Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Аудио #Маъруза

Кийинишнинг умумий одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
👍7
Forwarded from Fitrat.uz
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон киши биродарининг ҳузурида уни гуноҳкор қилгунча меҳмон бўлмоғи даркор эмас», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, қандоқ қилиб гуноҳкор қилади?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг ҳузурида биродари шунақа кўп меҳмон бўлганидан зиёфат қилгулик бирор нарса қолмайди», дедилар.

Имом Муслимнинг ривоятлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ЭҲРОМДА СУРТМА ВА БАЛЬЗАМЛАР ИШЛАТИШ

❓САВОЛ:
Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

#mabrur_hajning_mukofoti_Jannat

@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar |
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ

CАВОЛ:
Биз кўп қаватли уйларда турамиз. Фарзандларим каттаси олти, кичиги икки ёшда. Пастки қаватдаги қўшним болаларингиз дўппилаяпти, деб кўп шикоят қилади. Иложи борича фарзандларимни тинчлантириб туришга ҳаракат қиламан. Барибир болада, югуради, сакрайди уни устига ҳозир карантин кўчага чиқармаяпман. Шундай ҳолат қўшнига озор берганга ўтадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болаларни кундуз куни одатдаги ўйнашлари кечиримли бўлади. Лекин ҳамма одамлар ухлагандан кейин тунда бошқаларни безовта қилишса, бу қўшниларга озор беришдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ КАНАЛ ВА САҲИФАЛАРИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал-саҳифаларида
руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ, илм-маърифат ва инсон маънавий юксалишига оид гўзал суҳбатларни мутолаа қилишни тавсия этамиз.

✅ Ижтимоий тармоқлар:

✔️ Telegram:
https://t.me/Muftiy_Nuriddin_domla

🫡 Facebook: https://www.facebook.com/muftiynuriddindomla

🌐 YouTube: https://www.youtube.com/@muftiynuriddindomla

🌐 YouTube: https://www.youtube.com/@ILMXAZINASIRASMIY

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muftiynuriddindomla

✅ Twitter: https://twitter.com/MuftiyNuriddin

❓Муфтий ҳазратга диний савол йўллаш учун Телеграм мессенжерида https://t.me/muftiy_savol_javob_bot боти ишламоқда.

🕌 Агар масжид-мадрасалар, ҳаж-умра каби иш фаолиятга оид мурожаатлар бўлса, идорамизнинг "https://t.me/MuslimUzAdmin2Bot" ботига йўллашни тавсия этамиз.

✅ Расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
➡️https://taplink.cc/kanallar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚАРЗ ОЛИШДА ЎЗИЗНИ ИМКОНИЯТИНГИЗНИ ҲИСОБГА ОЛИНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#videobayonot
#haj_2023
#sharoitlar
#kvota_narx

⚡«Ҳаж–2023» мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни тартибли ўтказиш юзасидан ВИДЕОБАЁНОТ

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

@fitratuz
Forwarded from Fitrat.uz
7: AБАДИЙ ҲАЁТНИ УНУТИШ

Нафснинг яна бир оғир касаллиги – охиратни унутиш ёки унга бепарво бўлиш саналади. Инсон нафсининг ёмонликларидан халос бўлмагунча ҳақиқий ва абадий ҳаёт – охиратни ўйлашдан узоқлашаверади. Банда дунёга муҳаббат қўйишни тарк этмагунча, абадий ҳаёт лаззатларини ҳис қила олмайди.

Эй Aллоҳга иймон келтирган мўмин банда! Қалбингдан Aллоҳдан бошқа барча нарсага бўлган муҳаббатни чиқариб ташламагунингча сиз бу ҳаётда Аллоҳ билан ором топа олмайсиз.

Яҳё ибн Муъоз ар-Розий раҳимаҳуллоҳ бежиз айтмаган: “Ким ўзини унутган ҳолда (нафсини ўлдирган ҳолда) Aллоҳга яқинлашса, Aллоҳ таоло уни нафсининг ёмонликларидан сақлайди”.

