Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
❓Намоз ўқиётган пайтда бурун қонаб кетса нима килиш жоиз?
********************
ДАЙДИ ЭМАС!

Мен бу ҳикояни кўп айтаман. Чунки ундан кўп таъсирланганман.
Димашқ бозорларидан бирида кетаётган эдим. Маҳаллаларнинг биридан бир киши чиқиб йўлимни тўсиб деди:
- Сиз масжидда азон айтасиз-а?
- Ҳа!
- Кеча бир инсон менга айтишича, Димашқдаги ёпиқ бозорда отишма овози эшитилибди. Нима гаплигини билиш учун бошини кўтариб қарамоқчи бўлганида дайди ўқ келиб орқа миясига тегибди. У шол бўлиб қолибди. Унинг нима гуноҳи бор эди. Меҳнат қилиш ибодат эмасми?! Унинг хотини, бола-чақаси бор эди. Ишлаш гуноҳми? Унинг нима гуноҳи бор?! Хато қаерда? Ризқ топиш учун ҳаракат қилиш айбми?!
Мен дедим:
- Мен сабаб нимадалигини билмайман. Аммо шуни биламанки, Аллоҳ зулм қилмайди. У одилдир. Аммо бунинг жавобини билмайман!

Йиигирма йил ўтганидан сўнг Аллоҳнинг ҳикмати билан масжидда бир маъҳад мудири билан гаплашиб қолдим. У шундай деди:
- Мен Димашқ маҳаллаларидан бири бўлмиш Майдонда яшайман. Бизнинг бир қўшнимиз бор эди. У акасининг етимларга тегишли уйни эгаллаб олди. Саккиз йил мобайнида уйни уларга бермай юрди. Болалар Шом қориларининг шайхи бўлмиш бир зотга шикоят қилишди. У зот ҳам ҳозир вафот қилиб кетган. Шайх уни чақиртириб етимларнинг уйини беришини сўради. У шайхга ниҳоятда қўпол гаплар билан гапириб уйни бермаслигини айтди.
Шайх болаларни чақириб уларга деди:
- Болаларим! Бу сизнинг амакингиз. Ундан қозига шикоят қилиб юрманг. Тўғри Аллоҳга шикоят қилинг!
Бу гап кечқурун соат 21.00 да бўлиб ўтган эди. Эрталабки соат 9.00 да уларнинг амакиси отишмада хабарни билиш учун бошини кўтариб қараган ва орқа миясидан ўқ еган биз таниган ҳалиги киши эди.
Юқорида биз ўқни "дайди ўқ" дедик. У дайди эмас, тўғри топиб келган ўқ экан!
Audio
❓“Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Расулуллоҳ” дeб 100 маротаба айтса, шуни 10 га кўпайтирса, бўладими ёки юзталигича қоладими?
——————————————
ҚОН ЧИҚСА ТАҲОРАТ КЕТМАЙДИ ДЕЮВЧИЛАР

