Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
• Тўртинчидан: Пайғамбарларнинг энг улуғи Муҳаммад алайҳиссалом бу кунлар ҳақида чиройли гувоҳлик бериб, унда жумладан шундай деганлар:
“Аллоҳнинг наздида мана бу ўн кунданда улуғроқ, шунингдек, ўзидаги (яхши) амал эътиборидан Аллоҳга севимлироқ бўлган бирор бир кун йўқ. Бас, бу кунларда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар”. Имом Абу Довуд ривояти.

• Бешинчидан: Бу кунларда ибодатларнинг энг улуғлари жам бўлади: имон, намоз, (нафл) рўза, закот ва ҳаж. Бу жамланиш йилнинг бошқа бирор бир ўн кунлигида юзага келмайди.

"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби Нурали МАВЛАНОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@diyonatli
👍2👌1
26: ҲАР БИР ҲАРАКАТДАН ҚОНИҚИШ

Агар инсон ўзи қилаётган ҳар бир ишни ёқтирса-ю, аммо бошқаларнинг ҳеч бир амалини ёқтирмаса, унда бу ҳам нафс касаллигидандир.

Муолажа услуби

Нафсни ҳамиша ҳақ бўлавермаслигига ўргатиш бу иллатдан қутилишнинг йўли саналади. Чунки нафсул аммора кўпинча ёмонликка буюради.

Қолаверса, бу иллатни даволаш учун одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш керак. Зеро, эртага кимнинг оқибати қандай якун топиши ҳеч кимга маълум эмас. Балки банданинг қилган битта хатоси унинг учун энг охиргисидир. У чин тавба қилган, бошқа асло гуноҳ ишга қўл урмаган бўлиши мумкин.

Шунинг учун, бировнинг устидан асло ўзбошимча ҳукм чиқарманг. Ҳеч кимни зоҳири (ташқи кўриниши)га қараб ҳукм қилманг. Уламолар айтадилар: “Агар инсон қалбини бошқаларга нисбатан гина-адоватдан покласа, тилини уларга озор етказишдан сақласа, унинг хотимаси яхши бўлади”.

Шайх ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ: “Банда ҳамиша Роббисидан иймони мустаҳкам ва хотимаси гўзал бўлишини ёлвориб сўраши лозим”, деган.


@diyonatli
👍2❤1
20 июн., 23.27​.aac
3.8 MB
#Аудио #Маъруза

Мусофирнинг намози ҳақида

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 21 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:07
⏱ХУФТОН - 21:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
👍5❤3
#Ҳадис

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида бўлганимда, қўлимни лаганнинг ҳар томонига узатиб (овқатланаётганимда), у зот: «Болам, Аллоҳ исмини зикр қилиб, ўнг қўлинг билан еб, ўзингнинг тарафингдан тановул қилгин», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЁМОН ХУЛҚДАН АЛЛОҲ АСРАСИН...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МАККАНИНГ ФАЗЛИ БУЮК, ҲАРАМИ ШАРИФДАГИ ИБОДАТНИНГ АЖРИ УЛУҒ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЛУҚМОНИ ҲАКИМНИНГ ЎҒЛИГА НАСИҲАТЛАРИ...


Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Ичимлик ичиш одоблари (22-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби"

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/leDdJysdnP/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Ичимлик ичиш одоблари
fitrat.uz
#аудио

Ичимлик ичиш одоблари (22-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби"

Таомланишнинг бир қисми бўлмиш ичимлик ичиш ҳам инсоннинг доимо ҳожати тушиб турадиган ишлардан биридир. Ичимлик ичишда одам боласининг маданияти, одоби намоён бўлади. Исломда бошқа нарсалар қатори, ичимлик ичиш бўйича ҳам юксак одоб намуналари жорий қилинган. Мазкур одобларга ният орқали амал қилган мусулмонлар ичимлик ила нафсларини қондириш билан бирга ажр ва савоблар ҳам оладилар. Қуйида сиз, азизларга ичимлик ичиш одобларидан баъзилари тақдим қилинади:

Ичимлик ичишдан олдин «бисмиллаҳ» айтилади.

Бу муборак лафзни айтиш барча ишларда муҳим бўлгани каби, мусулмон инсон учун ичимлик ичишдан олдин ҳам жуда зарурдир.

Ўнг қўл билан ичилади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Етмиш уч фирқа ҳақида (22-маъруза)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Етмиш уч фирқа ҳақида.
fitrat.uz
#Аудио

Етмиш уч фирқа ҳақида (22-маъруза)

Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади», дедилар».

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЎГАЙ ФАРЗАНД ҲАМ МЕРОСХЎР БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Бир киши битта ўғли бор аёлга уйланди, кейин ундан учта қиз фарзанд кўрди. Ўша киши вафот этса, хотинга эргашиб келган ўгай ўғил меросхўр бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, ўгай ўғил меросхўр бўлмайди. Чунки у билан вафот этган киши ўртасида ҳеч қандай насаб боғланиши йўқ. Мерос олиш учун насаб орқали ёки никоҳ орқали боғланиш (яъни, эр-хотинлик) бўлиши керак. Демак, фарзандлар ичида фақатгина маййитнинг пуштидан бўлган (сулбий)лари мерос олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
27: ЎЗИГА АЧИНИШ

Нафс хасталикларидан бири – инсоннинг ўз нафсига ачиниши ва шу сабабли унинг инжиқликларига бўйсуниши саналади.

Муолажа услуби

Нафснинг хоҳиш-истакларига эътибор бермаслик ва унинг интилишларини тўлиқ назорат қилиш орқали бу иллатдан қутилиш мумкин.

Бу борада бобом Ибн Нужайд раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: “Ким ўз нафсини ҳаддан ортиқ улуғласа хорликка юз тутади”.

Бир донишманд айтади: “Ё Роббим! Сендан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмасликни сўрайман. Сендан бошқа ҳамма нарсага эга бўлганларга жуда ачинаман”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик

❓609-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади:

"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)

“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.

Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.
@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Ичимлик ичиш одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@diyonatli
👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Факт_24 | Ҳаж симпозиумида Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари юксак эътироф этилди

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
👍1
✅ ҲАЖ СИМПОЗИУМИДА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЮКСАК ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

🔸Аввал хабар берганимиздек, шу йил 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазири таклифига биноан Жидда шаҳрида ўтказилган ҳаж симпозиумида иштирок этди.
Ушбу анжуманда 50 дан зиёд давлатдан келган жами 500 нафар иштирокчи қатнашди, ўнлаб илмий-маърифий маърузалар қилинди, янгича хизматлар ва инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди ҳамда мавзуга доир кўргазмалар намойиш этилди.

🇺🇿🇸🇦Эътиборлиси, очилиш маросимида ҳаж-умра хизматлари ривожланиш жараёнлари ҳақида кўрсатилган махсус фильмда Ҳаж ва умра вазирлиги билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларига алоҳида урғу берилди.

🔹Айниқса, 2022 йил август ойида Ҳаж ва умра вазирининг юртимизга келгани ва 2023 йил январь ойида эса Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифига оид лавҳалар иштирокчиларга намойиш этилди.

📃 Симпозиум доирасида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги мутасаддилари, хусусан, Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, вазир ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра ва маслаҳатчи доктор Бадр Суламий билан бўлган мулоқотларда Ўзбекистон ва Саудия муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бораётгани, ҳаж-умра зиёратчилари учун юқори даражада хизматлар кўрсатилаётгани ҳамда машоир майдонларида муносиб шарт-шароитларни ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
👍2