Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ПОДШОҲЛАР ОРОЛИ.
Ҳикоя қилинишича, қадимда бир шаҳар бўлиб у ўтиб бўлмас девор билан ўраб олинган экан. У шаҳарнинг қонунига кўра унда подшоҳ бўлган киши бир йилдан ортиқ подшоҳлик қила олмас экан. Бир йил ўтганидан сўнг унга оқ кийим кийдириб, атирлар сепиб, елкаларида кўтариб шаҳарни айлантиришар, сўнгра уни ташландиқ бир оролга элтиб ташлашар экан. Унинг қолган умри ўша ерда ўтар экан.
Подшоҳлардан бири бир йиллик муддатини тугатибди. Одатдагидек унга ҳам оппоқ кийим кийдириб атирлар сепишибди. Сўнгра елкаларида кўтаришиб шаҳарни айлантиришибди. У билан шаҳар аҳли видолашибди. Вазият барча учун жуда ҳам аламли ва маҳзунли эди. Сўнгра улар подшоҳни кемага солиб узоқдаги кимсасиз оролга элтиб ташлашибди. Қайтишда чўкаётган кемага кўзлари тушибди. Ундан фақатгина бир ёш йигит бир бўлак тахтага осилиб тирик қолган эди. Улар йигитни қутқариб кемага олишибди. Уни шаҳарга олиб бориб бир йил подшоҳлик қилиб беришини сўрашибди. Аввалда йигит бош тортибди. Унга шаҳардаги қонунни тушунтиришибди.
Бир йилдан сўнг ташландиқ оролга ташлаб келишларини айтишибди.


Йигит подшоҳ бўлибди. Уч ундан сўнг подшоҳ ҳалиги оролни зиёрат қилмоқчи эканлигини айтибди. Уни оролга олиб боришибди. Орол чангалзор бўлиб у ердан ваҳший ҳайвонлар овози эшитилиб турар эди. У оролни айланиб у ерда олдинги подшоҳларнинг суякларини сочилиб ётганини кўрди. Шундан сўнг подшоҳ шаҳарга қайтиб юзта ишчини жамлади. Уларни оролга олиб бориб уни тозалашларини буюрди. У ерда қаср қурдирди. Кемалар учун порт қурди. Ойда бир марта ишлар ўз маромида кетаётганини текшириш учун оролни зиёрат қилиб турди. Ишлар тезлик билан борар эди.

Вақт ўтиб орол гўзал маконга айланди. Подшоҳ закий инсон эди. У оддий кийимлар кияр, шаҳардаги ҳаёти учун кўп нарса сарф қилмас эди. Бундан ташқари у ўзига берилган маошни ҳам шу оролни обод қилишга сарф қилди. Бир йил ўтди. Подшоҳнинг оролга борадиган пайти келди. Унга оқ кийим кийдиришди. Атирлар сепишди. Сўнгра елкаларида кўтариб олдинги подшоҳлар каби шаҳар айлантиришди. Аммо унда олдинги подшоҳларда бўлгани каби хафалик кўринмас эди.

У ўзининг фатонати билан умрининг қолган қисмини ўтказадиган ватанини обод қилган эди. У хурсанд эди. Шаҳардаги машаққатлардан, инсонларнинг ташвишларидан ниҳоят ором олади. У гўё дабдабали сафарга чиқаётган киши каби йўлга хотиржам чиқди...

Биринчи ва охирги дарс:

Ҳаёт бу ўша шаҳар. Биздан ҳар биримиз у шаҳарда вақтинча сайланадиган подшоҳлармиз. Ҳар биримиз ҳаётини ўзи истаганидек ўтказади. Аммо бир куни бизга оқ кийим кийдириб, атирлар сепиб, елкаларида кўтариб оролга ташлаб келишади. Ким оролни унутиб шаҳарни обод қилган бўлса харобазорга боради. Кетадиган куни маҳзун бўлади. Чунки у вақтинчалик неъматлардан абадий бадбахтлик томон боради.
Кимки закий бўлиб подшоҳлик даврини ташландиқ оролни обод қилишга сарфласа кетадиган куни бахтиёр бўлади. У ўзини қамоқдан озод қилинган маҳбусдек сезади. У ғам-ташвишлардан, масъулиятдан, беморликлардан, оғриқлардан озод қилинди. У гўё охири йўқ сўроқ-савол сафарига кетаётганга ўхшайди. Бугун бизнинг ҳар биримиз подшоҳмиз. Орол охират диёри. Албатта барчамиз у ерга борамиз. Ким гул экса уни тергани боради. Ким тикан экса уни тергани албатта боради.

Abdulqodir Polvonov.
Аллоҳнинг хавф-хатар йўқ, маҳзун бўлмайдиган дўстлари

– Ҳасаннинг бундай дегани ривоят қилинади: «Росулуллоҳ ﷺнинг асҳобларидан бир киши бундай деди: Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, истасангиз, Аллоҳга онт ичиб айтаманки, Аллоҳнинг энг маҳбуб бандалари, бандаларга Аллоҳни севдирадиган ва ер юзида насиҳат қилиб кезадиган кишилардир».

– Курдус ибн Амр ривоят қиладики, у китобларни ўқиганлардан бири эди: «Аллоҳ нозил қилган китобларда шу нарса борки, Аллоҳ севган бандасини унинг тазаррусини эшитмоқ учун синайди».

– Омир ибн Абдуқайс ривоят қиладики, у бундай дер экан:
«Аллоҳни шу даражада севдимки, бу севги ҳар қандай мусибатни мен учун енгил қилиб қўйди, ҳар қандай масалага рози қилди. Натижада, Аллоҳни севганим ҳолда ўтказган куну тунларимга афсусланмай қолдим».

– Фузайл ибн Иёз ривоят қилади: менга ушбу хабар келди: «Қиёмат куни халойиқ орасида Аллоҳ учун энг ҳурматли ва Уни энг яхши кўрувчи, Аллоҳ билан энг яқин ҳамсуҳбат бўлган кишилар ҳар қандай аҳволда Аллоҳга ҳамд айтган кишилардир».
👍1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бир даҳрий машҳур даватчи Аҳмад Дийдотдан:

“Ўлсангу, охиратнинг ёлғон эканини кўрсанг , ўзингни қандай ҳис қиларкинсан?“ - деб сўради .


Дийдот:

“Ўзинг ўлсангу, охиратнинг ҳақиқат эканини кўрганингчалик ёмон ҳис қилмайман“ - деб жавоб қилдилар.

(Улуғлар шундай яшашган)

Аҳмад Муҳаммад Турсун
Замон айланувчидир

Ҳаммамиз ҳам бир кун келиб ҳаётимизда бирор синовга дуч келамиз.

Шундай экан, нега бошқаларнинг бошига мусибат тушганда хурсанд бўламиз?

Орамизда ким ҳеч бир мусибатга йўлиқмасликка ишончнома ёки шартнома олган?

Барчамиз Аллоҳ таолонинг қудрати остидаги заиф бандалармиз.

Шундай экан, офият етганида ҳамд айтинг, барча учун саломатлик тилаб дуо қилинг ва бошқаларнинг жафо чекаётганидан хурсанд бўлманг!

Зеро, замон айланувчидир. Ичи қора киши эсипаст, раҳм-шафқатсиз ва қалби ўлик бўлади.

Сиз эса мусибатга учраган кишиларга кўмакчи, жафога йўлиққанларга елкадош ва бандаларнинг оғриғига малҳам бўлинг!

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

📚 "Қалб тубидан" китоби
Ибн Аббос Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қиладилар:

«Тўрт нарса борки, кимга улар берилган бўлса, у дунёю охират яхшилигига ноил бўлибди:

шукр қилувчи қалб;


зикр қилувчи тил;

синовларга сабр қилувчи тан;

эрнинг молидан эмас, балки ўзининг нафс-ҳавосидан қўрққани учун хиралик билан талаб қилавермайдиган аёл».

------------
Улашинг:

https://t.me/diyonatli/65
У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради:
— Болалар намоз ўқишдими?
— Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли.
— Уйғот, намозларини ўқиб олишсин.
— Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ ахир.
— Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган:
«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир».(То ҳо 132)

Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади.
Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди. — Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, деб, қўлидагиларни узатди.
— Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси.
— Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим.
Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, деди.

«Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин».

——————

Улашинг:
https://t.me/diyonatli/67
ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ

Таҳоратнинг бешинчи фарзи – юзни ёпган мўйга – соқолга масҳ тортишдир

Соқолга таҳоратда қандай масҳ тортилади?

Қўл хўлланади ва соқолнинг устидан силаб қўйилади

Соқолга масҳ тортиш билан боғлиқ баъзи масалалар

• Агар соқол қалин бўлса, хўлланган қўл билан масҳ тортиш фарз

• Агар соқол юпқа ва сийрак бўлса, уни бутунича сувлаб ювиш фарз

Қўшимча масала

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юзларини ювганларида бир ҳовуч сувни ўнг юзларига ва бир ҳовуч сувни иякларининг остига қуяр эдилар

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
———————-
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/68
ХУЛОСА

Шу билан таҳоратнинг беш фарзининг баёни ўз ниҳоясига етди.

Умумлаштирмиз:

Таҳоратнинг беш фарзи бор:

1. Юзни ювиш. 👉 https://t.me/diyonatli/30

2. Қўлларни тирсаклар билан ювиш. 👉 https://t.me/diyonatli/38

3. Оёқни тўпиқлар билан ювиш. 👉 https://t.me/diyonatli/47

4. Бошнинг тўртдан бир қисмига масҳ тортиш. 👉 https://t.me/diyonatli/56

5. Соқолга масҳ тортиш. 👉 https://t.me/diyonatli/68

Мазкур масалалар “Мажмаъ ул-мақсуд” китоби асосида тайёрланди. Фарзлар баёнидан сўнг, иншаАллоҳ, намоздаги суннатлар билан танишишга киришамиз.

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

---------------
Улашинг: 👇
https://t.me/diyonatli/69
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз!

Динсиз – атеист, даҳрий тайёрлаган таомни еса бўладими?
—————-
Жавобни аудиода тинглашингиз мумкин.

—————-
Улашинг: 👇
https://t.me/diyonatli/70
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!
Қўшнимизнинг тарнови ҳовлимизга қаратиб қўйилган бўлса, биз бу қўшнига қандай муомала қилишимиз керак?

——-
Жавобни аудио орқали тинглашингиз мумкин.

———-
Улашинг: 👇
https://t.me/diyonatli/71
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1442 Ҳ. ЙИЛ, 29 СЕНТЯБР СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ - 05:01
⏰ ҚУЁШ - 06:18
⏰ ПЕШИН - 12:18
⏰ АСР - 16:22
⏰ ШОМ - 18:10
⏰ ХУФТОН -19:23
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни бозорда бир кишининг олдидан ўтдилар .

Ҳалиги киши : “Аллоҳим , мени озчилик бўлган бандаларингдан қилгин! Аллоҳим , мени озчилик бўлган бандаларингдан қилгин“, - деб дуо қилаётган экан.

Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Бу дуони қаердан олдинг? “ - деб сўрадилар .

У киши : “Аллоҳ Қуръонида : “Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир “ ( Сабаʼ сураси, 13-оят) деганку- ку“, - деди .

Шунда Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб: “Эй Умар , одамларнинг ҳаммаси сендан фақиҳроқ“, - дедилар.
ТАВБА ВА ҲАДЯ

Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: «Бу масжиднинг номи «Тавба» бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади.

Масжиднинг номи нега «Тавба» дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган.

Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради.

Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.


Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: «Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин», деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...


Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмди-да, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: «Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир...»

Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди.

Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди.

Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди.

Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: «Уйланганмисан?» деди. Талаба: «Йўқ», деб жавоб берди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди.

Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: «Уйланишни хоҳлайсанми?»

Талаба: «Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?»

Шайх айтди: «Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?»

Талаба: «Ҳа», деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: «Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан?» Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди.

Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади.

Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: «Овқатланасизми?» деб сўради.

Йигит: «Ҳа», деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: «Ажаб, кимдир кириб, бақлажонни тишлаб кетибди!»

Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди.

Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: «Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
——————
Улашинг:👇
https://t.me/diyonatli/76
АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Абу Дардо розияллоҳу анҳу дейди:

"Сизнинг фаровонлигингиз ва бахт-саодатли пайтингизда Аллоҳни эсланг! Бу сизга қийинчилик ва бахтсизликларда фойда келтиради."

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу деди:

"Агар бирор киши тинчлик ва фаровонлик даврида Аллоҳни эсласа, унда бирон бир бахтсизлик ёки қийинчилик келган вақтда фаришталар “бу ночор бандага тегишли таниш овоз” деб айтишади. Сўнг улар унинг ҳожатини Аллоҳдан сўрашади.

Ва ким бой ва беғам пайтида Аллоҳни эсламаса, унда унга бирон мусибат тушганда, фаришталар: "Бу нотаниш овоз нима?" дейдилар”.

Айтишларича, Аллоҳни тез-тез эслайдиганлар иккиюзламачиликдан халос бўлади ва Аллоҳ Таоло суйган бандалари қаторида бўлади.

Баъзи олимлар Аллоҳни зикр қилиш билан шуғулланадиган юрак ҳолати ҳақида: "Ким Аллоҳни эсласа, унинг юраги тирик экан, кимки Аллоҳни эсламаса, унинг юраги ўликдир".

Имом Ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Аллоҳни зикр қилиш қалбни тетиклаштиради ва уни юмшатади. Ва қалбда Аллоҳни зикр қилиш йўқ бўлганда, у ҳавойи нафснинг оловидан қуриб қаттиқлашиб кетади. Тананинг барча қисмлари қотиб қолади ва итоаткорликка саркашлик пайдо бўлади".

‐------------

Улашинг: 👇
https://t.me/diyonatli/77
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (аудио)


Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз!
Маҳсида кичкина – бармоқ сиғмайдиган тешикча пайдо бўлса, таҳорат қилишда шу маҳсига масҳ тортиш мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

—————
Жавобни аудиода тинглашингиз мумкин.
———————-
Улашинг: 👇
https://t.me/diyonatli/78
Шайтоннинг тугунини ечинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Бирингиз ухлаганда шайтон унинг гарданига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни тугаркан, (уни маҳкамлаб) "Сен учун тун ҳали узун, ухлайвер!" дейди. Агар уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса, яна бир тугун ечилиб, тетик, руҳи пок бўлади. Акс ҳолда руҳи чиркин, дангаса бўлиб ўрнидан туради", дедилар".

Муттафақун алайҳ.


"Риёзус солиҳийн" китобидан.
---------
Улашинг: 👇

https://t.me/diyonatli/79
Audio
Абдул Ҳамид жавоб берадилар (аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!
Кучук боқишни ҳаром, деб айтишяпти. Биз уйда сут-қатиқ сотамиз. Кечқурун соғилган сут солинган идишнинг оғзи очиқ қолади. Мушуклар келиб сутимизни ичиб кетяпти. Шунга кучук боқсам бўладими?

——————
Жавобини аудио орқали тинглашингиз мумкин
———-

Улашинг:
https://t.me/diyonatli/80
Солиҳ салафлар тирикчилик учун кўчага чиқиб кетаётганларида уларнинг жуфти ҳалоллари:

“Бизнинг ҳаққимизда Aллоҳдан қўрқинг, ҳаром пул топишдан эҳтиёт бўлинг. Биз очликка, чанқоқликка чидаймиз, аммо дўзахнинг оловига, Aллоҳнинг ғазабига чидай олмаймиз!”
– дейишар эди.

——————-
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/81