Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
9: ШУБҲА ВА ВАСВАСАЛАРГА МОЙИЛЛИК

Агар бирор киши турли шубҳа, васвасаларни ақлидан устун қўйса ва улар уни ҳаромга етакласа бу нафсининг алдашидир.

Муолажа услуби

Ушбу касалликдан халос бўлиш учун васвасалардан узоқлашиш ва улар онгни эгаллаб олиши учун имкон бермаслик лозим.

Бу касалликдан қутилиш учун Аллоҳни доимо зикр қилиш ва Аллоҳ таоло сизнинг ички ҳолатингизни ҳам билиб туришини унутмаслик керак.

Эй инсон! Наҳотки Аллоҳ таоло билиб турган камчилик ва хатоларингизни эътиборсиз қолдиришдан уялмайсиз?! Ахир одамлар билиб қоладиган хато-камчиликларингизни кетказишга қанчалик ҳаракат қиласиз-ку?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إنَّ اللَّهَ لا يَنْظُرُ إلى صُوَرِكُمْ وأَمْوالِكُمْ ولَكِنْ يَنْظُرُ إلى قُلُوبِكُمْ وأَعْمالِكُمْ.
“Албатта, Аллоҳ таоло сизларнинг суратларингизга ҳам, мол-давлатингизга ҳам қарамайди, балки қалбингизга ва амалларингизга қарайди”,
деганлар (Имом Муслим ривояти).

Абу Бакр ар-Розий менга Абу ал-Ҳасан ал-Алавийнинг дўсти Иброҳим Хаввосдан раҳимаҳуллоҳ бу сўзларни эшитганини айтди: “Аввалида гуноҳ инсоннинг боши (фикрлари)да дон шаклида бўлади. Уни имкон қадар тезроқ йўқ қилиш керак, акс ҳолда у илдиз отади, кейин ундан қутилиш анча қийинлашади. Кейинчалик илдиз отган гуноҳ васвасага айланади. Инсон нафсини ва руҳини тарбиялаш орқали бу касалликдан қутилади. Акс ҳолда ундан шаҳват дарахти ўсиб чиқади. Шунда гуноҳ ақлни, онгни ва иродани тўлиқ эгаллаб олади”.

Абу Бакр ар-Розий айтади: “Нафс ва шаҳват ақлни, онгни ва инсоннинг интилишларини эгаллайди”.

Мавлоно раҳимаҳуллоҳнинг гўзал сатрларини келтирамиз:

“Эй ҳақиқат изловчиси!
Агар ҳақиқатни билмоқчи бўлсангиз
Мусо ва Фиръавн ўлмади.
Улар бугун сизнинг ичингизда яшайдилар,
сизнинг моҳиятингизда яширинган,
қалбингизда уруш қилмоқдалар.
Ичингиздаги душманларни топинг.
То қиёмат кунигача ўша Мусо алайҳиссалом бўлади.
Ҳақиқий мусулмонлар юзидаги нур шу нурдир.
Худди шу, иккинчиси эмас, фақат чироқлар ўзгаради!”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 4 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:08
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 19:59
⏱ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БЕНАМОЗ ЭР БИЛАН НИКОҲ ЎЗ-ЎЗИДАН БУЗИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Кеча бир одам намозхон аёлнинг бенамоз эркак билан яшаши яхши эмас, орасидаги никоҳ ўз-ўзидан бузилади, дедилар. Шу ростми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муслима аёл мусулмон эркак билан никоҳланиб яшаши мумкин. Муслималар кофир ёки ғайридин одамга никоҳлана олмайдилар. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра гуноҳ иш сабабли мусулмон одамни кофирга ҳукм қилинмайди. Шундай экан, Сизнинг эрингиз ҳозирда намоз ўқимаётган бўлсада у киши билан яшашингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, «Эй Расулуллоҳ, мен сафар қилишни хоҳлайман, сафарга етарли нарса билан таъминланг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ сени тақво билан таъминласин», дедилар. Ҳалиги киши:
«Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «гуноҳингни кечирсин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қаерда бўлсанг ҳам сенга яхшиликларни енгил қилсин»,
дедилар.

Имом Термизий ривоятлари

Фойда: Сафар қилишни хоҳлаган киши дўстидан дуои-хайр олиб кетишининг маҳбублиги аён бўлмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1🐳1
«Ҳаж – 2023»

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИ ҲАЖГА ОТЛАНИШДИ

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсинки, сўнгги йилларда юртимиздан Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатларини адо этишга кенг йўллар очилди.

Авваллари ҳаж квотаси 5 200 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу рақам 7 200 тани, 2022 йилда эса 12 000 тага етди.
Жорий йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 та этиб белгиланди.

Бугун Тошкент вилоятидан ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бошчилигида ҳажга кетишган юртдошларимиз, иншоаллоҳ, дастлаб Мадина мунавварада, сўнгра, Макааи мукаррамада бўлишиб, ҳаж арконларини тўлиқ ва мукаммал этишади.

Ҳажга бориш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Айниқса, барча шарт-шароитга эга ҳолатда ҳаж арконларини адо этиш чинакам саодатдир.
Бу йил Тошкент вилоятидан 22 та гуруҳда жами мингдан зиёд киши ҳаж ибодатларини адо этади, иншоаллоҳ.

Маълумот учун, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Рошидия”, “Аброж Дана”, “Лаба Дарна”, “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.
Тошкент вилояти зиёратчиларини кузатиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Тошкент вилояти ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилар чиқишди.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилсин. Эсон-омон Мадинави мунаввара ва Маккаи мукаррамага етиб олиб, ҳаж арконларини тўлиқ бажариб, соғ-саломат юртимизга қайтиб келишларни Аллоҳ таоло насиб айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1🥰1
Тошкент вилояти ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тошкент вилояти ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

@fitratuz