Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
28: НАФРАТ, ДУШМАНЛИК ВА ҒАЗАБ

Фақат ўз нафсини кўзлаб кимнидир ёмон кўриш, кимгадир адоват қилиш ва кимдандир ғазабланиш инсон даволаниши керак бўлган нафс касаллигидир.

Муолажа услуби

Бу касалликни енгиш учун инсон бандадан эмас, балки унинг гуноҳ амалидан нафратланиши ёки ғазабланиши лозим. Қолаверса, мўмин фақатгина Аллоҳ таолонинг қонунларини бузганларгагина душман бўлиши мумкин.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки ишдан бирини танлаш ихтиёри берилса, гуноҳга олиб бормаса, енгилроғини танлардилар. Бордию иш гуноҳ бўлса (ҳар қанча енгил бўлса ҳам), ундан инсонларнинг энг узоқроғи бўлардилар. Набий алайҳиссалом ҳеч қачон ўз нафслари учун (яъни, ўзларига етган зарарлар учун) қасос олмасдилар. Фақат Аллоҳнинг ҳадди (яъни шариат чегараси)га тажовуз қилинса, Аллоҳ (ризоси) учун интиқом олардилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1
#Хушхабар

🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлдилар

▫️Шавкат Мирзиёев:
📝 “Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

✅ Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади" - деди учрашувда.

📎Манба


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#Муфтий #Халқаро_мусулмон_уламолар_кенгаши
👍1👏1
#Аудио #Маъруза

ЕТМИШ УЧ ФИРҚА ҲАҚИДА.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Ҳаж - 2023

МАККАИ МУКАРРАМАДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ДАВОМ ЭТЯПТИ

Ўн беш минг нафардан зиёдроқ юртдошларимиз Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодатларини адо этиш учун Маккаи мукаррамага етиб келиб, барча шарт-шароитга эга меҳмонхоналарга жойлашдилар.

Бўлажан ҳожилар орасида Тошкент вилоятидан ҳам зиёратчилар бор. Улар Макка шаҳридаги "Абраж ал-Дана" меҳмонхонасига ўрнашдилар.

Айни кунларда ҳажга тайёргарлик авжида. Барча зиёратчиларга ҳажнинг шартлари, рукнлари, фарз ва вожиблари, суннатлари ўргатиляпти.

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов "Абраж ал-Дана" меҳмонхонасининг биринчи биносида Тошкент вилоятилик ҳожиларга ҳажга доир гўзал суҳбат қилиб берди.

Дарҳақиқат, ҳаж ошиқона ибодат бўлиб, у ерга бориш фақат ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаж эълонига "лаббай" деб жавоб берган кишиларгагина насиб этади. У неча маротаба лаббай деган бўлса, Каъбатуллоҳни ўшанча марта тавоф қилиш шарафига муяссар бўлади.

Шунингдек, у ерга бориб, ҳаж ибодатини адо этиш яна бир саодатга сабабдир.
Ҳaж ибoдaтидa улкaн ҳикмaтлaр бўлиб, бу ҳикмaтлaрнинг бaрчaсини инсoннинг oжиз aқли тўлa aнглaб oлиши қийин.

Ҳаж улкaн ислoмий aнжумaн бўлиб, ҳaр бир мусулмoн дунёнинг турли бурчaклaридaн кeлган дин қaрдoшлaри билaн учрaшaди, турли мaсaлaлaрни муҳoкaмa қилaди. Ислoм вa иймoн риштaлaри мустaҳкaмлaнaди.

Ана шу анжуманга зиёратчиларни пухта тайёрлаш, ҳажни бекаму кўст адо этишда жонбозлик кўрсатаётган барча азизларимизга Аллоҳ таоло ажрларни кўпайтириб берсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бўлажак ҳожиларга ҳажга доир гўзал суҳбат қилиб берди.

@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
Piskent jome masjidida juma namozidan foto lavhalar.
@diyonatli
👍8👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИСЛОМГА ГЎЗАЛ ДАЪВАТ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA