Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Иймон кўпаядими?
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Иймон кўпаядими? (18-маъруза)

Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Аллоҳга иймон келтириш бўлмас экан, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди. Киши ҳамма нарсани ёлғиз Аллоҳ таоло яратганини, Ундан ўзгага сиғиниб бўлмаслигини, У комил сифатлар билан сифатланганини, айб-нуқсондан поклигини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлсагина Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлади.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ДАЖЖОЛНИНГ ФИТНАСИ ҚАБРДАГИЛАРГА ҲАМ ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Дажжол чиққанда қабрдаги маййитга ҳам фитна солиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиёматга яқин Дажжол чиқиб, аввал одамлар орасида солиҳ инсон сифатида намоён бўлиб, тақводорликни даъво қилади. Кейинроқ худолик даъвосини қилади. Сеҳргарлик орқали одамларни алдаб, кўпчиликнинг имонини фитнага солади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўраганлар. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ" (رواه البخاري في "الأدب المفرد").

“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳим! Мен Сендан Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман ва дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман”, деганларини эшитдим” (Имом Бухорий “Ал-Адаб ал-муфрад”да ривоят қилганлар).

Бошқа ривоятда Расули Акрам алайҳиссалом умматлари Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрашга буюрганлар. Дажжолнинг фитнаси асосан ўша пайтдаги тирик одамларга бўлиши ҳадислардан маълум бўлади. Қабрдагиларга ҳам унинг фитнаси таъсир қилишини айрим аҳли илмлар айтиб ўтишган бўлсада, лекин бирор ҳадисда бу ҳақда очиқ маълумот собит бўлмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Аудио #Маъруза

Аёлларнинг кийиниш одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:17
⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:56
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:51
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг!

Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдим. Шу пайт қавм орасида бир киши акса уриб қолди. Мен: «Ярҳамукаллоҳ», десам, қавмдагиларнинг барчалари назарларини менга қаратишди. «Вой, мени онам йўқотсин, нимага менга бундай қараяпсизлар?» десам, улар қўлларини тиззаларига ура бошлашди. Улар мени жим қилмоқчи бўлишди. Лекин мен хафа ҳолда жим бўлдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлдилар. Ота-онам у зотга фидо бўлсин, бундан олдин ҳам, кейин ҳам таълим беришда у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳ номига қасамки, бу ишим учун мени на жеркидилар, на урдилар ва на сўкдилар. Балки у зот: «Албатта, намоз (шу даражада улуғ ибодатки), одамлар ўз ўрталарида гапириладиган бирор сўзни гапириш дуруст эмас. Албатта, намоз фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироати каби амаллардир», дедилар. Ёки у зот шунга ўхшаш сўз айтдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, яқиндагина жоҳилиятдан (халос бўлган) кишиман. Мана, Ислом дини келди. Баъзиларимиз фолбинга боришади», десам, у зот:
«Улар ҳузурига бормагин», дедилар. Кейин мен яна: «Бизлардан баъзиларимиз шумланишади», десам, у зот: «Шумланиш кишиларнинг қалбида бўладиган нарсадир. Лекин унинг сабабидан қилинадиган ишларни тўхтатиб қўйишмасин»,
дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МУСУЛМОН ҲАЙВОНГА ҲАМ ОЗОР БЕРМАСЛИГИ КЕРАК

Жасурбек домла Раупов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БУ ДУОЛАРНИ ЎҚИШНИ МАСЛАҲАТ БЕРАСИЗМИ?

CАВОЛ: Ҳозирги кунда нашр этилаётган "Кимёвий саодат", "Ганжум Арш", "Қирқ Коф" дуолари ва шунга ўхшаш дуолар ҳақида маълумот берсангиз ва бу дуоларни ўқиш мумкинми. Кимёвий саодат дуоси хосиятлари ҳақида нима дейсиз, бу дуоларни ўқишни маслаҳат берасизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз санаган дуо китобларнинг бирортасини тавсия қилмаймиз.

Шайх ҳазратларининг "Ҳадис ва ҳаёт" дуолар китоби, Нававийнинг "Ал-Азкор" (ўзбекчага таржима), Мулло Али Қорининг "Исми Аъзам" (ўзбекча таржима) китобларини топиб ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
​Нафс иллатлари

1: Ўз нафсига алданиш

Нафс касалликларидан бири бу инсон ўзини Аллоҳнинг азобидан омонда ва жаннатга кириши тўлиқ кафолатланган деб қатъий ишониши саналади. Бундай одам барча дуо, ибодатлари, зикру тасбиҳлари Аллоҳ таоло томонидан қабул бўлишига ишониб, нажот ва абадий розилик эшигини ишонч билан тақиллатади. Бироқ, унинг гуноҳлари ва камчиликлари туфайли, бу эшик унинг учун маҳкам ёпиқ ва минг афсуски у бундан шубҳаланмайди ҳам.

Ҳусайн ибн Яҳё менга Масруқдан эшитган бир воқеани айтиб берди. “Кунларнинг бирида Робиъа ал-Адавийя илм мажлиси ёнидан ўтиб кетаётганида, Солиҳ ал-Муррий раҳимаҳуллоҳ йиғилганларга: “Ким эшикни астойдил тақиллатса, эшик албатта очилади”, деди. Бу сўзларни эшитган Робия ал-Адавийя Солиҳга: “Эшик очиқ, лекин сиз ундан қочиб кетяпсиз! Биринчи қадамдан кейин адашсанг, мақсадингизга қандай эришмоқчисиз?” деди.

Агар банда нафсини шаҳват ва унинг ортидан югуришига ташлаб қўйса, унинг касалликларини даволай оладими?

Агар у ўзини эҳтирослардан ҳимоя қила олмаса, у қандай қилиб фойдасиз ва бекорчи истаклардан халос бўлади?

Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳамдоний бир донишманднинг Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Сақафийдан, Ибн Абу ад-Дунёдан занжир бўйлаб келган сўзларини менга айтганди. Бу гўзал сўзлар бундай янграйди: “Сизда бор экан камчилик (қусур)лар, руҳингиз сокинлик топади деб ўйламанг.

Агар сиз гуноҳ юкини кўтариб юрар экансиз, ҳеч қачон жазодан қочиб қутилишга ва жаннатга тушишга ишончингиз комил бўлмасин!”.

Муолажа услуби

Машҳур олим Сирри ас-Сақатий (772-867) таъкидлашича, бу касалликни даволаш учун банда амаллари қабул бўлмай қолишидан ҳамиша хавфда бўлиши лозим. Шунингдек, доимо ҳалол луқма билан таомланиши ва Аллоҳ таолога тақво ҳамда яхши амаллар билан интилиши талаб этилади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мўмин банда токи жаҳаннам устидаги кўприкдан ўтиб кетмагунча ва уни ортда қолдирмагунча Аллоҳнинг азобидан қўрқишдан халос бўлмайди ҳамда унинг қалби тинчланмайди”.

Бу ўринда Ҳорис ал-Муҳосибий раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини ҳам келтириш ўринли бўлади: “Биз ўзимизни тақводор ва (гуноҳлардан) пок деб биламиз. Бироқ, эҳтимол, биз гуноҳкор ва гуноҳлардан ҳоли эмасмиз. Ахир қандай қилиб биз бундай эмаслигимизга ишонч ҳосил қилишимиз мумкин? Зеро, биз ҳар куни такаббурли ва худбинлигимиз сабабли ўтмишда қилган гуноҳларимизга яна гуноҳларга қўшиб борамизку”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1👍1
#Аудио #Маъруза

Иймон кўпаядими?

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 26 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:16
⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:56
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:52
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Нурлардан яратди фаришталарни,
Мўминларга атади гўзал жаннатни.
Азон садосидан мамнундур фалак,
Меҳрибон диндошим жума муборак.

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Бу онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни муболаға тарзда ҳамда кичик тиллари кўринадиган даражада кулганларини ҳеч ҳам кўрмадим. У зот фақат табассум қилардилар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Кулгини озайтиришнинг маҳбублиги айтиляпти. Чунки кўп кулги Аллоҳдан ғафлатда қолишга олиб боради ҳамда дўстлар орасида обрў ва ҳайбатни кетказади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИНТEРНEТНИ ЎЧИРИБ ФАРЗАНДЛАРНИНГ ТАРБИЯСИГА ҚАРАЙДИГАН ВАҚТ КЕЛМАДИМИКАН?

Жасурбек домла Раупов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУРЪОН ЎҚИШ УЧУН ҚИЛИНГАН ТАҲОРАТ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Қуръон ўқиш учун қилинган таҳорат билан намоз ўқиса бўладими? Бир жойда ўқиб бўлмайди, деб ўқигандим. Шу масалага ойдинлик киритиб беринг.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиш учун таҳорат қилинса, у билан намоз ҳам ўқиб бўлади.

Лекин Қуръон ўқиш ниятида таяммум қилса, ўша таяммум билан намоз ўқий олмайди. Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

ولو تيمَّمَ لقراءة القرآن لا تجوز به الصلاة هو الصحيح، وكذا لو تيمَّمَ لدخولِ المسجد أو مسِّ المصحف ثم صلَّى الفريضةَ لا يجوز عند عامَّة العلماء

"Қуръони карим қироати ниятида таяммум қилса, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Шу сўз тўғридир. Худди шундай, масжидга кириш, мусҳафни ушлаш ниятида таяммум қилиб, кейин фарз намозини ўқиса, барча уламолар наздида намози дуруст бўлмайди" ("Фатҳи бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙НИКОҲНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ РИШТА
🎙 Муфтий Нуриддин домла

@diyonatli
2: Кўз ёшлари билан енгиллик топиш

Баъзида айрим одамлар бироз тинчланиши ва енгиллик топиши учун кўз ёш тўкиш лозим деб билади. Аслида бу ҳам нафс касалликларидан биридир.

Муолажа услуби

Ушбу касаллик учун энг самарали даво – бироз йиғлаб, кейин бутун умр қайғу билан яшагандан кўра, имкон қадар тезроқ қайғудан халос бўлиш керак.

Ким қайғу сабабли йиғласа, унинг фақатгина кўз ёшлари таскин топади, холос. Ғам-ғуссага тўлган қалб тўкилган кўз ёшлар инсоннинг ғам-ғуссасини янада оширади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар кўрмаган нарсани кўраман. Осмон ғижирлади. Ва у ғижирлашликка, ҳақлидир. Осмонда тўрт бармоқ сиғадиган бирор жой йўқ. Фақат фаришта Аллоҳга сажда қилган ҳолда пешонасини у жойга қўюр. Аллоҳга қасамки, агар сизлар мен билган нарсани ҳис қилганларингизда, оз кулиб, кўп йиғлаб, ҳаттоки тўшакларингизда хотинларингиз билан лаззатланмасдан, Аллоҳдан паноҳ сўраб адирларга чиқиб кетган бўлар эдинглар”, дедилар.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

@diyonatli
👍4
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозга иқомат айтилса, югуриб келманглар. Балки юриб (оҳиста) келинглар. Ўзингизга хотиржамликни лозим тутинг. Имомга етиб келсангиз, у билан ўқинглар. Ўтиб кетган бўлса, охирига етказиб, ўзингиз (қолиб кетганини) мукаммал қилинглар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида:
«Сизлардан қайси бирингиз намоз ўқишни қасд қилса, гўёки намоз ичида турган ҳисобланади»ни зиёда қилинган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚАСОС СУРАСИ 77 ОЯТ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИСТИНЖО ҲАҚИДА

CАВОЛ: Эркак киши олд авратидан сийдик чиққанидан кейин сув билан ювиши керакми ёки қоғоз билан тозаласа бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел келиш ёки ухлаб қолиш ёҳуд қон чиқиш билан таҳорат синган пайтларда истинжо (сув билан авратларни ювиш) қилмасдан ҳам таҳорат қилишга рухсат берилган. Баъзилар мана шундай истинжо қилиш шарт бўлмаган пайтларда ҳам совуқ кунларда сув билан ювавериш натижасида тезда касал бўлиб қоладилар. Ваҳоланки, таҳорат қилишдан олдин олд ёки орқа авратлардан нажосат чиққан бўлса ва нажосат ўртача танга миқдорича атрофга ёйилса аврат аъзоларини тозалаб, сув билан ювиш шарт бўлади. Аммо нажосат танга миқдорича ёйилмаса, сув билан ювиш мустаҳаб бўлади, яъни ювса савоб олади, ювмаса гуноҳкор бўлмайди ва таҳоратига нуқсон ҳам етмайди. Шуни таъкидлаш керакки, орқа авратдан чиққан нарсани танга миқдорича чиққан ёки чиқмаганини билиш қийин масала. Шунинг учун орқа авратдан нажосат чиққанда ҳеч иккиланмасдан сув билан ювилади. Аммо олд авратнинг ўзидан нажосат чиққанда, уни танга миқдорича ёйишини олди олинса, сув билан ювиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1