Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🤲 МЕҲМОНХОНАДАГИ ШАРОИТЛАР БИЗГА ҲУЗУР, ИБОДАТИМИЗГА ҚУВВАТ БАҒИШЛАМОҚДА — ЗИЁРАТЧИЛАР

✅ Макка шаҳридаги Ҳаж амалини адо этиш учун борган зиёратчиларимиз ўзлари истиқомат қилаётган меҳмонхоналарда ҳозирланган шароитлардан мамнун бўлишмоқда.

🕋 Ушбу муборак шаҳарнинг жанубий Азизия минтақасида жойлашган турар жойлардан бири “Ar-Roshidiya” меҳмонхонаси Ҳарами шариф масжидидан 5,5 километр узоқликда бўлиб, Каъбатуллоҳга 24 соат давомида замонавий автобус қатнови йўлга қўйилган. Бу ҳожиларимизга исталган вақтда ибодатларини Масжидул ҳаромда адо этиш имконини беради.

🏨 Мазкур янги барпо этилган 16 қаватли меҳмонхонанинг фойелари кенг ва ёруғ бўлиб, ҳожиларимизга 40 та замонавий лифт хизмат кўрсатади. Меҳмонхонанинг 2300 дан зиёд тўрт кишилик хонаси 9 300 нафардан ортиқ ҳожини ўз бағрига олади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
👍1
#Аудио #Маъруза

Ақидадаги янглиш тушунчалар

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
👤 Муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари

Дўстларингизга хам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг:
👇👇👇
@diyonatli
👍3
Piskent tumani “Piskent” jome masjidida juma namozidan fotolavhalar.
@diyonatli
👍9❤3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЖАМОАТ БИЛАН БИРГА САФАРГА ЧИҚСАНГИЗ ОРАНГИЗДАН РАҲБАР САЙЛАБ ОЛИШНИ УНУТМАНГ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

CАВОЛ: Мен бир кафеда официантлик қиламан. У ерда турли хил спиртли ичимликлар ҳам сотилади. Мен фақат уларни мижозларга етказиб бераман. Гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, етказиб берувчисини, етказиб берилган кишини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини сарфловчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини» (Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар). Демак, ташувчи ҳам гуноҳкор бўлади. Шунга кўра мусулмон одам бундай ишларда ишламаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

САФАРИНГИЗНИ БАРАКОТЛИ ҚИЛУВЧИ ДУО

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ТАҲОРАТ ОЛИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР

💧Таҳорат олиш учун шундай жой танлаш лозимки, қуйилган сув ерга тушиб, кийим-бошга сачрамасин. Таҳорат қилишда беҳуда сўзларни гапирилмайди. Шароит бўлса, юзни қиблага қилиб таҳорат олиш ҳам одобдандир. Намозхон таҳорат қилишидан олдин унга тайёргарлик кўриши керак. Кўпчилик бунга аҳамият бермайди. Масалан, оёқларни ювиш навбати келгандагина пайпоқларини ечишади. Бир оёқдаги пайпоқ ечилиб, оёқ ювилгач, у қайта кийилиб, сўнгра иккинчи оёқ пайпоғи ечилиб ювилади. Баъзилар ўртада бир артиниб олиб, сўнгра оёқни ювишга киришадилар ва ҳоказо. Бундай қилиш макруҳ ҳисобланади.

Суннатга кўра, таҳорат амаллари орасига бегона амал кирмаслиги керак. Узрли кишилар бундан мустасно.

1.Ният қилиш. Ният қалбдан ўтказиш билан бўлади. Аммо ниятни тилда айтиш мустаҳабдир.

2.Таҳоратни “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” билан бошлаш. Агар таҳорат аввалида “Бисмиллоҳ”ни айтиш эсдан чиқса, эслаганда айтилади.

3.Икки қўлни бўғинлари билан уч марта ювиш. Бармоқларни бир-бирига киритиб, ораларига сув етказиш керак. Узуги бор одам уни қимирлатиб тагига сув етказиши зарур. Қўллар ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي جَعَلَ الْمَاءَ طَهُورًا وَالْإِسْلَامَ نُورًا

“Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал маа тоҳурон вал Ислама нурон”

“Сувни поклик манбаи, Ислом динини эса нур қилиб яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин”.
.. ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
👍2
15: ИБОДАТДАН РОҲАТЛАНМАСЛИК

Қачонки инсон қилаётган ибодатидан завқланмаса бу унинг руҳий касалликдан азоб чекаётганини кўрсатади. Бундай руҳий ҳолат қалб хасталиги ва инсон нафсининг ҳийласи туфайли юзага келади.

Муолажа услуби

Бу иллатдан халос бўлиш учун инсон фақат ҳалол таомларни истеъмол қилиши, доимо Аллоҳни зикр этиши, солиҳлар билан бирга бўлиши ва уларга хизмат қилиши керак.

Бундан ташқари, қорайган қалбига даво сўраб Аллоҳ таолога ёлвориб дуо қилиш керак. Чунки фақат ёлғиз Аллоҳ бандаларига ёрдам беришга қодир ва У Зотгина қалбларни поклай олади. Ахир нафсни Аллоҳ таоло яратган. Унинг ҳолатини, қиладиган ишларини биздан кўра яхшироқ билади.

Шу боис, уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган қуйидаги дуони мунтазам ўқиб юришни тавсия қиладилар:

اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا وَزَكِّهَا أنتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا أنتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا
Ўқилиши: “Аллоҳумма ати нафсий тақвоҳа ва заккиҳа, анта хойру ман заккаҳа, анта валиййуҳа ва мавлаҳа”.

Маъноси: “Аллоҳим, нафсимга тақвони бер. Уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Имом Муслим ривояти).

Ибн Атоуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Қалбингизга сакинат бағишламаётган амалингизни Аллоҳ қабул қилмаяпти деб ноумид бўлманг! Сиз маънавий меваларини ҳозир англай олмайдиган амалингизни Аллоҳ таоло қабул қилган бўлиши ҳам мумкин”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@fitratuz
👍2
#Ҳадис

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Таомнинг аввалида «Бисмиллаҳ» дегин, ўнг қўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@fitratuz