Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
"Ҳазрат Умар" жоме масжидининг илк ғиштини қўйилди.

@diyonatli
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Одобнинг ғояси (21-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби"

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/l5ptLrYC6_/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Одобнинг ғояси
fitrat.uz
#аудио

Одобнинг ғояси (21-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби"

Илоҳий манбалардан олинган исломий одобларнинг ғояси ҳам илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчас боғлиқдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки дунё саодатига эришишини таъминлашдир. Мусулмон инсон ўзининг одоблари ила бу дунёда барча мавжудотлар билан уйғунликда, ҳамкорликда ва яхши муносабатлар билан яшайди. Охират дунёсида эса амал қилган одоблари савобидан баҳраманд бўлади. Бу ҳақиқатни англаб етиш учун Аллоҳ таолонинг инсонни яратишдан муроди ва иродаси ҳақидаги Қуръони карим оятлари мазмунини яхшилаб тушунишнинг ўзи кифоя.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен ер юзида халифа қилувчиман», деди» (30-оят).

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Cаҳобалар ақидаси бошқача бўлганми? (21-маъруза)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Cаҳобалар ақидаси бошқача бўлганми
fitrat.uz
#Аудио

Cаҳобалар ақидаси бошқача бўлганми? (21-маъруза)

Ҳозирда
баъзан "Бу саҳобалар ақидаси эмас салафлар ақидаси бундай бўлмаган", деган иддаони эшитиб қоламиз.
Аслида эса саҳобийлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганган ақидани айнан тўрт мужтаҳид олимлар бизларга баён этишган ва биз шу йўл узра қоиммиз.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
20: АЛЛОҲ ТАНЛАГАН ЙЎЛНИ РАД ЭТИШ

Шундай бўладики, инсон Аллоҳдан тўғри йўл кўрсатишини сўраб дуо қилади (Хусусан, истихора қилганда), аммо банда Робби унга танлаган йўлдан боришдан бош тортади. Бу ҳам нафс касаллигидир.

Муолажа услуби

Инсон Аллоҳнинг илми ва ҳикмати унинг барча қарорларини қамраб олишини англаб етиши керак. Одамлар воқеа-ҳодисаларнинг фақат очиқ-ойдин томонларини кўра олишлари мумкин, Аллоҳ эса барча махфий-ошкор нарсаларни ҳам, уларнинг оқибатларини ҳам билади.

Шундай экан, инсон ўз нафсига эмас, балки Аллоҳнинг ихтиёрига, Унинг тақсимотига қаноат қилмоғи керак. Бинобарин, инсоннинг хоҳиш-истаклари ўзи учун бахтсизликка айланиши мумкин.

Ҳеч ким тақдирни ўзгартиршга қодир эмас. Банда Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродасига қарши чиқа олмайди, агар тақдирига нима ёзилган бўлса уларни розилик билан қабул қилса, бахтли бўлади. Агар норози бўлса Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлгани қолади, холос, лекин Аллоҳнинг тақдири ҳамиша амалга ошади.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси»

@FITRATUZ
👍1
#Аудио #Маъруза

Одобнинг ғояси

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 15 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан олти нафари билан овқатланаётган эдилар. Шунда бир аъробий келиб, ўша овқатдан икки луқма билан ҳаммасини еб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар у Аллоҳнинг исмини зикр қилганида, сизлар тўяр эдингиз», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ГУНОҲ ҚИЛАВЕРИНГ, АГАР...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати бўйича эслатма

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда, яъни таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

🏫 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

➡️ Абитуриентлар
ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни топшириши ҳақида хабар берган эдик. Бу ерда ўқишингиз мумкин.

📚 Олий диний таълим муассасаларида:

🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:
2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

🔸Ҳадис илми мактабида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси ректори номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

Диний таълим муассасаларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

@diyonatli
👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ДУО ҚИЛИШ

CАВОЛ: Дуоларни араб тилида ўқиган яхшими ёки ўзбекчага таржима қилинганини ўқиса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дуони ўз она тилингизда қилишингиз ҳам мумкин. Муҳими ихлос бўлса бас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ сизга дунёни у билан охиратни қидириб топинг деб берди. Унга кўнгил қўйиб, дунёвийлашиб кетинг деб эмас...!

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу

@fitratuz
#Аудио #Маъруза

САҲОБАЛАР АҚИДАСИ БОШҚАЧА БЎЛГАНМИ?

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
21: ХОҲИШ-ИСТАКЛАР ОРТИДАН ҚУВИШ

Нафс хасталикларидан бири бу – Аллоҳ таоло бандага олдиндан белгилаб қўйган қисматидан норози бўлиш, бефойда ўткинчи орзу-ҳаваслар ортидан қувиш саналади.

Муолажа услуби

Инсон ўз хоҳиш-истакларининг оқибати қандай бўлишини ҳамда нима билан якун топишини билмаслигини англаб етиши орқали бу касалликка даво топиш мумкин.

- Банда ўзи ортидан югураётган хоҳиш-истаклари уни яхшилик сари етаклайдими ёки ёмонликларгами?
- Орзулар уни бахтли қиладиган нарсага олиб борадими?
- Истаклар уни бахтли қиладими ёки бахтсизми?
- Ёки улар бахтсизлик ва бехаловатликка йўл очадими?
- Охир-оқибат улар уни ҳалокатли натижага олиб бормайдими?

Агар банда ушалмас, пуч истаклари ёлғон эканини тушуниб етса, у ҳеч қачон уларнинг бажарилишини хоҳламайди ва уларни рад этади, ўзида бор неъматларга қаноат қила бошлайди. Натижада, хотиржамликни топади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўзига етган зарар туфайли ўлимни орзу қилмасин. Агар ўлим тилашдан бошқа иложи қолмаса: “Аллоҳим, модомики тириклик менга яхши бўлса, мени тирик қолдир. Қачон менга вафот этиш яхши бўлса, мени вафот этдир”, десин», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Буюк шоир Юнус Эмро (Аллоҳ раҳматига олсин) бу дунёнинг заифлигини таърифлаганида:
“Тасаввур қилинг-а, сиз Қоф тоғидан бошлаб бутун дунё устидан ҳукмронлик қиласиз,
Ёки сиз бутун дунёни ўйнаб ютиб юбордингиз, тасаввур қилинг!
Сиз Сулаймон алайҳиссалом тахтида ўтирган шоҳсиз.
Барча дев ва париларни адолат билан бошқаринг!
Аммо сизнинг ҳаётингиз камончининг қўлидаги ўққа ўхшайди.
Ўқ камон ипида турмайди, уни қўйиб юбориш керак, тасаввур қилинг!
Билингки, бу дунё оғиздаги бир луқма овқатга ўхшайди,
Луқмани чайнадингизми энди уни тезда ютиб юборинг!
Денгизнинг тубига шўнғисангиз, сув томоққа кўтарилади.
Типирчилама, эй, бадбахт, ўзингни чўкиб кетди деб ҳисобла!
Эй Юнус, умринг шодликда юз йил давом этар.
Охир-оқибат, фақат бир нафас бўлади. Ўтиб кет, унут ва эслаб қолма!”.

Жалолиддин Румий бундай ёзади:
👍2
Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан.
Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади.
Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади.
Яхшини изла, тўғрини изла, гўзалликни изла, асло қусур излама.
Қоф тоғи қадар буюк бўлсанг-да кафанга сиғадиган қадар кичиксан.
Тур, ўзинга кел, ноумидликка берилма, умидсизлик шайтондан, умид қилиш Аллоҳдандир.
Роббга олиб борадиган йўллар бисёрдир. Мен эса Ишқ йўлини танладим.
Қумнинг заррасиман, аммо саҳронинг дардини ташийман.
Ишқда насибанг бор бўлса, тегсанг ҳам ёнажаксан. Шуни яхши бил: кимлар соғинчдан ёнар, кимлар етишишдан.
Руҳнинг гўзаллиги тананинг гўзаллиги каби тез кўринмас.
Нимагадир билмайман сенга боқсам ўзимни кўраман. Сенга келаётган вақтда ўзимдан кетаман. Сендан кетар вақтда хеч ўзимга келмайман.
Инсонларни яхши тани, ҳар инсонни ёмон билиб, қутилмоққа шошилма.
Ҳар инсонни яхши билиб ҳам овунма.

Шайтоннинг қотили одобдир.
Шахсиятпарастлик кўзга тақилган кўзгудир. Қаерга боқса, ўзидан бошқасини кўраолмас.
Баъзи инсонлар борки, саломларидан қурум ҳиди келади.
Баъзи инсонлар саломидан мушки анбар хуш бўй ҳид келади.
Кимнинг ишққа майли йўқ бўлса, қанотсиз қуш кабидир.
Ақлим қалбимдан имон нимадир дея сўради. Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилиб “Иймон одобдир” деди.
Тилингни тарбия этмакдан аввал юракни тарбият эт .Чунки сўз юракдан келиб, тилдан чиқади.
Сени севганларни, заҳар бўлса ҳам ют. Сени севмаганни, бол бўлса-да, унут.
Хафа бўлиш важларини излашдан кўра, севиш, севилмоқ йўлларини изла.
Ҳамма зоҳирга безак бермоққа кираркан, сен ботинга безак бермоққа шошил. Ҳамма бировлар айбини айтиб ғийбатга кетаркан , сен ўзингни хатоларинг, айбларинг билан машғул бўл.
Кўнгли ойдин тоза одамга қул бўлиш, шоҳлар бошига тож бўлмоқдин аълодир.
Эй кўнгил, жонни ачиштирар дори айрилиқдир аммо унинг ичинда ишқ деган шифоси яшириндир.
Фоний бўлган ишқ йўқдир. Ишқларнинг бари боқийдир. Фарқи шуки, кимдир санъаткорнинг санъатини кўрур, кимдир санъаткорнинг ўзини.
Бизни билганлар билар, билмаганлар ўзи каби билар.
Одомзот дунёни забт этар, аммо оғзини забт этолмас.
Гўзал кунлар сенга келмас. Сен уларга юриб боражаксан.
Инсонни таниш денгиздаги сувни кўзага қуйиб денгизни бўшатмоққа уринган каби мушкул ишдир.
Қалб денгиздир, тил сохилдир. Денгизда нима бўлса соҳилга урилар.
Севги ва шафқат одамийлик васфидир. Қаҳр ва шаҳват ҳайвонийлик белгисидир.
Китобларни ўқимоқдан аввал, ўзиммизни ўқишга киришайлик.
Инсоннинг қаноти ғайратдир.
Ё тутиладиган даражада яқин бўл, ё унитиладиган даражада узоқ бўл.
Меҳмон келадиган каби уйингни, ўлим келадиган каби қалбингни озода тут.
Ёлғизликнинг энг ёмони сени англамаганлар ичра қолишдир.
Беҳуда уринма, сени кўрганлари ва эшитганлари қадар англайдилар.
Ҳар бир инсон худди ёмғир томчиси кабидир. Кимдир лойга тушар, кимдир гул япроғига тушар.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
❤1
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍3
Piskent tumani “Piskent” jome masjidida juma namozidan fotolavhalar
@diyonatli
👍7❤1