Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
#Ҳадис

Бир киши ман қилинмаган сўзларни гапираётган бўлса, ёнидагилар унинг сўзига қулоқ солмоғи ҳамда олим ва воизлар мажлисдагиларни жим қилиши хусусида

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга видолашув ҳажида: «Одамларни жим қил», дедилар, кейин халойиққа қараб: «Яна сизлар мендан кейин кофир бўлиб, бир-бирингизнинг гарданингизга (қилич) уриб юрманглар», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАҚЛАР ИККИ ХИЛ БЎЛАДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗДА ХАТО ҚИЛИШ

CАВОЛ: Суннат намозларда билмасдан хато қилиб қўйсам нима қилишим керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Билмасдан хато қилиш асосан, уч хил кўринишда бўлади:

1. Намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилиш,
Билмасдан намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилса ва шу билан намозни тугатса, бу намоз дуруст. Уни қайта ўқилмайди.

2. Намознинг вожибларини тарк қилиш, ёки ўрнини алмаштириш, ёки кечиктириш. Намозни рукн (фарзлари)ни такрорий қилиш.
Намозда унутиб бу камчиликларга йўл қўйса, бу хатони намознинг охирида саждаи саҳв билан тўғрилайди ва намозни қайта ўқимайди.
Агар намозни саждаи саҳв қилмай тугатса ёки намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилса, намозни қайта ўқийди.

3. Намознинг фарзларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг фарзларидан бирортасини тарк қилса бу намоз дуруст бўлмайди. Уни қайта ўқиб олинади.

Бу масалани янада яхши билиб олиш учун намознинг фарзлари, вожиблари ва суннатларини ҳамда саждаи саҳв масаласини ўқиб-ўрганиш керак бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
#Хушхабар

«КЎКТЕРАК» МАСЖИДИ ҚУРИЛИШИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар бир-бирига уланиб кетяпти. Тез-тез бирор янги жоменинг очилиш маросими бўлгани ёки қурилиши кўздан кечирилгани ҳақидаги хабарларни ўқияпмиз, алҳамдулиллаҳ. Бу, албатта, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги инъикосидир.

Кеча, Тошкент туманидаги "Кўктерак" масжидининг янги биноси қурилиши кўздан кечирилди. Тадбирда мутасадди раҳбарлар, вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда саховатпеша ҳомийлар иштирок этди.

Янги масжидни Аллоҳ таоло муборак қилиб, тез ва қисқа фурсатда бу жоме қуриб битказлишини насиб айласин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЗУЛМНИНГ АСОСИ ИЛМСИЗЛИКДИР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РИЁКОРНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: «Риёкорнинг аломатлари тўрттадир:

➡️ ўзи қолган вақтда ялқовлик,

➡️ инсонлар билан бирга бўлса тиришқоқлик қилади.

➡️ Уни мақташса, амални кўпайтиради,

➡️ ёмонласа, нуқсонли қилади».

Ал-Фақих Абу Лайс Ас-Самарқандий

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1👍1
#Аудио #Маъруза

Саждаи саҳв ҳақида

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
♾#Yangi_nashr #Sunani_Termiziy

✔️“Сунан ат-Термизий” асарини ўзбек тилидаги илмий изоҳли таржимасининг 4-жилди нашрдан чиқди.

✔️Китоб муаллифи: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий.

✔️ Нашрга тайёрловчилар: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари: тарих фанлари номзоди, доцент Масъудхон Исмоилов, катта илмий ходим, тарих фанлари номзоди Ҳамидуллоҳ Аминов, илмий ходимлар Ҳикматуллоҳ Абиев ва Ботиржон Абдуллаев

📖Ҳажми: 460 бет
📚Бичими: 70х100 1/16
📙Муқоваси: Қаттиқ
📑Нашриёт: "Irfon Nashr"
✍🏻Алифбоси: Кирилл

✔️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Мурожаат учун: +998 554 510 599
Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

📱 Facebook | 👍Termiziy.uz | 👍Twitter | 👍 Instagram | 👍YouTube
БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Байтуллоҳни зиёрат қилиш – ҳар бир мўмин-мусулмон орзуси. Яратганнинг буюк инъоми туфайли сўнгги йилларда ҳаж ибодатини бекаму кўст адо этиш учун юртимиз ҳожиларга давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

2016 йилда 5200 нафар ватандошимиз ҳаж амалларини адо этган бўлса, 2017 йилдан бундай шарафга эришганлар сони яна икки минг кишига кўпайиб, 7200 нафарга етди. 2022 йилда 12 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж мавсумида Байтуллоҳни зиёрат қилди. Бу йил ҳажга борадиганлар сони яна ҳам кўпаяди, алҳамдулиллаҳ. Улар орасида Тошкент вилояти зиёратчилари ҳам бор.

Бугун “Зангиота” масжидида шу йил ҳажга борувчи Тошкент вилоятилик бўлажак ҳожилар билан вилоят бош имм-хатиби Жасурбек домла Раупов учрашиб, уларга ҳажнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича тушунчалар бериб, жумладан, бундай деди:

– Ҳаж ибодати ҳижратнинг тўққизинчи йили (милодий 631 йилда) фарз бўлган. Унинг фарз эканлигига Қуръони каримнинг Оли Имрон сурасидаги қуйидаги ояти карима далилдир: «Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимда-ким (буни) инкор этса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (97-оят).

Ҳадиси шарифда: “Ислoм бeш нapcaнинг устига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг Расулидир дея гувоҳлик бериш, нaмoзни адо этиш, зaкoт бepиш, ҳаж қилиш ва Рaмaзoн ойи pўзacини тyтиш”, дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)...

Шунингдек, Жасурбек домла йиғилиш иштирокчиларига ҳаж қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳажда бажариладиган турли амаллар, эҳромга кириш, тавоф, саъйни бажариш йўл-йўриқлари, ҳажда беихтиёр йўл қўйиладиган хатолар ва уларнинг каффоратини атрофлича баён қилиб берди. Мино, Арафот, Муздалифа, Жамарот каби маконларда қандай амаллар адо этилиши ҳам тартиби билан ёритилди.

Йиғилиш сўнгида бўлажак ҳожилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Аллоҳ таоло бўлажак ҳожиларнинг ибодатларини бекаму кўст қабул қилсин. Ҳар бир ҳожининг ҳажи мабрур бўлсин. Зеро, ҳадиси шарифда: “Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир” дейилган (Имом Насоий ривояти).

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 24 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:19
⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:57
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:50
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ilm yoyilishiga xizmat qilishimiz kerak!

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf jome masjidi imom noibi, Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Yaqinlaringizga ham ulashing!
@diyonatli
👍3
“ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” танлови бўлиб ўтади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларни китобхонликка қизиқтириш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш мақсадида жорий 2022-2023 ўқув йилида талабалар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ташкил этилди.

Яқинда мазкур танловнинг саралаш босқичлари якунланиб, унда фахрли биринчи ўринни эгаллаган талабалар танловнинг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

🔹Бугун, 24 май куни мазкур танловнинг якуний босқичига старт берилади. Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мезбонлигида ўтказиладиган танлов 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтади.

Унда талабалар бир неча шартлар асосида ўзаро беллашадилар. Уларнинг чиқишларини таниқли адабиётшунос олим ва ёзувчилар баҳолаб боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar @diyonatli