Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Qur'on hidoyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Abdulaziz qoridan go'zal qiroat

"Ibrohim" surasi, 42-52 oyatlar.


@quronhidoyati
1 Залзала сураси
<unknown>
🎙 Abdulaziz qoridan go'zal qiroat

"Zalzala" surasi.
("Madinada" nozil bo'lgan, 8 oyatdan iborat)


@quronhidoyati
МАСЛАҲАТНИНГ АҲАМИЯТИ

Шариатимизнинг муҳим таълимотларидан бири ишларда биров билан маслаҳат қилишдир. Хоссатан, аҳли илмлар, устозлар, иш мутахассислари билан маслаҳат қилиш керак. Аллоҳ таоло дунёга муаллим қилиб юборган зот — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни маслаҳат қилишга буюрган:

«..ишларингизда уларга маслаҳат солинг!» (Оли Имрон 159)

Маслаҳатда хайр кўп. Агар маслаҳат солиб нафсингиз истаган бирор ишнинг тескарисига буюрилсангиз ҳам уни ўйлаб кўп сиқилманг. Аниқки, маслаҳат билан ўзингиз учун келадиган кўп зарарли ишлар, оқибатлардан ҳам тўсилган бўласиз.

Ишларда албатта маслаҳатлашинг!

Икром ШАРИФ
Audio
❓Ҳар ойда эҳсон бермоқчи эдим. Эҳсонни қариндош уруғимга берсам бўладими?
---------------------------------
Савол:

Соч олдириш вожибми, суннатми? Неча кунда олдириш керак?

Жавоб:

Эркак киши сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириши араб тилида – “қазаъ”, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نهَى عَن القَزَعِ ". قَالَ عُبَيْدُ الله: قُلْتُ لِنَافِعٍ: "مَا القَزَعُ؟" قَالَ: "حَلْقُ بَعْضَ رَأسِ الصَّبِيِّ ، وَيُتْركَ بَعْضٌ". مُتَّفق عَلَيْهِ .

Бу ҳақда Нофеъдан ривоят қилинади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар”, деган”, деди. (Ҳадисни ровийси) Убайдуллоҳ айтади: “Мен Нофеъдан: “Қазаъ нима?”, деб сўрадим. Шунда Нофеъ "У – ёш боланинг сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини ўз ҳолича қолдириш", деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уламолар ҳадисда зикр қилинган тарзда соч олдириш макруҳ эканига иттифоқ қилишган. Ҳадислардаги қайтариқ ёш болалар ва катталарга баробар эканини таъкидлашган.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “қазаъ”нинг шариатда нима учун манъ қилингани борасида уламолар турлича фикр билдирганларига ишора қилиб, бундай деган:

وَالْحِكْمَةُ فِى كَرَاهَتِهِ أَنَّهُ تَشْوِيْهٌ لِلْخَلْقِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ أَذى الشَّرِّ وَالشَّطَارَةِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ زَيُّ اليَهُودِ

“Сочни баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириш макруҳ эканининг ҳикмати шуки, у яратилган ташқи қиёфани бузиш ҳисобланади. Баъзилар: у айёр ва ёмон одамларнинг азият беришига ўхшашлиги учун манъ этилган, дейишган. Яна баъзи аҳли илмлар эса: Унда яҳудийларнинг ташқи кўринишига ўхшашлик бўлгани учун мумкин эмас, деганлар” (Манба: “ал-Минҳож шарҳу Саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож”).

Соч олдиришда ҳаммасини бирдек қолдириш ёки бирдек олдириш керак. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон танасининг ярми сояда, ярми қуёш нурида бўлиб ўтиришдан ҳам қайтариб: “Танасининг ҳаммаси сояда ёки ҳаммаси қуёш нурида ўтирсин”, деганлар.

Демак, сочни олдирганда ёки қисқартирганда ҳар тарафидан бир хил қилиб калталатиш мақсадга мувофиқдир. Минг афсуски, ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз ўртасида ғарбда кенг тарқалган одатларга эргашган ҳолда, сочнинг бир қисмини бутунлай олдириб, бир қисмини эса қолдириш урф бўлмоқда. Мусулмон киши бундан эҳтиёт бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.



ЎМИ фатво ҳайъати
Audio
❓Жаноза намозида имомга иқтидо килганимизда жаноза дуоларини ўқишимиз керакми? Ё имомга иқтидо килганимиз кифоями? Такбирларни ҳам овозимиз чиқариб айтишимиз керакми?
---------------------------
ХУЛҚ

Бир дўстим бор, хамкасбим.
заруратда 100 $ қарз берганди менга.
Доим уйга кетаётиб:
- Юр уйинга обориб қўяман десам (йўлимда эди уйи).
- Йўқ кетавер ўзим етиб оламан дер эди.
Бир куни қарзни қайтардим.
Шундан сўнг:
- Юр обориб қўяман десам
- Майли кеттик дея бошлади.

Бир кун шу масалани ўзидан сўрадим жавобан:
- Дўстим сенга қарз берганимда машинанга ўтиришга хижолат бўлар эдим.
Худди қарз бериб сенга мажбурият туғдиргандек бўлиб қолмай, сен мени олдимда хам ўзингни хақир тутишингни хохламагандим , мана энди хохлаганимча ўтиравераман, фалон жойга олиб бориб қўй дея оламан, деганди...
Audio
❓ Ошхонада ишлайман. Овқатдан карзи борлар анча кўп. Кўпчилигида тўлаш истаги йўқ. Ушбу карзлар киёматга қолиши учун уларга бу хақда билдирги беришим керакми?
---------------------------------
Савол:

❓Ҳозирда кўп жойларда улоқ – кўпкари ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу ўйиннинг шариатимизга тўғри келиш ёки келмаслигини айтиб берсангиз илтимос. Баъзи инсонлар ўша улоқ ўйновчиларга бу шариатга тўғри келмаслигини айтса, улар биз ўртага пул тикиб ўйнамаймиз. Фақат ғолибга ҳомийлар томонидан тайинланган совғалар берилади деб айтишган.
________________________________________
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Соврин ҳақидаги гаплари тўғри. Аммо ҳайвоннинг сўйиб олиб тортишишлари ўрнига бошқа нарсани улоқ қилишлари ва ўзлари бир-бирларини уриб сўкмасликлари керак.


Манба 👇
https://savollar.islom.uz/s/4658
Forwarded from Deleted Account
Германияда болаларни дунёқарашини кенгайтириш учун масжидга экскурсия қилишди ва улардан сажда қилишни сўрашди (фотосуратда бўлгани каби ерга бош эгишди). Саждадан кейин улар немис болаларидан сажда пайтида нималарни ҳис қилганликларини сўрадилар. Уларнинг жавоблари, экскурсияга олиб борганларни ҳайратда қолдирди. Мана болалар қандай жавоб беришди:

- Мен Исони эшитдим,
- Мен Худо билан гаплашдим,
- Мен энди черковга бормайман,
- Мен дунёдаги деразадан жаннатга қарадим,
- Aгар мен мусулмон бўлсам, мендан ғазабланмайсизми?
- Бу ёга ва медитацияга қараганда анча ёқимли экан,
- Менинг пешонамдан оғриқ ерга оқиб тушди,
- Мен Мусулмонларнинг Худосини кўрдим, У мени ҳам меҳр билан таклиф қилди,
- Юлдузлар менга яқинлашди ва мен уларни томоша қилдим,
- Мен ёрқин одамларни кўрдим, Худо уларни яхши кўрарди,
- Биз осмонга енгил машиналарда бордик,
- Мусулмонларнинг Худоси немис тилини биладими?

@dilimga_yaqinim
✅ҚУРЪОН – НАЖОТИМИЗДИР

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22-оятини ўқинг!
"Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.

Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87-оятини ўқинг!
"Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз Иброҳим сурасининг 34-оятини ўқинг!
"Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз Шарҳ сурасининг 5-оятини ўқинг!
"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар Фурқон сурасининг 63-оятини ўқинг!
"Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз Бақара сурасининг 62-оятини ўқинг!
"Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.

Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз Оли Имрон сурасининг 135-оятини ўқинг!
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир!”

📌Муҳаммад ЛОИҚ қори саҳифасидан олинди.
👍1
Савол:
❓Шайтонга қарши қайси сурани айтиши тушунтирворинг.

Жавоб:

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳодисани ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини сақлашга вакил қилдилар. Биров келиб тўпланган егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб:
«Ҳозир сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.
«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди.
Уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳой, Абу Ҳурайра! Кечаги асиринг нима қилдинг?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг «қайтиб келса-чи», деганларидан унинг яна келишини билдим ва пойлаб турдим. У келиб, яна егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни тутиб олдим ва:
«Сени Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман», дедим.
«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди.
Раҳмим келиб, уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳой, Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар.
Учинчи марта пойлаб туриб, яна ушлаб олдим ва:
«Энди уч марта бўлди, сени, албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман. Ҳар сафар қайтиб келмайман, деб яна келасан», дедим.
«Мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сенга манфаат берадиган сўзларни ўргатиб қўяман», деди.
«Улар қандай сўзлар?» дедим.
«Кўрпангга кириб ётганингда, «Оятул курсий»ни ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени қўриқчи қўриб турадиган бўлади. Тонг отгунча сенга шайтон яқинлашмайди», деди.
Эртасига Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост гапирибди, дедилар ва:
«Уч кундан бери ким билан гаплашаётганингни билансанми, эй Абу Ҳурайра?» дедилар.
Мен, йўқ, дедим. У зот алайҳиссалом:
«Ўша шайтондир», дедилар».

Ислом.уз сайтидан олинди
Audio
Савол:

❓Гапларда, чойхона ва йиғинларда касса ўйналади. Шу ҳалолми?
--------------
ВАРАЪ НИМА?

Вараъ луғатда тийилиш, ҳаромдан сақланиш унинг маъноси тақво сўзига яқин.

✅Истилохий маъноси: "Вараъ - шубхали нарсалардан сақланишдир".

📍Ибн Обидийн айтадилар:

🔰Вараъ қилган тақволи бўлади, лекин тақво қилган вараъ қилган хисобланмайди.

📍Ҳасан Басрий айтадилар:

🔰Вараънинг учта даражаси бор:

1.Ғазабланган пайти бўладими, розилик (мамнунлик) пайти бўладими, фарқи йўқ, банда доимо ҳақ гапни гапиришлиги;

2.Барча аъзоларини Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган ишлардан сақламоқлиги;

3.Аллоҳ рози бўладиган нарсаларнигина қасд қилмоқлиги.

📍Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу ёзадилар:

🔰Набий табъиййатидур риштаи ҳуб,
Вараъ қилмоқ камолоти тақарруб.

☪️Шарҳи:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш муҳаббат риштасидир, ҳар ишда тақволи бўлиш Расулуллоҳга яқинликнинг камолга етганидан дарак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда - Оли Имрон сурасининг 31-оятида буни эслатган:
"(Эй Муҳаммад алайхиссалом), айтинг:" Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар.(Шунда) Аллоҳ сизларни севади..."

📌Сўфи Оллоҳёр саҳифасидан олинди.
@sufi_ollohyar
Audio
❓Ухласа таҳорат бузиладими?
--------------
АЛЛОҲ ҚУРЪОННИ КИМЛАРГА БЕРАДИ?

📍Қуъони каримни тиловат қилиш, ёки ёдлаш, ёки кунлик Қуръон вазифасини ўқиш, ёки ёд олган сураларни қайтариш учун вақт ажратиш қийин. У Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, Ўзи муваффақият берганларга насиб қилади. У Каломини Ўзи хоҳлаган кишиларга ихтиёр қилади.

“Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик” (Фотир сураси, 32-оят).

🔰Аллоҳ Каломида “Ўзимиз танлаганларга”, деб айтмоқда. Бу сўзга эътибор қаратинг, уни ёд олишга ошиқинг!

📌@arabicuz дан олинди
Audio
❓Номаҳрамни дуода сўраса бўладими?
--------------
ЎЛСАМ ҲАМ ЎРАМАЙМАН

Бу аёл давлат муассасаларида ишлаган, кўзга кўринган фан арбоби эди. Елиб, югуриб ишлаб нафақа ёшига ҳам етди. Аллоҳнинг раҳмати эса бошлаган (Динимизга йўл очилган) йиллар эди. Унга рўмол ўрашни (ҳижобмас) таклиф этдик.
- Ўлсам ҳам ўрамайман,- деган кескин жавоб албатта кўнглимизни оғритди....
Ажали келиб турган экан.. кўп ўтмай бу аёлни кўчада машина уриб кетиб ҳалок бўлганини эшитдик.... маҳаллачилик... жанозасида бирга бўлдик...
Мени ларзага солган ҳолат: аёллар кафанида рўмол шаклидаги бир парча ҳам бор . У жасаднинг бошига ўралади... буни қарангки, аёлга зарба шунақа келган эдики....боши ичига кириб кетгандек, бошсиз эди... бу парчани ўраш имкони бўлмай елкасидан ташлаб қўйила қолди.....
Астағфируллоҳ..
- Ўлсам ҳам ўрамайман,- дегани эсимга тушди...
Audio
❓Саждада қўлнинг бош бармоқлари қошнинг ёнида туриши керак деб эшитдим, шу тўғрими? Агар бу нотўғри бўлса, қўл қандай туриши керак?
--------------
​​Авзоий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар:

Қиёмат куни бандага дунёдаги ҳар бир вақт ва фурсат кунма-кун, соатма-соат кўрсатилади.
Ўшанда банда Аллоҳ таолони зикр қилмаган ҳар бир фурсати учун ҳасрат-надомат чекади.


@quronhidoyati
ТАҒОФУЛ

Бола бир хато қилиб уни сиздан яширса, сиз уни билсангиз, шу билганингизни унга билдиришингиз шарт эмас. Бола тарбтясида ҳам "тағофул" — билиб билмаганга, кўриб кўрмаган олиш муҳимдир. Агар хатони кўрибоқ дашном берилса, бунинг икки акс таъсири бор:
1. Бола кейинги гал шу хатони яна ҳам хуфёна қилиш йўлларини излайди.
2. Шу вақтгача ўзи қўрқиб юрган — "ота-онам билиб қолмасин", ҳадиги кетиб, энди ошкора қилишдан ҳам унча ҳайиқмай қолади.

Нима қилиш керак?
Хатони эслаб қолинг. Уни нима сабабдан қилгани ҳақида ўйлаб, унга муқобил имконият яратиб қўйинг. Кейин фурсат пойлаб, у қилган хатонинг ёмон иш экани ҳақида мавзу очиб насиҳат қилинг. Лекин ҳеч нарсадан бехабар одамдек, ўзингиз шу мавзуда гапиришни истагандек гапиринг.

Албатта ўша заҳоти тузатиш керак бўлган хатолар ҳам бор. Юқоридагилар нисбатан енгил ва кўп гувоҳи бўлинадиган хатолардир.

Икром Шариф