Шунинг учун Роббига яқин бўлишни истаган банда нафсини гуноҳ ишлардан сақламоғи лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат инсонга ёқмайдиган амаллар, дўзах эса шаҳватлар билан ўралган”, дедилар (Имом Доримий, Имом Термизий ривояти).

Муолажа услуби

Инсон бу нафс касаллигидан қутилиши учун – кўпроқ рўза тутиши ва кечалари бедор бўлиши, нафси истаб турган амаллардан тийилиши лозим.

Муҳаммад ибн Иброҳимдан Яҳё ибн Муъоз ар-Розий раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини эшитдим. Унга Муҳаммад ибн Румий айтган экан: “Очлик Aллоҳ таолонинг марҳамати, у орқали банданинг жасади қувватланади”.

Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу одамларга бундай насиҳат қилардилар:

حَاسِبُوا أَنْفُسَكُمْ قَبْلَ أَنْ تُحَاسَبُوا وَتَزَيَّنُوا لِلْعَرْضِ الْأَكْبَرِ وَإِنَّمَا يَخِفُّ الْحِسَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَى مَنْ حَاسَبَ نَفْسَهُ فِي الدُّنْيَا.
“Ҳисобга тортилишингиздан аввал нафсингизни ҳисоб-китоб қилинг ва Қиёмат кунига тайёргарлик кўринг. Қиёмат кунидаги ҳисоб фақат дунёда ўзини тергаб турган кишиларгагина енгил бўлади”.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу агар кеч кирса, икки оёқларига қамчи билан уриб, ўзларига: “Бугун Аллоҳ учун нима иш бажардинг?” дер эдилар.

Яна Aбу Мусо ал-Aшъарий раҳимаҳуллоҳ мактубларидан бирида: “Токи омонликда экансиз Қиёмат кунигача ўзингиздан ҳисоб талаб қилинг”, деб ёзгани ривоят қилинади.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Forwarded from Fitrat.uz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

КИЧИК МEҲМОН

Бир куни ҳазрати Аббос ўғли Абдуллоҳга:
- Бу оқшом Расулуллоҳ ҳолангнинг уйида бўладилар. Сен ҳам ҳолангнинг меҳмони бўл. Вазифанг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечки ибодатларини ўрганишдир. Қани, кўрайлик-чи, эплай олармикансан, - деди.

Абдуллоҳ хозирча балоғат ёшига етмаган, лекин ниҳоятда закий бола эди. Зиммасига юкланган вазифани адо этиш учун ҳоласи Маймуна онамизнинг (р.а.) уйларига борди.
- Ҳолажон, бу кеча сизнинг меҳмонингиз бўламан, - деди ва вазифасини тушуитирди.

Расули Муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васаллам оқшом келиб хотинлари ёнида кичик бир меҳмончани кўрдилар. Ётар маҳали бўлди, хотинлари билан бирга ётдилар. Кичик меҳмонга оёқ тарафдан жой қилиб беришди.

