Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
25: БОЙЛИК ВА УНИ ТЎПЛАШГА ТАШНАЛИК

Нафснинг касалликларидан яна бири – бу фоний дунёга маҳкам ёпишиб олиб, бойлик ортидан тинмай қувиш саналади.

Муолажа услуби

Банда нафсини қаноатга ўргатиши ва мол-дунёга очкўз бўлишни енгиш учун – бу дунёнинг ўткинчи эканини ва ўлимдан кейин ҳақиқий ҳаёт кутаётганини ёдда тутиши керак. Ақлли одам абадий ҳаётда бахтли яшашга интилади, бу йўлдаги бекатлардан биридагина бахтли бўлиш учун ҳаракат қилмайди. Бу дунё – вақтинча, унда ҳеч ким абадий қолмайди, шунинг учун оқил инсон сафарининг охирида ўзи яшайдиган дунёсининг фаровонлигига эришиш учун ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло огоҳлантиради:

﴿ٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَا لَعِبٞ وَلَهۡوٞ وَزِينَةٞ وَتَفَاخُرُۢ بَيۡنَكُمۡ وَتَكَاثُرٞ فِي ٱلۡأَمۡوَٰلِ وَٱلۡأَوۡلَٰدِۖ ٢٠﴾
“Билингизки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир”
(Ҳадид сураси, 20-оят).

﴿بَلۡ تُؤۡثِرُونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا ١٦ وَٱلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ وَأَبۡقَىٰٓ ١٧﴾
“Балки, сизлар, бу дунё ҳаётини (охиратдан) устун қўюрсиз. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир”
(Аъла сураси, 16-17-оятлар).

﴿وَمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَآ إِلَّا لَعِبٞ وَلَهۡوٞۖ وَلَلدَّارُ ٱلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ لِّلَّذِينَ يَتَّقُونَۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ٣٢﴾
“Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидир. Тақволилар учун эса охират диёри яхшидир. Ақл юритмайсизларми?!”
(Анъом сураси, 32-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оқил нафсини ҳисоб қилиб, ўлимдан кейин учун амал қилган кишидир”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис бундай дейилади: “Оқил ўз нафсини ҳисоб қилиб, ўлимдан кейинги (охират ҳаёти) учун амал қилади. Ожиз эса нафси ҳавосига тобе бўлиб, Аллоҳдан умид қилувчи кишидир” (Имом Термизий, Ибн Можа, Имом Аҳмад, Имом Байҳақий, Имом Табароний ва Имом Ҳоким ривояти).

“Нафсни ҳисоб қилиш” деганда, банда қиёмат куни ҳисоб қилинмасидан олдин, дунёдалик чоғида яхши ва ёмон амалларини сарҳисоб қилиб, ўзини тергаши, яхши амалларини янада кўпайтириши, ёмон амаллардан тийилиши, гуноҳларига тавба қилиши тушунилади.

Муҳаммад ал-Муборакфурий “Туҳфатул аҳвазий” китобида ушбу ҳадисни қуйидагича шарҳлайди: “Оқил барча ишларини оқибатига назар солган ҳолда пухта амалга оширади ва шу билан бирга мудом ўз нафсини тергайди. Нафсини қаттиқ назорат қилиш билан уни ўзига бўйсундиради. Натижада нафс бандага итоат этувчи хокисор нафсга айланади. Шунингдек, оқил охиратда нажот топиши учун тириклигида солиҳ амалларни қилади. Ожиз эса ўзини шаҳватларга қул бўлишдан тутиб тура олмайди. Натижада у ҳаром ишлар атрофида ўралашиб қолади. Бундай банда қилар ишини қилиб бўлгач, гуноҳга қўл уриб, ҳатто ўзини ноқулай ҳис қилмайди, балки Аллоҳ менинг гуноҳларимни кечириб юборади, деб Аллоҳдан умид қилади”.

