Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Тошкент вилояти Қибрай тумани "Машариб ота" жоме масжиди имом-хатиби Ўрол домла Муродовнинг отаси Йўлдош, онаси Зуҳра, укаси Жўрабек, амакилари Абдусаттор ва Иззатилла МУРОДОВларнинг автоҳалокат оқибатида вафот этиши муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумларни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконларини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошларига соябон, охиратларига захира қилсин.
😢7👍2
Қуръони Каримни ўқишни билмайдиганлар диққатига!

Қуръони Каримни ўқишни билмайсизми? Унда ўрганишга киришинг. Бугунги дамларни ғанимат билинг!

Ҳозирда, алҳамдулиллаҳ, интернет деган мўъжиза ривожланган, унга уланиш ҳар кимнинг қўлидан келади. Интернетда Қуръонга оид ҳар қандай маълумотни топиш мумкин: ҳарфларнинг махражларидан тортиб тажвид қоидаларигача.

Яхши ўзлаштирганингиздан сўнг Қуръон ўқишни яхши биладиган бирор кишига ёки устозларга мурожаат қилиб, текширтириб оласиз.

Имконсизман деманг, интилганга Аллоҳ ёр бўлади!

"Рамазон соғинчи" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Кўриш ва эшитишда имконияти чекланган бир гуруҳ юртдошларимиз Умра ибодатини адо этдилар

✅ Ушбу муборак сафарга бағишланган фильмнинг тўлиқ видеосини қуйидаги каналларда кўришингиз мумкин:

🌐 Youtube
🌐 Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?

Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.

🔸ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?

Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.

Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

🔸КИМЛАР БЕРИШИ КЕРАК?

Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.

Шунга ҳам диққат қилиш керакки, киши балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.

🔸КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. “Фатавои Ҳиндия” китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.

🔸КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?

Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.

Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.

Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.

🔸РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?

Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.

🔸ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?

2023 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:

2 килограмм буғдой 12 000 (ўн икки минг) сўм;
4 килограмм арпа 20 000 (йигирма минг) сўм;
2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;
4 килограмм хурмо 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5
#Ramazon_2023

6 - АПРЕЛЬ / РАМАЗОННИНГ ЎН БЕШИНЧИ КУНИ ПАЙШАНБА

ИФТОРЛИК: 18:55
⏰ (Тошкент вақти билан)

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@diyonatli
👍2🤩1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 7 - АПРЕЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:38
⏱БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:59
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:05
⏱ШОМ - 19:00
⏱ХУФТОН - 20:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
Ё РОББИМ! Ўзингнинг розилигингни истаб РАМАЗОНда рўза тутмоқдамиз...

У ҳам бизга ҚАБРда нур бўлиб, СИРОТдан қўлларимиздан тутиб РАЙЁН ЖАННАТига киришимизга васила бўлишини муяссар айла!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

РАМАЗОНнинг ЖУМА айёми муборак бўлсин
!!!

@diyonatli
👍4
#Ramazon_2023

7 - АПРЕЛЬ / РАМАЗОННИНГ ЎН ОЛТИНЧИ КУНИ ЖУМА

САҲАРЛИК: 04:36
⏰ (Тошкент вақти билан)

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (15-кун )дан
лавҳалар.
Абдуқодиров Аъзамжон қори

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍2🔥2❤1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизлардан бирингиз жума кунида биродарининг ўрнидан тургазиб, cўнгра ўзи унинг ўрнига ўтирмаcин. Лекин силжиброқ ўтиринглар десин”.

Имом Муслим ривояти.

@diyonatli
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон - хайру-саховат ва мурувват ойи!

Айни кунларда Сурхондарёнинг ўзига хос тажрибасига айланган маънавий-маърифий тадбирлар, ифторлик дастурхонлари ёзиш ишлари давом этмоқда. Воҳада бўлиб турган муфтий ҳазратлари ҳам ушбу тадбирларда иштирок этмоқда.

Вақф фонди томонидан яна бир хайрли иш амалга оширилиб, Термиз туманидаги эҳтиёжманд оилаларнинг бирига уй қуриб берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналга обуна бўлиш
👇👇👇👇
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон #Видео
#Рамазон_ташрифлари

РАМАЗОН ОЙИНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ
(Таровеҳ намози)

Жасур домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Зангиота туманидаги "Садр ота" жоме масжидига ташриф

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ramazon_2023

7 - АПРЕЛЬ / РАМАЗОННИНГ ЎН ОЛТИНЧИ КУНИ ЖУМА

ИФТОРЛИК: 18:56
⏰ (Тошкент вақти билан)

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (16-кун )дан
лавҳалар.
Абдуқодиров Аъзамжон қори

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍3❤1
#Ramazon_2023

8 - АПРЕЛЬ / РАМАЗОННИНГ ЎН ЕТТИНЧИ КУНИ ШАНБА

САҲАРЛИК: 04:34
⏰ (Тошкент вақти билан)

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 УЙЛИ БЎЛИШ САОДАТИ ВА БОЛАЖОН ҚУВОНЧИ

🏡 Шу йил 4 апрель куни Муфтий ҳазратлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида “Вақф” фондининг вилоят филиали томонидан қийналган оилага қуриб берилган хонадонни топшириш маросимида иштирок этдилар.

🎁
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан янги уй соҳибига 10 миллион сўм пул, мебель жиҳозлари ва телевизор туҳфа қилинди.

➡️ БАТАФСИЛ

@diyonatli
Рамазон фазилати ҳақида...

Салмон (розияллоҳу анҳу) қилган ривоятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир”, деганлар.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Аллоҳга тақво ва Расулига муҳаббат бўлмаса, илм юқмайди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташрифлари
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон_суҳбати

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМДАН БОЙ БЎЛИШ УЧУН ДУО СЎРАГАН САҲОБА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Умра зиёратига жўнатилган юртдошларимизнинг аксарияти ватанга қайтди

@diyonatli
#Ramazon_2023

8 - АПРЕЛЬ / РАМАЗОННИНГ ЎН ЕТТИНЧИ КУНИ ШАНБА

ИФТОРЛИК: 18:57