Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🕋 “ҲАЖ – 2023” ИШЧИ ГУРУҲИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

✅ Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланмоқда.

🔸Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур муқаддас сафарларни юқори даражада ташкил этиш ва фуқароларимиз учун янада қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор топшириқлар берилган.

🔹Шу мақсадда, жорий мавсумда зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш ва ҳаж ибодатларини гўзал адо қилишлари учун айни кунларда “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида мавсумга кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

🏨 Жумладан,
зиёратчилар истиқомат қилиши режалаштирилган Мадина шаҳридаги “Zam-zam Pullman”, Макка шаҳридаги “Roshidiya”, “Abraj al-Dana”, “Laba Darna”, “Ruba al-Hijaz” меҳмонхоналари атрофлича кўздан кечирилмоқда...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
4: Ибодатга бепарволик қилиш

Ибодатларга бепарво ва дангаса бўлиш ҳам қалб касалликларидан бири саналади. Бунданда каттароқ муаммо шундаки, одам ўзининг ибодатидаги камчиликларини сезмайди ва уларга аҳамият бермайди. Уларни камчилик сифатида қабул қилмагани сабабли қалб касаллиги янада кучайиб кетади.

Бу касаллик – инсоннинг Аллоҳ таолога ибодат ва хайрли амаллар қилишга берган куч-қувватига ношукрлик қилишидан келиб чиқади. Бундай ношукрлик туфайли инсон илоҳий ёрдамдан маҳрум бўлади, руҳий покланишдан узоқлашиб, гуноҳлари ортади, қалби янада кирланади. Вақт ўтиши билан бундай одам ўз камчиликларини сезишни тўхтатади ва ўзининг номақбул ишлари унга чиройли кўрина бошлайди. Айнан Аллоҳ таоло қуйидаги оятларида айтганидек:

﴿أَفَمَن زُيِّنَ لَهُۥ سُوٓءُ عَمَلِهِۦ فَرَءَاهُ حَسَنٗاۖ ٨﴾
“Ахир, (қилган) ёмон иши ўзига чиройли кўрсатилиб, уни гўзал (иш) деб ўйлаган кимса (ҳидоят топган зот каби бўлармиди)?!”
(Фотир сураси, 8-оят)

﴿ٱلَّذِينَ ضَلَّ سَعۡيُهُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَهُمۡ يَحۡسَبُونَ أَنَّهُمۡ يُحۡسِنُونَ صُنۡعًا ١٠٤﴾
“Улар қилган саъй (ҳаракат)лари дунё ҳаётидаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо ўзларини ишни чиройли қилаётган ҳисоблайдилар”
(Каҳф сураси, 104-оят).

﴿كَذَٰلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمۡ ١٠٨﴾
“Шундай қилиб, ҳар бир умматга амалини чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик”
(Анъом сураси, 108-оят).

﴿فَتَقَطَّعُوٓاْ أَمۡرَهُم بَيۡنَهُمۡ زُبُرٗاۖ كُلُّ حِزۡبِۢ بِمَا لَدَيۡهِمۡ فَرِحُونَ ٥٣﴾
“Сўнгра, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб бўлиб юбордилар. Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанддирлар”
(Муъминун сураси, 53-оят).

﴿وَٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِ‍َٔايَٰتِنَا سَنَسۡتَدۡرِجُهُم مِّنۡ حَيۡثُ لَا يَعۡلَمُونَ ١٨٢﴾
“Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, (улар) билмайдиган томондан аста-секин оламиз”
(Аъроф сураси, 182-оят).

Муолажа услуби

Бу дардга даво топиш учун – Аллоҳ таолодан паноҳ ва ёрдам сўраш, доимо Уни зикр қилиш, Қуръони карим оятлари маъноларини тафаккур этиш ва Аллоҳга яқин солиҳ бандалардан ҳаққига дуо қилишларини сўраш лозим. Агар банда буларнинг барчасига амал қилса, Аллоҳ уни албатта яхши ҳолатга қайтаришига ва сидқидилдан ибодат қилиши учун яна куч-қувват беришига умид қилиш мумкин, иншаАллоҳ.

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ким ўз қобилиятининг чегарасини билса, унга Аллоҳ таолонинг камтар бандаси бўлиш осон бўлади”.

Абу Яқуб ан-Наҳражурий раҳимаҳуллоҳ ибодатдаги бепарволик ҳақида: “Кимки Аллоҳ таолони яхши кўришни иддао қилсаю, лекин Унинг амрларини бажармаса, у ўз даъвосида ёлғончидир. Яна ким гуноҳларни қилишдан қўрқмасдан севгиси ҳақида гапирса, у ҳам ёлғончидир”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ақида

Қазо ва қадарга иймон (19-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (67-70 бет)

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/kP3m-o9nHO/?mibextid=Nif5oz

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қазо ва қадарга иймон
FITRAT.UZ
#Аудио

Қазо ва қадарга иймон (19-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(67-70 бет)

Аллоҳ таоло жамики жаннатга кирадиганларнинг сонини ҳам, дўзаҳга кирадиганларнинг сонини ҳам азалдан бира тўла билгандир. Бу сон ортмайди ҳам камаймайди ҳам. Шуниндек уларнинг амалларини ҳам, нима қилишларини ҳам азалдан билгандир
.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Намоздаги шак хақидаги фасл (19-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/kP7CnhjY1v/?mibextid=ZbWKwL

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
НАМОЗДАГИ ШАК ХАҚИДАГИ ФАСЛ
FITRAT.UZ
#Аудио

Намоздаги шак хақидаги фасл (19-маъруза)

Биринчи бор қанча ўқигани хақида шакка тушган одам намозни янгитдан ўқийди. Агар шаки кўпайган бўлса, гумонининг ғолиб тарафини олади. Агар ғолиб бўлмаса, озини олади. Лекин намозининг охири деб ўйлаган жойида ўтиради. Қанча ўқигани хақида биринчи бор шакка тушган одам намозни янгитдан ўқийди. Намозда неча ракат ўқиганини билмай, шак қилиб қолди. Учми, тўртми, билмайди. Агар бу унинг умридаги биринчи унутиши бўлса, намозни янгитдан бошлайди.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 29 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:12
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:54
⏱ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
#Хушхабар

«НУРАК ОТА» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

Савоб иш қилишга, эзгу амални бажаришга одатланган кишининг кўнгли нурафшон бўлади. Нега? Чунки хайрли амал кишининг қалбини нурлантиради. Шу нур одамнинг юзида балқийди. Бу масжид қуришдек савобли амалларга ўз ҳиссасини қўшаётган азизларимиз тимсолида яққол намоён бўлади.

Паркент туманидаги "Нурак ота" жоме масжидига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят вакиллиги ҳудуд раҳбари Мусахон домла Бобоев, туман бош имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиев, масжид имом-хатиби Сирожиддин домла Оқилхонов, маҳалла фаоллари, нуронийларм иштирок этди.

Аллоҳга шукр, бугун масжидларимиз қиёфаси кун сайин гўзаллашиб, кўркамлашиб боряпти. Шу билан бирга, масжидларимизни намозхонлар маънавий жиҳатдан ҳам обод қилишмоқда.

Илк ғишт қўйилган жоме тез орада фойдаланишга топширилишини Аллоҳ таоло насиб қилсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚАРЗ ОЛИБ ҚИМОР ЎЙНАЙДИГАНЛАР

Жасурбек домла Раупов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аудио #Маъруза

Қазо ва қадарга иймон

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Қўшнисига зулм қилмасдан яхшилик қилиш, меҳмонини ҳурматлаш ва кам гап бўлиш иймон аломатларидандир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИМКОНИЯТИ БЎЛАТУРИБ ҚАРЗИНИ ҚАЙТАРМАСЛИК ЗУЛМДИР

Жасурбек домла Раупов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​​✅ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.

❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.

📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.

🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.

✅Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз
:
➡️https://taplink.cc/kanallar

🟢Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.

🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

✅Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.

✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.

❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, ҳоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.

🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
👍3