Тийбий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Ожизнинг ҳавойи нафси ўзидан устун келади. У нафси хоҳлаган ишни қилиб кетаверади. Устига-устак кейин истиғфор ва тавба қилмай жаннатга киришни орзу қилади”.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Нафсига насиҳат қилиб юрган ва ўзини тергаб туриш одати бўлган банда доимо яхшиликда бардавом бўлади”, деган.

Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِمَنْكِبَيَّ فَقَالَ: كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ أَوْ عَابِرُ سَبِيلٍ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки елкамдан тутиб: “Бу дунёда мусофир ёки йўловчи каби бўл”, дедилар».

Ибн Умар айтади:
وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: إِذَا أَمْسَيْتَ فَلا تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ وَإِذَا أَصْبَحْتَ فَلا تَنْتَظِرِ الْمَسَاءَ وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لِمَرَضِكَ وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوْتِكَ.
“Кеч тушса, тонг отишини кутма, тонг келса, кеч тушишини. Соғ вақтингдан касаллик келгунча фойдаланиб қол, ҳаётингдан эса ўлим келгунича” (Имом Бухорий ривояти).
❤1👍1
Дунё вақтинчалик жуда оз фурсат эканига ишора қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг наздимда дунё гўё ёз иссиғида бир отлиқ йўловчи бир дарахт соясида озгина дам олиб, сўнгра кетгани кабидир”, деганлар.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Мен билан дунё ўртасида нима бўлиши мумкин?! Мен билан дунёнинг мисоли дарахт соясида ухлаб олиб, сўнг уни тарк қилиб жўнаган отлиққа ўхшайди” (Имом Термизий ривояти).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤2
#Аудио #Маъруза

Фаришталар, набийлар ва китобларга иймон

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
#Ҳадис


Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши беш кишилик таом ҳозирлаб, бешинчиси этиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан бошқа бир кишини олиб келдилар. Унинг эшиги олдига яқинлашганларида у зот уй эгасига: «Бу киши менга эргашиб келди. Агар хоҳласанг, бунга изн бер, кирсин. Агар хоҳламасанг, қайтиб кетади», деганларида, уй эгаси: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг киришига изн бераман», деб айтди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зулҳижжа ойидаги фазилатли амаллар

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ҲАҚИДА:
Зулҳижжа ойи қамарий ойларнинг тартиб бўйича ўн иккинчиси, яъни охирги ойи саналади. Қамарий ойларнинг номлари қуйидагича: муҳаррам, софар, рабиул аввал, рабиус соний, жумодул аввал, жумодус соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда ва зулҳижжа.
У эҳтиромли ва улуғлиги боис қабилалар ўртасида уруш бошлаш ҳаром қилинган тўртта улуғ ойларнинг иккинчиси саналади. Уларнинг учтаси кетма-кет келади ва улар зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир, қолган биттаси эса мазкурлардан ажралган ҳолда алоҳида келади ва у ражаб ойидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
"Албатта Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлару ерни вужудга келтирган куни Ўз ҳузуридаги китобда (ёзиб қўйганидек) ўн икки ойдир. Улардан тўрти (урушни бошлаш) ҳаром қилинган (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. Бас, у (ой)ларда (маъсиятлар қилиш ва уларнинг ҳурматини бузиш билан) ўз жонларингизга зулм қилмангиз!". “Тавба” сураси, 36-оят.

Бу ой “ҳаж соҳиби”, яъни ҳаж амалларини ўз ичига олган ой деган маънони ифода этади. Уни ушбу ном билан номланишининг сабаби – бу ойда исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодатининг фарз амаллари бажарилади. Ҳаж ибодатининг фарзлари учта бўлиб, улар: эҳром (яъни, ҳажни ният қилиш, бу амални зулқаъда ойидан аввалги шаввол ва зулқаъда ойларида ҳам амалга ошириш мумкин), Арафот тоғида бир муддат туриш ва Каъбани тавоф қилиш.

