Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
УЛАРНИ ЎЗ ҲОЛИГА ҚЎЙИНГ!
Мўъминлар амири Али ибн Аби Толиб розиёллоҳу анҳу айтадилар:
“Болаларингизни оталарингиз каби тарбияламанглар. Чунки фарзандларингиз сизнинг замондан бошқа замонда таваллуд топганлар!”.
Менимча Али ибн Аби Толиб розиёллоҳу анҳу бу ерда ақлий тарбияни назарда тутганлар, қийматларни эмас. Қийматлар дегани, кунлар ўтиши билан қийматини йўқотмайдиган гўзал ахлоқлар мажмуасидир. Мисол учун омонат, ростгўйлик, вафо, иффат кабилар гўзал ахлоқлардир. Инсон булар билан зийнатланмас экан, гарчи ой саҳнига қадам қўйсада, осмондаги булутларни ўпадиган бинолар қурсада инсон ҳисобланмайди.
Ақлий тарбия деганимиз эса воқеликка мувофиқ тафаккур қилиш, фикрлаш йўлидир. Инсоннинг воқелиги модомики ўзгариб турар экан, фикрлаш ҳам шунга кўра ўзгача бўлиши лозим бўлади. Алберть Эйнштейн айтади:
“Мушкулотларни айнан уни юзага келтирган фикрлаш билан ҳал қилиб бўлмайди!”.
Пикассо айтади:
“ Бир куни онам менга дедилар:
“Агар аскар бўлсанг куни келиб генерал бўласан. Агар роҳиб бўлсанг куни келиб папа бўласан!”. Аммо мен рассом бўлдим ва Пабло Пикассо деб танилдим”.

Кўп оилалар фарзандларини шифокор, муҳандис ёки юрист бўлишини хоҳлайди. Бу эса эҳтиромга сазовор танловдир. Улар ўз фарзандларига энг афзал нарсани танлашгани учун уларни маломат қилишга ҳаққимиз йўқ. Бир оила бу истаклари ортидан ўз фарзанди билан фахрланса бунинг боки йўқ. Зеро деҳқон ўзининг ҳосили кўп бўлиши билан фахрланса уни маломат қилинмайди. Оила деҳқон бўлса, фарзанд ҳосилдир. Аммо оила ўз фарзандлари истамайдиган ҳаётга уларни мажбурлаши, улар юришни хоҳламайдиган йўлдан уларни юришга мажбурлаши хатодир. Фарзандимиз бошқа касбни танлашни истаб турганида биз уларни шифокор ёки муҳандис бўлишини улардан талаб қилишимиз уларга хизмат эмас, аксинча уларни парчалашдир. Кўп маош келтирадиган касб, бу саодат келтирадиган касб дегани эмас. Дунёда миллионлаб шифокорлар бор, аммо Бетховен битта. Дунёда миллионлаб муҳандислар бор, аммо Маҳмуд Дарвиш битта. Дунёда миллионлаб мудиралар бор, аммо Агата Кристи битта. Дунёда миллионлаб вазирлар бор аммо Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий битта. Дунёда миллионлаб генераллар бор. Аммо Али Иззатбегович битта.

Бизга болаларни дунёга келтиришимиз уларнинг ҳурриятини тортиб олиш, ҳамда улардан ўз ҳаётини танлаш ихтиёрини тортиб олиш ҳуқуқини бермайди. Ўзимиз шифокор ёки муҳандис бўла олмасак, бу дегани орзу ва рағбатларимизни улар орқали рўёбга чиқаришмиз керак, дегани эмас. Биз фахрни севсак уларни ўзимизга ижтимоий обрў қилиб олишга ҳақсизмиз. Нега энди иккита ҳаётни яъни, ўзимизнинг ҳам, уларнинг ҳам ҳаётларини яшашимиз керак?! Фарзандларимиз насиҳатга, иршодга ва йўналтиришга муҳтож. Агар бирор-бир афзал ишни кўрсак уларга насиҳат қилишмиз мумкин. Яхши манбаларни аниқласак уларга йўналиш беришимиз мумкин, балки зарур. Аммо уларни орзу-истак ва рағбатсиз, фақатгина қон ва гўштдан иборат махлуқ деб тушунмаслигимиз керак.
Уларга насиҳат қилайлик, уларга ёрдам берайлик, уларни йўналтирайлик, ҳатто улар билан баҳслашайлик. Аммо шулардан сўнг уларни ўз ҳолига қўйишни ҳам унутмайлик!

@Abdulqodir_Polvonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Қаюмовнинг аёл бахти ҳақидаги фикрлари

———————————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/209
Шоҳ Кирмоний★ раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ким кўзини ҳаромдан сақлаб шаҳватлардан ўзни тийса, ботинини обод этиб зоҳирини суннатга эргашиш билан зийнатласа, нафсини ҳалол луқма ейишга одатлантирса, фаросати ҳеч қачон янглишмайди, дуоси ижобат бўлади".
Ҳилятул авлиё, 10/237.

=======

★ Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари даврида яшаб ўтган, тақвоси ва зоҳидлиги билан танилган киши. Ҳижрий 300- йилдан олдинроқ вафот этган. Таржимаи ҳолида у кишининг ўзи шундай хислатга эга киши бўлгани нақл этилади.

Сайфуллоҳ НОСИР
АФЗАЛ АМАЛ

Имоми Ибн Можа Абу Зарр Ғифорий разияллоҳу аънхудан ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам:
"Эй Абу Зарр!
Эрталаб туриб, Аллоҳнинг китобидан бир оят ўрганмоғинг сен учун минг ракъат (нафл) намоз ўқиганингдан яхшироқдир".

Имом Бухорий ва Муслимлар Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Қайси амал афзал?" — деб сўрадим.
"Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг йўлида жидду жаҳд қилиш", — дедилар.
ВАСВАСА -1

Ёмон хаёлларнинг келиши қалбда иймон борлигининг аломатидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан васваса ҳақида сўралди.
عن عبدالله، قال: سئل النبي - صلى الله عليه وسلم - عن الوسوسة، قال : تلك محض الإيمان
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан васваса ҳақида сўралди. Шунда у зот:
“Бу иймоннинг айни ўзидир”, дедилар.
Яъни инсон қалбига васвасанинг келиши унда холис иймон борлигининг аломатидир. Қалбга васваса келганлиги боис инсон тушкунликка тушмаслиги керак. Бошқа бир ҳадисда.
عن أبي هريرة - رضي الله عنه - قال: جاء ناس من أصحاب النبي - صلى الله عليه وسلم
فسألوه: إنا نجد في أنفسنا ما يتعاظم أحدنا أن يتكلم به! قال : وقد وجدتموه؟-، قالوا: نعم،:قال ذاك صريح الإيمان
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир неча кишилар келиб: “Қалбимизда айтишни улкан(гуноҳ) деб биладиган нарсаларни топамиз” дейишди. “Уни улкан гуноҳ дейишни топасизларми?” дедилар. Улар: “Ҳа” дейишди. “Ўша айни иймондир” дедилар.
✅Шайтон иймон ўғрисидир
Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий юқоридаги ҳадисни шарҳ қилиб, :
“Инсон қалбига васваса қилиш шайтоннинг ишидир. Шайтон иймон ўғрисидир. Ўғри ва қароқчилар бойлик бор уйга қароқчиликка тушгани каби, шайтон ҳам инсон қалбидаги иймонга ўғриликка тушади. Унинг ўғрилик қилиши васваса қилиш орқали бўлади. Қалбга келган васваса эса ўша қалбда иймон давлати борлигининг аломатидир. Киши қалбига келган васвасани изҳор қилишдан кўра куйиб кул бўлишни афзал кўриши иймон айтаётган сўзлардир. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу иймоннинг айни ўзидир” дедила
ВАСВАСА - 2

✅Васвасага жавобгарлик йўқ
عن أبي هريرة - رضي الله عنه - أن رسول الله - صلى الله عليه وسلم - قال إن الله تجاوز عن أمتي ما حدثت به نفسها، ما لم تعمل به أو تتكلم متفق عليه
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло умматимдан нафслари айтган нарса(васваса)ни кечириб юборди. Модомики уни сўзлаб ёки унга амал қилмасалар” дедилар”.
✅Васвасанинг турлари
Одатда васваса тўрт қисмга бўлинади.
Биринчиси, ақийдага тегишли бўлиб, шайтон Аллоҳ таолонинг зоти , охират , қазои-қадар борасида турли васвасаларни қилади. Ушбу васваса ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ Қачонки эътиқодингизни тўғри қилар экансиз бундай васваса ва хаёлларни қалбингизга келишига иншааллоҳ жавобгарлик бўлмайди ва бу хаёллар сабаб инсон кофирга ҳам айланмайди. “ дедилар. Баъзи кишилар қалбига шундай хаёллар келганида ўзини шайтон ёки кофир бўлиб қолдиммикан, деб ўйлайди. Ундай эмас . Модомики инсон эътиқод қилиш керак нарсаларга эътиқод қилар экан, тили ва амали орқали мўъмин киши бажариши керак бўлган амалларни қилар экан қалбга келган васваса туфайли тушкунликка тушмаслиги керак.
Иккинчиси, фисқи-фужур гуноҳ ишларни қилиш васвасаси ва хаёли. Инсон қалбига бирор гуноҳ ишни қилиш хаёли келса табиати унга моил бўлиб ўша ишни қилишга ундаса , модомики унга амал қилиб қўймас экан, иншааллоҳ жавобгарликка тортилмайди. Шу ўринда бир гуноҳ ишни қилишни ирода қилиш деган нарсани шарҳлаб ўтсак. Ирода қилиш беш босқичда бўлади.

