ҚИЁМАТДА ТОШ БОСАДИГАН АМАЛ!
Абу Дардодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насиба берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, у яхшилик насибасидан ҳам маҳрум бўлибди.
Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳш гап гапирадиган ва сўконғич кимсани ёмон кўради”.

Намоз ўқишмайди, Қуръон ўқишмайди, Аллоҳ буюрганидек ибодат қилишмайди, лекин Аллоҳ раҳм қилади деб яхши гумонга боришади... Ҳасан Басрий бундайлар ҳақида:«Бекорларни айтишибди. Агар Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бўлишганида, амални қойиллатиб қўйишган бўлишарди», деганлар.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиш мўъминнинг баҳоридир. Унинг қисқа кунларида рўза тутади, узун тунларида қоим бўлади», дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.
@diyonatli

Ҳар бир гуноҳ
<unknown>
Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Ҳар бир гуноҳ қалбга доғ бўлиб киради.
#audio
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

Мўминун 1-18
<unknown>
🎙 Abdulaziz qoridan go'zal qiroat
"Mu'minun" surasi, 1-18 oyatlar
(Makkada nozil bo'lgan, 118 oyatdan iborat)
@quronhidoyati

Audio
Савол:
❓Мерос ҳақида тушунча берсангиз...
------------------------
🎧Исҳоқжон Муҳаммад жавобини аудиода тингланг!

Илм - покиза шариатнинг тожидаги қимматбаҳо дурдир. Унга илм одобини ўзида мужассам қилиб, офатларидан четланган кишигина етиша олади.
Вал Фажр
<unknown>
🎙 Abdulaziz qoridan go'zal qiroat
"Fajr" surasi
(Makkada nozil bo'lgan, 30 oyatdan iborat)
@quronhidoyati
"Fajr" surasi
(Makkada nozil bo'lgan, 30 oyatdan iborat)
@quronhidoyati
Эй инсонлар! Илм олиш пайида бўлинг. Аллоҳнинг бир раҳмат ридоси борки, ким толиби илм бўлса, Аллоҳ унга шу ридони кийдиради. Толиби илм билмасдан гуноҳ қилса, Аллоҳ унга тавба қилиши учун имкон беради. Банда вақтида гуноҳини англаб тавба қилмаса, у ҳолда Аллоҳ ундан раҳмат ридосини ечиб олади.
Умар ибн Абдулазиз
Умар ибн Абдулазиз
Forwarded from Qur'on hidoyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Фақат бомдод ва хуфтонни ўқиса, бўладими?
------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг

❓Ғусл қилгандан сўнг уйқуда булғаниб қолса, яна ғусл қилиш керакми?
------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓Намозда зам сурага оятул курсийни ўқиса бўладими?

❓Эрталабки таҳорат билан пешин, аср, шом намозларини ўқиса бўладими?
------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Эрталабки таҳорат билан пешин, аср, шом намозларини ўқиса бўладими?
------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
❓2 – 3 қават пайпоқнинг устидан масҳ тортса бўладими?
------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓2 – 3 қават пайпоқнинг устидан масҳ тортса бўладими?
------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида:
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан Ота-онага яхшилик қилиш қандай амалга оширилади? ― деб сўрашганида: У киши: "Бор йўғингни улардан аямайсан. Сўзларига итоат қиласан, илло маъсиятга буюрсалар итоат қилмайсан, ― деб жавоб берган экан.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтади: "Ота-онага яхшилик қилиш умрни узайтиради".

ХУЛОСАГА ШОШИЛМАНГ
Бир қишлоқда бир чол яшаган экан. У жуда камбағал бўлсада, бисотидаги яккаю-ягона чопқир отига ҳатто подшоҳлар ҳам ҳавас қилишар экан. Оти учун жуда кўп пул таклиф қилишса ҳам у сотмас экан. Чол: «Бу менга нафақат от, балки дўстим. Дўстни қандай сотаман?», - дер экан.
Аммо бир куни эрта билан от боғланган жойидан ғойиб бўлди. Бутун маҳалла йиғилиб чолни тергай бошлашди:
«Эҳ, аҳмоқ чол, - дейишарди унга. – Отни бир куни ўғирлаб кетишларини билардик. Сотганингда яхши эмасмиди? Қандай омадсизлик!»
Чол деди: «Мен отимни ўғирлашдими, ўзи кетдими, билмайман.
Бу воқеа ҳам омад ёки омадсизлик экани ҳаммамизга қоронғу. Оқибати Аллоҳга аён».
Халойиқ унинг устидан кулиб тарқалди. Қишлоқ аҳли чолни аввалдан сал соддароқ деган фикрда эдилар. Бироқ ўн беш кун ўтиб кутилмаганда от қайтиб келди. Қайтиб келганда ҳам ўзи билан бирга тўртта тойни эргаштириб келди.
Одамдлар яна тўпланиб: «Эй, чол сен ҳақ экансан, бу омадсизлик эмас, бахт экан», дейишди.
Чол яна: «Отим йўқолганди, яна пайдо бўлди. Бу бахт ёки бахтсизликлигини ҳеч қайсимиз билмаймиз. Сиз гапдаги биргина сўзни ўқиб, бутун китобнинг мазмунини била олмайсизку!», деди.
Лекин одамлар яна «Чол ноҳақ, ахир унинг отлари кўпайдику», деб ўйладилар. Чолнинг ёлғиз ўғли тойларни минишга ўргата туриб, отдан йиқилди ва оёғи синди.
Халқ: «Ана омадсизлик! Сенинг ёлғиз ўғлинг оёғи синиб, бетоб бўлди. Ундан кўра отни сотганингда ҳеч бўлмаганда, пуллик бўлиб қолардинг», дейишди.
Бу сафар ҳам чол уларга қараб: «Сизлар ҳукм чиқаришга шошилманглар. Мен ўғлимнинг оёғи цинганини биламан, аммо бунинг ҳам омад ёки омадсизлигини Аллоҳдан бошқаси билмайди», деди.
Орадан бир неча кун ўтиб, мамлакатда уруш бошландию ҳамма ёшларни ҳарбийга олиб кета бошладилар. Фақат чолнинг ўғли оёғи сабабли урушга бормади. Халойиқ урушда мағлуб бўлганлари ва кўпчилик урушга кетганлар ҳалок бўлганларини кўриб, чол ҳузурига келдилар ва йиғлаб: «Сен ҳақ экансан, ўғлингнинг чўлоқлиги бахт экан. Мана у сен билан бирга, бизларнинг болаларимиз энди ҳечам қайтмайдилар», дейишди.
Чол яна ўша гапларини такрорлади: "Сизларга шунча гапларим бекор бўлган кўринади. Ҳеч ким бир воқеанинг ортидан қанақаси келишини билмайди. Шошилиб ҳукм чиқариш онгнинг қотиб қолишидан дарак. Бир ҳодисанинг ортидан бошқаси келади, бир қисм тугаб бошқаси бошланади, бир эшик ёпилиб, бошқаси очилади. Сиз бир чўққига чиқсангиз, унданда баландроғи кўринади. Ҳаёт – буюк саёҳатдир!”

УЙГА ВАЗИФА
1950 йилда Италиялик ўқитувчи Роберто Нефлиз ўз ўқувчиларини жазолаш мақсадида уйга вазифани ўйлаб чиқди. Минглаб фикрлар, тарбиявий назариялар турган жойда бутун сайёра Роберто Нефлизни гўё мактаблар доҳийси деб ўйлаб, ўзини унинг назарияси устига бино қилди. Бу муаллим ўзининг ўқувчиларини жазоламоқчи эди. Аммо бу бутун сайёрага тарқалди.
Ёшлигимдан уйга вазифаларни ёмон кўраман. Аммо бошқа болалар сингари у вазифаларни мажбуран бажарар эдим. Ота-онам икки ишда муҳокамани қабул қилишмайди:
1. Мактабда.
2. Намозда.
Қолган нарсаларни олиш ҳам, олмаслик ҳам мумкин.
Бугун муаллим бўлдим. Ҳали ҳам уйга вазифаларни ёқтирмайман. Агар зарурият туғилмаса ўқувчиларимга уйга вазифа бермайман. Уйга вазифаларга эҳтиёж бор деб ўйлайдиган муаллимларга ҳайрон қоламан.
Ўтган йили устозларнинг ўз ўқувчиларига қишки каникулда уйга вазифа беришаётганини кўриб синфга кирдим. Ўқувчиларга вазифа бердим. Уни дафтарларига ёзиб олишларини айтдим. Вазифа қуйидагича эди:
“Дарс қилманглар. Ўчоқ олдида ўтириб ҳикоялар тингланг, чой ичинг, исининг. Дарс қилишга ҳар пайт вақт топилади. Аммо саодат ҳамма вақт ҳам берилавермайди!”.
Бошланғич синф ўқувчиси ўз вазнининг тўртдан бирича келадиган сумка кўтариб олган. Ҳажми жиҳатидан худди урушга кетадиган ҳарбийларнинг сумкасига ўхшайди.
Ёши бармоқ билан санаса бўладиган ёш ўқувчи кунининг учдан бирини, балки ярмини мактабда ўтказади. Математика дарсидан сўнг, химия дарсига киради, ундан сўнг физикага, сўнгра она тилидан грамматикани ўрганади. Сўнг яна биз “Нега энди фарзандларимиз мактабни, ўқишни ёқтирмас экан-а?!”, деб ҳайратланиб юраверамиз.
Уларни “Аллоҳ учун озод қилиш”нинг ўрнига, болаликларини яшаб олишига имкон беришнинг ўрнига мактабда ўқиб чарчаган фарзандларимизни мактабни ўзлари билан уйга олиш кетишга мажбурлаймиз. Мусибат шуки, деярли барча ўқитувчилар бундан бошқа йўл йўқ деб ўйлашади. Шуни ўзларига асос қилиб олишади. Болаларимиз мактаб ташвишидан энди қутилдим деганда уйдаги тузоққа тушишади.
Менимча бир куннинг ярми фарзандларимизнинг билимли бўлишига етмаётган бўлса демак, болаларда айб йўқ. Ҳамма айб яроқсиз ва ғайри инсоний таълим программасида. Европадаги баъзи давлатларда ўқувчилар билан ўқитувчилар орасидаги муносабат худди икки дўст ўртасидаги муносабатдек ҳолга чиққан. Ҳатто синфлардан парталарни олиб ташлаб давра столи қилишган. Керакли мавзуни ўқитувчи ўқувчилар билан эркин суҳбат тарзида суҳбат қилиб тушунтиради. Варақ-варақ конспектлар ҳам йўқ.
Шариатда тоат билан жазолаш йўқ. Масалан фарзандингизга “агар фалон ишни қилмасанг юз ракат намоз ўқийсан” дейилмайди. Шунингдек, уйга вазифалар ҳам бу миқдор ва бу кайфиятда бўлмаслиги лозим. Чунки бунда мажбурлаш бор.
Мактаб ва мадрасалар менинг наздимда масжидлар кабидир. Ер сайёрасини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун мен жоним чиққунича мактаб ва мадрасалар билан бўлишни истайман. Аммо мен ўқувчиларимни қамоққа тиқишни истамайман. Уйга вазифалар шу тариқада кетаверса мен уларни фарзандларимизнинг оёқларини боғлаш деган бўлар эдим. Аслида эса таълимдан мурод фарзандларимизга қанот ато қилишдир!
Адҳам Шарқовий