Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
27: ЎЗИГА АЧИНИШ

Нафс хасталикларидан бири – инсоннинг ўз нафсига ачиниши ва шу сабабли унинг инжиқликларига бўйсуниши саналади.

Муолажа услуби

Нафснинг хоҳиш-истакларига эътибор бермаслик ва унинг интилишларини тўлиқ назорат қилиш орқали бу иллатдан қутилиш мумкин.

Бу борада бобом Ибн Нужайд раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: “Ким ўз нафсини ҳаддан ортиқ улуғласа хорликка юз тутади”.

Бир донишманд айтади: “Ё Роббим! Сендан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмасликни сўрайман. Сендан бошқа ҳамма нарсага эга бўлганларга жуда ачинаман”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик

❓609-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади:

"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)

“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.

Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.
@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Ичимлик ичиш одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@diyonatli
👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Факт_24 | Ҳаж симпозиумида Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари юксак эътироф этилди

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
👍1
✅ ҲАЖ СИМПОЗИУМИДА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЮКСАК ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

🔸Аввал хабар берганимиздек, шу йил 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазири таклифига биноан Жидда шаҳрида ўтказилган ҳаж симпозиумида иштирок этди.
Ушбу анжуманда 50 дан зиёд давлатдан келган жами 500 нафар иштирокчи қатнашди, ўнлаб илмий-маърифий маърузалар қилинди, янгича хизматлар ва инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди ҳамда мавзуга доир кўргазмалар намойиш этилди.

🇺🇿🇸🇦Эътиборлиси, очилиш маросимида ҳаж-умра хизматлари ривожланиш жараёнлари ҳақида кўрсатилган махсус фильмда Ҳаж ва умра вазирлиги билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларига алоҳида урғу берилди.

🔹Айниқса, 2022 йил август ойида Ҳаж ва умра вазирининг юртимизга келгани ва 2023 йил январь ойида эса Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифига оид лавҳалар иштирокчиларга намойиш этилди.

📃 Симпозиум доирасида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги мутасаддилари, хусусан, Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, вазир ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра ва маслаҳатчи доктор Бадр Суламий билан бўлган мулоқотларда Ўзбекистон ва Саудия муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бораётгани, ҳаж-умра зиёратчилари учун юқори даражада хизматлар кўрсатилаётгани ҳамда машоир майдонларида муносиб шарт-шароитларни ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
👍2
#Ҳадис

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом тановул қилди. У зот: «Ўнг қўлингда егин», дедилар. Ҳалиги киши: «Бунга қодир эмасман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қодир ҳам бўлмагин», бундай қилишдан фақат мутакаббирлиги ман қилди холос, дедилар. Шундан кейин ҳалиги киши (ўнг) қўлини оғзига кўтара олмади.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда:
Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари содир бўлди. Бу киши қўлини кўтаришга қодир бўла олмади. Ана шу кишининг исми Буср ибн Рўийдир.

@fitratuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ГЎЗАЛ ХУЛҚ БИЛАН ЖАННАТГА ЕТИШАМИЗ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

❓Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИСЛОМ МУКАММАЛ ДИНДИР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ #Тарқатинг

Бой бўлишни ва ҳеч қачон камбағал бўлмасликни хоҳлайсизми?

Ким ҳар куни кечқурун "Воқеа" сурасини ўқиса, Аллоҳ уни ҳеч қачон камбағал қилмас экан...

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари.

Дўстларга ҳам улашинг👇

@diyonatli
❤3👍1
28: НАФРАТ, ДУШМАНЛИК ВА ҒАЗАБ

Фақат ўз нафсини кўзлаб кимнидир ёмон кўриш, кимгадир адоват қилиш ва кимдандир ғазабланиш инсон даволаниши керак бўлган нафс касаллигидир.

Муолажа услуби

Бу касалликни енгиш учун инсон бандадан эмас, балки унинг гуноҳ амалидан нафратланиши ёки ғазабланиши лозим. Қолаверса, мўмин фақатгина Аллоҳ таолонинг қонунларини бузганларгагина душман бўлиши мумкин.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки ишдан бирини танлаш ихтиёри берилса, гуноҳга олиб бормаса, енгилроғини танлардилар. Бордию иш гуноҳ бўлса (ҳар қанча енгил бўлса ҳам), ундан инсонларнинг энг узоқроғи бўлардилар. Набий алайҳиссалом ҳеч қачон ўз нафслари учун (яъни, ўзларига етган зарарлар учун) қасос олмасдилар. Фақат Аллоҳнинг ҳадди (яъни шариат чегараси)га тажовуз қилинса, Аллоҳ (ризоси) учун интиқом олардилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1