Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Кеннойим 100 минг сўм топиб, сарфлаб қўйибдилар. Бугун буни билиб қолдим. Гуноҳкор бўлмаслик учун нима қилишмиз керак?
----------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ИШҚ

Хазрати Имоми Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг Мукошафат ул-Қулуб номли китобларида қуйидаги хикоя келтирилади.

Бир куни хазрати Исо алайҳиссалом боғдаги дарахтларни суғораётган навқирон йигитга дуч келадилар. Йигит ҳазрати Исо алайхиссаломга:
— «Раббимдан менга бир зарра севги сўраб беринг», — деб арз қилади. Хазрати Исо алайҳиссалом:
— «Аллоҳдан бир зарра севги сўраб берсам, сен унга бардош беролмайсан», — деганларида, йигит:
— «У ҳолда зарранинг ярмисини берсин!» — деб ялинади. Ҳазрати Исо алайхиссалом:
— «Ё Раббим! Бу навқирон йигитга зарранинг ярмисича севгингдан ато эт!» — дейдилару йўлларида давом этадилар. Орадан бир муддат ўтиб, яна айни шу ерга келганларида ўша навқирон йигитни боғда кўрмай, қаердалигини суриштирадилар. Одамлар:
— У ақлдан озиб қолиб, тоққа чиқиб кетган, — деб жавоб беришади.

Ҳазрати Исо алайхиссалом ўша ёш йигитни ўзларига кўрсатишни сўраб, Аллоҳга муножот этадилар ва уни тоғда бир қоянинг устида самога термулганича ўтирган ҳолида топадилар. Салом берадилар, лекин йигит саломга алик олмайди. Шунда:
— Мен Исоман! — дея садо берадилар.

Вале Аллоҳ ваҳий йўли билан ҳазрати Исо алайхиссаломга буюрадики:
— Эй Исо! Қалбида зарранинг ярмисича менинг севгим бўлган кимса инсонларнинг сўзини қандай эшитсин?! Иззатим ва Жалолим ҳаққи айтаман, агар бу йигитни арра билан арраласанг ҳам сезмайди.
Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.

«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.

Ибрат
Ҳаётимизда баъзи муаммолар бўладики, ечими солиҳ амалларга беркитилган бўлади.
Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топарсизлар
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Ишим туфайли намозларни ўз вақтида адо эта ололмаяпман. Беш маалги намозни битта қилиб ўқисам бўладими?
------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ЭНГ ЯХШИ AKA

Банкнинг ёнида катта қоп қора ўта ҳашамдор Ламборджини машинаси турарди. Унинг ёнида эса кичикина етти–саккиз ёшар болакай унга тикилиб қолганди.
Кўзларини катта катта очиб ҳажон ва ҳавас билан атрофида айланиб томоша қиларди,
У хайратдан кўзлар чақнаб тикилиб қолганидан ортидан келган қоп қора анча қимматбаҳо элегант кастюм шим кийган йигитни пайқамай қолди.
— Ҳа болакай машинам сенга ёқиб қолдими? —, ўта замонавий кийинган соч соқоли ўзига ярашган бойвачча йигит бўлса керак юпунгина кийинган озғингина бу болакайга менсимай қаради,
У банкдан катта пул олиб чиқаётган бўлса керак қўлида қора кейс уни бир қўлида айлантириб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди. Сўнг эса қўлида иккита буханка нон ушлаб олган болакайга қараб қўйди,
— Бу менинг акамнинг совғаси, у сеҳргар эмас , шунчаки энг кучли банкир – битта–ю битта , укасига энг зўр машинани совға қилади–да».
— Машинангиз жуда хам чиройли ва зўр экан . хам жуда бой экан, оҳ, қанийди мен хам ……. Болакай гапини тугата олмади
— Шунақа аканг бўлишини хоҳладингми ? — сўради бойвучча йигит ,
— Йўқ, мен худди сизнинг акангиздек ака бўлишни истайман,..
Бу жавобдан йигитнинг юраги увишиб жуда хам ғариб бўлиб кетди, бироз ўйланиб қолди.
— Хохлайсанми сени айлантириб келаман?
Болакай шу қадар севиниб кетдики бахтдан сакрарди,
Машина йўлга тушди ,
Қимматбаҳо чарм қопланган ўриндиқларда икки хил дунё — бирининг онги шурида ғиж ғиж бойу давлат иккинчисининг қалбида меҳр дарё муҳаббат лиммо лим тўла икки инсон кетиб борарди.
Болакай шунақа қимматбаҳо машинада миниб кетаётганидан мағрурланганича кўчадагиларга ғурур билан қўл силкирган сал нарида кўринган кўп қаватли уйларни кўриб қўл силкиди
— Ака майлими мана шу домнинг падезди ёнигача мени олиб бориб қўйинг сиздан илтимос , у қўшниларига хам мақтанмоқчи шекилли деб йигит мийиғида кулиб бош ирғиди, ва машинани бола айтган падезд ёнигача олиб келиб тўхтатди.
Шундай қимматбаҳо машина падезд ёнига келиб тўхтаганини кўриб хамма қўшнилар деразаларидан мўралай бошлашди. Болакай ғайрат билан эшикдан тушиб йигитга ўгирилиб қаради
– Ака беш дақиқа мени шу ерда кутиб туринг илтимос сиздан.
Ўзи эса шамолдек падездга кириб кетди ва иккинчи қаватга уйига кирди.
Хонада эса беш яшар укачаси қанақадир расмли китобчани варақлаб ўтирарди,
Укаси туғма оёқ фалажлиги билан туғилганди. У хеч қачон юра олмасди, фақат ногиронлар аравачачига боғланиб қолганди
Акаси укасини бир амаллаб кўтариб ташқарига олиб тушди.
«Қара кўрябсанми Санжар, қара қанақа дахшат зўр машина , мана бу аканинг акаси укасига совға қилибди! Сўнг эса гўёки қасамёд этаётгандек ишонч билан укасига қаради — Мен катта бўлсам бой бўламан , кейин сенга хам худди шундай зўр машина совға қиламан Кейин уйдан магазинга магазиндан уйга бемалол бориб келаверамиз! Сенга кўп ўйинчоқлар сотиб оламиз,
Кейин эса машинангда Худони уйига бориб сеннинг оёқларингни тузалиб кетишин сўраймиз”,
Йигит ҳўнграб йиғлаб юборди ва машина эшигини очди
— Кутиб нима қилдик? Мана менинг машинам борку, сизларни магазинга хам элтиб қўяди.. Агар сўраб суриштирсак Худонинг олдига хам йўлни топамиз ….

Хулоса:
Узатилган қўл – асло бўш қолмайди. Тақилатилган эшик бир кунмас бир кун очилади.
САВОЛ:

Ассалому алайкум! Инсон бу дунёни тарк этганидан кейин албатта қабрга қўйилади. Кўпинча намоз вақтлари орқасида ёки баъзи бир жойларда "Қабрдаги савол жавоблар деб" бир қанча савол-жавоблар қўйилган шуни ёд олинг маъносида. Шу ишни қандай деб этиқод қилишимиз керак?