✳️1.Бир бор хаёлга келдию кетди. Бундай васваса “ ҳожиз” деб номланади.

✳️2.Бир хаёл қайта-қайта келавериши.Уни “ҳотир “ дейилади.

✳️3.Хаёлга келди , уни қандай бажаришни тасаввур ҳам қилди, буни “ҳадисуннафс” дейилади.

✳️4.Тасаввурдан олдинга силжиб , уни қилишга ирода қилди.

Лекин уни бажаришга азму қарор қилгани йўқ. Уни “ҳамм” дейилади. Бу ҳамм гуноҳ эмаслигига Аллоҳ таоло Қуръони каримда Юсуф сураси 24 оятда "Батаҳқиқ, хотин унга интилди. У ҳам, агар Роббининг бурҳон-ҳужжатини кўрмаганида, у(хотин)га интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздандир", деган.

✳️5.Ўша гуноҳ ишни қилишга юз фоиз азму қарор қилди. Уни “азм” дейилади.

Фуқаҳолар ушбу беш босқичдан тўрт босқичга жавобгарлик йўқ. Шунчалик даражага борган кишини гуноҳкор дейилмайди. Бешинчи босқичга ўтган киши гуноҳкор ҳисобланади. Лекин ўша гуноҳга қўл урган кишича гуноҳкор бўлмайди” деганлар. Аллома Шаббир Аҳмад Усмоний :” Менинг таҳқиқотимга мувофиқ васвасанинг азм даражаси ҳам афув қилингандир. Гуноҳ даражасида бўлган гуноҳни қилишни ирода қилиш азму қарордан ҳам юқори босқичга кўтарилиб, ўша гуноҳни қилишга ҳарис бўлиш даражасидир. Бугунги кун тили билан айтилганда гуноҳни қилишга ҳарис бўлиш ўша гуноҳни қилиш режасини тузиб, ишга киришганликка айтилади.

(Давоми бор)
ВАСВАСА - 3

Ёмон хаёллар келган вақтда Аллоҳга юзланинг

Қачон бирор гуноҳ қилиш хаёли ё васвасаси келганда тезда : “ Аллоҳим қалбимга шу гуноҳни қилиш хаёли келмоқда. Мени бу гуноҳни қилиб қўйишдан ўзинг сақла” дейиш керак . Аллоҳ таоло ҳаргиз банданинг илтижосини ижобатсиз қолдирмайди. Қуръони каримда Юсуф алайҳиссаломнинг воқеаси зикр қилиниб, у зот Зулайҳо орқали имтиҳон қилинганлиги, инсон бўлганлиги туфайли қалбига васваса тушгани лекин ўша ондаёқ Аллоҳ таолога илтижо қилгани баён қилинган. Аллоҳ таоло ушбу воқеани зикр қилиб бандалари қалбига гуноҳ қилиш васвасаси келганда Ўзига қайтиб ундан паноҳ сўраб, ўз фазли карами билан гуноҳ қилишдан сақлашини сўрашларини таълим берган. Агар бандалар шундай қилсалар иншааллоҳ Юсуф алайҳиссаломдек омонда бўлишларини айтган.

Учинчиси, намоз ўқилаётганда келган хаёллар. Бу васвасанинг учинчи қисми бўлиб гарчи мубоҳ саналсада, лекин инсонни ибодатдан чалғитгучидир. Масалан, бир киши намозга қулоқ қоққач тили қироатда бўлсада хаёли турли тарафларга кетиб қолади. Еб ичиш хаёли , бола-чақа , тижорат хаёлга келади. Буларнинг барчаси беихтиёр келсада, кишини ибодатдан чалғитади. Бундай ўринда санони бошлаганда санонинг маъноларига , фотиҳани бошлаганда фотиҳанинг маъноларига , руку сажда қилганда кимга муножат қилаётганига эътибор қаратиш керак. Шундан кейин ҳам хаёллар ҳужуми тўхтамаса, бундай хаёлларга киши жавобгар бўлмайди.
✳️ Намозни беқадр қилманг
Кўплаб кишилар намозда келган турли васваса хаёллар туфайли ўзларини ўқиётган намозларини руҳсиз, жонсиз намоз бўлди деб қадрламайдилар. Бундай қилиш хато. Аллоҳ таоло бир бандасига намоз ўқиб пешонасини саждага қўйишни муваффақ қилган экан бу Аллоҳ таолонинг бандага берган улкан неъматидир. Бунга шукр қилиш керак. Чунки ризқ моддий ва маънавийга бўлинади. Моддий ризқ борасида кофиру мусулмон баробар. Балки бугунги кунга келиб мўъмин бўлмаганлар бу борада устунроқ ҳамдир. Лекин маънавий ризқ эса фақат мўъминларга хосдир. Намоз эса ўша ризқнинг энг олий даражадагисидир. Уни қадрлаш керак.
Қилинаётган сажда фақат Аллоҳ учун
20 аср тариқат машойихларидан доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ ҳузурига бир киши келиб :” Мен жуда ёмон тушкунликка тушиб қолдим. Қачон бошимни саждага қўйсам миямга шаҳвоний ва нафсоний хаёллар ҳужум қилмоқда. Қилган саждам нима бўлар экан деган хаёлга бораяпман. Бундан қандай қутулишим мумкин” деди. Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ: ” Сенингча бу сажданг қандай сажда деб ўйламоқдасан ?” деди. У киши:” Менинг қилган саждам шаҳвоний хаёллар туфайли нопок сажда бўлса керак” деди. Шунда Ҳазрат : ” Аллоҳ таоло улуғ ва пок зот. Унинг учун аъло даражадаги сажда қилиниши керак бўлса нопок саждангни мен учун қилган бўлармидинг?” деди. Шунда у киши тавба тавба мен ҳаргиз сиз учун сажда қилмайман деди. Ҳазрат:” Шундай экан сен қилаётган сажда Аллоҳ таоло учун қилинаётган сажда экан ундаги беихтиёр шахвоний ва нафсоний хаёлларга парво қилмагин. Сен бу қилинаётган сажда Аллоҳ таоло учун қилинаётганига қарагин.” дедилар.

(Давоми бор)
ВАСВАСА - 4

✳️Васвасаларда ҳам ҳикмат бор

Биз каби кишилар ўқиётган намозларимизда васваса ва ёмон хаёлларнинг келиши ҳам бир ҳикматдир. Чунки ундай васвасаларсиз ҳушуъ, ҳузуъ билан намоз ўқишни бошласак хаёлимизга биз улуғ мақомларга етишиб қолдик деган фикрлар келиб, қалбимизда ужб ва мутакаббирлик каби хислатлар пайдо бўла бошлайди. Бизнинг мисолимиз араб шоирларидан бири айтган “тўқувчи икки ракат ўқиб, ваҳий кутишни бошлади” деган шеъридаги тўқувчига ўхшайди. Бизга ҳам хушуъ хузули намоз ўқиш ҳосил бўлса Аллоҳ таоло паноҳ берсин Маҳдийликни даъво қилиб қолармидик. Шунинг учун бу васваса хаёлларни ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва раҳмати деб қабул қилиш керак.

✳️ Ўз-ўзидан хаёл ва васвасаларнинг келиши гуноҳ эмас

Инсон миясига ўз-ўзидан васваса ва хаёлларнинг келиши гуноҳ эмас, балки уларни қасддан хаёлга келтириш гуноҳ саналади. Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳга муридларидан бири мактуб йўллаб, намозида турли хил хаёллар келаётгани ва улар туфайли тушкинликка тушганини ёзди. Ҳазрат унинг жавобида: “васваса ва хаёллар келиши гуноҳ эмас, балки уларни келтириш гуноҳдир”, яъни қасддан ўшандай хаёлларга бориш гуноҳдир деб ёздилар.

✳️ Васвасанинг мисоли

Гуноҳдан сақланиш шарт. Лекин беихтиёр турли хил васваса ва хаёлларнинг мияга келиши гуноҳ эмас. Улар туфайли ишдан тўхтаб қолмаслик керак. Уларнинг мисоли шундайки, бир кишини подшоҳ ҳузурига чорлади. У киши шошилиб мулоқотга кетаётганида йўлда одамлар этагидан тутиб ҳар хил ишларга чалғитишди. Бири бир муаммони айтса, бошқаси бошқа бир муаммони айтди. Айтингчи шунда у уларнинг муаммоларига парво қиладими. Агар парво қилса подшоҳ ҳузурига етиб борадими. Шу каби инсон ибодат вақтида мияга келган васвасаларга парво қилмаслик керак.
Васвасанинг давоси ҳам шу. Уларга эътибор бермаслик керак. Бора-бора улар камайиб, зеҳн ибодатга холи қолади. Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ нозик бир нуқтани баён қилиб: “Намоз талаб қилинган амалдир. Унда турли васвасаларга эътибор бермаслик керак. Кўпчилик намозда мазза қила олмаётганларини ёки аввалдаги маззани хис қилишмаётганларини айтишади. Азизлар намоз мазза қилиш учун фарз қилинмаган. Балки у Аллоҳ таолонинг фарз қилган амалидир. Намозда роҳатни ҳис қилиш Аллоҳ таолонинг неъматидир. Агар ҳис қилинмаса, заррача баробар намознинг фазилати камайиб қолмайди. Намознинг шарт, рукн ва одобларига амал қилиниб, уни суннатга мувофиқ адо қилинар экан, умр бўйи маззани ҳис қилмаса ҳам намознинг ажри камайиб қолмайди” дер эди.

(Давоми бор)
ВАСВАСА - 5

✳️Намоз ўқишга қийналиш

Намоз ўқишда роҳатни ҳис қилинадими, йўқми барибир намоз фарздир. Нафс саркашлик қилиб, қалб роҳатни ҳис қилолмай намоз ўқишда савоб кўпроқдир. Чунки, нафсга қарши чиқиб, Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб ибодат қилиш қийин иш ҳисобланади. Рашид Аҳмад Гангўҳий роҳматуллоҳи алайҳ : “Умр бўйи намоздан маза тополмаган бўлсада, уларни қолдирмай ўз вақтида адо қилишга уринган кишига иккита қувончли хабар бордир. Биринчиси қийналсада намозни қолдирмаса унинг савоби инша Аллоҳ кўпроқ бўлади. Иккинчиси агар намозда маззани ҳис қилса, мазза қилиш учун намоз ўқиганлигининг шубҳаси бўлар эди. Маззани ҳис қилмаганидан унинг намози фақат Аллоҳ таоло учун эканлиги маълум бўлади. Чунки намозда роҳатни ҳис қилувчилар роҳатланиш учун намоз ўқиган бўлишлари мумкин. Бунда нафснинг насибаси кўзда тутилган бўлиши мумкин. Шунинг учун намозда маза қиладими, йўқми, васваса хаёлга келадими, йўқми унга эътибор қаратмаслик керак.

✅ Инсон амал қилишга мукаллафдир

Баъзи бир кишилар бир вақтлар дунёдан узилиб, мазза қилиб, ажойиб бир кайфиятда намоз ўқишганлари ҳозирда эса, ўша кайфиятни топа олмаётганларини айтишади. Яхши билиб олиш керакки, бундай кайфият ихтиёрий нарса эмас, балки у беихтиёр содир бўладиган нарсадир ва инсон уни ҳосил қилишга ҳам мукаллаф эмас. Амални қабул бўлиши ҳам унга боғлиқ эмас. Нажот топиш ҳам унга мавқуф эмас. Инсон амал қилишга мукаллафдир. Уни суннатга мувофиқ адо қилиш қилмаслигига мукаллафдир. Модомики, Аллоҳ таоло Ўз фазли карами ила амалга муваффақ қилган экан, унга шукр қилиш керак.

✅ Кайфият мақсад ҳам эмас, ихтиёрий ҳам эмас

Кишилар ҳажга борсалар одатда Каъбани кўрганларида ажойиб бир кайфиятга тушиб қоладилар. Гоҳо йиғлагиси, гоҳо хурсандлигидан кулгиси келади. Бундай ҳолатни топа олмаганлар эса, шундай жойларга келиб ҳам қалбим эримади, йиғи келмади, шайтон устимдан ғолиб бўлиб олган экан ва бошқача кайфитни ҳис қила олмадим деб ўзларини ўзлари маломат қилишади. Аслида гап бундай кайфиятни пайдо бўлишида эмас. Бундай кайфиятни содир бўлмагани учун инсон Аллоҳ таоло ҳузурида паст мақомда бўлиб ҳам қолмайди. Башартики амал суннатга мувофиқ бўлар экан, у мақбул ва ажрга эгадир. Аллоҳ таолога олиб борувчи йўл битта сироти мустақимдир. Сироти мустақим Аллоҳ таолонинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари кўрсатган йўлдир. Амал шу иккисига мувофиқ бўлса, манзилга олиб боради. Йўлда кетилаётганда турли хаёллар ва васвасалар келадими, йиғлаш каби кайфият содир бўладими, бўлмайдими мазза бўладими, бўлмайдими унинг фарқи йўқ.

(Давоми бор)
ВАСВАСА - 6

✅ Икки ҳолатдаги кишинг намози

Доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ бир кун шогирдларига насиҳат қилиб, икки ҳолатдаги кишининг намози ҳақидаги нуқтани баён қилиб берди. Бири ўзига тўқ бўлиб, унинг тирикчиликдан ҳеч ғами йўқ, азон айтилиши билан масжидга боради, хотиржам таҳорат олади ва хушуъ, хузуъ билан намозини адо қилади. Сўнг жамоатга мунтазир бўлиб ўтиради. Такбир айтилгач фикрини жам қилиб, намоздан бошқасини ўйламай намоз ўқийди. Намоз тугагач уйга боради ва кейинги намозга мунтазир бўлади. Иккинчиси эса, бола чақали, кўпчиликнинг ҳуқуқлари зиммасида, тижорат ёки бирор касбга машғул. Жамоат вақти бўлса, таҳоратга шошилади ва имом ортидан жамоатга эргашади. Эндигина ишдан қўли тўхтагани учун хаёлида ишнинг фикри миясида давом этади. Шундай бўлсада, жамоатдан қолмай намозларини тўлиқ ўқийди ва суннатини ўқигач яна ўз ишига шошилади.

✅ Қай бирининг намозида рувҳоният зиёда

Сўнг шогирдларига юзланиб : “Айтингларчи қай бирининг намозида рувҳоният зиёда?” деб: “Аслини олиб қаралганда аввалги кишининг намозида рувҳоният зиёда кўринади. Чунки, азон вақти масжидга келди, хотиржамлик билан таҳорат олди ва хаёли сочилмай намоз ўқиди. Лекин Аллоҳ таоло наздида кейинги кишининг намозида рувҳоният зиёдадир. Чунки, биринчи кишининг зиммасида ҳеч қандай маъсулият йўқ. Уни ибодатдан чалғитадиган монелик йўқ. Намоз ўқишида лаззат бор. Иккинчи киши эса, тирикчик билан овора, бир қанча нарсаларнинг масъулияти бўйнида, фикри сочилган. Шундай бўлсада уни бу нарсалар Аллоҳ таолонинг ибодатидан тўсиб қўймади. Аллоҳ таоло ( валаа байъун ан зикр) деган. Гарчи унинг намозида ғариб кайфият ҳосил бўлмасада ажрда аввалги кишидан кам бўлмайди. инша Аллоҳ”, деди.
Тўртинчиси, таҳорат ва намозда шакланиш васвасаси. Жуда кўпчилик шу васваса туфайли қийланадилар. Баъзилар таҳоратим кетиб қолдими ёки йўқми деса, баъзилари ювиладиган аъзоларга сув етдими ёки йўқми ўйланиб қоладилар. Баъзилар имом намозни биринчи ракатини тугатишга келганида энди таҳримага қулоқ қоқаётган бўлади.

(Давоми бор)
ВАСВАСА - 7

✳️ Ашраф Али Таҳонавий ҳикояси

Бир киши мендан васвасага дучор бўлган киши ҳақида сўраб: “У уч бор сувга шўнғиса ҳам ғуслим тўлиқ бўлдимакан деб ўйланиб қолади?” деди. Мен ундай кишидан намоз соқит бўлади дедим. Чунки ундай одамнинг ақли жойида эмас. Ақли жойида бўлмаган кишиларга намоз фарз бўлмайди” дедим.
Бундай кишилар ҳақида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмалар берганлар.
عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ عَنْ عَمِّهِ أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ الَّذِي يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ ، ففَقَالَ : ( لَا يَنْصَرِفْ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا ، وروى مسلم
Аббод ибн Тамим розияллоҳу анҳу амакисидан ривоят қилади.
“Амакиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказди. Шунда у зот: “То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!” дедилар”.
Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан “Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди” деган қоидани олганлар.

🗞Манба:
https://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/671-vasvasa
Audio
❓Закот беришим керак. Закотни пул кўринишида бериш керакми ёки шу пулга озиқ-овқат олиб етимларга берса ҳам бўладими?
————————-
“МЕНГА ХАЛИФАНИНГ ДИНИНИ ЎРГАТИНГ”
Саодат асрининг ҳазрати Умар даври эди. Кунларнинг бирида Мадинага Тағлиб қабиласидан бир одам келди. Мусулмон эмаслиги кўриниб турарди. У халифани қаердан топишни сўради ва одамлар айтган жойга йўл олди. Ҳазрати Умар бадавийни кўриб:
– Сени эшитаман, гапир – деди.
– Мен Тағлиб қабиласиданман. Отимга солиқ тўлаш учун Зиёд ибн Ҳузайрга учрадим. Отимни йигирма минг дирҳамга баҳолади. Кейин: “Истасанг, минг дирҳамни тўла, истасанг, сенга ўн тўққиз минг дирҳам берайлик-да, отни бизга бер”, деди. Мен отимни адолат билан йигирма мингга нархлаганлари учун минг дирҳам солиқни тўлаб, у ердан кетдим. Лекин ишларимни битириб, бир муддатдан сўнг шаҳарга қайтиб борсам яна солиқ тўлашимни талаб қилишди. Бу йил учун отимнинг солиғини тўлаб бўлганимни айтсам ҳам ишонишмади. Вазиятни ўзингизга тушунтириб бериш учун бу ёққа келдим.
Ҳазрати Умар бадавийнинг гапларини эшитиб ҳафа бўлди ва:
– Битта отдан бир йилда икки марта солиқ олинмайди-ку! – деди.
Ҳалиги одам халифа дарҳол мактуб ёзиб: “Бу одамнинг ҳақига хиёнат қилинмасин”, дейишини кутди. Аммо ҳазрати Умар индамай яна ўз иши билан машғул бўлаверди. Тағлиблик киши халифа ҳузуридан чиқаркан, келганига афсусланди. Буёғига борадиган жойи, шикоят қиладиган одами йўқ эди. У энди шунча йўл босиб келганига куйсинми ё ноҳақлик туфайли тўлаган минг дирҳамигами? Йўлда кетаркан, ўзига ўзи “Одил халифа деганлари шу бўлса, золими қандай бўларкан?” дерди. Шаҳрига етиб келиши билан уни Зиёднинг ўзи кутиб олди ва бундай деди:
– Мана бу иккинчи тўлаган пулинг, ол. Аввалроқ солиқ тўлаган экансан.
Бадавий севиниб кетди ва:
– Ўзингиз икки марта йиғим олмоқчи бўлдингиз-ку! – деди.
– Тўғри, лекин халифадан келган буйруққа кўра, бир йил ўтмай туриб иккинчи йил учун солиқ олиш мумкин эмас экан.Бунинг учун сендан узр сўраймиз.
Тағлиблик ҳаммасини тушунди. “Халифа кўп гапириб мажлис қилиб ўтиргандан кўра, амалда иш қилишни афзал биладиган одам экан. Ҳазрати Умар вақтни бой бермасдан юқоридаги амрни юбориб, бу одам етиб келмасдан Зиёдни огоҳлантирган эди. Ҳолбуки, ўшанда ҳазрати Умар: “Сен насроний бўлсанг, яна тўласанг ҳам ҳақинг кетмайди ё кейинги йил учун ҳисоблаб юборишар...”, демади ва натижада бир кўнгилни забт этди.
Бадавий қисқа фурсатда бир қарорга келди ва Зиёддан:
– Мен халифанинг динини ўргатинг!– деб сўради ва имон келтирди. (Имом Абу Юсуф. “Китобул хараж”, 219-220 саҳифалар).
***
Бу ибратли ҳикояда эътибор берадиган муҳим жиҳатлардан бири шу: бадавий Зиёддан нега “менга динингизни ўргатинг” деб сўрамади? Ахир у ҳам мусулмон эди-ку!.. Демак, кишининг илми ва амали қачонки динига мос бўлсагина унинг имони комил, сўзлари таъсирли бўлади. Афсус, кўп кишилар динни одамларга қараб баҳолайди. “Мулласи шу бўлса...”, “намоз ўқиб туриб шундай иш қилса...” сингари тушунчалар кенг қулоч ёзган...
Хулоса иккита. Биринчиси, ўзини мусулмон санаган, Аллоҳни таниган ҳар бир киши мўминга хос ҳаёт кечиришга, вазифаларини сидқидилдан, холис бажаришга интилиши лозим. Иккинчиси, мусулмон бирон хатога йўл қўйса, буни диннинг нуқсони, деб қабул қилмаслик. Шу ҳақида соғлом мулоҳаза юрита билишдир. Зеро, ислом охирги ва мукаммал дин ўлароқ сизу бизни Ҳақ сари элтадиган нажот кемасидир.
Audio
❓Еётган овкатини кўз-кўз қилиб расмини интернетга қўяётган йигитлар ҳақида ўткир бир маслаҳат бера оласизми?
————————-
ФОЙДА КЕЛТИРГАН САВДО!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирсалар, бир киши келиб шикоят қилиб қолади: “Эй Расулуллоҳ, мен боғимни девор билан ўраётган эдим. Иттифоқо, қўшнимга тегишли бир хурмо дарахти қураётган деворим йўлига тўғри келиб қолди. Девор илон изи бўлмасин, текис бўлсин деган ниятда шу дарахтни беришини сўраб чиқдим қўшнимга. Бермади. У ҳолда сотақолинг, десам ҳам кўнмади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша қўшнини чақиртирдилар. Келгач, вазиятни айтдилар. Чиндан ҳам шундай бўлганини тасдиқлади. Дарахтни беришини ёки сотишини Расулуллоҳнинг шахсан ўзлари ундан яна бир карра сўрадилар. Барибир рози бўлмади. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Шу йигитга хурмо дарахтини бериб юборсанг ёки сотсанг, эвазига Аллоҳ сенга жаннатда бир хурмо дарахти инъом этади” дея яна ҳам катта нарх таклиф қилдилар.
Саҳобалар бу таклифдан лол қолишди. Ахир жаннатда неъмати кутиб турган инсон энди дўзахга тушармиди?! Афсуски, қўшни тушмагур бу таклифга ҳам рад жавобини берди.
Саҳобалар орасидан Абу Даҳдоҳ исмли бадавлат киши гапиришга изн олиб айтди: “Агар ўша хурмо дарахтини мен сотиб олиб, бу йигитга ҳадия қилсам, Аллоҳ менга ҳам жаннатдан бир хурмо дарахти ато этадими?” “Ҳа” дедилар У зот.
“Мени боғимни биласизми?” деди Абу Даҳдоҳ дарахт эгасига. “Бўлмасамчи!”
“Ўша боғимни кўшкларию булоқлар эвазига бир туп хурмо дарахтингизни менга сотақолинг энди”.
Эшитгани тушми ё ўнгми... Таклиф қилинган нарх чакана боғ эмас. Абу Даҳдоҳнинг боғи ўзининг катталиги, сўлимлиги, ичидаги кўшклари, булоқлари ва лаззатли мевалари билан халқ оғзида машҳур. Мадинанинг манаман деган савдогарлари айни шу боғнинг меваларидан олиб сотсам дейдилар ахир.
Ҳайрат ичра Расулуллоҳ ҳазратларига бир қараб олдида, бажонидил рози бўлди.
Пайғамбаримизнинг ўзлари бу савдога гувоҳ бўлдилар. Битим боғлангач, Абу Даҳдоҳ барчанинг гувоҳлигида шикоят билан келган йигитга ўша бир туп хурмони текинга бериб юборди.
Сўнгра Расулуллоҳга қаради. Бу нигоҳдан “Келишувимиз ўз кучидаку, тўғрими” деган саволни тушуниб турган Ҳазратимиз ногаҳон “Йўқ” деб қолдилар. Ҳайҳот... Ахир пайғамбар ёлғон сўзламайдику, буёғи нима бўлди энди... Кутилмаган бу жавоб Абу Даҳдоҳни бир лаҳза эсанкиратиб қўйди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини давом эттирдилар: “Аллоҳ бир хурмо дарахти учун жаннатдан битта хурмо дарахти ваъда қилган эди. Сен бутун бошли боғингни бериб сахийлик қилдинг. Аллоҳ ҳам саховатингга жавобан жаннатда хурмо дарахтлари сероб боғларни сенга инъом этди. Ахир Аллоҳ жуда ҳам сахий Зотку”.
Ҳамма Абу Даҳдоҳга ҳавас назари билан қараб турарди.
Шу куни Абу Даҳдоҳ тўғри уйига бориб, ичкарига ҳам кирмасдан аёлини чақирди. “Бўлди энди, бу уйни бутунлигича сотиб юбордим”. Аёли ҳам ўзига яраша оқила эди. Устига-устак эрининг тижоратда моҳир ва уддабурон экани ҳам маълум. “Қанчага сотдингиз, дадаси?”
“Жаннатдан бир хурмо дарахти эвазига”. Аёл ўзининг оқилалигига хос жавобни берди:
“Оҳ-оҳ... Соф фойда келтирибдику савдойингиз”...
Audio
Abu Bakr al Shatri
وَآخَرُونَ اعْتَرَفُوا بِذُنُوبِهِمْ خَلَطُوا عَمَلًا صَالِحًا وَآخَرَ سَيِّئًا عَسَى اللَّهُ أَن يَتُوبَ عَلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ


Бошқалар эса гуноҳларини эътироф қилдилар: улар солиҳ амални бошқа ёмонига аралаштириб юборганлар. Ажаб эмаски, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. (Тавба сураси, 102-оят)

islom.uz «Тафсири ҳилол» китобидан
@Abror_Siddiq
ИБОДАТ ЛАЗЗАТИ

Ибодат лаззати Аллоҳ таолонинг суйган бандаларига берадиган ноёб инъомидир.
Салафларимиз ибодатдан лаззат ва ҳузур туяр эдилар. Ибодатни бўйинларидаги оғир бир мажбуриятдек кўрмас эдилар, балки нафассиз қолган одамнинг нафасга ошиқишидек, балиқнинг сувга талпинишидек ибодатга шошар эдилар.
Салафлардан бири: "Агар жаннат аҳлида биз тотаётган лаззат бўлса, демак жуда бахтли ҳаётда эканлар" дейди.
Яна бири: "Агар подшолар ва шаҳзодалар биз тотаётган лаззатни билишганида борми, биздан олиш учун қилич яланғочлаб келган бўлардилар" дейди.

Шуни билмоқ лозимки, уларнинг ибодатдан бу қадар ҳузур олишлари бирданига ҳосил бўлмаган. Балки йиллаб қилинган риёзатлар, ботиндаги "мен"ни синдиришлар, ибодатлар, парҳезкорликлар, гуноҳлардан қочишга уринишлар натижасида тома-тома ҳосил бўлган.
Аллоҳ таоло биз ношудларни шундай лаззатнинг бир қисмини бўлса ҳам тотиб қолишга муяссар қилсин.
Омин.

Сайфуллоҳ НОСИР
Audio
❓Хуфтонни кечиктириб ўқиса бўладими ёки ўз вақтида ўқиган яхшими?
———————————
РАШК

Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:

―Менга ҳам дуо қилинг!

―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим?! Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:
―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?

―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман.
Audio
Нафл намози ҳақида тушунтириб берингиз.

——————————
oila xaqida oqilxon domla
<unknown>
🎙Оқилхон домла маъруза қиладилар

Оила муқаддас


@diyonatli