Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🕋 МАККАДА 4 ТА МЕҲМОНХОНА ЮРТДОШЛАРИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

✅ Мамлакатимиз зиёратчилари Маккаи мукаррамага етиб келгач, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган “Рошидия”, “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналарида истиқомат қилмоқдалар.

🔸Аввал мазкур турар жой мажмуаларидан бири бўлган 9 мингдан зиёд зиёратчини ўз бағрига сиғдира оладиган “Рошидия” меҳмонхонаси ҳақида маълумот берган эдик. Энди қолган 3 та меҳмонхона ва уларда ҳожиларимизга яратилган шароитлар ҳақидаги маълумот тақдим этамиз...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

САФАРГА САҲАР ЧИҚАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
16: ДАНГАСАЛИК

Нафс касалликларидан яна бири дангасаликдир. Бу касаллик тўқлик натижасида юзага келади ва қачон нафс ўзидан қаноатланса, у эгасига қарши курашда кучли бўлади ва тезда унинг қалбини эгаллаб олади.

Муолажа услуби

Ушбу касаллик учун энг яхши даво – нафсни оч қолдириш. Оч одамнинг нафси заифлашиб, шаҳвати сустлашади. Заиф нафснинг курашга кучи етмайди, натижада, қалб уни ўз назоратига олади. Қалб нафсни эгаллаб олса, итоат этишга мажбур қилади ва дангасалик ҳамда бепарволикни кетказади.

ما ملأَ آدميٌّ وعاءً شرًّا مِن بطنٍ بحسبِ ابنِ آدمَ أُكُلاتٌ يُقمنَ صُلبَهُ فإن كانَ لا محالةَ فثُلثٌ لطعامِهِ وثُلثٌ لشرابِهِ وثُلثٌ لنفَسِهِ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тургизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир”,
деганлар (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

@FITRATUZ
👍2
Ассалому алайкум!

Билаклар ДУОга очилган, тиллар ЗИКРла толмаган, қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган, кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!

ХАЙРЛИ КУНЛАР!..

@diyonatli
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизлардан бирингиз (овқат) ейдиган бўлса, ана шу таомнинг аввалида Аллоҳ исмини зикр қилсин (яъни, «Бисмиллаҳ»ни айтсин). Агар аввалида Аллоҳ исмини зикр этишни унутса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу», деб айтсин», дедилар.

(Маъноси: «Овқатнинг аввали ва охирига бисмиллаҳ»)

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЁЛҒИЗ САФАРГА ЧИҚМАНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЛЛОҲГА ХУШ КЕЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ АМАЛ ҚАЙСИ?

CАВОЛ: Дунёдаги охират учун энг яхши, энг кўп савоб берадиган ибодат ёки дуо ёки амал қайси? Аллоҳга хуш келадиган барча амаллар савоблидир, шуларнинг энг афзали қайси амал?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин бандага энг кўп савоб олиб келадиган амаллар — фарз амаллардир. Масалан, фарз намозларини адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, фарз закот (ушр)ни бериш ва ҳаж қилиш. Ундан сўнгра нафл ибодатлар келади. Масалан, нафл намозлар, рўзалар, садақалар, умра ва бошқа ибодатлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: "Кимки Менинг дўстларимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан", деди". Имом Бухорий ривоятлари.

Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан энг афзал амал қайси деб сўралганда турлича жавоб берганлари маълум (масалан, Қуръон тиловати, доимий зикрда бўлиш, одамларга таом едириш, чиройли хулқ ва ҳаказолар). Ҳадис уламолари буни, жавоб савол сўровчининг ҳолига қараб бўлган, деб тушунтирадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Арш ва Курсий (21-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(75-76 бет)

Тўлиқ
видео👉https://fb.watch/l5mvvvLFTp/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Арш ва Курсий
fitrat.uz
#Аудио

Арш ва Курсий (21-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(75-76 бет)

Арш ва Курсий ҳақдир. Аллоҳ таоло Аршдан ва ундан бошқа нарсалардан ҳам беҳожатдир. У Зот барча нарсани (илми ва қудрати ила) қамраб олган ва (ҳамма нарсадан) олийдир. У Зотни қамраб олишдан махлуқотлари ожиздирлар. Аллоҳ таоло Иброҳим(алайҳиссалом)ни Ўзига халил (яқин дўст) тутди, Мусо (алайҳиссалом)га чинакам тарзда гапирган, деб иймон келтирамиз,тасдиқлаймиз ва таслим бўламиз.
Арш ва Курсий ҳақдир.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Беморнинг намози ҳақидаги фасл (21-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/l5oappBgka/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Беморнинг намози ҳақидаги фасл
fitrat.uz
#Фиқҳ

Беморнинг намози ҳақидаги фасл (21-маъруза)

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Менинг бавосирим бор эди. Бас, Набий соллаллоху алайхи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот: "Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи", дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
17: ЎЗИНИ БОШҚАЛАРДАН УСТУН ҚЎЙИШ

Ўз билими, куч-қуввати билан фахрланиш ва бошқаларни ҳақир (паст) санаш ҳам нафс касаллигидир.

Муолажа услуби

Бу касалликни Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазлини тафаккур қилиш орқали даволаш керак. Илм, мансаб ва мартаба Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматларидир. Яна шуни унутмаслик керакки, банда Аллоҳ таолонинг беминнат бериб қўйган ноз-неъматларининг шукрини асло адо қила олмайди, ҳамиша камчиликка йўл қўяди. Зеро, “Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз” (Иброҳим сураси, 34-оят).

Инсон хулқини камтарлик билан безаши, ҳамиша одамларга тавозели, хушмуомала ва раҳм-шафқатли бўлиши лозим. Ўзгаларни ҳақорат қилишдан тийилиши, уларга яхши фазилат ва хайрли ишлари учун ташаккур айтиши, камчиликларига кўз юмиб, тўғри насиҳатлар қилиши керак.

مَنْ طَلَبَ الْعِلْمَ لِيُجَارِيَ بِهِ الْعُلَمَاءَ أَوْ لِيُمَارِيَ بِهِ السُّفَهَاءَ أَوْ يَصْرِفَ بِهِ وُجُوهَ النَّاسِ إِلَيْهِ أَدْخَلَهُ اللهُ النَّارَ.
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким илмни уламолар билан можаро қилиш, эсипастларга ғолиб келиш ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).

Уламолардан бири айтади: “Банданинг илми кўпайган сари унинг Роббидан бўлган қўрқуви ҳам ортиб боради. Чунки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган:

﴿إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰٓؤُاْۗ ٢٨﴾
“Албатта, Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар”
(Фотир сураси, 28-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Илм – гапнинг кўплигида эмас, балки Аллоҳдан қўрқишнинг кўплигидадир”, деганлар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан, Аллоҳ буюрган амрга ошиққан, Аллоҳ қайтарган нарсадан қочган одамдир”, дея туриб: “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар” оятини тиловат қилдилар.

Бир киши Шаъбий раҳимаҳуллоҳдан “Ҳақиқий олим ким?” деб сўради. Бунга: “Олим – Аллоҳдан қўрққан киши”, деб жавоб берди.

Абу Абдурраҳмон ас-Суламий бошқа бир асарида бундай ёзади: “Бу ўткинчи дунё ҳаётига икки нарса хосдир: одамлар олдида мақтаниш ва мансабга харис бўлиш. Бу икки иллат кимда бўлса, вақтинчалик дунёга эгалик қилади”.

Абу Усмон раҳимаҳуллоҳ мақтаниш ва мансабга ҳавас қилиш касаллигини таърифлар экан бундай дейди: “Аллоҳдан қўрқсангиз Унга яқинлашасиз. Агар мағрур ва мақтанчоқ бўлсангиз, Аллоҳ билан муносабатингиз бузилади. Билиб қўйингки, агар сиз одамларни камситиб, ўзингизни бошқалардан устун деб билсангиз нафсингизни бедаво касалликка мубтало қиласиз”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1