✅ МИНО ВА АРАФОТДАГИ ШАРОИТЛАР ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ
🕋 “Ҳаж – 2023” мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга Мино, Арофат ва Муздалифадаги хизматларни янада яхшилаш юзасидан Саудия Арабистонининг “Араб давлатлари” Тавоф ширкати ўртасида учрашув ўтказилди.
🔸Маълумки, Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Нигоҳ – 2030” давлат тараққиёт дастури доирасида Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида (Машоир) ҳаж хизматлари, хусусан, чодирлар ўрнатиш, ҳожиларни турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминлаш кабилар сифатини янада яхшилаш ҳамда зиёратчиларга ҳаж хизматларини янги босқичга олиб чиқиш жараёнлари бошланган.
🔹Учрашувда Ишчи гуруҳи вакиллари, “Араб давлатлари” ширкати директори Моҳир Солиҳ Жамол ҳамда “Ҳаж – 2023” мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат кўрсатувчи муассасалар раҳбарлари билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.
✅ Натижада, ҳожиларимиз учун Мино водийсида “Sofa bed” (ёстиқ ва юмшоқ тўшак), Арофот ҳудудида "Martaba" (тўшак), фреонли кондиционер, 3 маҳал иссиқ овқат ҳамда доимий чой билан таъминлаш каби қулайликлар қилишга эришилди.
Мана шундай шароитлар ҳожиларимизга роҳат билан тўла-тўкис ибодат қилишларига муносиб хизмат қилади, инша Аллоҳ.
🌙 Ҳаж сафари билан боғлиқ барча янгиликларни бизнинг каналимизда биринчилардан бўлиб мутолаа қилинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar

#Аудио #Маъруза
Намоздаги шак хақидаги фасл
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 31 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:12
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:56
⏱ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 31 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:12
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:56
⏱ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

#Ҳадис
Абу Шурайҳ Ҳувайлид ибн Амир ал-Хузўий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонни ҳурмат қилиб, унинг мукофотини берсин», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг мукофотини бериш қанақа бўлади?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кеча ва кундуз меҳмонни яхшилаб кутсин. Меҳмондорчилик уч кундир. Ундан зиёдаси садақадир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
КИМ ҚАЙТАРИШ МАҚСАДИДА ҚАРЗ ОЛСА ФАРИШТАЛАР УНИ ДУО ҚИЛАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
КИМ ҚАЙТАРИШ МАҚСАДИДА ҚАРЗ ОЛСА ФАРИШТАЛАР УНИ ДУО ҚИЛАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?
CАВОЛ: Фарз намозини иккинчи учинчи ракатларига келиб кўшилган пайтда сано дуосини ўқиймизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.
Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Мақола
ГИЁҲВАНДЛИК — ТАНАЗЗУЛГА БОШЛОВЧИ ИЛЛАТ
Ислом дини таълимотида нимаики яхши деб буюрилган бўлса, у яхши, нима ёмон деб қайтарилган бўлса, ўша нарса ёмондир. Динимиз аҳкомлари инсонни дини, жони, ақли, насли ва саломатлигига, умуман айтганда, ҳаётига зарар етказишга сабаб бўлувчи барча нарсаларни ман этган. Булардан бири гиёҳванд моддалардир. Зеро, гиёҳвандлик инсоният келажагининг кушандасидир.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 157-оятида: “У (Пайғамбар) уларни (инсонларни) яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади…” деб марҳамат қилади.
БАТАФСИЛ

✅ “ЯГОНА ОЛИМПИАДА — 2023” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ
🔸 Ҳар йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан республикадаги 9 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада-2023” билимлар беллашуви ўтказилади. Бу йил мазкур танловнинг якуний республика босқичи Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида бўлиб ўтди.
🔹Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. Танловни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб, олимпиада иширокчиларига муваффақият тилади.
🔸Шундан сўнг, иштирокчи талабалар билетларни олиб, саволларга тайёргарликни бошладилар.
Ягона олимпиадада талабалар Араб тили, фиқҳ ва ақоид фанлари бўйича тест синовларидан ўтказилди. Уларнинг ишларини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ҳамда Мир Араб олий мадрасаси педагог-ўқитувчилари баҳолаб борди.
БАТАФСИЛ...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar |

👍5
Forwarded from Fitrat.uz
Нафснинг турлари
Билингки, инсон нафси учга бўлинади: нафси мутмаинна, нафси лаввома ва нафси аммора.
Нафси мутмаинна – ором топган қалб, Аллоҳ таолони ягона Робб эканига мустаҳкам ишонч ҳосил қилган, Аллоҳнинг ваъдаларига сидқидилдан ишонган, Унинг ҳар бир сўзи ҳақлигини тасдиқлайдиган, Роббининг берган барча синовига сабр қилган қалб.
Бу иймон келтирган нафсдир, охиратда Аллоҳ уни шарманда қилмайди, унинг амаллари китоби ўнг қўлига топширилади ва унинг юзи оппоқ, ёруғ юзлардан бўлади. Бундай нафс яхши-ёмон, фойда-ю зарарнинг барчаси илоҳий тақдир эканига бўйсунади.
Аллоҳ таоло Ўзининг ваъдаларига қатъий ишонган ва Унинг розилигини яхши амаллар билан қозонишга интилган нафсга бундай ишора қилади:
﴿يَٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفۡسُ ٱلۡمُطۡمَئِنَّةُ ٢٧ ٱرۡجِعِيٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةٗ مَّرۡضِيَّةٗ ٢٨﴾
“Эй, хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт!” (Фажр сураси, 27-28-оятлар).
Нафси лаввома – ўз соҳибини содир этган гуноҳлари учун ёмонлаб, таъна-маломат қиладиган нафс. У ҳар доим ўзидан норози бўлиб, нафсига тинмай танбеҳ беради, асло қониқишни туймайди.
Танбеҳ қилувчи (маломатчи) нафс имкониятларни қўлдан бой бергани учун ўзидан жуда хафа бўлади ва ўз ҳаракатларидан ҳеч қачон қониқмайди. У яхши иш қилса: “Кўпроқ қилишим керак эди!” дейди. Гуноҳ иш қилганида эса: “Нега шундай қилдим?!” деб афсусланади.
Aллоҳ таоло бундай маломатчи нафс билан қасам ичиб:
﴿وَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلنَّفۡسِ ٱللَّوَّامَةِ ٢﴾
“Ва маломатчи нафс билан қасам (қиёмат куни қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсиз)!” (Қиёмат сураси, 2-оят).
Нафси аммора – ёмонликка буюрувчи нафсдир. Aллоҳ таоло Юсуф алайҳиссалом ҳақларидаги сурада бундай марҳамат қилади:
﴿۞وَمَآ أُبَرِّئُ نَفۡسِيٓۚ إِنَّ ٱلنَّفۡسَ لَأَمَّارَةُۢ بِٱلسُّوٓءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّيٓۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٥٣﴾
“Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчи зотдир” (Юсуф сураси, 53-оят).
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Аудио #Маъруза
Кийинишнинг умумий одоблари
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Кийинишнинг умумий одоблари
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

👍7