Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 «Ҳаж-2023» мавсуми: Мадинаи Мунаввараги ибодат жараёнлари ва зиёратчиларимизнинг эътирофи ҳамда дил кечинмалари хусусида махсус лавҳа
@fitratuz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@fitratuz
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЭҲРОМНИ ҚАЕРДАН БОҒЛАНАДИ
CАВОЛ: Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юртимиздан борган ҳожиларимиз одатда таматтуъ ҳажини адо этишади. Яъни улар Макка шаҳрига умра ниятида эҳром боғлаб келишади. Умрани адо қилишганидан кейин токи ҳаж кунлари келгунча эҳромдан чиқиб юришади.
Ҳаж амаллари бошлангунча умра қилмоқчи бўлган кишилар Танъим (Оиша онамизнинг) масжидига чиқиб эҳромга кирадилар. Маккада турган киши ҳажга эҳром боғламоқчи бўлса, ҳарам (яъни, меҳмонхонадан) эҳром боғлайди. Бу ҳукм кўплаб фиқҳ китобларимизда зикр қилинади, масалан, Имом Марғилоний шундай дейдилар:
ومن كان بمكة فوقته في الحج الحرم وفي العمره الحل لأن النبي عليه الصلاة و السلام أمر أصحابه رضي الله عنهم أن يحرموا بالحج من جوف مكة وأمر أخا عائشة رضي الله عنهما أن يعمرها من التنعيم وهو في الحل ولأن أداء الحج في عرفة وهي في الحل فيكون الإحرام من الحرم ليتحق نوع سفر وأداء العمرة في الحرم فيكون الإحرام من الحل لهذا إلا أن التنعيم أفضل لورد الأثر به
Яъни: “Ким Маккада турган бўлса, унинг мийқоти ҳаж учун ҳарам, умра учун эса ҳилл (мийқотлар ва ҳарам ўртасидаги жойлар)дир. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ҳаж учун Макканинг марказидан эҳром боғлашни буюрдилар. Оиша онамизнинг акасига эса, синглисини умра учун эҳром боғлагани Танъим масжидига олиб боришни буюрдилар. Танъим ҳиллда жойлашган.
Ҳажни адо қилиш Арафотда бўлади. Арафот ҳиллда жойлашган. Сафарнинг бир тури (яъни, қисқа сафар) юзага чиқиши учун ҳажнинг эҳроми ҳарамда боғланади. Умрани эса ҳарамда адо этилади, сафар маъноси юзага чиқиши учун унинг эҳроми ҳиллда боғланади. Ҳадис ворид бўлгани сабабли Умранинг эҳромини Танъимда боғлаш афзал" (“Ҳидоя” китоби).
Мана шу маъно барча мўътабар китобларимизда такрорланган ва бу сўзга ихтилоф қилган уламолар топилмайди.
Демак, ҳожиларимиз биринчи умрани қилиб, эҳромдан чиққанларидан кейин яна умра қилмоқчи бўлсалар, масжиди Танъимга бориб эҳром ўраб келадилар. Агар бу нарса уларга оғир бўлса, ҳаж кунлари бошлангунча яна қайта умра қилмаган киши ҳам гуноҳкор бўлмайди.
Ҳаж кунлари келганда эса, ўзлари турган меҳмонхонадан эҳром боғлайдилар.
Бунга тескари иш қилганларнинг ҳукми ҳақида шундай дейилади:
وَلَوْ تَرَكَ الْمَكِّيُّ مِيقَاتَهُ وَأَحْرَمَ لِلْحَجِّ فِي الْحِلِّ وَلِلْعُمْرَةِ فِي الْحَرَمِ يَجِبُ عَلَيْهِ دَمٌ .)الجوهرة(
Маккада турган киши мийқотини тарк қилиб ҳаж учун ҳиллда эҳром боғласа ёки умра учун ҳарамда эҳром боғласа, унга қон чиқариш (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади (“Жавҳаротун-наййироҳ” китоби).
Умра учун меҳмонхонада ният қилган киши ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқиб, қайтиб кирса ва умрани бажарса, қон чиқариш соқит бўлади. Шунингдек, ҳарамдан ташқарида ҳаж учун эҳромга кирган киши ҳарамга қайтиб кириб, сўнг ҳаж амаллари учун Мино ва Арафотга чиқса, қон чиқариш соқит бўлади. Валлоҳу аълам.
Дўстларингиз билан улашинг
@diyonatli

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.Дўстларингиз билан улашинг
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
АЛЛОҲ ЕРНИ ИНСОНЛАРГА БЎЙСУНДИРИБ ҚЎЙГАН
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ Макка шаҳрида зиёратчиларимиз истиқомат қилаётган “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналаридан шарҳсиз лавҳа.
🏨 Аввал "Рошидия" меҳмонхонаси ҳақида маълумот берган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси@fitratuz
Матбуот хизмати
18: БЕҲУДАГА КЎП ГАПИРИШ ОДАТИ
Бекорчи ва беҳуда гапириш ҳам нафс касаллигидир. Кўп гапиришга: билими ва нотиқлиги билан одамларнинг эътиборини жалб қилиш ёки кўтарилаётган масалада билимга эга бўлмаслик сабаб бўлади.
Муолажа услуби
Бу иллатдан халос бўлишнинг йўли – ҳар бир айтилган сўз учун Қиёмат куни Аллоҳнинг олдида жавоб беришни унутмаслик лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿وَإِنَّ عَلَيۡكُمۡ لَحَٰفِظِينَ ١٠ كِرَامٗا كَٰتِبِينَ ١١ يَعۡلَمُونَ مَا تَفۡعَلُونَ ١٢﴾
“Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор. (Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир. (Улар) сиз қилаётган ишларни билурлар” (Инфитор сураси, 10-12-оятлар).
﴿إِذۡ يَتَلَقَّى ٱلۡمُتَلَقِّيَانِ عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ قَعِيدٞ ١٧ مَّا يَلۡفِظُ مِن قَوۡلٍ إِلَّا لَدَيۡهِ رَقِيبٌ عَتِيدٞ ١٨﴾
“Зотан, ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки (ёзиб турувчи фаришта) қабул қилиб (ёзиб) турурлар. У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир” (Қоф сураси, 17-18-оятлар).
Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тилни тийиш, беҳуда сўзлашдан сақланиш борасида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ صَمَتَ نَجَا
“Жим турган, нажот топибди”, деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ҳар бир сўз инсон зарарига, фақатгина амри-маъруф ва наҳйи-мункар ҳамда Аллоҳнинг зикри бундан мустасно” деган маънодаги ҳадис ҳам ривоят қилинган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿لَّا خَيۡرَ فِي كَثِيرٖ مِّن نَّجۡوَىٰهُمۡ إِلَّا مَنۡ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوۡ مَعۡرُوفٍ أَوۡ إِصۡلَٰحِۢ بَيۡنَ ٱلنَّاسِۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ ٱبۡتِغَآءَ مَرۡضَاتِ ٱللَّهِ فَسَوۡفَ نُؤۡتِيهِ أَجۡرًا عَظِيمٗا ١١٤﴾
“Уларнинг кўп шивирлашиб гаплашишларида яхшилик йўқдир. Магар садақа беришга, эзгуликка ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлсалар, бу яхшидир. Кимда-ким Аллоҳ ризоси учун шу ишларни қилса, унга улкан мукофот беражакмиз” (Нисо сураси, 114-оят).
Келинг, бу бобни Бишр ал-Хофий раҳимаҳуллоҳнинг ҳикматли сўзлари билан якунлайлик: “Сўзлашни ёқтириб турган вақтингда жим бўл, сукут сақла! Аммо гапиришни истамай, жим бўлишни хоҳлаб турганингда эса, сўзла! (яъни, нафсингга зид иш қил)”.
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

#Аудио #Маъруза
Арш ва Курсий
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Арш ва Курсий
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 13 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:04
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 13 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:04
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

#Ҳадис
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга овқат тановул қилгани ўтирсак, у зот қўлларини узатмагунларича биз узатмас эдик. Бир гал у зот билан бирга таомда бўлганимизда бир қиз келиб, овқатга қўл узатишга шошаётганида у зот қўлидан ушлаб четга олиб қўйдилар. Кейин бир аъробий келиб, у ҳам узатмоқчи бўлганида Расулуллоҳ унинг ҳам қўлидан ушлаб, четга олиб қўйдилар. Сўнгра у зот:
«Албатта, шайтон Аллоҳ исми зикр қилинмаган овқатни ўзига ҳалол қилиб олади. У (шайтон) овқатни ҳалол қилиш учун бу қизча билан келди. Мен унинг қўлидан тутдим. Сўнгра овқатни ҳалол қилиш учун бу аъробий билан келди. Унинг ҳам қўлидан тутдим. Менинг нафсим Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, у (шайтон)нинг қўли улар икковининг қўли билан менинг кафтимдадир», дедилар. Кейин Аллоҳ исмини зикр қилиб, овқат тановул қилдилар».
Имом Муслим ривоятлари.
Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

МАККА ШАҲРИДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ДАВОТ ЭТЯПТИ
Ҳаж кунлари яқинлашгани сайин ҳожиларимиз исломнинг бешинчи рукни - ҳаж арконларини тўлиқ бажариш учун устозлардан шу борада мавъизалар эшитмоқда. Ҳажнинг рукнларини, фарз, вожиб ва суннатларини пухта ўрганишмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳожиларимизга ҳаж арконлари, дуолар ижобат бўладиган маконлар, вақтлар ҳақида жуда таъсирчан мавъиза қилиб бердилар.
Шу билан бирга, муқаддас заминда кўпроқ намоз, Қуръони карим тиловати, дуо, зикр, тасбеҳлар билан машғул бўлиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳожиларимиз ўзлатини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
@FITRATUZ

ҒИЙБАТ БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
CАВОЛ: Диний мавзуда муаммоларимизни домлага айтамиз. Домлалар эса ўша муаммоларни исм сир тутилган ҳолда жума мавъизаларида ибрат сифатида айтиб ўтишади. Мана шу нарса тўғрими? Ғийбат бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша воқеа тафсилотлари оммага айтилганда бирор шахснинг обрўси ва шаънига путур етмаслиги, омма олдида изза бўлиб қолмаслиги аниқ бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҒИЙБАТ БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
CАВОЛ: Диний мавзуда муаммоларимизни домлага айтамиз. Домлалар эса ўша муаммоларни исм сир тутилган ҳолда жума мавъизаларида ибрат сифатида айтиб ўтишади. Мана шу нарса тўғрими? Ғийбат бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша воқеа тафсилотлари оммага айтилганда бирор шахснинг обрўси ва шаънига путур етмаслиги, омма олдида изза бўлиб қолмаслиги аниқ бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19: МАҚТОВГА УЧИШ ВА ТАНБЕҲНИ ЁҚТИРМАСЛИК
Инсон мақтов эшитганда ёки бирор олқишга сазовор бўлганда хурсанд бўлиб, уни мадҳ этганларни осмонларга кўтарса, лекин танбеҳ беришганда ғазабланиб, унга эътироз билдирганларни ернинг энг чуқур жойига кўмишга тайёр бўлса – бу ҳам унинг нафсида касаллик борлигининг аломати саналади.
Муолажа услуби
Бу дарддан шифо топиш учун – нафсни ҳақиқатни қабул қилишга мажбурлаш орқали тарбиялаш керак. Шунда инсон мақталганда ғурурланиш, танбеҳ олганда эса ғазабланиш ҳиссини йўқотади.
Аксарият ҳолларда, бу камчилик Аллоҳ таолонинг буйруқ ва тақиқларига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиқади. Аллоҳ таоло Қуръонда бизга буюради:
﴿وَلَا تَقۡفُ مَا لَيۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٌۚ إِنَّ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡبَصَرَ وَٱلۡفُؤَادَ كُلُّ أُوْلَٰٓئِكَ كَانَ عَنۡهُ مَسُۡٔولٗا ٣٦﴾
“Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар” (Исро сураси, 36-оят).
Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади: «Ибн Умарнинг олдида бир киши бошқасини мақтаб қолди. Шунда унинг оғзига қараб тупроқ соча бошлади. Сўнг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон маддоҳларни кўрсангиз, юзларига тупроқ сочинглар”, деганлар”, деди».

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ҲАЖНИНГ МАҚБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ
🌙Макка шаҳрида истиқомат қилаётган зиёратчилар билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламоларининг маърифий суҳбатлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
🌙Макка шаҳрида истиқомат қилаётган зиёратчилар билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламоларининг маърифий суҳбатлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
👍1
#Аудио #Маъруза
БЕМОРНИНГ НАМОЗИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
БЕМОРНИНГ НАМОЗИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!
ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

Умайя ибн Махший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Бир киши овқат тановул қилиб, охирги луқма қолгунча Аллоҳ исмини зикр қилмади. Қачонки, охирги луқмани оғзига солаётганида «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» (яъни, аввалию охирига Аллоҳнинг исми билан), деб айтди. Буни кузатиб турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, сўнгра у зот: «Шайтон унинг овқатига шерик бўлиб тановул қилаётган эди. Қачонки, бу киши Аллоҳ исмини зикр қилганида қорнидагини қайт қилиб юборди», дедилар.
Фойда: Агар овқат ва ичимлик тановул қилинаётганида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаса, албатта шайтон унга шерик бўлиши уқтирилмоқда. Бу ҳадиснинг шарҳида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишининг «Бисмиллаҳ»ни тарк қилганини иш охирида билдилар. Агар аввалда билганларида жим турмасдан эслатар эдилар.
Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.