This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 18 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:06
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 18 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:06
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz

#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч вақт таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари бўлса, ундан едилар. Агар кўнгиллари тусамаса, уни тарк қилдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда мусулмон киши таомни айбламаслиги лозим. Чунки таомни айблаш мутакаббирлик ва ҳаддан ошишлик белгисидир.
@fitratuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч вақт таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари бўлса, ундан едилар. Агар кўнгиллари тусамаса, уни тарк қилдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда мусулмон киши таомни айбламаслиги лозим. Чунки таомни айблаш мутакаббирлик ва ҳаддан ошишлик белгисидир.
@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️МУБОРАК МАНЗИЛЛАР ҲОЖИЛАРГА МУНТАЗИР
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ўзининг расмий саҳифаларида муборак манзиллар: Арафот майдони, Мино водийси, Муздалифа ва Жамарот «Ҳаж-2023» мавсуми учун тўлиқ шай ҳолатда эканини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗЛАРНИ МАҒФИРАТ ҚИЛИШИНИ ИСТАМАЙСИЗЛАРМИ?
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида
Фаришталар, набийлар ва китобларга иймон (22-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(77 бет)
Тўлиқ видео👉https://fb.watch/leBEfYLfl6/
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Фаришталар, набийлар ва китобларга иймон
fitrat.uz
#Аудио
Фаришталар, набийлар ва китобларга иймон (22-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(77 бет)
وَنُؤْمِنُ بالمَلائِكَةِ وَالنَّبِيِّينَ والكُتُبِ المُنَزَّلَةِ عَلَى المُرْسَلِينَ، وَنَشْهَدُ أَنَّهُمْ كَانُوا عَلَى الحَقِّ المُبينِ،
Маъноси: Ва Фаришталар, набийлар ва расул (элчи)ларга нозил қилинган китобларга иймон келтирамиз ва албатта, барча пайғамбарлар очиқ-равшан ҳақда бўлганлар деб гувоҳлик берамиз.
Батафсил

#Видео #Фиқҳ
Мусофирнинг намози ҳақидаги фасл (22-маъруза)
Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/leD7Cy4jnR/
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Мусофирнинг намози ҳақидаги фасл
fitrat.uz
#Аудио
Мусофирнинг намози ҳақидаги фасл (22-маъруза)
Аллох таоло сафарда намозни қаср қилиб, тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқишни шариатга киритган. Чунки сафарнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва машаққатлари бўлади. Сафардаги кишиларга ўша машаққатларни камайтириш учун Аллоҳ таоло мехрибонлик қилиб, тўрт ракъатли намозларнинг ярмини қискартириб, енгиллик берган.
👉 Батафсил

24: ТАМАГИРЛИК
Инсон нафсининг хасталикларидан бири – ҳирс ва тўймасликдир.
Муолажа услуби
Шуни унутмаслик керакки, тамагирлик дунёга муҳаббатни олиб келади, оқибатда, банда ибодатдан завқланиш неъматидан маҳрум бўлади. Аллоҳ таоло одамларни қулликдан озод қилиб яратди, тамагирлик эса инсонларни бир-бирига қул қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан хасислик ва қалб муҳрланиб қолишига олиб борувчи тамадан паноҳ сўрар эдилар. Албатта, тамаъ бандани дунёга ошиқ қилади, охиратни эсдан чиқартиради.
Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. У зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Ҳатто ҳеч нарсалари қолмади. Шунда у зот: “Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффат талаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган”, дедилар (Бешовлари ривоят қилишган).
Ўтган солиҳлардан бири айтади: “Тамагирлик қашшоқликдан бошқа нарса эмас. Хасис бой ҳақиқий камбағалдир, қаноатли камбағал эса чинакам бой саналади”.
Донишмандлардан бири очкўзликни бундай таърифлаган: “Ичимда очкўзлик пайдо бўлди, нафсимнинг қулига айландим. Агар қаноат қилганимда эди, хотиржам бўлардим”.
Ҳақиқий бойлик молу-дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир. Абу Ҳозим раҳимаҳуллоҳ: “Кимда уч нарса бўлса, ақли расо бўлур: ўзини билса, Аллоҳ таоло берган ризққа қаноат қилса ва тилини тийса”, деган.
Баъзи уламолар айтадилар:
- Агар тамагирликка: “Отанг ким?” дейилса,
- “Қадарга шак келтириш”, дейди.
- “Ҳунаринг нима?” дейилса,
- “Хорликни касб қилиш”, дейди.
- “Ғоянг нима?” дейилса,
- “Маҳрумлик”, дейди».
Тамагирлик азизни хор, тамасизлик хорни азиз қилади. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Билингки, тамаъ фақирликдир. Тамаъ қилмаслик бойликдир”, деганлар.
Мавлоно Жалолиддин Румий очкўз одамга мурожаат қилиб айтадилар:
“Эй фоний дунёнинг ашаддий мухлиси! Фиръавн эга бўлган ёмон хислатлар сенда ҳам бор! Сен ҳам худди у каби кибрли, мағрур, худбин ва мол-дунё тўплашга ўчсан. Бироқ сенда Фиръавн эгалик қилган салтанат ва имкониятлар йўқ, шунинг учун ночор нафсинг ўз хоҳиш-истакларига эрк бера олмаяпти”.
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Кимки нафсу ҳаво васвасасидан, ғазабдан ва тамагирликдан сақланса, омонда бўлибди, нажот топибди”.
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

ЭРТАГА ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛАДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
🌙 Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг

❤🔥3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизлардан бирингиз таомга чақирилса, қабул қилсин. Бордию рўзадор бўлса, унинг ҳаққига дуо қилсин. Оғзи очиқ бўлганда эса, овқатлансин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@diyonatli
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизлардан бирингиз таомга чақирилса, қабул қилсин. Бордию рўзадор бўлса, унинг ҳаққига дуо қилсин. Оғзи очиқ бўлганда эса, овқатлансин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЮЗИГА КРЕМ СУРТГАН АЁЛНИНГ ТАҲОРАТИ ДУРУСТМИ?
CАВОЛ: Юзга сурма (крем) қўйилган ҳолда таҳорат олса ўтадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар юзларига крем суртган бўлса ва лабига лаб бўёқ суртган бўлсалар бу ҳолатда қилинган таҳорат жоиз бўлади.
Худди шунингдек баданга турли ёғлар ва кремлар суртилса, бу ҳолатда қилинган таҳорат жоиз бўлади, агарчи бадан ёғ суртилгандан сўнг сувни қабул қилмай қолса ҳам.
وَإِذَا دَهَنَ رِجْلَيْهِ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَأَمَرَّ الْمَاءَ عَلَى رِجْلَيْهِ فَلَمْ يَقْبَلْ الْمَاءَ لِمَكَانِ الدُّسُومَةِ جَازَ الْوُضُوءُ .
яъни: “Бир киши икки оёғига ёғ суртиб, сўнг таҳорат қилса ва оёқлари устидан сув юритса-ю, оёқлари ёғланганлиги учун сувни қабул қилмаса, таҳорати жоиз бўлаверади” ("Фатовои ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).
🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
@FITRATUZ