Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан.
Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади.
Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади.
Яхшини изла, тўғрини изла, гўзалликни изла, асло қусур излама.
Қоф тоғи қадар буюк бўлсанг-да кафанга сиғадиган қадар кичиксан.
Тур, ўзинга кел, ноумидликка берилма, умидсизлик шайтондан, умид қилиш Аллоҳдандир.
Роббга олиб борадиган йўллар бисёрдир. Мен эса Ишқ йўлини танладим.
Қумнинг заррасиман, аммо саҳронинг дардини ташийман.
Ишқда насибанг бор бўлса, тегсанг ҳам ёнажаксан. Шуни яхши бил: кимлар соғинчдан ёнар, кимлар етишишдан.
Руҳнинг гўзаллиги тананинг гўзаллиги каби тез кўринмас.
Нимагадир билмайман сенга боқсам ўзимни кўраман. Сенга келаётган вақтда ўзимдан кетаман. Сендан кетар вақтда хеч ўзимга келмайман.
Инсонларни яхши тани, ҳар инсонни ёмон билиб, қутилмоққа шошилма.
Ҳар инсонни яхши билиб ҳам овунма.

Шайтоннинг қотили одобдир.
Шахсиятпарастлик кўзга тақилган кўзгудир. Қаерга боқса, ўзидан бошқасини кўраолмас.
Баъзи инсонлар борки, саломларидан қурум ҳиди келади.
Баъзи инсонлар саломидан мушки анбар хуш бўй ҳид келади.
Кимнинг ишққа майли йўқ бўлса, қанотсиз қуш кабидир.
Ақлим қалбимдан имон нимадир дея сўради. Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилиб “Иймон одобдир” деди.
Тилингни тарбия этмакдан аввал юракни тарбият эт .Чунки сўз юракдан келиб, тилдан чиқади.
Сени севганларни, заҳар бўлса ҳам ют. Сени севмаганни, бол бўлса-да, унут.
Хафа бўлиш важларини излашдан кўра, севиш, севилмоқ йўлларини изла.
Ҳамма зоҳирга безак бермоққа кираркан, сен ботинга безак бермоққа шошил. Ҳамма бировлар айбини айтиб ғийбатга кетаркан , сен ўзингни хатоларинг, айбларинг билан машғул бўл.
Кўнгли ойдин тоза одамга қул бўлиш, шоҳлар бошига тож бўлмоқдин аълодир.
Эй кўнгил, жонни ачиштирар дори айрилиқдир аммо унинг ичинда ишқ деган шифоси яшириндир.
Фоний бўлган ишқ йўқдир. Ишқларнинг бари боқийдир. Фарқи шуки, кимдир санъаткорнинг санъатини кўрур, кимдир санъаткорнинг ўзини.
Бизни билганлар билар, билмаганлар ўзи каби билар.
Одомзот дунёни забт этар, аммо оғзини забт этолмас.
Гўзал кунлар сенга келмас. Сен уларга юриб боражаксан.
Инсонни таниш денгиздаги сувни кўзага қуйиб денгизни бўшатмоққа уринган каби мушкул ишдир.
Қалб денгиздир, тил сохилдир. Денгизда нима бўлса соҳилга урилар.
Севги ва шафқат одамийлик васфидир. Қаҳр ва шаҳват ҳайвонийлик белгисидир.
Китобларни ўқимоқдан аввал, ўзиммизни ўқишга киришайлик.
Инсоннинг қаноти ғайратдир.
Ё тутиладиган даражада яқин бўл, ё унитиладиган даражада узоқ бўл.
Меҳмон келадиган каби уйингни, ўлим келадиган каби қалбингни озода тут.
Ёлғизликнинг энг ёмони сени англамаганлар ичра қолишдир.
Беҳуда уринма, сени кўрганлари ва эшитганлари қадар англайдилар.
Ҳар бир инсон худди ёмғир томчиси кабидир. Кимдир лойга тушар, кимдир гул япроғига тушар.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
❤1
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍3
Piskent tumani “Piskent” jome masjidida juma namozidan fotolavhalar
@diyonatli
👍7❤1
#Ҳадис

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дастурхон йиғиштириб олингач: «Алҳамдулиллаҳи ҳамдан касиран таййибан муборакан фийҳи ғойра макфиййин вала мустағнан ъанҳу Роббана», дер эдилар. (Маъноси: Аллоҳга беадад пок, муборак мақтов бўлсинки, Ундан ўзга кифоятчи йўқ. Сенга муҳтож бўлмаган кимса йўқдир, эй Раббимиз).

Имом Бухорий ривоятлари.

@fitratuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МАСЖИДГА НИМА НИЯТДА КЕЛАСИЗ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ОЁҚ ЖОЙНАМОЗДАН ЧИҚИБ ТУРСА НАМОЗ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Намоз ўқиётганда оёқни орқа қисми ёки ярми жойнамоздан чиқиб турса намоз дуруст бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқиётган кишининг оёғи остида нажосат бўлмаслиги керак. Жой поклиги намознинг шартларидан биридир. Жойнамоз шунинг учун тўшалади. Мабодо оёқ жойнамоздан чиқиб қолса ҳам, у ерда нажосат бўлмаса, намоз дуруст. Агар жойнамоздан чиқиб қолган оёқ остида нажосат бўлса, намоз дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 МАККА ШАҲРИДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
HAJDAGI DUO IJOBAT BO'LADIGAN VAQTLAR VA JOYLAR

Hojilar diqqatiga! Haj vaqtidagi qilayotgan duolaringiz ijobat bo'lishini hohlasangiz, ushbu suhbatni tinglab o'zingiz uchun zarur bo'lgan ma'lumotlarga ega bo'ling.

@diyonatli
22: ДУНЁГА БОҒЛАНИШ

Нафснинг дардларидан бири – инсоннинг дунёнинг ўткинчи ишларига ва одамлар билан бефойда суҳбат қуришга муҳаббат қўйиш саналади.

Муолажа услуби

Бу хасталикдан қутилиш учун банда доимо Аллоҳ таолони зикр қилиши керак. Инсон Аллоҳни қанча кўп эсласа, дунёга бўлган алоқаси шунчалик заифлашади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони ҳар он, ҳар дам, ҳар лаҳзада зикр қилар эдилар” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп зикр қилар, фойдасиз ишлардан сақланар, намозни узун ўқир, хутбани қисқа қилардилар” (Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти).

Охират ғами йўлида юрган киши бу дунёга алоқаси йўқлигини тушуниши лозим. Шунинг учун у дунёни бир четга суриб қўйиши ва дунё унинг қалбини эгаллашига йўл қўймаслиги керак.

Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مِنْ حُسْنِ إِسْلامِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَا لا يَعْنِيهِ.

“Киши ўзи учун муҳим бўлмаган нарсаларни тарк қилиши унинг Исломи гўзал эканидандир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким таом еб, сўнгра «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар. (Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртдошларимиз зиёрат амалларини адо этмоқда

@FITRATUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ВАҚФ” БИЛАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНГ, МИСКИНЛАРНИ ШОД ЭТИНГ!

Қурбонлик гўштларини чинакам ҳақдорларга етказишда кўмаклашамиз!

Қурбонлик гўштларини ВАҚФ фонди орқали эҳсон қилмоқчи бўлганлар +998 95-199-88-80 рақамига қўнғироқ қилинг!

Хориждаги ватандошлардан VISA тизими орқали қурбонлик жонлиғи маблағлари қуйидаги линк орқали қабул қилинади: https://vaqf.uz/payment-visa-qr

#qurbonlik

👉@vaqfuz | vaqf.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МИНО ВА АРАФОТДА НАМОЗ ТЎЛИҚ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ ҚАСР ҚИЛИНАДИМИ?

CАВОЛ: Ҳожилар ҳаж амалларини бажариш жараёнида Мино ва Арафотга ҳам чиқиб келадилар. Улар ушбу жойларда тўрт ракатли намозларни тўлиқ ўқийдиларми ёки қаср қиладиларми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бизнинг мазҳабимиз сўзига кўра, Мино ва Арафотга чиқишнинг намозни қаср қилишига таъсири йўқ. Яъни у ерга чиққан ҳожи муқим бўлса намозларни тўлиқ ўқийди. Агар мусофир бўлса қаср ўқийди.

Аллома Бадруддин Айний “Умдатул қорий” да қуйидагиларни айтадилар:

وقال أكثر أهل العلم، منهم عطاء والزهري والثوري والكوفيون وأبو حنيفة وأصحابه والشافعي وأحمد وأبو ثور: لا يقصر الصلاة أهل مكة بمنى وعرفات لانتفاء مسافة القصر. وقال الطحاوي: وليس الحج موجبا للقصر لأن أهل منى وعرفات إذا كانوا حجاجا أتموا، وليس هو متعلقا بالموضع، وإنما هو متعلق بالسفر، وأهل مكة مقيمون هناك لا يقصرون، ولما كان المقيم لا يقصر لو خرج إلى منى كذلك الحاج.

“Аҳли илмларнинг аксари, жумладан Ато, Зуҳрий, Саврий, Кўфа уламолари, Абу Ҳанифа ва шогирдлари, Шофеий, Аҳмад ва Абу Саврлар Макка аҳлининг Мино ва Арафотда қаср қилмасликларини айтганлар. Чунки Макка ва бу жойлар орасида қаср масофаси топилмайди. Таҳовий “Ҳаж қасрни вожиб қилмайди. Зеро, Мино ва Арафот аҳли ҳаж қилса намозни тўлиқ ўқийди. Чунки, қаср қилишнинг жойга алоқаси йўқ. Албатта, у сафарга алоқадор нарсадир. Макка аҳолиси у жойда муқим ҳисобланадилар. Муқим Минога чиққанда қаср қилмагани каби ҳожи ҳам агар муқим бўлса (Мино ва Арафотга чиққанда тўлиқ ўқийди)”.

"Муҳийти Бурҳоний" китобида мазкур масала батафсил баён қилинган. Бу хусусда "Фатавои Татархония" китобида ҳам мазҳабимизнинг катта имомларидан нақл ва жиддий танбеҳлар келтирилган. "Раддул муҳтор" китобида ҳам ушбу сўзлар айтиб ўтилган.

Юқоридаги иборалардан келиб чиқиб қуйидагиларни айтишимиз мумкин. Агар ҳожи Маккага борганда 15 кун тургандан кейин Мино ва Арафотга чиқса, Маккада ҳам, Мино ва Арафотда ҳам, у ердан қайтгандан кейин ҳам тўрт ракатли намозларни тўлиқ ўқийди. Чунки у Маккада муқим ҳисобланади.

Агар ҳожи Минога чиқишдан олдин Маккада 15 кундан камроқ турса, у Маккада ҳам, Мино ва Арафотга чиққанда ҳам қаср ўқийди. Чунки у мусофир ҳисобланади.  Маккага қайтгандан кейин у ушбу шаҳарда 15 кун туришни қасд қилса тўлиқ ўқийди. Агар 15 кундан камроқ туришни қасд қилса қаср ўқийди.

Шу ўринда яна бир мулоҳазани айтиб ўтамиз: Мино ва Арафотда жамоатга имом бўлаётган кишилар Маккада 15 кун тургандан кейин чиққан бўлсалар тўлиқ ўқийдилар. Уларга иқтидо қилган ҳожилар, хоҳ муқим бўлсин, хоҳ мусофир бўлсин, тўрт ракат ўқийверадилар. Агар имом 15 кун турмасдан чиққан бўлса қаср ўқийди. Унга иқтидо қилган киши 15 кундан олдин чиққан бўлса яъни мусофир бўлса қаср қилади. 15 кун ва ундан кўпроқ муддат туриб чиққан бўлса имом икки ракат ўқигандан кейин туриб қолган икки ракатни ўзи ўқиб тугатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
|
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲ ҲУСУМАТЛАШАДИГАН УЧ ТОИФА ИНСОНЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАЛОВАТ ҲАЛОЛДАН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA