Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
❓ Ошхонада ишлайман. Овқатдан карзи борлар анча кўп. Кўпчилигида тўлаш истаги йўқ. Ушбу карзлар киёматга қолиши учун уларга бу хақда билдирги беришим керакми?
---------------------------------
Савол:

❓Ҳозирда кўп жойларда улоқ – кўпкари ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу ўйиннинг шариатимизга тўғри келиш ёки келмаслигини айтиб берсангиз илтимос. Баъзи инсонлар ўша улоқ ўйновчиларга бу шариатга тўғри келмаслигини айтса, улар биз ўртага пул тикиб ўйнамаймиз. Фақат ғолибга ҳомийлар томонидан тайинланган совғалар берилади деб айтишган.
________________________________________
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Соврин ҳақидаги гаплари тўғри. Аммо ҳайвоннинг сўйиб олиб тортишишлари ўрнига бошқа нарсани улоқ қилишлари ва ўзлари бир-бирларини уриб сўкмасликлари керак.


Манба 👇
https://savollar.islom.uz/s/4658
Forwarded from Deleted Account
Германияда болаларни дунёқарашини кенгайтириш учун масжидга экскурсия қилишди ва улардан сажда қилишни сўрашди (фотосуратда бўлгани каби ерга бош эгишди). Саждадан кейин улар немис болаларидан сажда пайтида нималарни ҳис қилганликларини сўрадилар. Уларнинг жавоблари, экскурсияга олиб борганларни ҳайратда қолдирди. Мана болалар қандай жавоб беришди:

- Мен Исони эшитдим,
- Мен Худо билан гаплашдим,
- Мен энди черковга бормайман,
- Мен дунёдаги деразадан жаннатга қарадим,
- Aгар мен мусулмон бўлсам, мендан ғазабланмайсизми?
- Бу ёга ва медитацияга қараганда анча ёқимли экан,
- Менинг пешонамдан оғриқ ерга оқиб тушди,
- Мен Мусулмонларнинг Худосини кўрдим, У мени ҳам меҳр билан таклиф қилди,
- Юлдузлар менга яқинлашди ва мен уларни томоша қилдим,
- Мен ёрқин одамларни кўрдим, Худо уларни яхши кўрарди,
- Биз осмонга енгил машиналарда бордик,
- Мусулмонларнинг Худоси немис тилини биладими?

@dilimga_yaqinim
✅ҚУРЪОН – НАЖОТИМИЗДИР

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22-оятини ўқинг!
"Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.

Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87-оятини ўқинг!
"Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз Иброҳим сурасининг 34-оятини ўқинг!
"Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз Шарҳ сурасининг 5-оятини ўқинг!
"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар Фурқон сурасининг 63-оятини ўқинг!
"Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз Бақара сурасининг 62-оятини ўқинг!
"Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.

Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз Оли Имрон сурасининг 135-оятини ўқинг!
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир!”

📌Муҳаммад ЛОИҚ қори саҳифасидан олинди.
👍1
Савол:
❓Шайтонга қарши қайси сурани айтиши тушунтирворинг.

Жавоб:

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳодисани ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини сақлашга вакил қилдилар. Биров келиб тўпланган егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб:
«Ҳозир сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.
«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди.
Уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳой, Абу Ҳурайра! Кечаги асиринг нима қилдинг?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг «қайтиб келса-чи», деганларидан унинг яна келишини билдим ва пойлаб турдим. У келиб, яна егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни тутиб олдим ва:
«Сени Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман», дедим.
«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди.
Раҳмим келиб, уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳой, Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар.
Учинчи марта пойлаб туриб, яна ушлаб олдим ва:
«Энди уч марта бўлди, сени, албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман. Ҳар сафар қайтиб келмайман, деб яна келасан», дедим.
«Мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сенга манфаат берадиган сўзларни ўргатиб қўяман», деди.
«Улар қандай сўзлар?» дедим.
«Кўрпангга кириб ётганингда, «Оятул курсий»ни ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени қўриқчи қўриб турадиган бўлади. Тонг отгунча сенга шайтон яқинлашмайди», деди.
Эртасига Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост гапирибди, дедилар ва:
«Уч кундан бери ким билан гаплашаётганингни билансанми, эй Абу Ҳурайра?» дедилар.
Мен, йўқ, дедим. У зот алайҳиссалом:
«Ўша шайтондир», дедилар».

Ислом.уз сайтидан олинди
Audio
Савол:

❓Гапларда, чойхона ва йиғинларда касса ўйналади. Шу ҳалолми?
--------------
ВАРАЪ НИМА?

Вараъ луғатда тийилиш, ҳаромдан сақланиш унинг маъноси тақво сўзига яқин.

✅Истилохий маъноси: "Вараъ - шубхали нарсалардан сақланишдир".

📍Ибн Обидийн айтадилар:

🔰Вараъ қилган тақволи бўлади, лекин тақво қилган вараъ қилган хисобланмайди.

📍Ҳасан Басрий айтадилар:

🔰Вараънинг учта даражаси бор:

1.Ғазабланган пайти бўладими, розилик (мамнунлик) пайти бўладими, фарқи йўқ, банда доимо ҳақ гапни гапиришлиги;

2.Барча аъзоларини Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган ишлардан сақламоқлиги;

3.Аллоҳ рози бўладиган нарсаларнигина қасд қилмоқлиги.

📍Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу ёзадилар:

🔰Набий табъиййатидур риштаи ҳуб,
Вараъ қилмоқ камолоти тақарруб.

☪️Шарҳи:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш муҳаббат риштасидир, ҳар ишда тақволи бўлиш Расулуллоҳга яқинликнинг камолга етганидан дарак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда - Оли Имрон сурасининг 31-оятида буни эслатган:
"(Эй Муҳаммад алайхиссалом), айтинг:" Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар.(Шунда) Аллоҳ сизларни севади..."

📌Сўфи Оллоҳёр саҳифасидан олинди.
@sufi_ollohyar
Audio
❓Ухласа таҳорат бузиладими?
--------------
АЛЛОҲ ҚУРЪОННИ КИМЛАРГА БЕРАДИ?

📍Қуъони каримни тиловат қилиш, ёки ёдлаш, ёки кунлик Қуръон вазифасини ўқиш, ёки ёд олган сураларни қайтариш учун вақт ажратиш қийин. У Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, Ўзи муваффақият берганларга насиб қилади. У Каломини Ўзи хоҳлаган кишиларга ихтиёр қилади.

“Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик” (Фотир сураси, 32-оят).

🔰Аллоҳ Каломида “Ўзимиз танлаганларга”, деб айтмоқда. Бу сўзга эътибор қаратинг, уни ёд олишга ошиқинг!

📌@arabicuz дан олинди
Audio
❓Номаҳрамни дуода сўраса бўладими?
--------------
ЎЛСАМ ҲАМ ЎРАМАЙМАН

Бу аёл давлат муассасаларида ишлаган, кўзга кўринган фан арбоби эди. Елиб, югуриб ишлаб нафақа ёшига ҳам етди. Аллоҳнинг раҳмати эса бошлаган (Динимизга йўл очилган) йиллар эди. Унга рўмол ўрашни (ҳижобмас) таклиф этдик.
- Ўлсам ҳам ўрамайман,- деган кескин жавоб албатта кўнглимизни оғритди....
Ажали келиб турган экан.. кўп ўтмай бу аёлни кўчада машина уриб кетиб ҳалок бўлганини эшитдик.... маҳаллачилик... жанозасида бирга бўлдик...
Мени ларзага солган ҳолат: аёллар кафанида рўмол шаклидаги бир парча ҳам бор . У жасаднинг бошига ўралади... буни қарангки, аёлга зарба шунақа келган эдики....боши ичига кириб кетгандек, бошсиз эди... бу парчани ўраш имкони бўлмай елкасидан ташлаб қўйила қолди.....
Астағфируллоҳ..
- Ўлсам ҳам ўрамайман,- дегани эсимга тушди...
Audio
❓Саждада қўлнинг бош бармоқлари қошнинг ёнида туриши керак деб эшитдим, шу тўғрими? Агар бу нотўғри бўлса, қўл қандай туриши керак?
--------------
​​Авзоий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар:

Қиёмат куни бандага дунёдаги ҳар бир вақт ва фурсат кунма-кун, соатма-соат кўрсатилади.
Ўшанда банда Аллоҳ таолони зикр қилмаган ҳар бир фурсати учун ҳасрат-надомат чекади.