@Savollar_kanal 7930-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги сохта салафийлар “Умар розияллоҳу анҳуга оҳирида пичоқ тиқишганда у зот намозда давом этаверган” деб қон чиқса ҳам таҳорат синмайди дейишмоқда. Қон таҳоратни синиши борасида бизнинг мазҳабда нималар дейилган? Умар розияллоҳу анҳу нега намозни давом эттиргани ҳақида ҳам маълумот борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бекорларни айтибди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намозларини ўша вақтни ўзида тўхтатганлар. Икки саҳобийлардан бирлари ғазотда қўриқчилик қилаётиб навбатдан-навбатдан уйғоқ бўлишган. Уйғоқ бўлгани вақтни ғанимат билиб намозни бошлаган. Шунда мусулмонлардан аламзада бўлган бир мушрик пойлаб келиб ўша саҳобийга ўқ отган. У киши намозни тўхтатмай давом эттирган. Яна иккинчи ўқни ҳам отган, шунда ҳам намозини тўхтатмади. Учинчи ўқни ҳам отганидан сўнг қон оқиб, вазифасини адо қилолмасликдан қўрққач намозини тугатиб шеригини уйғотди. Қон чиқса таҳоратни синдирмаслигига бошқа мазҳабдагилар шу ҳадисни далил қилишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу воқеъани билганликлари ёки эшитганликлари ҳақида бирорта жойда ҳадислар келмаган. Қон чиқса таҳорат синмайди деган зотлар бадан ёки кийимга дирҳамчалик(пиёлани кетичалик) қон тегса намоз ўқиш жоиз эмас деб айтганлар. Учта ўқ санчилиб бадани ёки кийимига ўшанча қонни тегмаслиги муҳол иш ҳисобланади. Ваҳоланки ҳадиснинг давомида эса ёнидаги шериги устидаги қонни кўриб «Нега биринчи бор отганида мени уйғотмадинг» деб айтганлар. Ўша қон чиқса таҳорат кетмайдиган деганлардан «Намоз ўқиганда бурни қонаб кетса ҳам таҳорат синмайдими» деб сўраб кўринг. 
Салафий биродарларимизнинг ишларига ҳам хайрон қоласиз. Чет элда ўқиб юрган пайтларимизда шофеъий, молик мазҳабдаги талабалардан уларнинг юртларида салафий нима фитна чиқаришларини сўрасак у ерларда ҳанафийларнинг масалаларини баён қилишар экан. Уларда оминни жаҳрий айтганлиги, рофиъядайнлар қилингани учун ҳанафийларни зиддига ўша ишларни қиладиган салафийлар у ердагиларни зиддига ҳанафий мазҳабининг амалларини бажаришар экан. Таҳоратни қон чиқиши синдириш ёки синдирмаслик тўғрисидаги масала ҳадисларни ўрганиб чиқиш, қайси бири рожиҳ ва қайси бири маржуҳлигини билиш бизгача қолган масала эмас. Ҳозирги даврдагиларни қўлидан ҳам келмайди. Бир икки шайхлар қилиб кўришган эди орқасидан таноқузотлари ёзилган китоблар кўпайиб кетди. Бундай пайтда энг тўғри йўл умматни ижтиҳодий масалаларда залолатга чиқармасдан ким қайси мазҳабни ушлаган бўлса ўз ҳолича қўйиб беришдир. У биродарлармиз ҳам аввалдан шофеъий мазҳабини ушлаганларида биз ҳам ҳеч нарса демаган бўлар эдик. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
ОЛМА
(Бўлган воқеа)

Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.

Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...

Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.

Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"

"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.

Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.

Ҳар доим олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда нафслари истаган экан-ку. Ўзини ейолмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."

Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.

Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам ейолмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираганча ётоқда ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.
Абдуллоҳ ибн Муборак деди:
- Ҳикмат, панд-насиҳатни деворда топсанг ҳам, ўқи, ибрат ол.
- Фиқҳни-чи? – деб сўрашди ундан.
- Фиқҳни фақат олимлардан таълим ол.

Mirkamol Sharif саҳифасидан олинди.
Устоз Салоҳиддин домла
<unknown>
#audio

🎤 Устоз Салоҳиддин домла

"Умра зиёрати".
(архив)

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Buzuq qalb egri mihga o'xshaydi. Xar qancha bolg'a ursang ham, tog'ri bo'lmaydi.



@quronhidoyati
Forwarded from Qur'on hidoyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Abdulaziz qoridan go'zal qiroat

"Ibrohim" surasi, 42-52 oyatlar.


@quronhidoyati
1 Залзала сураси
<unknown>
🎙 Abdulaziz qoridan go'zal qiroat

"Zalzala" surasi.
("Madinada" nozil bo'lgan, 8 oyatdan iborat)


@quronhidoyati
МАСЛАҲАТНИНГ АҲАМИЯТИ

Шариатимизнинг муҳим таълимотларидан бири ишларда биров билан маслаҳат қилишдир. Хоссатан, аҳли илмлар, устозлар, иш мутахассислари билан маслаҳат қилиш керак. Аллоҳ таоло дунёга муаллим қилиб юборган зот — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни маслаҳат қилишга буюрган:

«..ишларингизда уларга маслаҳат солинг!» (Оли Имрон 159)

Маслаҳатда хайр кўп. Агар маслаҳат солиб нафсингиз истаган бирор ишнинг тескарисига буюрилсангиз ҳам уни ўйлаб кўп сиқилманг. Аниқки, маслаҳат билан ўзингиз учун келадиган кўп зарарли ишлар, оқибатлардан ҳам тўсилган бўласиз.

Ишларда албатта маслаҳатлашинг!

