ёдлагансан?”, “Ҳар кеча қанча зикр қиласан?”, “Қанча вақтда Қуръонни (ўқиб) хатм қиласан?”, “Бир ойда қанча рўза тутасан?” ва ҳакозо.
✅Қисқартма белгилар:
ҳ. – ҳижрий
м. – милодий
🔰Ибн Саммок Ал-Ғарнотийнинг “Аз-заҳротул мансуро” китобидан олинди
@sufi_ollohyar

ЧИРОЙЛИ СЎЗЛАГУВЧИ КИМ?
🔰«(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «шак-шубҳасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат 33)
📍Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Оятда айтилаётган киши Мўминдир. Аллоҳнинг чақириғини қабул қилиб, унга жавоб берган ва одамларни ҳам унга чорлаган кишидир. Улар Аллоҳнинг суйган бандаси, дўсти — валийсидир.
Икром ШАРИФ

Азиз дўстлар!
🔰"Диёнат.уз" каналига келаётган саволлар ичида аёллар орасидаги турли хурофотлар, бадъатлар, бибисешанба, мушкулкушод ва шунга ўхшаш амаллар ҳақидаги исломий ҳукмлар сўралаётган саволлар жуда кўп. Мазкур саволлар умумий бир жавоб бўлиши учун "Ҳидоя"т журналида 2018 йил чоп этилган бир мақолани эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Мазкур мақолада бу каби хурофотларнинг моҳияти очиб берилган ҳамда бу Сиз азизларга манфаатли бўлади деб умид қиламиз!
БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР: БИБИСЕШАНБА, МУШКУЛКУШОД ВА БОШҚАЛАР(1)
Динимизга бўлган қизиқиш, унинг кўрсатмаларини адо этишга бўлган интилишнинг ортиши айни пайтда баъзи бир фитнакор шахсларнинг диний ихлосмандларга нотўғри йўл, аёллар ўртасида турли хил бидъат-хурофотларни келтириб чикармоқда. Жумладан:
ФОЛБИНЛИК – бу ғайбни билиш даъвосини қилувчи кимсаларнинг машғулоти бўлиб, унинг “коҳинлик”, “аррофлик” каби номлари мавжуд.
“Коҳин” – келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар берувчи бўлиб, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади.
”Аърроф” – эса турли ишларнинг бошланиш сабаблари ҳамда ўғирланган нарсаларни, уни ким ўғирлаганини ёки қаерда эканини билишини даъво қилувчи киши. Бу икки нарсани даъво қилувчиларнинг номлари икки хил бўлса ҳам, уларнинг мазмун –моҳияти биттадир.
Динимиз таълимотига кўра, бу каби ишлар билан шуғулланиш Қуръони карим ҳукми билан ҳаром килинган ва шаръан қораланган. Фолбинлик билан бир қаторда “сеҳр”, “сеҳргарлик” каби тушунчалар ҳам мавжуд. “Сеҳр”- луғатда сабаби махфий бўлган нарса маьносини англатади. Сеҳрнинг қуйидаги турлари мавжуд:
ШАЪВАЗА – бу фокус усулида чаққон ҳаракат билан кўрсатиш.
НУШРА – бу жин теккан кишининг сеҳргар ёки фолбин ҳузурига бориб даволанишига айтилади. Булар ҳам доимий хамтовоқлари жинларнинг мададига таянади. Даволашнинг бу тури сеҳрни жинлар ёрдамида ечилгани сабабли ҳам нушра деб аталган. Нушранинг ҳаром амал эканлигига қуйидаги ҳадис далил бўлади: “Расулуллоҳ алайҳиссаломдан нушра ҳақида сўрадилар. Шунда у Зот: “ У шайтоннинг амалидандир” деб жавоб қилдилар”.
АЗАЙИМХОНЛИК – бу араб тилидаги “азима” сўзининг кўплиги бўлиб, бунда дам солувчи жинлардан мадад сўраб дуо ўқийди.
АВФОК – бу махсус геометрик шакллар ичига ёзилган рақам ва ёзувлар. Бунда шаклларни бирор вақтга ёзиб ўзи билан олиб юрса, бахт-омад келтиради ёки унинг кетидан қувиб юради деб ҳисобланади.
ТАНЖИМ ёки МУНАЖЖИМЛИК – бу осмон жисмлари яъни юлдузларнинг жойлашувига қараб бу ерда бўладиган ҳодисаларни билиш. Ҳозирги кунда инсонларни тўғри йўлдан адаштиришга хизмат килаётган “мунажжимлар башорати” ҳам шу турга киради.

БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР: БИБИСЕШАНБА, МУШКУЛКУШОД ВА БОШҚАЛАР (2)
Фолбинлик, сеҳргарлик каби иллатлар мусулмон кишини диндан чиқариб юборишга сабаб бўладиган оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Фолбинлар – бир ҳайвонни қора қўчқор, қора ёки қизил хўроз кабиларни келтиришни талаб қиладилар. Сўнг уни суйиб, қонини касалга суртиб,ўзини эса ташландиқ ерларга отиш асносида Аллоҳнинг исмини зикр қилмасликга буюрадилар ва шу орқали жинлардан ёрдам сўрайдилар. Жинлар эса, фолбинни тилида ва дилида кофир бўлмагунча унга ёрдам бермайди. Фолбин қанча гуноҳкор бўлса, жинлар ҳам унга шунча яқин бўлаверади.
Келажакни билиш, йўқолган нарсаларни билиб бериш, бирор кимсага сеҳр ва иссиқ-совуқ қилиш, шу каби масалалар юзасидан фолбин, сеҳр-жоду қилувчилар ва коҳинлар олдига бориш шаръан ҳаром бўлиб, динимизда қаттиқ қораланади, уларнинг айтганларини тасдиқлаш оғир гуноҳ,ширк келтириш ҳисобланади. Бу ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: “Кимда-ким фолбин ёки сеҳргар ёки коҳин (жинларим бор, руҳлар билан гаплашаман деган кишилар)нинг олдига бориб,унинг айтганларига ишонса, у Муҳаммадга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”, дейилади.
Пайғамбар алайҳиссалом бундай тоифа инсонлар ҳақида ҳам хабар бериб: ”Киши фолбин ҳузурига бориб,айтганларини тасдиқламасдан чиқиб кетган тақдирда ҳам 40 кунгача унинг ибодати қабул бўлмайди” деб таъкидлаганлар.
Шу ўринда Амир Темур бобомизнинг гапларини эсласак жоиз бўлади: Амир Темур бобомиз шоҳ супасида ўтирганларида аёнларидан бири югуриб келиб , “Эй шоҳим сизни келажагингизни айтиб берадиган жуда ҳам кучли фолбин келди” деганда, Амир Темур бобомиз дарҳол ўша фолбинни бошини танасидан жудо қилинглар, деб буюрадилар. Бир оздан сўнг Амир Темур бобомиз аёнларига, агар ўзини келажагини билган фолбин бўлганида эди, менинг олдимга келмасди – дедилар.
Аллоҳ таолонинг калимасида ҳам: ”Айтинг: ”Аллоҳдан бошқа осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас” (Намл сураси 65 оят). Шунинг учун келажакни билишга қизиқмаслик, ҳар бир ишни яхшилик ёки ёмонликми Аллоҳдан деб билиш ва сабр қилиш – сеҳр-жодудан эмас Аллоҳдан нажот кутиш керак бўлади. Бунинг учун Аллоҳнинг каломи Қуръони карим ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ворид бўлган дуолардан ўқишимиз лозим.
Паноҳ сўралувчи зот ҳам, суянишига лойиқ зот ҳам, бандаларининг тақдиринию келажагини биладиган Зот ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзидан бошқага муҳтож килмасин, ҳақ йўлидан, ҳидоят йўлидан адаштирмасин, омийн!

БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР: БИБИСЕШАНБА, МУШКУЛКУШОД ВА БОШҚАЛАР (3)
Бидъат ва Хурофот. Бидъат – луғатда бир нарсани янгидан пайдо қилиш маъносини англатади. Динга кириб келган янгиликка нисбатан ишлатилади. Хурофот эса, исломгача мавжуд бўлган қадимий диний эътиқодларга оид урф-одатлар, тўқима ривоят ва афсона, ирим-сирим, сеҳр, фолбинлик, тумор, қабр каби нарсалардан ёрдам сўраш,динда бўлмаган тўқима одатлардан иборат бўлади. Бидъат ва хурофотлар дин душманлари ва билмаганлар томонидан тўқиб чиқарилган. Ҳеч бир китобларда манбаси йўқ ва ҳужжатсиз гаплар ҳисобланди. Одатда, бундай ишларга ирим-сиримларга аёлларимиз ишонадилар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй, Билол билгинки, кимки менинг вафотимдан кейин унутилиб кетган суннатимни қайта жорий қилса, унга амал килувчиларга қанча савоб берилса, унга ҳам шунча савоб ёзилур. Бу уларнинг савоблари ҳисобига эмас. Яна кимки, Аллоҳ ҳам, расули ҳам рози бўлмайдиган нотўғри бидъатни жорий қилса, унга амал килувчиларга қанча гуноҳ ёзилса, унга ҳам шунча гуноҳ ёзилур. Бу уларнинг гуноҳлари ҳисобига эмас”, деб таъкидлаганлар. Масалан, рўза ойидан олдин – балиқ еса жиғилдони тозаланади, луқмаси ҳалол бўлади ва рўзаси қабул бўлади деган гаплар халк орасида мавжуд. Рўза ойида тухум еб бўлмайди, ўлик чиққан хонадонда сумалак пиширилмайди, каби гапларга ишониш жоҳилликдир. Сафар ойида сафарга чикса, тўй қилса бўлмас эмиш каби миш-миш гаплар бор. Аслида сафар ойи ҳижрий-камарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Сафар ойида шумланиш тарихи Исломдан аввалги жоҳилият даври билан боғлик бўлиб, бу ойда одамлар никоҳ боғламас, бирор эзгу ишга қўл урмас, тижорат ёки бошқа мақсадда сафарга ҳам чиқмас эдилар. Одамларга сафар ойидан шумланиш ноўрин эканлигини айтганлар ва шу ойда масжидларини курдирганлар, Имом Зуҳрийнинг ривояти билан манбаларда келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаганлар (“Туҳфатул Муҳтож фи шарҳил Минож”).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларини далил қилиб , сафар ойини исломда сафар – яхшилик ойи деб номланди. Кўп ишлар айнан сафар ойида бошланган.

БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР: БИБИСЕШАНБА, МУШКУЛКУШОД ВА БОШҚАЛАР (4)
Мушкул кушод ва Бибисешанба
Мушкулларни осон килиш мақсадида масалан, қизга совчи келмаганда, йигитга муносиб қиз топилмаганда, бирор иш юришмаганда қилинадиган хурофот амаллардан ҳисобланади. Мушкул кушод – “мушкул”-қийин, “кушод” – очувчи яъни қийинчиликларни енгувчи, мушкуллик ва бандларни ечувчи маъносини билдиради. Афсонага кўра , Баҳоуддин Нақшбанднинг холаси ўроғини йўқотган ўтинчига ёрдам бериб, ҳар чоршанба кунлари бу илоҳий аёлни эслаб, ис-чироқ килиши лозимлигини тайинлаган экан. Мазкур ривоятга амал қилган ҳолда маросим фақат чоршанба куни ўтказилгани сабабли, айрим жойларда “Биби Чоршанба”, ёки унда шам-чироқ ёқиб, азиз-авлиёлар руҳи ёд этилгани учун “Чироқ ёқди” деб ҳам юритилади.
Бибисешенба – каби маросим муҳтарам зотларнинг руҳидан мадад сўраш, ҳожатларини тилаш бўлиб, у ислом ақидасида хилоф. Шу боис уларни ўтказишни шариат ман қилади. Шариатга мутлақо тўғри келмайдиган афсонавий эртакдан иборат ва бу каби маросимлар қуръони карим, ҳадиси шариф ва бошка фиқхий асарларда ўтказиш мумкинлигини тасдиқловчи бирорта хам далил мавжуд эмас.
Бибисешанба каби китоблардаги маълумотларнинг кўп қисми ислом дини асосларига тўла мувофиқ келмаслиги, уларнинг муаллиф ва ноширлари бундай ишга динни бузиш, моддий маблағ орттириш ниятида қўл урганлари айтиб ўтилган.Бу маросимлар бидъат йўли билан турли таомлар тайёрланиб,исрофгарчиликка кенг йул қўйилгани ва азиз авлиёларимизнинг руҳи ва мозорига атаб қурбонлик қилиш ишлари ислом динида қатъиян ман этилади. Ҳозирги кунда ҳам кўп вилоятларимизда мана шунақа маросимлар ўтказилмокда. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳар бир маросимнинг келиб чикишини тушинтириб бера оладиган илмли отинойиларимизнинг ўрни катта ахамиятга эга, деб ҳисоблайман.Табиийки, дин уломаларимиз бу каби маросимлар ҳақида ўзига яраша ишлар олиб бормоқдалар. Бу ишлар ўз самарасини бермоқда. Аллоҳ таолодан барча ўтган аждодларимизни ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат қилсин.Фарован ҳаёт, тинчлик ва офият ато этишини сўраб қоламиз. Омийн!
Шижоат Шарипова
Яккасарой тумани “Боғсарой”маҳалласи отинойиси

Чақимчи жаннатга кирмайди.
<unknown>
#audio
🎤Устоз Салоҳиддин домла
Чақимчи одам жаннатга кирмайди.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
🎤Устоз Салоҳиддин домла
Чақимчи одам жаннатга кирмайди.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Forwarded from Ислом блоги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беҳбудий ҳақида олинган кинодан кичик лавҳа
Исмоилбек Гаспринский: «Ислом дини қуруқ бир ақида эмас, у аҳли мусулмонларни янгиликлардан гофил бўлиб яшашдан ундамайди».
Исмоилбек Гаспринский ким?
👉https://bit.ly/2ICycSO
@islomganiev

СЕНГА АЛЛОҲ KИФОЯ ҚИЛСИН
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деди: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир” (Муттафақун алайҳ).
Шу ўринда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз:
Чорраҳалардан бирида кичик юк машинаси ва енгил машина тўқнашиб кетди. Юк машина ҳайдовчиси суданлик, енгил машина эгаси саудиялик бўлиб, тўқнашув натижасида иккала машинага ҳам айтарли даражада зарар етмаганди.
Саудиялик жаҳл билан машинасидан тушиб, тўқнашув тўлиқ ўзининг хатоси натижасида бўлганига қарамай суданликни сўкиб, ҳақоратлаб, лаънатлаб, олдига борди-да, юзига тарсаки тортиб юборди. Зарбанинг кучлилигидан суданлик ҳайдовчининг кўзи чиқиб кетишига бир баҳя қолди. Лекин у “Сенга Аллоҳ таоло кифоя қилсин. Ишимни унга топширдим. Мен сенинг ҳаққингда хато қилган бўлсам, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳисоб-китоб қилсин. Агар менга зулм қилган бўлсанг, Аллоҳ таоло сендан кечиктирмасдан, тезлик билан ўч олсин”, дея олди холос...
Суданлик киши воқеанинг давомини ҳикоя қилади:
“У ердан кетдим. Ичимда бир олов ёнар, қайта-қайта “Ҳасбияллоҳ, ҳасбияллоҳ (менга Аллоҳ таоло кифоя)” деб айтардим.
Бир неча кун ўтгач мол бозорига бориб, машинамни бир четга қўйдим. Шу пайт бир киши келиб, “Иккита қўйим бор. Анави кўчадаги ошхонага олиб бориб бермайсанми?” — деб сўраб қолди. Мен рози бўлдим. Қўйларни машинага юкладик, у ўзининг машинаси билан олдинга ўтиб, йўл кўрсатиб борди. Манзилга етгач қўлимни ушлади-да, “Мени танидингми?” деди. “Йўқ”, дедим. У: “Мен сен билан машинада тўқнашиб кетган, юзингга урган кишиман”, деди. Мен яна ўша кунгидек “У ишни ҳузурида ҳақлар зое бўлмайдиган Зотга (Аллоҳга) топширганман”, деб жавоб бердим.
Шу вақт унинг кўзларига ёш келди:
– “Қанийди ўшанда менинг устимдан полиция ёки судга арз қилганингда...
Ёки мени уриб қасосингни олганингда...
Сен ишингни топширган зот ўша воқеанинг эртасигаёқ мендан қасос олди:
Худди шу машинада автоҳалокатга учрадим, икки фарзандим, ўғлим ва қизим ҳалок бўлди... Аллоҳ таолога қасамки, мен кўчаларни кезиб, кечирим сўраш, розилигингни олиш учун ўн беш кундан бери сени қидираман. Менга келган мусибатга сабр қилдим, буни қилган зулмим учун дунёда берилган жазо деб билдим. Лекин аниқ ишондимки, охиратдаги ҳисоб-китобдан қочиб қутулиб бўлмас экан. Мана мен олдингдаман. Сендан фақат бир нарсани сўрайман: мендан қасосингни ол, хоҳлаган ишингни қил, лекин мени кечир!”
Унинг ҳолатини, йиғлаётганини кўриб раҳмим келди. Унга:
– “Кечиримли киши ҳурматга сазовордир. Аллоҳ таоло сени кечирсин, гуноҳларингни мағфират қилсин”, дедим...!
У кетди. Олдимдан узоқлашар экан, қайта-қайта “Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга зулм қилмайман!
Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга ЗУЛМ қилмайман!” – деб айтарди...”
Бу ҳаётда содир бўлган, воқеий қисса.
Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлинг. Одамларга озор бериб, “Табиатан шундай одамман”, деб ўзингизни оқламанг.
Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришдан ожиз эмас. Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради. Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди. Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабланган вақтида сукут сақлайди....
Билмаганларга билдирганлар ва унутганларга эслатганларга Ўзи ёрдамчи, ҳимоячи ва кўмакчи бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Зеро, у булутга кўтарилади. Аллоҳ: “Иззатим ва улуғлигимга қасамки, гарчи озгинадан кейин бўлсада сенга, албатта, ёрдам бераман”, дейди” (Таброний ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни мазкур воқеадан ибрат оладиган ва ёмон амаллардан сақланадиганлардан қилсин.
@mehrob_uz

