#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПУЛ ЎҒИРЛАШ
CАВОЛ: Яқинда мен бировни пулини ўғирладим, лекин озроқ қисмини жойига қўйдим, қолганини ҳам қуйиш ниятим бор. Лекин у одам жуда ҳам ичи қора одам. Ҳаммани бир-бирига ёмонлаб юради, мени ҳам бошқаларга ёмонлаб, ёмон кўрсатиб ташлаган. Лекин мен Aллоҳдан қўрқганлигим учун у пулларни жойига қўймоқчиман, у пулни олганимдан хабари йўқ. Менга қандай маслаҳат бера оласиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон учун бировнинг моли ҳаром, фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олиш ўғирлик дейилади ва бу иш Исломда қўл кесишдек оғир жазо белгиланган гуноҳи кабира, яъни улкан ҳалокатга олиб борувчи гуноҳлардан ҳисобланади.
Бу борада Аллоҳ таоло бундай деган:
{وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا جَزَاءً بِمَا كَسَبَا نَكَالًا مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ}
яъни: "Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг – қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳдан (берилган) азоб сифатида – қўлларини кесингиз!* Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир" (Моида сураси, 38-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу борада мана бундай деб марҳамат қилганлар:
لا يحل مال رجل مسلم لأخيه إلا ما أعطاه بطيب نفسه
"Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан билан берса ҳалолдир" (Байҳақий, 8/16533). Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажжат ал-вадоъда айтган гаплари қатъийдир:
فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ وَأَعْرَاضَكُمْ بَيْنَكُمْ حَرَامٌ
"Албатта сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир-бирларингизга ҳаромдир!..." (Бухорий, 1/67).
Сиз тезлик билан қолган пулларини ҳам қайтаринг. Қилган ишингизга астойдил пушаймон бўлиб тавба қилинг.
Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш керакки, Исломда ёмон инсонга ҳар қандай одам ўзи истаганча жазо бериб кетавермайди. Балки буни масъул шахслар ва ташкилотларга ҳавола қилинади ва улар муносиб тарзда чорасини кўрадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
🕋 МАККАДА 4 ТА МЕҲМОНХОНА ЮРТДОШЛАРИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА
✅ Мамлакатимиз зиёратчилари Маккаи мукаррамага етиб келгач, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган “Рошидия”, “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналарида истиқомат қилмоқдалар.
🔸Аввал мазкур турар жой мажмуаларидан бири бўлган 9 мингдан зиёд зиёратчини ўз бағрига сиғдира оладиган “Рошидия” меҳмонхонаси ҳақида маълумот берган эдик. Энди қолган 3 та меҳмонхона ва уларда ҳожиларимизга яратилган шароитлар ҳақидаги маълумот тақдим этамиз...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@fitratuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
16: ДАНГАСАЛИК
Нафс касалликларидан яна бири дангасаликдир. Бу касаллик тўқлик натижасида юзага келади ва қачон нафс ўзидан қаноатланса, у эгасига қарши курашда кучли бўлади ва тезда унинг қалбини эгаллаб олади.
Муолажа услуби
Ушбу касаллик учун энг яхши даво – нафсни оч қолдириш. Оч одамнинг нафси заифлашиб, шаҳвати сустлашади. Заиф нафснинг курашга кучи етмайди, натижада, қалб уни ўз назоратига олади. Қалб нафсни эгаллаб олса, итоат этишга мажбур қилади ва дангасалик ҳамда бепарволикни кетказади.
ما ملأَ آدميٌّ وعاءً شرًّا مِن بطنٍ بحسبِ ابنِ آدمَ أُكُلاتٌ يُقمنَ صُلبَهُ فإن كانَ لا محالةَ فثُلثٌ لطعامِهِ وثُلثٌ لشرابِهِ وثُلثٌ لنفَسِهِ.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тургизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан
@FITRATUZ

👍2
Ассалому алайкум!
Билаклар ДУОга очилган, тиллар ЗИКРла толмаган, қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган, кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!
ХАЙРЛИ КУНЛАР!..
@diyonatli

#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизлардан бирингиз (овқат) ейдиган бўлса, ана шу таомнинг аввалида Аллоҳ исмини зикр қилсин (яъни, «Бисмиллаҳ»ни айтсин). Агар аввалида Аллоҳ исмини зикр этишни унутса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: «Овқатнинг аввали ва охирига бисмиллаҳ»)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
@fitratuz
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизлардан бирингиз (овқат) ейдиган бўлса, ана шу таомнинг аввалида Аллоҳ исмини зикр қилсин (яъни, «Бисмиллаҳ»ни айтсин). Агар аввалида Аллоҳ исмини зикр этишни унутса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: «Овқатнинг аввали ва охирига бисмиллаҳ»)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АЛЛОҲГА ХУШ КЕЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ АМАЛ ҚАЙСИ?
CАВОЛ: Дунёдаги охират учун энг яхши, энг кўп савоб берадиган ибодат ёки дуо ёки амал қайси? Аллоҳга хуш келадиган барча амаллар савоблидир, шуларнинг энг афзали қайси амал?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин бандага энг кўп савоб олиб келадиган амаллар — фарз амаллардир. Масалан, фарз намозларини адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, фарз закот (ушр)ни бериш ва ҳаж қилиш. Ундан сўнгра нафл ибодатлар келади. Масалан, нафл намозлар, рўзалар, садақалар, умра ва бошқа ибодатлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: "Кимки Менинг дўстларимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан", деди". Имом Бухорий ривоятлари.
Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан энг афзал амал қайси деб сўралганда турлича жавоб берганлари маълум (масалан, Қуръон тиловати, доимий зикрда бўлиш, одамларга таом едириш, чиройли хулқ ва ҳаказолар). Ҳадис уламолари буни, жавоб савол сўровчининг ҳолига қараб бўлган, деб тушунтирадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АЛЛОҲГА ХУШ КЕЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ АМАЛ ҚАЙСИ?
CАВОЛ: Дунёдаги охират учун энг яхши, энг кўп савоб берадиган ибодат ёки дуо ёки амал қайси? Аллоҳга хуш келадиган барча амаллар савоблидир, шуларнинг энг афзали қайси амал?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин бандага энг кўп савоб олиб келадиган амаллар — фарз амаллардир. Масалан, фарз намозларини адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, фарз закот (ушр)ни бериш ва ҳаж қилиш. Ундан сўнгра нафл ибодатлар келади. Масалан, нафл намозлар, рўзалар, садақалар, умра ва бошқа ибодатлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: "Кимки Менинг дўстларимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан", деди". Имом Бухорий ривоятлари.
Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан энг афзал амал қайси деб сўралганда турлича жавоб берганлари маълум (масалан, Қуръон тиловати, доимий зикрда бўлиш, одамларга таом едириш, чиройли хулқ ва ҳаказолар). Ҳадис уламолари буни, жавоб савол сўровчининг ҳолига қараб бўлган, деб тушунтирадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида
Арш ва Курсий (21-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(75-76 бет)
Тўлиқ видео👉https://fb.watch/l5mvvvLFTp/
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Арш ва Курсий (21-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(75-76 бет)
Тўлиқ видео👉https://fb.watch/l5mvvvLFTp/
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Арш ва Курсий
fitrat.uz
#Аудио
Арш ва Курсий (21-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(75-76 бет)
Арш ва Курсий ҳақдир. Аллоҳ таоло Аршдан ва ундан бошқа нарсалардан ҳам беҳожатдир. У Зот барча нарсани (илми ва қудрати ила) қамраб олган ва (ҳамма нарсадан) олийдир. У Зотни қамраб олишдан махлуқотлари ожиздирлар. Аллоҳ таоло Иброҳим(алайҳиссалом)ни Ўзига халил (яқин дўст) тутди, Мусо (алайҳиссалом)га чинакам тарзда гапирган, деб иймон келтирамиз,тасдиқлаймиз ва таслим бўламиз.
Арш ва Курсий ҳақдир.
Батафсил
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Арш ва Курсий (21-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(75-76 бет)
Арш ва Курсий ҳақдир. Аллоҳ таоло Аршдан ва ундан бошқа нарсалардан ҳам беҳожатдир. У Зот барча нарсани (илми ва қудрати ила) қамраб олган ва (ҳамма нарсадан) олийдир. У Зотни қамраб олишдан махлуқотлари ожиздирлар. Аллоҳ таоло Иброҳим(алайҳиссалом)ни Ўзига халил (яқин дўст) тутди, Мусо (алайҳиссалом)га чинакам тарзда гапирган, деб иймон келтирамиз,тасдиқлаймиз ва таслим бўламиз.
Арш ва Курсий ҳақдир.
Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ
Беморнинг намози ҳақидаги фасл (21-маъруза)
Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/l5oappBgka/
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Беморнинг намози ҳақидаги фасл (21-маъруза)
Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/l5oappBgka/
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Беморнинг намози ҳақидаги фасл
fitrat.uz
#Фиқҳ
Беморнинг намози ҳақидаги фасл (21-маъруза)
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Менинг бавосирим бор эди. Бас, Набий соллаллоху алайхи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот: "Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи", дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
👉 Батафсил

👍3