Икром ШАРИФ
Audio
❓Ҳар ойда эҳсон бермоқчи эдим. Эҳсонни қариндош уруғимга берсам бўладими?
---------------------------------
Савол:

Соч олдириш вожибми, суннатми? Неча кунда олдириш керак?

Жавоб:

Эркак киши сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириши араб тилида – “қазаъ”, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نهَى عَن القَزَعِ ". قَالَ عُبَيْدُ الله: قُلْتُ لِنَافِعٍ: "مَا القَزَعُ؟" قَالَ: "حَلْقُ بَعْضَ رَأسِ الصَّبِيِّ ، وَيُتْركَ بَعْضٌ". مُتَّفق عَلَيْهِ .

Бу ҳақда Нофеъдан ривоят қилинади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар”, деган”, деди. (Ҳадисни ровийси) Убайдуллоҳ айтади: “Мен Нофеъдан: “Қазаъ нима?”, деб сўрадим. Шунда Нофеъ "У – ёш боланинг сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини ўз ҳолича қолдириш", деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уламолар ҳадисда зикр қилинган тарзда соч олдириш макруҳ эканига иттифоқ қилишган. Ҳадислардаги қайтариқ ёш болалар ва катталарга баробар эканини таъкидлашган.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “қазаъ”нинг шариатда нима учун манъ қилингани борасида уламолар турлича фикр билдирганларига ишора қилиб, бундай деган:

وَالْحِكْمَةُ فِى كَرَاهَتِهِ أَنَّهُ تَشْوِيْهٌ لِلْخَلْقِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ أَذى الشَّرِّ وَالشَّطَارَةِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ زَيُّ اليَهُودِ

“Сочни баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириш макруҳ эканининг ҳикмати шуки, у яратилган ташқи қиёфани бузиш ҳисобланади. Баъзилар: у айёр ва ёмон одамларнинг азият беришига ўхшашлиги учун манъ этилган, дейишган. Яна баъзи аҳли илмлар эса: Унда яҳудийларнинг ташқи кўринишига ўхшашлик бўлгани учун мумкин эмас, деганлар” (Манба: “ал-Минҳож шарҳу Саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож”).

Соч олдиришда ҳаммасини бирдек қолдириш ёки бирдек олдириш керак. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон танасининг ярми сояда, ярми қуёш нурида бўлиб ўтиришдан ҳам қайтариб: “Танасининг ҳаммаси сояда ёки ҳаммаси қуёш нурида ўтирсин”, деганлар.

Демак, сочни олдирганда ёки қисқартирганда ҳар тарафидан бир хил қилиб калталатиш мақсадга мувофиқдир. Минг афсуски, ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз ўртасида ғарбда кенг тарқалган одатларга эргашган ҳолда, сочнинг бир қисмини бутунлай олдириб, бир қисмини эса қолдириш урф бўлмоқда. Мусулмон киши бундан эҳтиёт бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.



ЎМИ фатво ҳайъати
Audio
❓Жаноза намозида имомга иқтидо килганимизда жаноза дуоларини ўқишимиз керакми? Ё имомга иқтидо килганимиз кифоями? Такбирларни ҳам овозимиз чиқариб айтишимиз керакми?
---------------------------
ХУЛҚ

Бир дўстим бор, хамкасбим.
заруратда 100 $ қарз берганди менга.
Доим уйга кетаётиб:
- Юр уйинга обориб қўяман десам (йўлимда эди уйи).
- Йўқ кетавер ўзим етиб оламан дер эди.
Бир куни қарзни қайтардим.
Шундан сўнг:
- Юр обориб қўяман десам
- Майли кеттик дея бошлади.

Бир кун шу масалани ўзидан сўрадим жавобан:
- Дўстим сенга қарз берганимда машинанга ўтиришга хижолат бўлар эдим.
Худди қарз бериб сенга мажбурият туғдиргандек бўлиб қолмай, сен мени олдимда хам ўзингни хақир тутишингни хохламагандим , мана энди хохлаганимча ўтиравераман, фалон жойга олиб бориб қўй дея оламан, деганди...
Audio
❓ Ошхонада ишлайман. Овқатдан карзи борлар анча кўп. Кўпчилигида тўлаш истаги йўқ. Ушбу карзлар киёматга қолиши учун уларга бу хақда билдирги беришим керакми?
---------------------------------
Савол:

❓Ҳозирда кўп жойларда улоқ – кўпкари ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу ўйиннинг шариатимизга тўғри келиш ёки келмаслигини айтиб берсангиз илтимос. Баъзи инсонлар ўша улоқ ўйновчиларга бу шариатга тўғри келмаслигини айтса, улар биз ўртага пул тикиб ўйнамаймиз. Фақат ғолибга ҳомийлар томонидан тайинланган совғалар берилади деб айтишган.
________________________________________
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Соврин ҳақидаги гаплари тўғри. Аммо ҳайвоннинг сўйиб олиб тортишишлари ўрнига бошқа нарсани улоқ қилишлари ва ўзлари бир-бирларини уриб сўкмасликлари керак.


Манба 👇
https://savollar.islom.uz/s/4658
Forwarded from Deleted Account
Германияда болаларни дунёқарашини кенгайтириш учун масжидга экскурсия қилишди ва улардан сажда қилишни сўрашди (фотосуратда бўлгани каби ерга бош эгишди). Саждадан кейин улар немис болаларидан сажда пайтида нималарни ҳис қилганликларини сўрадилар. Уларнинг жавоблари, экскурсияга олиб борганларни ҳайратда қолдирди. Мана болалар қандай жавоб беришди:

- Мен Исони эшитдим,
- Мен Худо билан гаплашдим,
- Мен энди черковга бормайман,
- Мен дунёдаги деразадан жаннатга қарадим,
- Aгар мен мусулмон бўлсам, мендан ғазабланмайсизми?
- Бу ёга ва медитацияга қараганда анча ёқимли экан,
- Менинг пешонамдан оғриқ ерга оқиб тушди,
- Мен Мусулмонларнинг Худосини кўрдим, У мени ҳам меҳр билан таклиф қилди,
- Юлдузлар менга яқинлашди ва мен уларни томоша қилдим,
- Мен ёрқин одамларни кўрдим, Худо уларни яхши кўрарди,
- Биз осмонга енгил машиналарда бордик,
- Мусулмонларнинг Худоси немис тилини биладими?

@dilimga_yaqinim
✅ҚУРЪОН – НАЖОТИМИЗДИР

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22-оятини ўқинг!
"Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.

Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87-оятини ўқинг!
"Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз Иброҳим сурасининг 34-оятини ўқинг!
"Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз Шарҳ сурасининг 5-оятини ўқинг!
"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар Фурқон сурасининг 63-оятини ўқинг!
"Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз Бақара сурасининг 62-оятини ўқинг!
"Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.

Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз Оли Имрон сурасининг 135-оятини ўқинг!
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир!”

📌Муҳаммад ЛОИҚ қори саҳифасидан олинди.
👍1
Савол:
❓Шайтонга қарши қайси сурани айтиши тушунтирворинг.

Жавоб:

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳодисани ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини сақлашга вакил қилдилар. Биров келиб тўпланган егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб:
«Ҳозир сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.
«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди.
Уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳой, Абу Ҳурайра! Кечаги асиринг нима қилдинг?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг «қайтиб келса-чи», деганларидан унинг яна келишини билдим ва пойлаб турдим. У келиб, яна егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни тутиб олдим ва:
«Сени Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман», дедим.
«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди.
Раҳмим келиб, уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ҳой, Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим.
У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар.
Учинчи марта пойлаб туриб, яна ушлаб олдим ва:
«Энди уч марта бўлди, сени, албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман. Ҳар сафар қайтиб келмайман, деб яна келасан», дедим.
«Мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сенга манфаат берадиган сўзларни ўргатиб қўяман», деди.
«Улар қандай сўзлар?» дедим.
«Кўрпангга кириб ётганингда, «Оятул курсий»ни ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени қўриқчи қўриб турадиган бўлади. Тонг отгунча сенга шайтон яқинлашмайди», деди.
Эртасига Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост гапирибди, дедилар ва:
«Уч кундан бери ким билан гаплашаётганингни билансанми, эй Абу Ҳурайра?» дедилар.
Мен, йўқ, дедим. У зот алайҳиссалом:
«Ўша шайтондир», дедилар».

Ислом.уз сайтидан олинди
Audio
Савол:

❓Гапларда, чойхона ва йиғинларда касса ўйналади. Шу ҳалолми?
--------------