@quronhidoyati
ТАҒОФУЛ

Бола бир хато қилиб уни сиздан яширса, сиз уни билсангиз, шу билганингизни унга билдиришингиз шарт эмас. Бола тарбтясида ҳам "тағофул" — билиб билмаганга, кўриб кўрмаган олиш муҳимдир. Агар хатони кўрибоқ дашном берилса, бунинг икки акс таъсири бор:
1. Бола кейинги гал шу хатони яна ҳам хуфёна қилиш йўлларини излайди.
2. Шу вақтгача ўзи қўрқиб юрган — "ота-онам билиб қолмасин", ҳадиги кетиб, энди ошкора қилишдан ҳам унча ҳайиқмай қолади.

Нима қилиш керак?
Хатони эслаб қолинг. Уни нима сабабдан қилгани ҳақида ўйлаб, унга муқобил имконият яратиб қўйинг. Кейин фурсат пойлаб, у қилган хатонинг ёмон иш экани ҳақида мавзу очиб насиҳат қилинг. Лекин ҳеч нарсадан бехабар одамдек, ўзингиз шу мавзуда гапиришни истагандек гапиринг.

Албатта ўша заҳоти тузатиш керак бўлган хатолар ҳам бор. Юқоридагилар нисбатан енгил ва кўп гувоҳи бўлинадиган хатолардир.

Икром Шариф
Арабистонлик киракаш
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Арабистонлик кракашдан ибрат.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
ФАҲМ ВА ТАДАББУР ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ

Кўпчилик
оятни фаҳмлаш билан уни тадаббур қилишни бир нарса деб ўйлайди. Ҳолбуки, улар ўртасида катта фарқ бор.

Оятни фаҳмлашга мисол:

وَمَنْ يُطِعِ اللّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً

“Ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир” (Аҳзоб сураси, 71-оят).

Бу оятнинг маъноси: “Аллоҳ ва Унинг расулига итоат қилувчи киши дунё-ю охиратда улкан муваффақиятга эришади”.

Мана шу оят “фаҳмлаш” дейилади.

Аммо оятни тадаббур қилиш шундайки, инсон ўзига савол беради: “Мен бу оятга қанчалик амал қиляпман?”, “Мен Аллоҳ азза ва жаллага итоатлиманми?”, “Агар шундай бўлса, мен муваффақиятни ҳис қиламанми?”, “Мен шу оят билан яшаяпманми?”

«Қуръонни нима қилдик?!»

Жаннатнинг барча эшигидан кириши мумкин бўладиган киши...

Демак, инсон доимо нафсини тергаб, шундай савол бериб туради: “Мен бу оятга қанчалик амал қиляпман?”

Агар сиз Қуръон ўқиб, унинг оятларини тадаббур қилмоқчи бўлсангиз, доим нафсингизга шундай саволларни беришингиз керак:

– Бу оятга қанчалик амал қилмоқдаман?

– Уни ҳаётимга тадбиқ қиляпманми?

– Бу оятни тўлиғича тадбиқ этяпманми ёки бир қисмигагина амал қиляпманми?

– Менга мунофиқлар ҳақидаги оятлар тегишлими?

– Ёки мўминлар ҳақидаги оятларми?

– Мен ўзим учун буюрилган мақомдаманми?

– Ёки қайтарилган ҳолатдаманми?

Қуръон тиловати чоғида нафсни ҳисоб-китоб қилиш тадаббурдир.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

أَفَلَا يَتَدَبّرُونَ الْقُرْآَنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا

“Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмайдиларми? Ёки қалбларда қулфлар борми?” (Муҳаммад сураси, 24-оят.)

Яна бир мисол:

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنّهُ حَيَاةً طَيّبَةً ۖ وَلَنَجْزِيَنّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

“Эркагу аёл – ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” (Наҳл сураси, 97-оят).

Эй мўмин биродарим, сиз Аллоҳ ваъда қилган ҳаётда яшаяпсизми?

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً

“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур” (Тоҳа сураси, 124-оят).

Ёки мана шундай ҳаёт сизнинг устингизда ҳукмронми?

Айтинг-чи, сизга биринчи оятдаги ҳаёт тегишлими ёки иккинчи оятдаги ҳаётми?

Ҳар сафар мўминнинг ё мунофиқнинг ёки кофирнинг сифатлари ҳақидаги оятни ўқиганингизда нафсингизга журъат қилиб шундай саволни қўйинг: “Менга бу сифатлар қай даражада яқин?”

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ الّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

“Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир” (Муъминун сураси, 1–2-оятлар).

“Мен намозимда хушуъ қиламанми?”

وَاسْتَعِينُوا بِالصّبْرِ وَالصّلَاةِ وَإِنّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلّا عَلَى الْخَاشِعِينَ

“Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир” (Бақара сураси, 45-оят).

Намоз сиз учун қийинми, нафсингизга оғирлик қилиб, сизга машаққат туғдирадими?!

Ўзингизни Қуръон билан ҳисоб-китоб қилинг!

🔰Араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси

📌АЗОН.УЗдан олинди.
ЗАМОНЛАР ОША

📍Ҳажжож ибн Юсуф (Ҳажжожи золим) замонида (70 – 95 ҳ./689 – 714 м.) одамлар ҳар куни эрталаб бир-бирларидан:
- “Кеча ким ўлдирилди?”, “Ким чормихга қоқилди?”, “Ким дарраланди?” - каби саволларни сўрашарди.

📍Валид ибн Абдулмалик даврида (86 – 96 ҳ./ 705 – 715 м.) янги қурилган бинолар, корхоналар, қазилган ариқлар, янги экилган кўчатлар ҳақида сўраб - суриштиришар эди.

📍Сулаймон ибн Абдулмалик ҳукмронлиги йилларида (96 – 99 ҳ. / 715 – 717 м.) яхши егуликлар, қимматбаҳо кийимлар ҳақида гаплашишар, уйланиш ва ётоқхоналардаги каравотлар кўпайган, йиғинларда шу нарсаларни зикр қилишар эди.

📍Умар ибн АбдулАзиз халифа бўлган йилларда (99 – 101 ҳ. /717 – 720 м.) эса ўзаро савол-жавоблар шундай кечарди:
- “Қуръондан неча пора ёдлагансан?”, “Ҳар кеча қанча зикр қиласан?”, “Қанча вақтда Қуръонни (ўқиб) хатм қиласан?”, “Бир ойда қанча рўза тутасан?” ва ҳакозо.


✅Қисқартма белгилар:
ҳ. – ҳижрий
м. – милодий

🔰Ибн Саммок Ал-Ғарнотийнинг “Аз-заҳротул мансуро” китобидан олинди

@sufi_ollohyar
ЧИРОЙЛИ СЎЗЛАГУВЧИ КИМ?

🔰«(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «шак-шубҳасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат 33)

📍Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Оятда айтилаётган киши Мўминдир. Аллоҳнинг чақириғини қабул қилиб, унга жавоб берган ва одамларни ҳам унга чорлаган кишидир. Улар Аллоҳнинг суйган бандаси, дўсти — валийсидир.

Икром ШАРИФ
Азиз дўстлар!
🔰"Диёнат.уз" каналига келаётган саволлар ичида аёллар орасидаги турли хурофотлар, бадъатлар, бибисешанба, мушкулкушод ва шунга ўхшаш амаллар ҳақидаги исломий ҳукмлар сўралаётган саволлар жуда кўп. Мазкур саволлар умумий бир жавоб бўлиши учун "Ҳидоя"т журналида 2018 йил чоп этилган бир мақолани эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Мазкур мақолада бу каби хурофотларнинг моҳияти очиб берилган ҳамда бу Сиз азизларга манфаатли бўлади деб умид қиламиз!

БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР: БИБИСЕШАНБА, МУШКУЛКУШОД ВА БОШҚАЛАР(1)


Динимизга бўлган қизиқиш, унинг кўрсатмаларини адо этишга бўлган интилишнинг ортиши айни пайтда баъзи бир фитнакор шахсларнинг диний ихлосмандларга нотўғри йўл, аёллар ўртасида турли хил бидъат-хурофотларни келтириб чикармоқда. Жумладан:
ФОЛБИНЛИК – бу ғайбни билиш даъвосини қилувчи кимсаларнинг машғулоти бўлиб, унинг “коҳинлик”, “аррофлик” каби номлари мавжуд.
“Коҳин” – келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар берувчи бўлиб, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади.
”Аърроф” – эса турли ишларнинг бошланиш сабаблари ҳамда ўғирланган нарсаларни, уни ким ўғирлаганини ёки қаерда эканини билишини даъво қилувчи киши. Бу икки нарсани даъво қилувчиларнинг номлари икки хил бўлса ҳам, уларнинг мазмун –моҳияти биттадир.
Динимиз таълимотига кўра, бу каби ишлар билан шуғулланиш Қуръони карим ҳукми билан ҳаром килинган ва шаръан қораланган. Фолбинлик билан бир қаторда “сеҳр”, “сеҳргарлик” каби тушунчалар ҳам мавжуд. “Сеҳр”- луғатда сабаби махфий бўлган нарса маьносини англатади. Сеҳрнинг қуйидаги турлари мавжуд:
ШАЪВАЗА – бу фокус усулида чаққон ҳаракат билан кўрсатиш.
НУШРА – бу жин теккан кишининг сеҳргар ёки фолбин ҳузурига бориб даволанишига айтилади. Булар ҳам доимий хамтовоқлари жинларнинг мададига таянади. Даволашнинг бу тури сеҳрни жинлар ёрдамида ечилгани сабабли ҳам нушра деб аталган. Нушранинг ҳаром амал эканлигига қуйидаги ҳадис далил бўлади: “Расулуллоҳ алайҳиссаломдан нушра ҳақида сўрадилар. Шунда у Зот: “ У шайтоннинг амалидандир” деб жавоб қилдилар”.
АЗАЙИМХОНЛИК – бу араб тилидаги “азима” сўзининг кўплиги бўлиб, бунда дам солувчи жинлардан мадад сўраб дуо ўқийди.
АВФОК – бу махсус геометрик шакллар ичига ёзилган рақам ва ёзувлар. Бунда шаклларни бирор вақтга ёзиб ўзи билан олиб юрса, бахт-омад келтиради ёки унинг кетидан қувиб юради деб ҳисобланади.
ТАНЖИМ ёки МУНАЖЖИМЛИК – бу осмон жисмлари яъни юлдузларнинг жойлашувига қараб бу ерда бўладиган ҳодисаларни билиш. Ҳозирги кунда инсонларни тўғри йўлдан адаштиришга хизмат килаётган “мунажжимлар башорати” ҳам шу турга киради.
БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР: БИБИСЕШАНБА, МУШКУЛКУШОД ВА БОШҚАЛАР (2)

Фолбинлик, сеҳргарлик каби иллатлар мусулмон кишини диндан чиқариб юборишга сабаб бўладиган оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Фолбинлар – бир ҳайвонни қора қўчқор, қора ёки қизил хўроз кабиларни келтиришни талаб қиладилар. Сўнг уни суйиб, қонини касалга суртиб,ўзини эса ташландиқ ерларга отиш асносида Аллоҳнинг исмини зикр қилмасликга буюрадилар ва шу орқали жинлардан ёрдам сўрайдилар. Жинлар эса, фолбинни тилида ва дилида кофир бўлмагунча унга ёрдам бермайди. Фолбин қанча гуноҳкор бўлса, жинлар ҳам унга шунча яқин бўлаверади.
Келажакни билиш, йўқолган нарсаларни билиб бериш, бирор кимсага сеҳр ва иссиқ-совуқ қилиш, шу каби масалалар юзасидан фолбин, сеҳр-жоду қилувчилар ва коҳинлар олдига бориш шаръан ҳаром бўлиб, динимизда қаттиқ қораланади, уларнинг айтганларини тасдиқлаш оғир гуноҳ,ширк келтириш ҳисобланади. Бу ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: “Кимда-ким фолбин ёки сеҳргар ёки коҳин (жинларим бор, руҳлар билан гаплашаман деган кишилар)нинг олдига бориб,унинг айтганларига ишонса, у Муҳаммадга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”, дейилади.
Пайғамбар алайҳиссалом бундай тоифа инсонлар ҳақида ҳам хабар бериб: ”Киши фолбин ҳузурига бориб,айтганларини тасдиқламасдан чиқиб кетган тақдирда ҳам 40 кунгача унинг ибодати қабул бўлмайди” деб таъкидлаганлар.
Шу ўринда Амир Темур бобомизнинг гапларини эсласак жоиз бўлади: Амир Темур бобомиз шоҳ супасида ўтирганларида аёнларидан бири югуриб келиб , “Эй шоҳим сизни келажагингизни айтиб берадиган жуда ҳам кучли фолбин келди” деганда, Амир Темур бобомиз дарҳол ўша фолбинни бошини танасидан жудо қилинглар, деб буюрадилар. Бир оздан сўнг Амир Темур бобомиз аёнларига, агар ўзини келажагини билган фолбин бўлганида эди, менинг олдимга келмасди – дедилар.
Аллоҳ таолонинг калимасида ҳам: ”Айтинг: ”Аллоҳдан бошқа осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас” (Намл сураси 65 оят). Шунинг учун келажакни билишга қизиқмаслик, ҳар бир ишни яхшилик ёки ёмонликми Аллоҳдан деб билиш ва сабр қилиш – сеҳр-жодудан эмас Аллоҳдан нажот кутиш керак бўлади. Бунинг учун Аллоҳнинг каломи Қуръони карим ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ворид бўлган дуолардан ўқишимиз лозим.
Паноҳ сўралувчи зот ҳам, суянишига лойиқ зот ҳам, бандаларининг тақдиринию келажагини биладиган Зот ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзидан бошқага муҳтож килмасин, ҳақ йўлидан, ҳидоят йўлидан адаштирмасин, омийн!
БИДЪАТ-ХУРОФОТЛАР: БИБИСЕШАНБА, МУШКУЛКУШОД ВА БОШҚАЛАР (3)

Бидъат
ва Хурофот. Бидъат – луғатда бир нарсани янгидан пайдо қилиш маъносини англатади. Динга кириб келган янгиликка нисбатан ишлатилади. Хурофот эса, исломгача мавжуд бўлган қадимий диний эътиқодларга оид урф-одатлар, тўқима ривоят ва афсона, ирим-сирим, сеҳр, фолбинлик, тумор, қабр каби нарсалардан ёрдам сўраш,динда бўлмаган тўқима одатлардан иборат бўлади. Бидъат ва хурофотлар дин душманлари ва билмаганлар томонидан тўқиб чиқарилган. Ҳеч бир китобларда манбаси йўқ ва ҳужжатсиз гаплар ҳисобланди. Одатда, бундай ишларга ирим-сиримларга аёлларимиз ишонадилар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй, Билол билгинки, кимки менинг вафотимдан кейин унутилиб кетган суннатимни қайта жорий қилса, унга амал килувчиларга қанча савоб берилса, унга ҳам шунча савоб ёзилур. Бу уларнинг савоблари ҳисобига эмас. Яна кимки, Аллоҳ ҳам, расули ҳам рози бўлмайдиган нотўғри бидъатни жорий қилса, унга амал килувчиларга қанча гуноҳ ёзилса, унга ҳам шунча гуноҳ ёзилур. Бу уларнинг гуноҳлари ҳисобига эмас”, деб таъкидлаганлар. Масалан, рўза ойидан олдин – балиқ еса жиғилдони тозаланади, луқмаси ҳалол бўлади ва рўзаси қабул бўлади деган гаплар халк орасида мавжуд. Рўза ойида тухум еб бўлмайди, ўлик чиққан хонадонда сумалак пиширилмайди, каби гапларга ишониш жоҳилликдир. Сафар ойида сафарга чикса, тўй қилса бўлмас эмиш каби миш-миш гаплар бор. Аслида сафар ойи ҳижрий-камарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Сафар ойида шумланиш тарихи Исломдан аввалги жоҳилият даври билан боғлик бўлиб, бу ойда одамлар никоҳ боғламас, бирор эзгу ишга қўл урмас, тижорат ёки бошқа мақсадда сафарга ҳам чиқмас эдилар. Одамларга сафар ойидан шумланиш ноўрин эканлигини айтганлар ва шу ойда масжидларини курдирганлар, Имом Зуҳрийнинг ривояти билан манбаларда келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаганлар (“Туҳфатул Муҳтож фи шарҳил Минож”).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларини далил қилиб , сафар ойини исломда сафар – яхшилик ойи деб номланди. Кўп ишлар айнан сафар ойида бошланган.