Forwarded from Qur'on hidoyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Labbaykallohumma labbayk. labbayka laa shariyka laka labbayk. Innal hamda vanne'mata laka val mulk. Laa shariyka lak!
@quronhidoyati
@quronhidoyati
Audio
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақво қилсангиз. (Бақара сураси, 21-оят)
islom.uz «Тафсири ҳилол» китобидан
Бомдод намозида имом шу оятларни тиловат қилди.
Ибодат қилиб иншааллоҳ муттақийнлардан (тақводор) бўламиз. Муттақийнлардан бўлиш иншааллоҳ жаннатга киришимизга сабаб бўлади.
وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ
Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. (Оли Имрон сураси, 133-оят)

ЮЗГА УРИШДАН САҚЛАНАЙЛИК
Юз инсондаги муҳим аъзолардан бўлиб, инсоннинг моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга уриш юздаги моддий чиройнинг йўқолишига ёки нуқсон етишига, юздаги аъзоларга шикаст етишига, баъзида улар ўз вазифасини бажара олмай қолишига сабаб бўлади.
Расмда акс этганидек, юзда асаб толалари мавжуд. Инсон панжасига ўхшайди. Юзга урилганда, ана шу асаб толаларига шикаст етади.
Америкалик тадқиқотчилар бош ва юзга уришнинг алцгеймер каби асаб касалликларига сабаб бўлишини аниқладилар. Бу касалликда мия ўз вазифаларини бажара олмай қолади. Мия билан боғлиқ ёки асаб касалликлари сабабли вафот этган 12 нафар спортчининг танаси ёриб кўрилганда, уларнинг асаб тизимлари зарарлангани маълум бўлди.
Бостон университети тиббиёт факултети ўқитувчисининг айтишича, ушбу ёриб кўриш натижаси тўқнашувли спорт ўйинларидаги бошга такрорий зарбаларнинг тушиши асаб касалликларига сабаб бўлишига далилдир.
Маълумки, бокс, каратэ, кикбокс каби спорт турларида бош ва юзга уриш, тепиш кўп содир бўлса, футболда тўпни бош билан уриш, қайтариш асносида бошга зарба тегади.
Хўш, юзга уришнинг қандай хатарлари бор?
Миядаги 300-400 атрофидаги ҳужайраларнинг ўлишига сабаб бўлади.
Баъзида кўр бўлиб қолишга сабаб бўлади.
Эшитиш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади.
Юзнинг фалаж бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Баъзида дарҳол ўлиб қолишга сабаб бўлади.
Паришонхотирликка сабаб бўлади.
Таъм, ҳид билиш, чайнаш, ютиш ва кўз ёши билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Беихтиёр ҳолатда пешоб чиқарадиган бўлиб қолишга сабаб бўлади.
Кўпчилик боласини уриб тарбия қилмоқчи бўлади.
Боланинг юзига уришнинг хатарлари нима?
Ёлғончи бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Қайсар бўлиб шаклланишига сабаб бўлади.
Бола билан ота-она ўртасида ёмон кўриш каби салбий ҳислар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу эса оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муҳаббатнинг йўқолишига олиб келади.
Одамлардан қўрқадиган, шахсияти заиф, душманлари учун осон ўлжа бўладиган тарзда шаклланади.
Озгина дўқ-пўписа қилган кишига ёки ўзидан кучлироққа бўйсунадиган бўлиб қолади.
Депрессияга тушадиган бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Одамови бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Одамларни ёқтирмайдиган, уларга нафрат кўзи билан қарайдиган бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Баъзан қотил бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин!" деганлар. Табароний ривоятлари.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Бирингиз уришмоқчи бўлса, юз(га уриш)дан сақлансин!" деганлар. Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин биз умматларини юзга уришдан қайтарганлар. Ўзлари ҳеч қачон оналаримизнинг, фарзандларининг ва ходимларининг юзларига урмаганлар.
Тиббиёт соҳасида юзга уришнинг хатарлари аниқланганига кўп вақт бўлмади.
Болаларни, аёлларни, хизматкорларни уришдан сақланишимиз лозим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нейрожарроҳ, невропатолог, невролог бўлмаганларини ҳисобга олсак, "Юзга уришдан сақлансин!" деб ўн тўрт аср олдин айтганлари у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолонинг ҳақ пайғамбари эканликларига далиллардан биридир!
Интернет маълумотлари асосида
Нозимжон

ҚИЁМАТ КУНИ ХУРСАНД БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ...
Охиратда ҳар бир банданинг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйганмиз. Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб (кўрсатамиз. Ўшанда унга дейилади:)
“Китобингни ўқи, (қанча савобинг, қанча гуноҳинг борлигини ҳисоб қил)! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисоб-китоб қилувчидир”
(Исро сураси, 13-14-оятлар).
Охиратда номаи аъмоли ўнг тарафдан берилган инсон хурсанд бўлиб: “Мана менинг китобимни ўқинглар!..” дейди. Номаи аъмоли чап тарафдан берилган киши эса: “Эҳ, қани энди менга китобим берилмасайди! Ҳисоб-китоб нелигин билмасайдим!” деб оҳ чекиб қолади.
Ҳадисларда айтилишича, тириклилигида кўп истиғфор айтган инсон қиёмат куни номаи аъмолини кўриб қалби қувончга тўлади.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Номаи аъмолида кўп истиғфорни кўрган бандага қандай яхши!”
(Ибн Можа, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Инсон оғзидан чиқадиган ҳар бир сўз амаллар саҳифасига ёзиб борилади. Қиёмат куни кишининг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади, “Мана китобингни ўқи”, дейилади. Осий бандалар қилдай гуноҳи ҳам қолмай битиб қўйилганини кўриб даҳшатга тушади. Кўп истиғфор айтган мўмин банда эса саҳифасини кўриб хурсанд бўлади. Чунки у дунёда кўп яхши амаллар қилган, истиғфор айтган, тилини беҳуда сўзлардан тийган эди.
@MEHROB_UZ дан олинди.

Forwarded from Zangiota jome masjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо.
Қиссқа метражли фильм.
Регистон тв.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFP5-P1KjAp4MxM3YA
Қиссқа метражли фильм.
Регистон тв.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@
Rohmanga_oshiqlar •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFP5-P1KjAp4MxM3YA
Audio
❓Фаришталарнинг ичида энг улуғи қайси?
--------------------------
--------------------------