🕋 ҲАЖ МАВСУМИ 4 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ
✈️ Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.
✅ Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республикамизнинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
🔹“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши томонидан “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик ишларини турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Жумладан, зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди. Саудия Арабистонида дастлабки ишчи гуруҳ мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда...
➡️ БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ЭРКАК ОИЛА БОШЛИҒИДИР (1-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
▶️ 2-қисм
@diniysavollar
🎙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
▶️ 2-қисм
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ
CАВОЛ: Таҳажжуд намозига такбир айтиб ўқиладими ва қайси кунлари ўқилса мақсадга мувофиқ?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Такбир фақат фарз намозларга айтилади. Шундай экан, таҳажжуд намозига такбир айтилмайди. Таҳажжуд намозини имкон қадар ҳар кеча ўқиш афзал. Муайян ўқиладиган куни йўқ. Чунки унинг вақти ҳар кечада бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋 “ҲАЖ – 2023” ИШЧИ ГУРУҲИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
✅ Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланмоқда.
🔸Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур муқаддас сафарларни юқори даражада ташкил этиш ва фуқароларимиз учун янада қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор топшириқлар берилган.
🔹Шу мақсадда, жорий мавсумда зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш ва ҳаж ибодатларини гўзал адо қилишлари учун айни кунларда “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида мавсумга кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
🏨 Жумладан, зиёратчилар истиқомат қилиши режалаштирилган Мадина шаҳридаги “Zam-zam Pullman”, Макка шаҳридаги “Roshidiya”, “Abraj al-Dana”, “Laba Darna”, “Ruba al-Hijaz” меҳмонхоналари атрофлича кўздан кечирилмоқда...
➡️ БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar

4: Ибодатга бепарволик қилиш
Ибодатларга бепарво ва дангаса бўлиш ҳам қалб касалликларидан бири саналади. Бунданда каттароқ муаммо шундаки, одам ўзининг ибодатидаги камчиликларини сезмайди ва уларга аҳамият бермайди. Уларни камчилик сифатида қабул қилмагани сабабли қалб касаллиги янада кучайиб кетади.
Бу касаллик – инсоннинг Аллоҳ таолога ибодат ва хайрли амаллар қилишга берган куч-қувватига ношукрлик қилишидан келиб чиқади. Бундай ношукрлик туфайли инсон илоҳий ёрдамдан маҳрум бўлади, руҳий покланишдан узоқлашиб, гуноҳлари ортади, қалби янада кирланади. Вақт ўтиши билан бундай одам ўз камчиликларини сезишни тўхтатади ва ўзининг номақбул ишлари унга чиройли кўрина бошлайди. Айнан Аллоҳ таоло қуйидаги оятларида айтганидек:
﴿أَفَمَن زُيِّنَ لَهُۥ سُوٓءُ عَمَلِهِۦ فَرَءَاهُ حَسَنٗاۖ ٨﴾
“Ахир, (қилган) ёмон иши ўзига чиройли кўрсатилиб, уни гўзал (иш) деб ўйлаган кимса (ҳидоят топган зот каби бўлармиди)?!” (Фотир сураси, 8-оят)
﴿ٱلَّذِينَ ضَلَّ سَعۡيُهُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَهُمۡ يَحۡسَبُونَ أَنَّهُمۡ يُحۡسِنُونَ صُنۡعًا ١٠٤﴾
“Улар қилган саъй (ҳаракат)лари дунё ҳаётидаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо ўзларини ишни чиройли қилаётган ҳисоблайдилар” (Каҳф сураси, 104-оят).
﴿كَذَٰلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمۡ ١٠٨﴾
“Шундай қилиб, ҳар бир умматга амалини чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик” (Анъом сураси, 108-оят).
﴿فَتَقَطَّعُوٓاْ أَمۡرَهُم بَيۡنَهُمۡ زُبُرٗاۖ كُلُّ حِزۡبِۢ بِمَا لَدَيۡهِمۡ فَرِحُونَ ٥٣﴾
“Сўнгра, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб бўлиб юбордилар. Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанддирлар” (Муъминун сураси, 53-оят).
﴿وَٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بَِٔايَٰتِنَا سَنَسۡتَدۡرِجُهُم مِّنۡ حَيۡثُ لَا يَعۡلَمُونَ ١٨٢﴾
“Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, (улар) билмайдиган томондан аста-секин оламиз” (Аъроф сураси, 182-оят).
Муолажа услуби
Бу дардга даво топиш учун – Аллоҳ таолодан паноҳ ва ёрдам сўраш, доимо Уни зикр қилиш, Қуръони карим оятлари маъноларини тафаккур этиш ва Аллоҳга яқин солиҳ бандалардан ҳаққига дуо қилишларини сўраш лозим. Агар банда буларнинг барчасига амал қилса, Аллоҳ уни албатта яхши ҳолатга қайтаришига ва сидқидилдан ибодат қилиши учун яна куч-қувват беришига умид қилиш мумкин, иншаАллоҳ.
Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ким ўз қобилиятининг чегарасини билса, унга Аллоҳ таолонинг камтар бандаси бўлиш осон бўлади”.
Абу Яқуб ан-Наҳражурий раҳимаҳуллоҳ ибодатдаги бепарволик ҳақида: “Кимки Аллоҳ таолони яхши кўришни иддао қилсаю, лекин Унинг амрларини бажармаса, у ўз даъвосида ёлғончидир. Яна ким гуноҳларни қилишдан қўрқмасдан севгиси ҳақида гапирса, у ҳам ёлғончидир”.
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ақида
Қазо ва қадарга иймон (19-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (67-70 бет)
Тўлиқ видео👉https://fb.watch/kP3m-o9nHO/?mibextid=Nif5oz
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қазо ва қадарга иймон (19-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (67-70 бет)
Тўлиқ видео👉https://fb.watch/kP3m-o9nHO/?mibextid=Nif5oz
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қазо ва қадарга иймон
FITRAT.UZ
#Аудио
Қазо ва қадарга иймон (19-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(67-70 бет)
Аллоҳ таоло жамики жаннатга кирадиганларнинг сонини ҳам, дўзаҳга кирадиганларнинг сонини ҳам азалдан бира тўла билгандир. Бу сон ортмайди ҳам камаймайди ҳам. Шуниндек уларнинг амалларини ҳам, нима қилишларини ҳам азалдан билгандир.
Батафсил

#Видео #Фиқҳ
Намоздаги шак хақидаги фасл (19-маъруза)
Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/kP7CnhjY1v/?mibextid=ZbWKwL

👍2
НАМОЗДАГИ ШАК ХАҚИДАГИ ФАСЛ
FITRAT.UZ
#Аудио
Намоздаги шак хақидаги фасл (19-маъруза)
Биринчи бор қанча ўқигани хақида шакка тушган одам намозни янгитдан ўқийди. Агар шаки кўпайган бўлса, гумонининг ғолиб тарафини олади. Агар ғолиб бўлмаса, озини олади. Лекин намозининг охири деб ўйлаган жойида ўтиради. Қанча ўқигани хақида биринчи бор шакка тушган одам намозни янгитдан ўқийди. Намозда неча ракат ўқиганини билмай, шак қилиб қолди. Учми, тўртми, билмайди. Агар бу унинг умридаги биринчи унутиши бўлса, намозни янгитдан бошлайди.
👉 Батафсил

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 29 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:12
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:54
⏱ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 29 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:12
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:54
⏱ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@diyonatli

#Хушхабар
«НУРАК ОТА» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ
Савоб иш қилишга, эзгу амални бажаришга одатланган кишининг кўнгли нурафшон бўлади. Нега? Чунки хайрли амал кишининг қалбини нурлантиради. Шу нур одамнинг юзида балқийди. Бу масжид қуришдек савобли амалларга ўз ҳиссасини қўшаётган азизларимиз тимсолида яққол намоён бўлади.
Паркент туманидаги "Нурак ота" жоме масжидига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят вакиллиги ҳудуд раҳбари Мусахон домла Бобоев, туман бош имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиев, масжид имом-хатиби Сирожиддин домла Оқилхонов, маҳалла фаоллари, нуронийларм иштирок этди.
Аллоҳга шукр, бугун масжидларимиз қиёфаси кун сайин гўзаллашиб, кўркамлашиб боряпти. Шу билан бирга, масжидларимизни намозхонлар маънавий жиҳатдан ҳам обод қилишмоқда.
Илк ғишт қўйилган жоме тез орада фойдаланишга топширилишини Аллоҳ таоло насиб қилсин.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати