Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Аудио #Маъруза

ИМОМ МОТУРИДИЙ ТАЬЛИМОТИ АСОСЛАРИ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:10
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:57
⏱ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
#Ҳадис


Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича розияллоҳу анҳога марвариддан қурилган жаннатдаги уйнинг хушхабарини бердилар. У ерда бефойда сўз ҳам, чарчаш ҳам бўлмайди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола

«Жонли» ва «жонсиз» тарбия

Албатта, халқимиз, жумладан ёш авлод ғарб фан-техникаси, маданияти, адабиёти, санъатининг илғор жиҳатларини инкор этмайди. Бироқ ғарбда дин ва одобга зид бўлган қарашларнинг кўпчиликка сингдирилиши оқибатида юзага келган «оммавий маданият» тушунчасини ғарб зиёлиларининг ўзи «ғарбнинг муаммоси» сифатида баҳолаётганини ҳамда «оммавий маданият»нинг маънавий-ахлоқий тубанликларини ёшларимиз қанча тез англаса, шунча яхши.
Бугунги кунда тарбия ҳам, минг афсуслар бўлсинки, икки хил бўлиб қолди: 1) «жонсиз» тарбия ва 2) «жонли» тарбия.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БЕНАМОЗ ЭР БИЛАН НИКОҲ ЎЗ-ЎЗИДАН БУЗИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Кеча бир одам намозхон аёлнинг бенамоз эркак билан яшаши яхши эмас, орасидаги никоҳ ўз-ўзидан бузилади, дедилар. Шу ростми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муслима аёл мусулмон эркак билан никоҳланиб яшаши мумкин. Муслималар кофир ёки ғайридин одамга никоҳлана олмайдилар. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра гуноҳ иш сабабли мусулмон одамни кофирга ҳукм қилинмайди. Шундай экан, Сизнинг эрингиз ҳозирда намоз ўқимаётган бўлсада у киши билан яшашингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОИЛАЛАРИГА ЭЪТИБОРЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
8: ҲАҚИҚАТНИ РАД ЭТИШ

Инсон хоҳиш-истаклари ва ғурурига зид бўлган ҳақиқатни рад этиши – энг даҳшатли нафс касаллиги саналади. Бунга чалинган одам нафсини жиловлай олмайди ва унга қарши туролмайди. Натижада нафсига мағлуб бўлади ва ғолиб нафс ўз эгасини истаганича бошқара бошлайди. Банда нафсини назоратда тутиши учун Аллоҳ таоло бундай буюради:

﴿فَتُوبُوٓاْ إِلَىٰ بَارِئِكُمۡ فَٱقۡتُلُوٓاْ أَنفُسَكُمۡ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ ٥٤﴾
“Энди сизни йўқдан бор қилувчи Зотга тавба қилинг, ўзингизни ўзингиз ўлдиринг. Шундай қилмоғингиз сизни йўқдан бор қилувчи Зот ҳузурида сиз учун яхшидир”
(Бақара сураси, 54-оят).

Ишорий тафсир муфассирлари “ўзингизни ўзингиз ўлдиринг” оятини “Инсон нафсини поклаши учун уни хор қилиши ва қоралаши”, деб тафсир қилганлар.

Муолажа услуби

Бу касалликнинг энг яхши давоси – бекорчи ва фойдасиз ишларни тарк қилиш, Аллоҳ таолога бутун қалб ила интилиш ва Унинг иродасига тўлиқ бўйсуниш ҳисобланади.

Aллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломдан Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишни талаб қилганида У зотнинг итоатини синаб кўрмоқчи эди. Иброҳим алайҳиссалом Роббининг амрига тўлиқ бўйсунди ва синовдан муваффақиятли ўтди:

﴿فَلَمَّآ أَسۡلَمَا وَتَلَّهُۥ لِلۡجَبِينِ ١٠٣ وَنَٰدَيۡنَٰهُ أَن يَٰٓإِبۡرَٰهِيمُ ١٠٤ قَدۡ صَدَّقۡتَ ٱلرُّءۡيَآۚ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ ١٠٥﴾
«Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида. Биз унга нидо қилдик: “Эй Иброҳим! Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз”».
(Соффаат сураси, 103-105-оятлар).