ЖАВОБ
:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي جَنَازَةِ رَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ، فَانْتَهَيْنَا إِلَى الْقَبْرِ وَلَمَّا يُلْحَدْ، فَجَلَسَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَجَلَسْنَا حَوْلَهُ كَأَنَّمَا عَلَى رُءُوسِنَا الطَّيْرُ وَفِي يَدِهِ عُودٌ يَنْكُتُ بِهِ فِي الْأَرْضِ، فَرَفَعَ رَأْسَهُ فَقَالَ: اسْتَعِيذُوا بِاللهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، ثُمَّ قَالَ: إِنَّ الْمُؤْمِنَ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ وَتَوَلَّى عَنْهُ أَصْحَابُهُ وَهُوَ يَسْمَعُ خَفْقَ نِعَالِهِمْ يَأْتِيهِ مَلَكَانِ فَيُجْلِسَانِهِ فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ رَبُّكَ؟ فَيَقُولُ: رَبِّيَ اللهُ، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَا دِينُكَ؟ فَيَقُولُ: دِينِيَ الْإِسْلَامُ، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ هَذَا الرَّجُلُ الَّذِي بُعِثَ فِيكُمْ؟ فَيَقُولُ: هُوَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَيَقُولَانِ: وَمَا يُدْرِيكَ؟ فَيَقُولُ: قَرَأْتُ كِتَابَ اللهِ فَآمَنْتُ بِهِ وَصَدَّقْتُ، فَذَلِكَ قَوْلُ اللهِ تَعَالَى يُثَبِّتُ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ، فَيُنَادِي مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: أَنْ قَدْ صَدَقَ عَبْدِي فَأَفْرِشُوهُ مِنَ الْجَنَّةِ، وَأَلْبِسُوهُ مِنَ الْجَنَّةِ، وَافْتَحُوا لَهُ بَابًا إِلَى الْجَنَّةِ، قَالَ: فَيَأْتِيهِ مِنْ رَوْحِهَا وَطِيبِهَا، وَيُفْتَحُ لَهُ فِيهِ مَدَّ بَصَرِهِ، وَإِنَّ الْكَافِرَ أَوِ الْمُنَافِقَ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ وَعَادَتْ رُوحُهُ فِي جَسَدِهِ يَأْتِيهِ مَلَكَانِ فَيُجْلِسَانِهِ فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ رَبُّكَ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَا دِينُكَ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، فَيَقُولَانِ: مَا هَذَا الرَّجُلُ الَّذِي بُعِثَ فِيكُمْ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، قَالَ: فَيُنَادِي مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: أَنْ كَذَبَ فَأَفْرِشُوهُ مِنَ النَّارِ، وَأَلْبِسُوهُ مِنَ النَّارِ، وَافْتَحُوا لَهُ بَابًا إِلَى النَّارِ، قَالَ: فَيَأْتِيهِ مِنْ حَرِّهَا وَسَمُومِهَا وَيُضَيَّقُ عَلَيْهِ قَبْرُهُ حَتَّى تَخْتَلِفَ فِيهِ أَضْلَاعُهُ، ثُمَّ يُقَيَّضُ لَهُ أَعْمَى أَبْكَمُ مَعَهُ مِرْزَبَّةٌ مِنْ حَدِيدٍ، لَوْ ضُرِبَ بِهَا جَبَلٌ لَصَارَ تُرَابًا، فَيَضْرِبُهُ بِهَا ضَرْبَةً يَسْمَعُهَا مَا بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ إِلَّا الثَّقَلَيْنِ فَيَصِيرُ تُرَابًا، ثُمَّ تُعَادُ فِيهِ الرُّوحُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ансорийлардан бирининг жанозасига чиқдик. Қабрга етиб бордик. Ҳали лаҳад қазиб бўлинмаган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. Биз худди бошимизга қуш келиб кўнадиган даражада жим ўтирар эдик. У зот қўлларидаги чўп билан ерга чизар эдилар. Сўнгра у зот бошларини кўтариб, уч ёки икки марта «Қабр азобидан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўранг», дедилар. Сўнгра ўз сўзларида давом этиб:
«Қачон мўмин қабрга қўйилиб, асҳоблари унинг олдидан қайтиб кетсалар, у уларнинг кавушлари овозини эшитиб турган бир пайтда икки фаришта келиб, уни ўтирғизадилар ва унга:
«Роббинг ким?!» дейишади.
«Роббим Аллоҳ!» дейди.
«Дининг нима?!» дейишади.
«Диним Ислом!» дейди.
«Ичингизга юборилган бу киши ким?» дейишади.
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдир», дейди.
«Сенга уни нима билдирди?» дейишади.
«Аллоҳнинг Китобини ўқидим. Унга иймон келтириб, тасдиқ қилдим», дейди.
Бунинг тасдиғи Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, ‎охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур‎» деган қавлидир. Сўнгра осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
«Батаҳқиқ, бандам тўғри айтди. Унга жаннатдан жой солиб беринглар. Унга жаннатдан либос беринглар. Унга жаннат сари эшик очиб қўйинглар», дейди.
Бас, унга унинг ҳиди ва хушбўйлиги келади ва унинг учун ундан кўзи етган жойгача очилади.
Қачон кофир ёки мунофиқ қабрига қўйилса ва унинг руҳи жасадига қайтса, унинг олдига икки фаришта келиб, ўтирғизадилар ҳамда унга:
«Роббинг ким?!» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
«Дининг нима?!» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
«Ичингизга юборилган бу киши ким?» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
Шунда осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
«Батаҳқиқ, бу ёлғон гапирди. Унга дўзахдан жой солиб беринглар. Унга дўзахдан либос беринглар. Унга дўзах сари эшик очиб қўйинглар», дейди.
Бас, унга унинг иссиғи ва гармсели келиб туради. Унга қабри тор қилинади. Ҳатто қовурғалари бир-бирига киришиб кетади. Сўнгра унга бир кўр ва кар қўриқчи берилади. Унинг темир гурзиси бўлади. Агар у билан тоғни урса, тупроққа айланади. Бас, у ўша билан уни бир уради ва бу зарбани машриқ ва мағриб орасидаги инсу жиндан бошқа барча эшитади. У тупроққа айланади. Сўнгра унга руҳи қайтарилади».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Банда вафот этганидан кейин бўладиган ҳолатлар, қабрга қўйилгандан кейинги ишлар ҳақида ва мўминнинг ўша вақтдаги хушбахтлиги-ю, кофир ва мунофиқнинг бадбахтлиги ҳамда қабр азоби тўғрисидаги бир қанча ҳадиси шарифлар «Намоз китоби»нинг «Жаноза» бобида батафсил ўрганилган.
Албатта, бу борадаги барча ҳадислар, шу жумладан, ушбу биз ўрганаётган ҳадиси шариф ҳам ҳар бир кишининг қалбини ларзага солувчи манзара ва сўзларга бойдир. Ҳар бир банда бунга ўхшаш ҳолатларни доимо ёдга олиб турмоғи лозим. Кишининг тақвоси ошишида, Аллоҳ таолога яқин бўлишида бу ишнинг ўрни катта бўлади.
Шунинг учун ҳам тасаввуф тариқатларида, хусусан, Нақшбандия тариқатида «Робитатул мавт» номли нарса бор. Унга кўра, солик зикрни бошлашдан олдин ўлимни ва унга боғлиқ нарсаларни кўз олдига келтириб, руҳан ўша ҳолатга боғланади. Бу эса унга зикрни яна ҳам ихлос ила амалга оширишда ёрдам беради. Ҳар бир мўмин банда бу нарсадан воқиф бўлиб, унга амал қилиб турса, катта фойда топади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
@Audiokoran
55 АР-РОХМАН СУРАСИ
🎙Muhammad Al Luhayd

"Ar-Rohman"
surasi
(Madinada nozil bo'lgan, 78 oyatdan iborat)

@quronhidoyati
ЁЛҒИЗ ДАРВЕШ

Одамлар ва уларнинг ёмонликларидан йироқ юрган, қалби Аллоҳ ишқи билан лиммо-лим бир дарвеш бор эди. У ўта қаноаткор эди. Мол-мулк ва иззатга ҳеч аҳамият бермас; биргина хирқа билан озгина луқмани идора қилган эди. Бир куни у ўз хаёли билан ўтирар экан, ёнидан шу мамлакатнинг подшоҳи ўтиб қолди. Аммо, дарвеш ҳалиям бошини кўтармай, ишқий хаёлларидан сархуш ҳолда ўтирарди. Иззат-икром кутган подшоҳ, дарвешнинг бу ҳаракатидан ғазабга келди. Ва дарвешга қараб минғиллади:
–Зотан, бу хирқалилар ҳайвон кабидирлар. Инсонлик нималигини билмаслар.
Подшоҳ бир-икки одим олдинга ташлаганидан сўнг, вазир келиб дарвешга:
–Эй, дарвеш! Ер юзининг подшоҳи ёнингдан ўтди ҳозир. Нега туриб ҳурмат кўрсатмадинг? – деди. Дарвеш шундай жавоб қайтарди:
–Подшоҳингга айт, ким ўзидан умид қилса, ҳурматни ундан кутсин! Шуни ҳам билсинки, подшоҳлар халқни қўриқлаш учундир. Ҳар қанча давлат ва қудрат унинг қўлида бўлса ҳам, подшоҳ йўқсилнинг қўриқчисидир. Қўй чўпон учун эмас, чўпон унинг хизмати учундир.
Подшоҳ узоқроқда турса ҳам бу суҳбатни бефарқ ўтказиб юборолмади. Дарвешнинг гапларини эшитиб, унинг ёнига келди ва:
–Тила, тилагингни эй, дарвеш, – деди.
–Тилагим шуки, бир лаҳза оромимни бузма! –деб жавоб берди дарвеш. Подшоҳ бу жасур ва кескин заколи дарвешга тан бериб:
–У ҳолда менга насиҳат қил, – деди. Дарвеш:
–Ҳозир қўлингда неъмат кўплигида фирк юрит. Бу давлат ҳам, салтанат ҳам қўлдан қўлга ўтиб кетади. Ёзилган қадар келиб йиғиларкан, шоҳ ва гадонинг бир-биридан фарқи қолмайди.

Ҳикмат:
Ҳеч бир вазият бардавом эмас. Ҳар қандай фаровончиликнинг ҳам охири бор. Бойлар қашшоқлашиб қолиши мумкин, мансабдагилар пастга тушиши ва ёшлар кексайиб қолиши мумкин. Ҳамма ҳам бир куни бу фоний дунёни тарк этади. Ҳар бир нарса биз учун ибратдир. Ундан вақтида хулоса чиқариш лозим.

Кавсар Шодиева таржимаси
Ҳалоллик бараканинг булоғидир. Ҳалоллик ҳаётнинг файзу фазилатидир. Ҳалолликдан маҳрум бўлиш инсон қалбини ва турмушини ҳаловатдан маҳрум этади.
Forwarded from Abdulaziz qori
ИМОН ЗАИФЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ

Имон нурини заифлаштирувчи иллатлар:
– Зикр мажлислари, жамоат намози, яхши инсонлар суҳбатида иштирок этмаслик.
– солиҳ пешволардан узоқлашиш.
– узун орзу-ҳавас.
– мубоҳ саналган еб-ичиш, ухлаш, сўзлаш, ўйин-кулгида ҳаддан ошиш. Зеро, кўп ейиш зеҳнни ўтмаслаштиради, танани оғирлаштиради, кишини дангаса қилиб қўяди. Айтилишича, ким кўп овқат еса, кўп сув ичади, кўп ухлайди. Оқибатда умрининг кўп қисми лаззатларга сарфланиб, ажр-савоблардан маҳрум бўлади;
– гуноҳкорлар даврасига кириш, носоғлом муҳитда яшаш.
– дунѐ ишларига муккадан кетиш.
– қалбни ғафлат уйқусидан уйғотувчи диний-маърифий адабиѐтларни мутолаа қилмаслик.
– дунѐ билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишни унутиш.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@abdulaziz_sufiyev
СУКУТ САҚЛАМОҚ, ГАПИРМОҚ

Ақлли бир йигит бўлиб, унинг ўрганишга бўлган иштиёқи ниҳоятда баланд эди. Ва бу қизиқиш ортидан турли хил илмларни ўрганди. Йигит айни чоғда гўзал бир табиатга соҳиб эди. Жуда кўп мажлисда қатнашар, аммо бўлар-бўлмас гапларга қўшилмасди. Қаэрда, қачон, қандай гапиришга эътибор берарди.
Яна бир мажлисга йиғилдилар. Отаси ҳам ёнида эди. Жуда узун суҳбат бўлди, аммо йигит гапга аралашмади. Бу ҳолат отаси эътиборини тортди. Мажлис тугаши билан ўғлига:
–Ўғлим! – деди. Сен ҳам билган нарсаларинг билан нега баҳсга қўшилмадинг?
Йигит жавоб берди:
–Қўрқувдан, отажоним. Билмаганларимни сўраб қолишса жуда уяламан! Доноларнинг, “Сен гапирмагунингча ҳеч кимнинг сен билан иши йўқдир. Аммо, гапиришинг билан сўзингни далилини келтиришинг керак бўлади”, – деганларини эшитмаганмидингиз?

Ҳикмат
Гапириш фойдали ва чиройли нарса бўла олади. Аммо, сукут ундан яхшидир. Чунки, гап инсон бошига бир талай ишларни солади.
Forwarded from Isloh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Аллоҳ таъолодан ризқ талабида бўлинг...

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Ушбу видеода қироат қилаётган боланинг исми Нафис Ёқуб бўлиб, у Малайзияда чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ҳибсга олинади. Асли Комбоджалик.
У видеода кўрганингиздек, панжара ортида Қуръон тиловат қилади. Бу тиловатни навбатчи полиция ходими суратга олиб, интернетга жойлайди. Малайзия диний бошқармаси видеони кўргач, дарҳол келиб, болани бадал пулини тўлаб озод қилишади, уй ҳадя қилиб, масжидлардан бирига ишга оладилар. Малайзия ватандошлиги (фуқаролиги) ҳам берилади. Бу Қуръоннинг барокати эди.
Нафис Ёқубнинг тиловатларини интернетдан топиш мумкин. Воқеа 2012 йилларда содир бўлган.
КИБРЛИ ИНСОН

Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди.
Киши: Эй сен, нима сотяпсан? - деди.
Аёл: Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.
Киши: Кўрсатгинчи! - деди.
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб: Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.
Аёл: Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши: Тўламагунингча кетмайман! - деди.
Аёл: Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши: Минг дирҳам! - деди.
Аёл: Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши: Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.
Аёл: Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! - деди.

У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради. У воқеани айтиб берди.

Йигит: Мен бераман, ўша маблағни! - деди, ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит: Кўнглингиз жойига тушдими? - деди
Киши: Нима демоқчисан? - деди.
Йигит: Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.
Киши: Ҳа! - деди.
Йигит: Кийим қани? - деди.
Киши: Нима? - деди.
Йигит: Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.
Киши: Яланғоч кетаманми? -деди.
Йигит: У ёғи билан ишим йўқ!- деди.
Киши: Кийимни бермасамчи? - деди.
Йигит: Унда пулини беринг! - деди.
Киши: Минг дирҳам - а? - деди.
Йигит: Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.
Киши: Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди
Йигит: Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.
Киши: Жуда кўпку? - деди
Йигит: Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.
Киши: Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.
Йигит: Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.
Киши: Бу - зулм, - деди.
Йигит: Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.

Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди. Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.

Ибрат:
➖Муаммоларнинг ечими заковват, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади.
➖Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, имонингизнинг ўта заифлигидан далолатдир.
➖Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин у учун унутилмас ёрдам бўлади.
➖Кибр инсонни бошқалар олдида қийматини туширади. Гуноҳга сабаб бўлади.
ОТА ҲАЁТДА ИККИ МАРТА ТАКРОРЛАНМАЙДИГАН КИШИДИР

Бир ота-болани гуноҳкор қилиб, ҳар бирини юз даррадан уришга ҳукм қилишибди. Аввал отани ётқизиб, юз дарра урдилар - ғинг деган овоз чиқмади. Кейин ўғилни ётқизиб, энди бир дарра урган эдилар ҳамки, ота фиғон чекиб юборди. У шунақанги нола қилардики, тоқат қилиб бўлмасди. Ноилож болани уришдан тўхтаб, ундан сўрадилар:
- Ўзинг-ку юз дарра есанг-да, ғинг демадинг нега энди ўғлингни бор-йуғи бир дарра урганларида шунча нола қиласан?
Ота деди:
- Аввал дарра менинг баданимга теккан эди, шунинг учун чидадим. Энди эса жигаримга тегаяптики, бунга сира тоқат қилиб бўлмаяпти.
Forwarded from Qur'on hidoyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Muhammadloyiq qoridan go'zal qiroat

"Zalzala" surasi
(Madinada nozil bo'lgan, 8 oyatdan iborat)


@quronhidoyati
Audio
Савол:

Оилада эрнинг вазифалари ҳақида тушунтирсангиз.
-------------------
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг жавобини аудиода тингланг!
Forwarded from Qur'on hidoyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Yo'ldoshbek qori Nuriddinovdan go'zal qiroat

"Ar-Rohman" surasi, 1-13 oyatlar.


@quronhidoyati