Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.5K photos
4.4K videos
29 files
7.16K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
10 мая, 22.26​.aac
3.4 MB
#Аудио #Маъруза

Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одоби

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 11 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:36
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:09
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:37
⏱ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Иймоннинг етмиш нечта ёки олтмиш нечта ҳам бўлаги (шўбаси) бордир. Уларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир. Энг пасти йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам ўша иймон бўлакларидан биридир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

УЛУҒЛАРИМИЗ КАМТАР БЎЛИШГАН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУСУЛМОН УЛАМОЛАРИ ХАЛҚАРО УЮШМАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

✅ Шу йил 9-11 май кунлари Қатар давлати сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси Бош котиби Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий билан учрашди.

🔸 Доҳа шаҳрида жойлашган бош қароргоҳдаги мулоқотда Шайх Қорадоғий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмон уммати учун аҳамиятли экани, бу юрт Ислом равнақига беқиёс ҳисса қўшгани, айниқса, Имом Бухорий хизматларини барча мусулмон халқлари юксак эътироф этишини билдирди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Салафи солиҳлар тушунчаси. (16-маъруза)

Тўлиқ видео 👉 https://fb.watch/kmXBfj3Y9i/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1
Салафи солиҳлар тушунчаси.
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Салафи солиҳлар тушунчаси. (13-маъруза)

Дини исстилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир”(Имом Бухорий ривояти).

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Мусибатларни енгиллаштирувчи омиллар

Ғамгин бўлманг! Чунки қўлингизда сиз йўлиққан мусибатларни енгиллаштирадиган омиллар бор. Улар қуйидагилар:

1. Ажр-савоб талабида ёлғиз Аллоҳга мунтазир бўлиб туриш.

“
(Эй Муҳаммад!) Менинг имон келтирган бандаларимга айтинг: “Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда эзгу иш қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат – жаннат) бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари ҳисобсиз берилади” (Зумар сураси, 10-оят).

2. Ўзи каби мусибат эгаларидан ибрат олиш.

Шеър:

Мен деб чекмасайди яқинларим ғам,
Ўз жонимга раҳм қилмасдим ҳеч ҳам.

Атрофингизга ибрат назари билан боқсангиз, ўзингиз сингари мусибатзадалар кўплигини, сиз ёлғиз эмаслигингизни кўриб, кўнглингиз таскин топади. Бошига ташвиш тушганлар ҳамма ерда ҳам бор, фақат сиз эмас.

3. Сиздан ҳам оғирроқ ҳолатдагиларни кўриб, ўзингизники бошқа мусибатлардан енгилроқ эканини англаш.

4. Бу мусибат сизнинг динингизда эмас дунёингизда бўлгани учун шукр қилинг.

5. Гоҳо фаровонлик вақтларида охиратни унутиб қўйгандан кўра танг ҳолатларда Аллоҳга таслим бўлиб, Унга бандалик изҳор қилиш яхшироқдир.

6. Мусибат етганида унга ҳийла қилишнинг имкони йўқ. Чунки бунинг ҳийласи ҳийла қилмасликдир.
Шеър:

Ғам чоғи ҳийлага уринманг сира,
Бунинг ҳийласидир қилмаслик ҳийла.

7. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг ихтиёри билан бўлаётганини ҳис қилинг.

“Балким сизлар ёқтирмаган нарса
(аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара сураси, 216-оят).

"Ўкинма" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади.

Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: "Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир" (Оли Имрон сураси, 113-114-оятлар).

Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: "Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар".

Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: "Сени тунлари бедор қилган, кундузлари чанқатган менман", дейди".

Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади.

Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:
- Мени танидингми? - дейди.
Банда айтади:
- Сени танимайман.
- Мени танимайсанми?
- Ҳа.
- Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
- Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! - деб (ажабланиб) сўрашади.
- Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, - дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
- Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, - дейилади.
У - тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам - юқорилаб бораверади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: "Ким тунда "Бақара" сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди".
Иброҳим Нахаий: "Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!" деб тайинларди.
Авзоий: "Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади", деган.

"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан

Мана ҳозир айни вақти! Қуръонни қўлга олинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг 👇
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#Аудио #Маъруза

Салафи солиҳлар тушунчаси.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 12 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:35
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:08
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:38
⏱ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍5
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам парда ортидаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Агар у зот бирор нарсани кариҳ кўрсалар, биз у зотнинг юзларидан билиб олар эдик.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИЛМИГА КИБРЛАНГАН ИМОМ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТИРНОҒИМГА ЛАК ҚЎЙСАМ...

CАВОЛ: Мен намоз ўқийман. Лекин тирноғимга лак суртаман. Кўпчилик тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади. Баъзи диндорлардан сўрасам турмушга чиқмаган қизларга мумкин дейишди. Шу ростми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Лак суртиш сабабли тирноққа сув ўтмайди ва таҳорат мукаммал бўлмайди. Таҳорат мукаммал бўлмаса, намоз ўқилган ҳисобланмайди. Сиз айтган диндорлар билмаган нарсаларига фатво бермаганлари ўзлари учун яхши. Намоз, Таҳорат масалаларида турмушга чиққанларга алоҳида чиқмаганларга алоҳида ҳукм берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЖАННАТ БАШОРАТИ БEРИЛГАН 10 САХОБА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САВОЛГА ЯРАША ЖАВОБ

Бир мискин бир аъробийдан ёрдам сўради.
- Аъробий унга: «Бировга беришга нарсам йўқ. Бор нарсамга энг ҳақли одам ўзимман», деди.
- Мискин унга: «Бошқаларнинг эҳтиёжини ўзиникидан устун қўядиганлар қаерга кетди?» деди.
- Аъробий: «Улар ҳожатини бировдан сўрамайдиганлар билан бирга кетган», деб жавоб берди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 13 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:33
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:07
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:39
⏱ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: @diyonatli