Шундан сўнг Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилиш учун бир қўчқор ато этди. Исмоил алайҳиссаломнинг ҳаётлари сақланиб қолинди.

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ: “Ким бу дунё билан алоқани сақлаб қолса, Аллоҳ унга жаннатни ман қилади”.

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий менга бундай деган эди: «Абулқосим ал-Мисрий Бағдодда унга бундай деган экан: “Ибн Ёздониёрдан сўрашди: “Банда қандай ният билан Аллоҳга интилиши керак?”. У жавоб берди: “Аллоҳ ризолиги учун воз кечган нарсаларига ҳатто ўгрилиб ҳам қарамаслик ва содир қилган гуноҳларига асло қайтмаслик”.

Бундай жавобдан кейин яна сўрадилар: “Бу сўзларингиз гуноҳларидан тавба қилган гуноҳкорларга тегишли. Аллоҳга ишончи заиф одам қандай ният билан интилиши керак?”.

Олим жавоб берди: “Ўтмишдаги муваффақиятсизлик ва қайғуларга ғарқ бўлишни тўхтатиб, келажакдаги ҳолатининг яхши бўлишини қалбида чуқур ҳис қилиб, Аллоҳга интилсин”».

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👌1
🕋 “ҲАЖ – 2023” ИШЧИ ГУРУҲИ ЗИММАСИГА КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАНДИ

✅ Шу йил 1 июнь куни “Ҳаж – 2023” мавсумини намунали ўтказиш юзасидан навбатдаги мажлис бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, ишчи гуруҳи ва ошпазлар жамоалари иштирок этди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра ибодатини адо қилиш учун изн сўрадим. У зот изн бериб: «Эй биродар, дуоингда бизни ҳам унутмагин», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари шу қадар қимматлики, бунинг эвазига дунёни менга берганларида ҳам бунчалик хурсанд бўлмас эдим», дедилар.

Бошқа ривоятда у зот: «Дуоингда бизни ҳам шерик қилгин» бўлиб келган.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚАРЗ ОЛДИ-БЕРДИСИНИ ЁЗИБ ҚЎЙИНГ

Жасурбек домла Раупов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

РОССИЯДА ҲАЛОЛ МАҲСУЛОТ БОРМИ?

CАВОЛ: Россияда ҳалол ейдиган нарса борми? Бу ерда кўп вақтдан бери яшайдиганлар христианлар юртидаги ҳаво ва ҳаттоки сув ҳам ҳаром дейишди. Илтимос менга ёрдам беринг ўзимнинг юрагим сиқилиб кетди. Деярли ҳамма нарсаларни ҳаром деб ўзларича далиллар чиқариб беришди. Илтимос менга йўл кўрсатинг.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияда ҳам Америкада ҳам ҳайвон маҳсулотларидан бошқа сув, мева-чева, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, нонлар ҳалол. Гўшт ва товуқлар 2 та шарт билан, яъни, исломда ҳалол қилинган ҳайвонники ва мусулмон сўйиши билан ҳалол бўлади. Бундан ташқари ҳозирда кўп маҳсулотларда қулайлик учун ҳалол сертификатлар ҳам қўйиб чиқариладиган бўлган. Ана шуларга ҳам эътибор бериб яшасангиз, қийинчилик йўқ. Сиз турган жойингизга яқин жойлашган ислом маркази, мадраса ёки масжидига бориб маслаҳатлашинг. Яна ҳам кўпроқ маслаҳатлар оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#juma_shukuhi

Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг «Новза» жоме масжидига ташрифи

🌐 @fitratuz