Кеча яримлаган бир пайт уйқудан уйғондилар. Туриб ўтирдилар. Кўзларини ишқаларканлар, ушбу оятларни ўқий бошладилар:
«Албатта, осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи, бошқариб турувчи Зот мавжуд эканига) оят-аломатлар бордир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлару ернинг яралиши ҳақида фикр юритиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни бехуда яратганинг йўқ. Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан. Ўзинг бизни дўзах азобидан асрагин! Парвардигоро, сен кимни дўзахга киритсанг, албатта, уни расво қилибсан. Ва бундай золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир. Парвардигоро, албатта, биз «Парвардигорингизга имон келтирингиз!» деб имонга чорлаётган жарчи (Муҳаммад)ни эшитдигу имон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни кечир, ёмонликларимизни (амал дафтаримиздан) ўчир ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир! Парвардигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни (жаннат ва мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неъматларингни) ато эт ва бизларни қиёмат кунида шармисор қилмагин! Албатта, Сен ваъдангга хилоф қилмайсан». Бас, Парвардигорлари уларни (дуоларини) ижобат этиб (деди):
«Албатта, мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмайман. Чунки бировингиз бировингиздандирсиз (яъни, эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, (ватанларидан) ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан ва (менинг йўлимда) жанг қилиб қатл этилганларнинг гуноҳларини ўчираман ва уларни тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритаман. Бу Аллоҳ ҳузуридан савоб-мукофот бўлади. Зеро, энг гўзал савоб-мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир». (Эй Муҳаммад,) сизни кофирларнинг шахарларда кезишлари (яъни, уларнинг ҳар жойда керилиб юришлари) алдаб қўймасин! (Бу елиб-югуриш, ғолибона кезишлар) озгина матодир. Сўнгра жойлари жаҳаннам бўлгай! Нақадар ёмон жой у! Аммо Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун Аллоҳ хузуридан зиёфат бўлмиш - тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғлар бордирки, улар бу боғларда абадий қолажаклар. Яхшилар учун Аллоҳ хузуридаги нарса (яъни, савоб-ажр кофирларнинг вақтинчалик кайф-сафоларидан) афзалроқдир. Албатта, аҳли китоб ичида Аллоҳга ҳамда сизларга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ҳам, ўзларига нозил қилинган нарсага (Тавротга, Инжилга) ҳам имон келтирадиган, Аллоҳга итоат қилиб бош эгадиган, Аллоҳнинг оятларини озгина бахога сотиб юбормайдиганлар ҳам бор экани аниқ-равшандир. Ана ўшалар учун Парвардигорлари ҳузурида ажру савоб бордир. Албатта, Аллоҳ тезда хисоб-китоб қилувчи Зотдир. Эй имон келтирганлар, сабр қилинглар ва сабр-тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлинглар ҳамда (кураш-жиход учун) доим белингиз боғлиқ (ҳолда хозир) бўлиб туринглар! Ва Аллоҳдан қўрқингларки, (шунда) зора нажот топсангизлар!»*
(Оли Имрон, 190-200)

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
#Аудио #Маъруза

ИМОМ МОТУРИДИЙ ТАЬЛИМОТИ АСОСЛАРИ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2 - ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:10
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:57
⏱ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
#Ҳадис


Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича розияллоҳу анҳога марвариддан қурилган жаннатдаги уйнинг хушхабарини бердилар. У ерда бефойда сўз ҳам, чарчаш ҳам бўлмайди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола

«Жонли» ва «жонсиз» тарбия

Албатта, халқимиз, жумладан ёш авлод ғарб фан-техникаси, маданияти, адабиёти, санъатининг илғор жиҳатларини инкор этмайди. Бироқ ғарбда дин ва одобга зид бўлган қарашларнинг кўпчиликка сингдирилиши оқибатида юзага келган «оммавий маданият» тушунчасини ғарб зиёлиларининг ўзи «ғарбнинг муаммоси» сифатида баҳолаётганини ҳамда «оммавий маданият»нинг маънавий-ахлоқий тубанликларини ёшларимиз қанча тез англаса, шунча яхши.
Бугунги кунда тарбия ҳам, минг афсуслар бўлсинки, икки хил бўлиб қолди: 1) «жонсиз» тарбия ва 2) «жонли» тарбия.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БЕНАМОЗ ЭР БИЛАН НИКОҲ ЎЗ-ЎЗИДАН БУЗИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Кеча бир одам намозхон аёлнинг бенамоз эркак билан яшаши яхши эмас, орасидаги никоҳ ўз-ўзидан бузилади, дедилар. Шу ростми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муслима аёл мусулмон эркак билан никоҳланиб яшаши мумкин. Муслималар кофир ёки ғайридин одамга никоҳлана олмайдилар. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра гуноҳ иш сабабли мусулмон одамни кофирга ҳукм қилинмайди. Шундай экан, Сизнинг эрингиз ҳозирда намоз ўқимаётган бўлсада у киши билан яшашингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОИЛАЛАРИГА ЭЪТИБОРЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
8: ҲАҚИҚАТНИ РАД ЭТИШ

Инсон хоҳиш-истаклари ва ғурурига зид бўлган ҳақиқатни рад этиши – энг даҳшатли нафс касаллиги саналади. Бунга чалинган одам нафсини жиловлай олмайди ва унга қарши туролмайди. Натижада нафсига мағлуб бўлади ва ғолиб нафс ўз эгасини истаганича бошқара бошлайди. Банда нафсини назоратда тутиши учун Аллоҳ таоло бундай буюради:

﴿فَتُوبُوٓاْ إِلَىٰ بَارِئِكُمۡ فَٱقۡتُلُوٓاْ أَنفُسَكُمۡ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ ٥٤﴾
“Энди сизни йўқдан бор қилувчи Зотга тавба қилинг, ўзингизни ўзингиз ўлдиринг. Шундай қилмоғингиз сизни йўқдан бор қилувчи Зот ҳузурида сиз учун яхшидир”
(Бақара сураси, 54-оят).

Ишорий тафсир муфассирлари “ўзингизни ўзингиз ўлдиринг” оятини “Инсон нафсини поклаши учун уни хор қилиши ва қоралаши”, деб тафсир қилганлар.

Муолажа услуби

Бу касалликнинг энг яхши давоси – бекорчи ва фойдасиз ишларни тарк қилиш, Аллоҳ таолога бутун қалб ила интилиш ва Унинг иродасига тўлиқ бўйсуниш ҳисобланади.

Aллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломдан Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишни талаб қилганида У зотнинг итоатини синаб кўрмоқчи эди. Иброҳим алайҳиссалом Роббининг амрига тўлиқ бўйсунди ва синовдан муваффақиятли ўтди:

﴿فَلَمَّآ أَسۡلَمَا وَتَلَّهُۥ لِلۡجَبِينِ ١٠٣ وَنَٰدَيۡنَٰهُ أَن يَٰٓإِبۡرَٰهِيمُ ١٠٤ قَدۡ صَدَّقۡتَ ٱلرُّءۡيَآۚ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ ١٠٥﴾
«Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида. Биз унга нидо қилдик: “Эй Иброҳим! Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз”».
(Соффаат сураси, 103-105-оятлар).

Шундан сўнг Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилиш учун бир қўчқор ато этди. Исмоил алайҳиссаломнинг ҳаётлари сақланиб қолинди.

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ: “Ким бу дунё билан алоқани сақлаб қолса, Аллоҳ унга жаннатни ман қилади”.

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий менга бундай деган эди: «Абулқосим ал-Мисрий Бағдодда унга бундай деган экан: “Ибн Ёздониёрдан сўрашди: “Банда қандай ният билан Аллоҳга интилиши керак?”. У жавоб берди: “Аллоҳ ризолиги учун воз кечган нарсаларига ҳатто ўгрилиб ҳам қарамаслик ва содир қилган гуноҳларига асло қайтмаслик”.

Бундай жавобдан кейин яна сўрадилар: “Бу сўзларингиз гуноҳларидан тавба қилган гуноҳкорларга тегишли. Аллоҳга ишончи заиф одам қандай ният билан интилиши керак?”.

Олим жавоб берди: “Ўтмишдаги муваффақиятсизлик ва қайғуларга ғарқ бўлишни тўхтатиб, келажакдаги ҳолатининг яхши бўлишини қалбида чуқур ҳис қилиб, Аллоҳга интилсин”».

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👌1
🕋 “ҲАЖ – 2023” ИШЧИ ГУРУҲИ ЗИММАСИГА КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАНДИ

✅ Шу йил 1 июнь куни “Ҳаж – 2023” мавсумини намунали ўтказиш юзасидан навбатдаги мажлис бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, ишчи гуруҳи ва ошпазлар жамоалари иштирок этди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz