Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
♾#Yangi_nashr #Sunani_Termiziy

✔️“Сунан ат-Термизий” асарини ўзбек тилидаги илмий изоҳли таржимасининг 4-жилди нашрдан чиқди.

✔️Китоб муаллифи: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий.

✔️ Нашрга тайёрловчилар: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари: тарих фанлари номзоди, доцент Масъудхон Исмоилов, катта илмий ходим, тарих фанлари номзоди Ҳамидуллоҳ Аминов, илмий ходимлар Ҳикматуллоҳ Абиев ва Ботиржон Абдуллаев

📖Ҳажми: 460 бет
📚Бичими: 70х100 1/16
📙Муқоваси: Қаттиқ
📑Нашриёт: "Irfon Nashr"
✍🏻Алифбоси: Кирилл

✔️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Мурожаат учун: +998 554 510 599
Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

📱 Facebook | 👍Termiziy.uz | 👍Twitter | 👍 Instagram | 👍YouTube
БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Байтуллоҳни зиёрат қилиш – ҳар бир мўмин-мусулмон орзуси. Яратганнинг буюк инъоми туфайли сўнгги йилларда ҳаж ибодатини бекаму кўст адо этиш учун юртимиз ҳожиларга давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

2016 йилда 5200 нафар ватандошимиз ҳаж амалларини адо этган бўлса, 2017 йилдан бундай шарафга эришганлар сони яна икки минг кишига кўпайиб, 7200 нафарга етди. 2022 йилда 12 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж мавсумида Байтуллоҳни зиёрат қилди. Бу йил ҳажга борадиганлар сони яна ҳам кўпаяди, алҳамдулиллаҳ. Улар орасида Тошкент вилояти зиёратчилари ҳам бор.

Бугун “Зангиота” масжидида шу йил ҳажга борувчи Тошкент вилоятилик бўлажак ҳожилар билан вилоят бош имм-хатиби Жасурбек домла Раупов учрашиб, уларга ҳажнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича тушунчалар бериб, жумладан, бундай деди:

– Ҳаж ибодати ҳижратнинг тўққизинчи йили (милодий 631 йилда) фарз бўлган. Унинг фарз эканлигига Қуръони каримнинг Оли Имрон сурасидаги қуйидаги ояти карима далилдир: «Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимда-ким (буни) инкор этса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (97-оят).

Ҳадиси шарифда: “Ислoм бeш нapcaнинг устига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг Расулидир дея гувоҳлик бериш, нaмoзни адо этиш, зaкoт бepиш, ҳаж қилиш ва Рaмaзoн ойи pўзacини тyтиш”, дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)...

Шунингдек, Жасурбек домла йиғилиш иштирокчиларига ҳаж қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳажда бажариладиган турли амаллар, эҳромга кириш, тавоф, саъйни бажариш йўл-йўриқлари, ҳажда беихтиёр йўл қўйиладиган хатолар ва уларнинг каффоратини атрофлича баён қилиб берди. Мино, Арафот, Муздалифа, Жамарот каби маконларда қандай амаллар адо этилиши ҳам тартиби билан ёритилди.

Йиғилиш сўнгида бўлажак ҳожилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Аллоҳ таоло бўлажак ҳожиларнинг ибодатларини бекаму кўст қабул қилсин. Ҳар бир ҳожининг ҳажи мабрур бўлсин. Зеро, ҳадиси шарифда: “Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир” дейилган (Имом Насоий ривояти).

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 24 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:19
⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:57
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:50
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ilm yoyilishiga xizmat qilishimiz kerak!

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Yaqinlaringizga ham ulashing!
@diyonatli
👍3
“ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” танлови бўлиб ўтади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларни китобхонликка қизиқтириш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш мақсадида жорий 2022-2023 ўқув йилида талабалар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ташкил этилди.

Яқинда мазкур танловнинг саралаш босқичлари якунланиб, унда фахрли биринчи ўринни эгаллаган талабалар танловнинг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

🔹Бугун, 24 май куни мазкур танловнинг якуний босқичига старт берилади. Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мезбонлигида ўтказиладиган танлов 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтади.

Унда талабалар бир неча шартлар асосида ўзаро беллашадилар. Уларнинг чиқишларини таниқли адабиётшунос олим ва ёзувчилар баҳолаб боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БАНДА ЎЗИГА ЎЗИ ЗУЛМ ҚИЛАДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАНДИРНИ ҚИБЛАГА ҚАРАБ ЖОЙЛАШТИРИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Яқинда бир киши "тандирни қиблага қараб жойлаштириш керак, бўлмаса барака бўлмайди, қиблага орқа бўлиб нон ёпмайди" деганини эшитдим. Бу қанчалик тўғри, бу бидъат эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тандирни қайси томонга қаратиб қуришнинг динга алоқаси йўқ. Тандирни қайси томонга қаратиш қулайроқ бўлса, ўша томонга қаратиб қуриш мумкин.

Саволда келгандек эътиқодда бўлиш шумланишдир. Динимизда шумланишдан қайтарилган.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة)

яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҲАЛИМА ЯҚУБ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ДИНИЙ КОНФЕССИЯ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Аввал хабар берилганидек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Сингапур раҳбари бугун Тошкент шаҳрида мамлакатимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди.

Мулоқот давомида Осиё юрагида жойлашган қадим Мовароуннаҳр ва ҳозирги Ўзбекистон замини, Буюк ипак йўли орқали турли минтақа, қитъалар, маданият ва илмларни боғловчи марказ бўлгани қайд этилди. Ўтмишда зардуштийлик, буддавийлик ривожланган ҳудудга ислом дини кириб келгач, бу заминдан Имом Бухорий, Абу Исо Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний каби буюк алломалар етишиб чиққан.

Суҳбат чоғида Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров меҳмонларга юртимизда давлат раҳбари ташаббуси билан барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада, хусусан, дин ва эътиқод эркинлиги йўналишида турли дин вакиллари учун яратилган қатор янгилик, қулайликлар ҳақида маълумот берди. Бир неча янги масжид, черковлар қад ростлаб, илмий-тадқиқот марказлари, олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари очилмоқда...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТИЖОРАТГА ЁЛҒОН АРАЛАШТИРМАНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ВАҚТ шундай нарсаки:

- Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
- Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
- Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан

- Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..

- Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...

- Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..

- Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
- Ҳаёт эса бир катта мактабдир..

- Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Аёлларнинг кийиниш одоблари (18-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби" (184-189-бетлар)

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/kFsoG2aNi3/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA