Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИСЛОМГА ГЎЗАЛ ДАЪВАТ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
❓Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН УЛАМОЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

✅ 2023 йил 22 июнь юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳаётида қувончли ва тарихий кун бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси сифатида қабул қилинганлари эълон қилинди.

🔸Бу фарахбахш воқеа диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро эътирофи бўлиб, юртимиз уламоларининг динимиз ривожига қўшаётган ҳиссаларига берилган юксак баҳодир.

🔹Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси, профессор доктор Алий Муҳйиддин Қорадоғий томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига йўлланган хатда, жумладан, шундай дейилади:

📝 — Халқаро мусулмон уламолар кенгаши Сизга ўзининг юксак эҳтиромини ифода этиб, доимий соғлик-саломатлик ва муваффақият тилайди. Сизга ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига самимий саломларим ва юксак эҳтиромимни йўллайман...

🟢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо этиб қабул қилинганини мамнуният билан маълум қиламан.

🕌 Биз ишонамизки, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Халқаро мусулмон уламолар кенгаши сафига қўшилишлари бутун дунёда Ислом ва мусулмонлар хизматидаги муштарак саъй-ҳаракатларимизни янада ривожлантиради...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@diyonatli
👍6
29: ФАҚАТ ТАШҚИ КЎРИНИШГА ЭЪТИБОР БЕРИШ

Бу касалликка чалинган одам ўзгаларнинг мақтови, олқишига эришиш учун ташқи кўринишини безаш билан овора бўлади. Бунинг учун у бутун куч-ғайрати, вақти ва мол-давлатини сарфлайди. Аммо, нафсининг поклиги ҳақида қайғурмайди, хато-камчиликларини тузатишга бирор ҳаракат ҳам қилмайди. Ваҳоланки, инсон қалби Аллоҳ таолонинг назари тушадиган қароргоҳдир.

Муолажа услуби

Бу касалликдан даволаниш учун – инсоннинг қанчалик ҳурмат қилиниши ва эъзозланиши бу фақат Аллоҳнинг иродаси билан бўлишини англаб етиш керак.

Одамларнинг унга бўлган муносабати ва муҳаббати фақат Қодир Аллоҳга боғлиқдир. Яна шуни унутмаслик керакки Аллоҳ таоло банданинг қалби ва хаёлида содир бўлаётган ҳамма нарсани билиб туради.

Шунинг учун, инсонни ташвишга соладиган биринчи нарса бу – унинг ички дунёси бўлиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلَيۡكُمۡ رَقِيبٗا ١﴾
“Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”
(Нисо сураси, 1-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ташқи суратингизга қарамайди. Қалб ва амалларингизга қарайди”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шунинг учун, банда қалбини поклашга ва одамларнинг эмас, балки Роббининг муҳаббатига эришишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда Аллоҳнинг ҳам, одамларнинг ҳам муҳаббатига сазовор бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ бир бандага муҳаббат қилиб қолса, Жаброилни чақириб: “Мен фалончига муҳаббат қилдим. Сен ҳам унга муҳаббат қил”, дейди. Шунда Жаброил унга муҳаббат қилади ва осмонда нидо қилиб: “Аллоҳ фалончига муҳаббат қиладир. Сиз унга муҳаббат қилинг!” дейди. Аҳли осмон ҳам унга муҳаббат қилади...», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари:
«Эй Расулуллоҳ, биз еймизу, аммо тўймаймиз», дейишганида, у зот: «Сизлар тафриқа бўлиб есангизлар керакда», деганларида, улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Таомингизни жам бўлиб енглар. Аллоҳ исмини зикр қилинглар. Аллоҳ ўшанда сизларга барака ато қилади»,
дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Фойда: Тўпланиб, жамланиб ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб ейиш барака ҳосил бўлишига ҳамда қорин тўйишига сабаб бўлади.

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИККИ ХИЛ БИРОДАРЛАР...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ҳаж-2023: Юртдошларимизнинг ҳаж амалларини адо этишга пухта ҳозирлик кўраётганлари тафсилотлари "Ахборот 24" лавҳасида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МЎМИНЛАР БИР-БИРЛАРИГА БИРОДАРДИР...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
30: РИЗҚ БОРАСИДА ТАШВИШЛАНИШ

Аллоҳ таоло ҳар бир жонзотга ризқ беришни кафолатлаган бўлса-ю, аммо инсон ризқи ҳақида қайғуриб ҳар томонга елиб-югуриши қалб касалликларидан саналади. Энг хатарлиси – бундай касалликка чалинган одам Роббиси унинг зиммасига фарз қилиб юклаган ибодатларни адо этиш ҳақида ўйламайди, ташвишланмайди.

Муолажа услуби

Шуни доимо эсда тутиш керакки, Аллоҳ таоло инсонларнинг ризқини олдиндан белгилаб қўйган. Ҳар бир ишга Қодир Аллоҳ таолонинг ушбу ваъдасини унутманг:

﴿ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ ثُمَّ رَزَقَكُمۡ ثُمَّ يُمِيتُكُمۡ ثُمَّ يُحۡيِيكُمۡۖ هَلۡ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَفۡعَلُ مِن ذَٰلِكُم مِّن شَيۡءٖۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ ٤٠﴾

“Сизларни яратган, сўнгра сизларни ризқлантирган, сўнгра вафот эттирадиган, сўнгра (қиёматда) тирилтирадиган зот Аллоҳдир. (Келтираётган) ширкларингиз ичида шу (мазкур)лардан бирортасини қила оладигани борми?! Аллоҳ уларнинг келтираётган ширкларидан пок ва юксакдир”
(Рум сураси, 40-оят).

Шундай экан, Аллоҳ таоло ягона Яратувчи – Холиқ эканига иймон келтирганимиздек, Унинг Ўзи ризқ берувчи – Раззоқ Зот эканига ҳам қатъий ишончда бўлишимиз керак.

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ менга ривоят қилади: “Ҳотим ал-Асом раҳимаҳуллоҳ айтади: “Шайтон ҳар куни эрталаб менга бундай пичирлайди: “Бугун нима овқат ейсан? Нима киясан, қаерда ухлайсан? Мен унга: “Ўлим – менинг овқатим, кафан – кийимим ва қабрим тўшагимдир”, деб жавоб бераман.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Барака таомнинг ўртасига тушади. Шундоқ экан, унинг атрофидан енглар. Ўртасидан еманглар», деб айтдилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Фойда: Таомнинг усти ва ўртасидан ейишнинг кароҳияти ва унинг атрофидан ейишга буюриш бор. Шу сингари нон ҳам ўртасидан эмас атрофидан бошлаб ейилади.

@fitratuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БИР-БИРИНГИЗГА БИРОДАР БЎЛМАГУНИЗЧА КОМИЛ МУСУЛМОН БЎЛМАЙСИЗ...
(Ҳадиси шарифдан)

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

❓Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ибодати қандай амалга оширилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги одам камар тақса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж тартиби ва рукнлари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ҚУРБОНЛИК ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ? ДЕБ СЎРОВЧИЛАР КЎПАЙИБ КЕТТИ
👤 Муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари

@diyonatli
#hikmat

Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз:
- Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди,
- Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди,
- Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.

• Пок, яхши ният соҳиби, бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.

- Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизни бахтингизни тортиб олмайди.
- Бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди.
- Сиҳҳат - саломатлиги, касалингизни зиёда қилмайди.

Фақат, пок, яхши ният соҳиби бўлинг, ичингиздан тоза бўлинг !!

Шайх Мухаммад Мутаваллий Шаъровий

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Аҳли қиблага иймон ҳукмини бериш ва уларни кофир қилмаслик (23-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(78 бет)

Тўлиқ
видео👉https://fb.watch/lnAdb6vk7N/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аҳли қиблага иймон ҳукмини бериш ва уларни кофир қилмаслик
fitrat.uz
#Аудио

Аҳли қиблага иймон ҳукмини бериш ва уларни кофир қилмаслик (23-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(78 бет)

وَنُسَمِّي أَهْلَ قِبْلَتِنَا مُسْلِمِينَ مُؤْمِنِينَ مَا دَامُوا بِما جَاءَ بهِ النَّبيُّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ مُعْتَرفينَ ولَهُ بِكُلِّ مَا قَالَهُ وَأَخْبَرَ مُصَدِّقينَ غَيْرَ مُنْكِرِينَ،
Маъноси: Аҳли қибламизни мусулмонлар, мўминлар деб номлаймиз. Модомики улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган нарсаларини эътироф қилувчи, у зот айтган ҳар бир сўз ва хабарни тасдиқловчи бўлсалар. 

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Намозни жам қилиб ўқиш ва жума намози боби (23-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/lnAL9vkYEV/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Намозни жам қилиб ўқиш ва жума намози боби
fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Намозни жам қилиб ўқиш ва жума намози боби (23-маъруза)

Бунда пешин ва аср ҳамда шом ва хуфтон намозларини қўшиб, бирин-кетин, бир вақтда ўқиш кўзда тутилгандир. Бошқа мазҳабларда сафардаги одамга пешин билан асрни ва шом билан хуфтонни жамлаб ўқишига рухсат берилади. Уларнинг айтишларича, пешиннинг вақтида асрни қўшиб ўқиб олса ёки шомнинг вақтида хуфтонни ўқиб олса бўлади. Буни «жамъи такдим» дейилади.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1👍1
31: КЎП ГУНОҲЛАР

Нафси касалликка чалинган одам кўп гуноҳ иш қилади. Аллоҳнинг хоҳиш-иродасига қарши чиқади, натижада қалби қорайиб, қотиб кетади.

Муолажа услуби

Бу хасталикдан қутилиш учун – банда Аллоҳдан мағфират сўраши, гуноҳлари учун тавба қилиши керак. Бундан ташқари, кўпроқ нафл рўза тутиш, таҳажжуд намозини адо этишга одатланиш, зикр билан банд бўлиш ва солиҳларнинг насиҳатларига қулоқ солиш лозим.

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилди. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга Аллоҳни кўп зикр қилишни ва тавба этишни насиҳат қилиб бундай дедилар:

وَاللهِ إنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ فِي اليَومِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً .
“Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”
(Имом Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Агар банда хато (гуноҳ) қилса, қалбида қора доғ пайдо бўлади. Борди-ю гуноҳни тарк этиб, истиғфор айтса ва тавба қилса, қалби сайқалланади (покланади). Агар гуноҳ қилаверса, у доғ зиёдалашади, ҳатто қалбни қоплаб олади. Аллоҳ таолонинг:
﴿كَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ١٤﴾
“Йуқ, балки уларнинг қалбларини қилиб ўтган нарсалари (гуноҳлари) қамраб олган” ,
деганидаги қамров ана шу қамраб олишликдир” (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).

Қуръон таржимони Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Етмишга яқин катта гуноҳлар борки, улар тавба қилингандан кейингина кечирилади. Кичик гуноҳларга келсак, агар банда тавба қилмасдан уларни қилишда давом этса, улар катталашиб кетаверади”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мол-дунёни тўплашда мусобақалашингиз)дан қўрқаман. Мен (бехосдан) хато қилишингиздан қўрқмайман, аммо гуноҳни атайин содир этишингиздан қўрқаман”, дедилар (Имом Аҳмад, Баззор, Ҳоким ривояти).

Банда билмай қилган гуноҳини Аллоҳ кечириши мумкин, фақат Ўзига ҳавола. Аммо гуноҳга журъатли бўлиш, қасддан қилиш гуноҳнинг ўзидан кўра улкан ва оғирроқ гуноҳдир. Энг муҳими – банда гуноҳни билиб ёки билмай қилса ҳам, кимга осийлик қилаётганини унутмаслиги лозим!

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3❤1