Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Умайя ибн Махший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Бир киши овқат тановул қилиб, охирги луқма қолгунча Аллоҳ исмини зикр қилмади. Қачонки, охирги луқмани оғзига солаётганида «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» (яъни, аввалию охирига Аллоҳнинг исми билан), деб айтди. Буни кузатиб турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, сўнгра у зот: «Шайтон унинг овқатига шерик бўлиб тановул қилаётган эди. Қачонки, бу киши Аллоҳ исмини зикр қилганида қорнидагини қайт қилиб юборди», дедилар.

Фойда: Агар овқат ва ичимлик тановул қилинаётганида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаса, албатта шайтон унга шерик бўлиши уқтирилмоқда. Бу ҳадиснинг шарҳида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишининг «Бисмиллаҳ»ни тарк қилганини иш охирида билдилар. Агар аввалда билганларида жим турмасдан эслатар эдилар.

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

@fitratuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ХАЛҚ МУЛКИДАН ҚЎРҚИНГ

Жасурбек домла Раупов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КИШИ ЎЗИГА ДАМ СОЛИБ ЮРИШИ

CАВОЛ: Киши ўзига дам солиш керак бўлса ёки фарзандларига, "йўқ барибир кучингиз етмайди, бўйнига олган домлалар дам солади" деган фикр тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон одам ўзига ҳам вояга етмаган фарзандларига ҳам дам солиб юриши зарур. Бунинг учун эрталаб ва кечқурун Оят ал-курсий, Ихлос, Фалақ ва Нос каби Руқия учун ўқиладиган сура ва оятларни ва айрим дуоларни ўқиб қўйиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларга қуйидаги дуоларни ҳам ўқиганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммаҳ. Мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ. Ва мин кулли айнин лааммаҳ» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар».

Бу гап мижозлари камайиб кетишидан қўрққан ва дам солишни ўзига касб қилиб олганларнинг даъвоси.

Тўғри айрим ҳолларда касаллик кучлироқ бўлганда, масалан, жин таъсир қилганда, сеҳр қилинганда ва шу каби ҳолатларда махсус малакали, илмли олимлар ўқийди. Чунки бу ишлар махсус тайёргарлик ва алоҳида илм талаб қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
"ҲАЗРАТ УМАР" МАСЖИДИ ҚАЙТА ҚУРИЛМОҚДА

Масжид қуриш, таъбир жиоз бўлса, келажак учун маънавий сармоя ётқизишдир. Чунки ким масжид қурилишига ҳисса қўшса, инсонлар бу масканда ибодатларини адо этар экан, бунёдкорлик ишига ҳисса қўшган кишига улуғ ажр ва савоблар ёзилиб туради.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "Ҳазрат Умар" жоме масжидининг биноси тўлиқ қайта қуриляпти. Шу муносабат билан бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Абдулҳамид домла Маликов, Ўрта Чирчиқ тумани бош имоми Жамолиддин домла Туронов, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов ушбу масканга бориб, жоменинг илк ғиштини қўйиб беришди.

Шу билан бирга, бу тадбирда мутасаддилар, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар ҳам қатнашди.

Янги масжид ертўла, хонақоҳдан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида бу ерда 3 минг киши ибодатларни адо этадилар, иншоалллоҳ.

Жомега монанд тарзда замонавий таҳоратхона ҳам барпо этилмоқда. Масжиднинг янги биноси катта йўл бўйига яқин бўлгани боис, аёллар учун ҳам намозхона қурилмоқда.

Аллоҳ таоло ўз байтини тез ва қисқа фурсатда фойдаланишга топширилишини насиб қилсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
"Ҳазрат Умар" жоме масжидининг илк ғиштини қўйилди.

@diyonatli
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Одобнинг ғояси (21-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби"

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/l5ptLrYC6_/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Одобнинг ғояси
fitrat.uz
#аудио

Одобнинг ғояси (21-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби"

Илоҳий манбалардан олинган исломий одобларнинг ғояси ҳам илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчас боғлиқдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки дунё саодатига эришишини таъминлашдир. Мусулмон инсон ўзининг одоблари ила бу дунёда барча мавжудотлар билан уйғунликда, ҳамкорликда ва яхши муносабатлар билан яшайди. Охират дунёсида эса амал қилган одоблари савобидан баҳраманд бўлади. Бу ҳақиқатни англаб етиш учун Аллоҳ таолонинг инсонни яратишдан муроди ва иродаси ҳақидаги Қуръони карим оятлари мазмунини яхшилаб тушунишнинг ўзи кифоя.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен ер юзида халифа қилувчиман», деди» (30-оят).

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Cаҳобалар ақидаси бошқача бўлганми? (21-маъруза)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Cаҳобалар ақидаси бошқача бўлганми
fitrat.uz
#Аудио

Cаҳобалар ақидаси бошқача бўлганми? (21-маъруза)

Ҳозирда
баъзан "Бу саҳобалар ақидаси эмас салафлар ақидаси бундай бўлмаган", деган иддаони эшитиб қоламиз.
Аслида эса саҳобийлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганган ақидани айнан тўрт мужтаҳид олимлар бизларга баён этишган ва биз шу йўл узра қоиммиз.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
20: АЛЛОҲ ТАНЛАГАН ЙЎЛНИ РАД ЭТИШ

Шундай бўладики, инсон Аллоҳдан тўғри йўл кўрсатишини сўраб дуо қилади (Хусусан, истихора қилганда), аммо банда Робби унга танлаган йўлдан боришдан бош тортади. Бу ҳам нафс касаллигидир.

Муолажа услуби

Инсон Аллоҳнинг илми ва ҳикмати унинг барча қарорларини қамраб олишини англаб етиши керак. Одамлар воқеа-ҳодисаларнинг фақат очиқ-ойдин томонларини кўра олишлари мумкин, Аллоҳ эса барча махфий-ошкор нарсаларни ҳам, уларнинг оқибатларини ҳам билади.

Шундай экан, инсон ўз нафсига эмас, балки Аллоҳнинг ихтиёрига, Унинг тақсимотига қаноат қилмоғи керак. Бинобарин, инсоннинг хоҳиш-истаклари ўзи учун бахтсизликка айланиши мумкин.

Ҳеч ким тақдирни ўзгартиршга қодир эмас. Банда Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродасига қарши чиқа олмайди, агар тақдирига нима ёзилган бўлса уларни розилик билан қабул қилса, бахтли бўлади. Агар норози бўлса Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлгани қолади, холос, лекин Аллоҳнинг тақдири ҳамиша амалга ошади.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси»

@FITRATUZ
👍1
#Аудио #Маъруза

Одобнинг ғояси

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 15 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан олти нафари билан овқатланаётган эдилар. Шунда бир аъробий келиб, ўша овқатдан икки луқма билан ҳаммасини еб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар у Аллоҳнинг исмини зикр қилганида, сизлар тўяр эдингиз», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1