Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🕌 ЎЗБЕКИСТОН МАСЖИДЛАРИ ҲАҚИДА СУҲБАТ:
Янги барпо этилган масжидлар сони, жомеларни қуриш режаси, масжид қуриш ниқобидаги фирибгарликдан сақланиш ҳақида

– 2022 ва 2023 йилнинг биринчи чорагида юртимизда барпо этилган ва қайта таъмирланган масжидлар сони;

– Масжид қуриш қандай ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб борилади?

– Масжидлардаги қурилиш-таъмирлаш учун йиғилган маблағлар тасарруфи назорат қилинадими?

– Масжидни таъмирлаш ё унга қўшимча бино қуриш учун рухсат керакми?

– Масжид қуриш баҳонасида фирибгарлик қилаётганларнинг “жилвакор” тузоғига тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

✅ Юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, бунёдкорлик ишларининг жадал давом этаётганини кўриб кўзингиз қувнайди. Ахир севинмай бўлар эканми, буларнинг барчаси тинчлик ва фаровонлик маҳсуллари эмасми?! Айниқса, ободонлаштириш ишларида янги қурилаётган ёки замонавий тарзда таъмирланиб чирой очаётган масжидларнинг ўрни бўлакча! Бундай шинам, кенг ва чароғон масжидларда ибодат қилиш, наинки, мўмин-мусулмон халқимизни, балки диёримизга зиёратга келган хорижлик сайёҳларни ҳам қувонтирмоқда.

📝 Ушбу ўзгаришлар ҳақида мухбиримиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов билан суҳбатлашди...
➡️ СУҲБАТНИ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТАЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ (Р.А)НИНГ ШАҲИД БЎЛИШЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ НЕЧА РАКАТДАН ЎҚИШ СУННАТ?

CАВОЛ: Кундузги нафл намозларини 4 ракатдан, кечгиларини 2 ракатдан ўқиш суннат амали, деб эшитдим. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда кечада ҳам, кундузда ҳам бир салом билан тўрт ракат қилиб ўқиш афзал ҳисобланади, дейилган.

عن عائشة: «أن النبيّ صلى الله عليه وسلم كان يصلّي بالليل أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي ثلاثا

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда тўрт ракат ўқир эдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Кейин тўрт ракат ўқирдилар. Унинг ҳам гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Сўнгра уч ракат ўқирдилар (Имом Бухорий ривояти).

عن عائشة تقول: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلّي الضحى أربع ركعات لا يفصل بينهن بسلام

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини салом билан бўлмасдан тўрт ракат ўқирдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Эркакларга хос кийиниш одоблари (17-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби" (182-183-бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/kvjFc4uH2T/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Эркакларга хос кийиниш одоблари
fitrat.uz
#аудио

Эркакларга хос кийиниш одоблари (17-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби" (182-183-бетлар)

Балоғатга етган мусулмон эркак учун авратини тўсадиган кийим кийиши фарздир.
«Аврат» сўзи луғатда «нуқсон», «айб» деган маъноларни билдиради. Шариатда, беркитилиши вожиб ва унга назар солиш ҳаром бўлган жойлар авратдир.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
«Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг» (31-оят).
Яъни «Кийимингизни кийинг, авратингизни тўсинг».
Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Эркак киши баданидаги ўша аврат жойини тўсадиган кийим кийиши фарздир.
Мусулмон эркакка ипак кийим кийиш ва тилла тақиш ҳаромдир.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Ислом дини ҳақида янглиш тушунчалар. (17-маъруза)

Тўлиқ видео 👉 https://fb.watch/kvk52GBPfI/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ислом дини ҳақида янглиш тушунчалар
Fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Ислом дини ҳақида янглиш тушунчалар. (17-маъруза)

Баьзида Ислом дини ҳақида янглиш тушунчалар борлигига гувоҳ бўлиб қоламиз. Аслида эса динимиз уруш қатл эмас аксинча тинчлик динидир. Мусулмонларнинг шиори бўлмиш ўзаро саломлашув иборасида ҳам бир-бирларига тинчлик тилаш маънолари бор. Ислом динида нафақат мусулмонлар ўртасида, балки бошқа дин вакиллари билан ҳам тинч-тотув яшашликка тарғиб қлинган.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИЛМ ОЛИШДА УСТОЗНИНГ ЎРНИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақола

Фарзларни енгил санайди

(Алданган киши) агар яхши ишларни кўнгилли қилса, фарзларни енгил санайди. Нафси нафллар билан хотиржам бўлади. Мана шу нафснинг очкўзлиги ва дангасалигидир. Булар макрли ёмонликлардир. Аллоҳ таоло айтади: “Ёмонликлар билан макр қиладиганлар учун қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари ҳам ҳалок бўлур (беҳуда кетур)” (Фотир сураси, 10-оят).

БАТАФСИЛ

@diyonatli
👍2
​СУКУТ

Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;

Cиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид;

Kимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.

@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Ислом дини ҳақида янглиш тушунчалар

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 19 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:24
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:01
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:45
⏱ХУФТОН - 21:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
❤6
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍3
⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати (2023 йил 17 май ҳолатига кўра)


@dinqumita

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЗАМ СУРАДАН ОЛДИН БАСМАЛА АЙТИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Намозда зам сурадан олдин "Бисмиллаҳир Роҳманир роҳийм"ни айтиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан олдин “Басмала” – “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”ни айтиш суннат. Лекин Фотиҳа билан зам сура ўртасида “Басмала” айтилмайди. Мазҳабимиздаги кўпчилик уламолар шунга фатво берганлар. Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ бу борада шундай деганлар:

فَلَا تُسَنُّ التَّسْمِيَةُ بَيْنَ الْفَاتِحَةِ وَالسُّورَةِ مُطْلَقًا عِنْدَهُمَا ، وَقَالَ مُحَمَّدٌ تُسَنُّ إذَا خَافَتَ لَا إنْ جَهَرَ وَصَحَّحَ فِي الْبَدَائِعِ قَوْلَهُمَا ، وَالْخِلَافُ فِي الِاسْتِنَانِ أَمَّا عَدَمُ الْكَرَاهَةِ فَمُتَّفَقٌ عَلَيْهِ ،

Яъни: “Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф (раҳимаҳумаллоҳ)га кўра Фотиҳа ва зам сура орасида басмала айтилмайди. Имом Муҳаммад (раҳимаҳуллоҳ): “Басмалани айтиш жаҳрий намозда суннат бўлмаса-да, махфий ўқиладиган намозда суннатдир”, деганлар. “Бадоиъус саноеъ” китобида Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуфнинг гапларини саҳиҳ – тўғри, деганлар. Икки имом билан имом Муҳаммаднинг ўрталаридаги хилоф Фатиҳа билан зам сура ўртасида басмалани айтиш суннат ёки суннат эмаслиги борасидадир. Агар басмалани айтса, макруҳ бўлмаслигига иттифоқ қилинган” (“Баҳрур-роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ТАЛОҚ ҚИЛИШГА ШОШИЛМАНГ!

“... Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса.”
(Нисо сураси, 19-оят)

Ушбу оятга кўра эрларга ўз аёлларини ёқтирмай қолсалар-да, уларни талоқ қилмай, никоҳларида сақлаб туриш тарғиб қилинади. Чунки бу ишда Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш борлигининг ўзи эрлар учун кифоядир.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
👍1