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ЎН КУНИНИ ФАЗИЛАТЛИ ЭКАНЛИГИГА ДАЛИЛЛАР:
Шаръий ҳисобда куннинг аввалги қисми тун билан бошланади ва кун билан нияҳоясига етади. Баъзиларда жумбоқ бўлиб турадиган рамазон ойида нима учун бир кун олдин таровиҳ намозини ўқиймиз, охирги кунида эса таровиҳ намозини ўқимаймиз, деган саволнинг жавоби ҳам мана шу.

Зулҳижжа ойининг ўн куни, дейилганида унинг биринчи ўн куни, яъни биринчи кунидан бошлаб ўнинчи кунига қадар бўлган кунлар тушунилади.

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунини йилнинг бошқа кунларига нисбатан улуғлиги бир нечта жиҳатлар билан боғлиқ. Улар:
• Биринчидан: Аллоҳ таоло қасамлари ичида ушбу кунлар билан ҳам қасам ичган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Фажр (эрта тонг) билан қасам! Ва ўн кеча илан қасам!”. “Фажр” сураси, 1 ва 2-оятлар.
Тафсир уламолалари ушбу ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг кечалари эканлигини баён этишган. Негаки, бу кечаларнинг кунлари давомида хайри ва ажри улуғ бўлган қатор ибодатлар амалга оширилади.

Одатда қасам ичишдан мақсад айтилаётган гапнинг аҳамияти юқорилиги эътиборидан унга нисбатан тингловчининг эҳтимомини ошириш ва жалб этиш ҳамда унда бирор бир ёлғон ёхуд шубҳа йўқлигини таъкидлашдир.
Инсонлар қасам ичсалар фақатгина Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичадилар. Бошқа нарсалар билан эмас.
Аллоҳ таоло ҳам Қуръони каримда бандалар учун баён этаётган қатор хабар ва таълимотларини уларга нисбатан бандаларининг эҳтимомини ошириш ва жалб этиш ҳамда хабар ва таълимотларида бирор бир ёлғон ёхуд шубҳа йўқлигини таъкидлаш мақсадида қасам ила баён этган. Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ таоло яратган махлуқотлари ичида энг улуғлари номи билан қасам ичган. Масалан, инсон, ер, осмон, тонг, кун, тун ва ҳоказо. Шулар қаторида зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг тунлари ҳам бор. Мана шу қасамнинг ўзи бу тунлар ва улар уланган кунларнинг аҳамияти нақадар улуғлигини ифода этиб беради.

• Иккинчидан: Бу ўн кун йил кунларининг энг афзал кунларини ўз бағрига олгандир. Улар:
Арафа куни (тўққизинчи кун). Бу ҳажнинг асосий рукни – Арафот тоғида бир муддат туриш амали бажарилади. Бу кунда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларининг гуноҳларини авф этиб, гарданларини жаҳаннамдан озод этади.
Қурбонлик куни (қурбонлик ибодатини бажаришнинг илк ва энг афзал куни). Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар: “Аллоҳ таборака ва таолонинг наздида кунларнинг энг улуғи қурбонлик кунидир, сўнгра қурр (ҳожилар Мино водийсида қарор топадиган ҳулҳижжа ойининг ўн биринчи) кунидир”. Имом Абу Довуд ривояти.

• Учинчидан: Бу кунларда ислом динининг энг афзал фарз ибодатларидан бири – ҳаж ибодати амалга оширилади.
👍2
• Тўртинчидан: Пайғамбарларнинг энг улуғи Муҳаммад алайҳиссалом бу кунлар ҳақида чиройли гувоҳлик бериб, унда жумладан шундай деганлар:
“Аллоҳнинг наздида мана бу ўн кунданда улуғроқ, шунингдек, ўзидаги (яхши) амал эътиборидан Аллоҳга севимлироқ бўлган бирор бир кун йўқ. Бас, бу кунларда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар”. Имом Абу Довуд ривояти.

• Бешинчидан: Бу кунларда ибодатларнинг энг улуғлари жам бўлади: имон, намоз, (нафл) рўза, закот ва ҳаж. Бу жамланиш йилнинг бошқа бирор бир ўн кунлигида юзага келмайди.

"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби Нурали МАВЛАНОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@diyonatli
👍2👌1
26: ҲАР БИР ҲАРАКАТДАН ҚОНИҚИШ

Агар инсон ўзи қилаётган ҳар бир ишни ёқтирса-ю, аммо бошқаларнинг ҳеч бир амалини ёқтирмаса, унда бу ҳам нафс касаллигидандир.

Муолажа услуби

Нафсни ҳамиша ҳақ бўлавермаслигига ўргатиш бу иллатдан қутилишнинг йўли саналади. Чунки нафсул аммора кўпинча ёмонликка буюради.

Қолаверса, бу иллатни даволаш учун одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш керак. Зеро, эртага кимнинг оқибати қандай якун топиши ҳеч кимга маълум эмас. Балки банданинг қилган битта хатоси унинг учун энг охиргисидир. У чин тавба қилган, бошқа асло гуноҳ ишга қўл урмаган бўлиши мумкин.

Шунинг учун, бировнинг устидан асло ўзбошимча ҳукм чиқарманг. Ҳеч кимни зоҳири (ташқи кўриниши)га қараб ҳукм қилманг. Уламолар айтадилар: “Агар инсон қалбини бошқаларга нисбатан гина-адоватдан покласа, тилини уларга озор етказишдан сақласа, унинг хотимаси яхши бўлади”.

Шайх ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ: “Банда ҳамиша Роббисидан иймони мустаҳкам ва хотимаси гўзал бўлишини ёлвориб сўраши лозим”, деган.


@diyonatli
👍2❤1
20 июн., 23.27​.aac
3.8 MB
#Аудио #Маъруза

Мусофирнинг намози ҳақида

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 21 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:07
⏱ХУФТОН - 21:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
👍5❤3
#Ҳадис

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида бўлганимда, қўлимни лаганнинг ҳар томонига узатиб (овқатланаётганимда), у зот: «Болам, Аллоҳ исмини зикр қилиб, ўнг қўлинг билан еб, ўзингнинг тарафингдан тановул қилгин», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЁМОН ХУЛҚДАН АЛЛОҲ АСРАСИН...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МАККАНИНГ ФАЗЛИ БУЮК, ҲАРАМИ ШАРИФДАГИ ИБОДАТНИНГ АЖРИ УЛУҒ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@fitratuz
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЛУҚМОНИ ҲАКИМНИНГ ЎҒЛИГА НАСИҲАТЛАРИ...


Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Ичимлик ичиш одоблари (22-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби"

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/leDdJysdnP/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Ичимлик ичиш одоблари
fitrat.uz
#аудио

Ичимлик ичиш одоблари (22-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби"

Таомланишнинг бир қисми бўлмиш ичимлик ичиш ҳам инсоннинг доимо ҳожати тушиб турадиган ишлардан биридир. Ичимлик ичишда одам боласининг маданияти, одоби намоён бўлади. Исломда бошқа нарсалар қатори, ичимлик ичиш бўйича ҳам юксак одоб намуналари жорий қилинган. Мазкур одобларга ният орқали амал қилган мусулмонлар ичимлик ила нафсларини қондириш билан бирга ажр ва савоблар ҳам оладилар. Қуйида сиз, азизларга ичимлик ичиш одобларидан баъзилари тақдим қилинади:

Ичимлик ичишдан олдин «бисмиллаҳ» айтилади.

Бу муборак лафзни айтиш барча ишларда муҳим бўлгани каби, мусулмон инсон учун ичимлик ичишдан олдин ҳам жуда зарурдир.

Ўнг қўл билан ичилади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Етмиш уч фирқа ҳақида (22-маъруза)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA