Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИШХОНАДА ЗИКР ҚИЛИШ МУМКИНМАСМИ?

CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан, яъни ишчи пулни ишлаганига оларкан. Шу гап қанчалик тўғри? Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор ишга ёлланган инсон ҳақиқатда ўзига бириктирилган ўша ишни қилмасдан бошқа иш билан, ҳаттоки у Аллоҳнинг зикри бўлса ҳам шуғулланиб ўтириш ҳаром бўлади. Аммо ишдан бўш вақтда зикр қилиши мумкин ва афзал. Муҳими ишингизга зикр ва тасбеҳларингиз ва тиловатларингизу-салавотларингиз ҳалақит қилмасин, яъни қўл меҳнатда, қалб Аллоҳда бўлсин. Чунки сизга иш берувчи муайян бир ишни қилишингиз учун ҳақ тўлайди. Фарз ибодатлар бундан мустасно. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2👏1
Ўғрининг қизи

Бир ота қизи билан бирга сафар қилаётган эди. Улар бир узум боғи ёнидан ўтаётганларида, отанинг қалбида очкўзлик уйғонди ва бироз узум ейишни хоҳлаб қолди. 

Шундай қилиб, у қизини бир жойга тургизиб қўйиб: “Қизим! Сен шу ерда туриб, уёқ буёққа қараб тур. Агар биров кела бошласа, дарҳол хабар бер” деди. 

У узум узиш учун кетиб, эндигина узум новдаси ёнига етганида, қизи: “Отажон! Отажон! Бизни биров кўриб турибди. Отажон! Отажон! Бизга биров қараб турибди” деб бақира бошлади.

Шунда ота қўрқиб ортига қочди. Қизининг ёнига келиб, уёқ буёққа қаради. Ҳеч ким йўқ эди. “Қизим, ким қараб турибди?” деб сўради ажабланиб.
“Отажон! Агар бирор банда кўрмаётган бўлса, у ҳолда бандаларнинг Роббиси Аллоҳ таъоло кўриб турибди” деди қизи...

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий "Хутбаатэ фақир" китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТАЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ (Р.А)НИНГ ФАЗЛЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАСЖИД ҚУРИЛИШИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Аллоҳга шукр, сўнгги пайтларда азиз ўқувчиларимиз "Илк ғиш қўйилди", "Масжиднинг янги биноси фойдаланишга топширилди" каби хушхабарлардан манун бўлишяпти.

Кеча ана шу анъана давом этиб, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент туманида қурилиши жадал давом этаётган "Эшон бува" масжидига ташриф буюриб, уста-қурувчилар, масжид маъмуриятига ўзининг зарур тасвия, маслаҳат ва йўл-йўриқларини берди.

Аллоҳ таоло ушбу байтининг тез орада фойдаланишга топширилишини насиб қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🕊1
#Аудио #Маъруза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳовуз ва шафоатлари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 16- МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:29
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:06
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:42
⏱ХУФТОН - 21:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Агар Баҳрайндан мол келса, шунча, шунча ва шунча бераман», деб икки ҳовучларини кўрсатдилар. У мол ҳали келмай туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар. Қачонки Баҳрайндан мол келганида, Абу Бакр розияллоҳу анҳу жарчиларга буюрдилар. Жарчилар эса: «Кимнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олган ваъдаси ёки берган ваъдаси бўлса, бизнинг ҳузуримизга келсин», дейишди. Кейин мен Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бориб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шунча ва шунча нарсаларни ваъда қилгандилар», дедим. Бас, Абу Бакр розияллоҳу анҳу менга бир ҳовуч олиб бердилар. Уни санасам, беш юз дона экан. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Яна икки ҳисса олгин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🌙ҚАЙНОНА ВА КЕЛИН (1-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домлa

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БОНУС ЁКИ СОВРИНЛАРНИ ОЛИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Бугунги кунда жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчилар томонидан маълум маҳсулотни сотиб олган инсон учун турли бонус ёки совринлар қўшиб берилмоқда, масалан маҳсулот ичидан турли ютуқлар чиқмоқда. Бу диний жиҳатдан қанчалик тўғри, қиморга ўхшаб қолмаяптими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг ихтиёридаги нарса. У харидор учун сотилган нарсаларга қўшимча нарса қўшиб бериши жоиз. Лекин ушбу ҳолатда учта шарт топилиши керак. Бу уч шарт топилмаса бу иш қиморга ўхшаб қолади.

1. Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи шу соврин ёки бонус қўйилгани учун маҳсулотнинг нархини ошириб қўймаслиги керак. Масалан, маълум ичимликни сотиб олганларга соврин ваъда қилинмоқда. У ичимлик аслида 5 минг сўм туради, лекин соврин қўйилгани учун 6 минг сўмга сотиляпти. Бу жоиз эмас. Сабаби бу моҳиятан қиморга айланиб қолмоқда. Чунки харидор 5 минглик нарсага 6 минг яъни минг сўм ортиқча пул беряпти. Натижада минг сўмдан ортиқча йиғилган пул кимгадир соврин бўлиб қайтяпти. Бу ўртага минг сўмдан пул ташлаб, кейин кимдир ютиб оладиган қиморнинг айни ҳолатидир. Аммо ичимлик ўз нархи яъни 5 мингга сотилса харидорлар маҳсулотни ўзининг нархига сотиб олган ва сотувчи тамонидан қўйилган қўшимча совринни совға сифатида олган бўлади.

2. Маҳсулотлар учун бонус тақдим қилиш сифатсиз ёки сохта маҳсулотни ўтказиш учун алдов йўли билан амалга оширилмаслиги керак.

3. Бундай маҳсулотларни сотиб олаётган кишининг мақсади ўша маҳсулотни истеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш бўлиши керак. Фақат мукофотни кўзлаб сотиб олса жоиз эмас.

Маълум нарсани сотиб олган харидорлар ўртасида қуръа орқали бериладиган совринларнинг ҳукми ҳам юқоридаги шартлар асосида жоиз ҳисобланади.

Иккита нарса сотиб олсангиз учинчиси бепул, деб сотилган ҳолатда эса сотувчи учта нарсани иккитани пулига сотаётган бўлади. Гарчи бу ўринда учинчиси бепул, дейилаётган бўлсада, аслида иккита нарсани пулига учтани сотаман, деган бўлади.

Олдиндан эълон қилмасдан қўшиб бериш, масалан тарозуда оғирроқ қилиб бериш ёки донасини кўпайтириб бериш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган "Исломда бола ҳуқуқлари" мавзусидаги икки кунлик семинардан видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
@diyonatli
НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

-Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатниларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

-Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.

-Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.

-Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.

-Намоз - хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

-Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

-Намоз намозхонни Аллоҳ таолага яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди.

-Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

-Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат касб этади.

-Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

-Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.

-Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

-Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разийлатлардан холи бўлишга олиб боради.

-Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.

-Намоз мусулмон кишини ғайри мусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Намозхон одамни ҳамма хурмат қилади, унга ишонади.

-Намоз поклик рамзидир. Қолаверса бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади.
Намоз кишининг рухий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирги кунда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

"Кифоя" китобдан

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ДУНЁГА МУҲАББАТ ҚИЛМАНГ!!!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Қазо намозларини ўқиш тартиби

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:28
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:03
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:43
⏱ХУФТОН - 21:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@diyonatli
👍2
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ РИЗҚИНИ СИЗГА ҚЎШИБ БЕРГАН БЎЛИШИ МУМКИН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA