Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Мусулмон киши мушук боқиб олса бўладими?
—————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
#sof_tasavvuf

Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний халифалари Авлиёи Кабирга бағишлаб ёзилган “Васиятнома” рисоласида айтадиларки: “Қуръонни хоҳ ёддан, хоҳ Мусҳафдан бўлсин, ўқишни канда қилмагин. Ва Қуръонни тадаббур, тафаккур, қўрқув ва йиғи билан ўқигин. Ҳар кору ҳолда Қуръонга амал қилгинки, Худойи таолонинг ҳужжати Қуръондир.
Ва яна илм талаб қилишдан оёқларингни канда қилма. Фиқҳ ва ҳадис илмини ўрган. Ва жоҳил сўфийлардан йироқ бўл. Ва уларнинг авомидан ҳам узоқ бўлгинки, улар дин ўғрилари ва мусулмонлар (дини) нинг қароқчиларидир. Ва суннатни ўзингга лозим тут. Ва ўтган салаф имомларнинг мазҳабида бўл”.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

🎤Аёллар хайз кўриш даврида ўқилмаган намозлари қазосини ўқиш тартибини айтиб берсангиз.
—————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
РОСТГЎЙЛИКНИНГ ХАЙРЛИ ОҚИБАТИ

Ислом
буюкларидан Абдуқодир Гилоний болалигида ўқишга бориш учун онасидан рухсат сўради. Онаси рухсат берди, фақат қаэрга бориб ўқишини сўради. Ёш Абдуқодир онасига ўша пайтларда Ислом дунёсининг илм-маърифат маркази бўлган Бағдодга бориб, ўша ерда ўқимоқчи бўлганлигини айтди. Онаси рози бўлди.

Онаси кичкина Абдуқодирни жуда севар, ундан айрилиши қийин бўлса ҳам Аллоҳ йўлида илм ўрганиши уйда ўйнаб юришидан яхшироқ деб тушунди ва ўғлининг хирқаси (тўни) ичига тушиб қолмасин ва йўқолмасин деб қирқ олтин тикиб қўйди. Ўғлига: «Ўғлим, ҳеч ёлғон гапирма. Мусулмонлик тўғрилик динидир, тўғриликдан айрилма (ҳамиша тўғри бўл)» деб насиҳат қилди.

Шундан кейин она-ўғил хайрлашдилар (бир-бирларидан розилик тиладилар), ёш Абдуқодир бир карвонга қўшилиб йўлга чиқди. Йўлда карвон қаршисидан олтмишта отлиқ чиқиб тўсди. Булар йўлтўсар, карвонларни талайдиган қароқчилар тўдаси эдилар. Кўпчиликни ўлдирдилар.

Қароқчилардан бири боладан нимаси борлигини сўради. Бола ёлғон гапирмаслик ҳақида онасига берган сўзини хотирлаб: «Қирқ олтиним бор», деди. Қароқчи бу бола мени алдаяпти деб ўйлаб ундан нари кетди. Кейин бошқа бири келди: «Эй бола, қанча пулинг бор?», деб сўради. Бола яна ўша гапни қайтариб: «Қирқ олтиним бор», деди. Юпун кийинган бу болада қирқ олтин нима қилади, у мени алдаяпти деб ўйлаб, у ҳам нари кетди. Кейин учинчи йўлтўсар келиб: «Қанча пулинг бор, бола?» деб сўради. Унга ҳам: «Қирқ олтиним бор», деб жавоб берди.

Қароқчи боланинг қўлидан ушлаб бошлиқлари олдига олиб борди ва: «Бу бола қирқ олтиним бор деяпти», деди. Қароқчилар бошлиғи «Олтининг қани?» деб сўради. «Тўним ичида» деб жавоб берди бола. Бош қароқчи буйруғи билан тўнни йиртиб кўришди, ҳақиқатан унинг ичидан қирқ олтин чиқди. Қароқчилар бошлиғи ҳайрат билан: «Нега тўғрисини айтдинг, ёлғон гапирганингда олтинларингни қутқариб қолардинг», деди.

Ёш Абдуқодир кулимсираб:

— Ҳеч ёлғон гапирмайман, деб онамга сўз берганман, — деб жавоб берди.

Кўзлари қон ва гуноҳга тўлган қароқчиларнинг бошлиғи диққат ва синовчи бир назар билан Абдуқодирнинг юзига тикилди. Бирдан қароқчининг кўзи очилди, ҳайрат ва ҳаяжондан кўзларидан икки томчи ёш сизиб чиқиб юзига оқди ва меҳрибонлик билан:

— Қаранг, бу бола онасига берган сўзида турибди ва унга вафо қилмоқда! Мен эса шунча йиллардан бери Аллоҳимга хиёнат қилиб келаман. Бу йигитча менинг ҳалоскорим бўлди, мен барча разил ишларимдан тавба қиламан! — деди. Қалби, қаҳри тошдай қаттиқ бошлиқларининг атрофидаги қароқчилар баробарига:

— Шу кунга қадар йўл тўсиб, одам ўлдириб қароқчилик қилишда бошлиғимиз эдинг, энди гуноҳларимизга тавба қилиш ва яхши, хайрли ишларда бизга бош бўл,— деб ҳайқирдилар.

Бошлиқларининг буйруғи билан карвонда кимдан нима олган бўлсалар қайтариб бердилар, карвон эсон-омон йўлида давом этди. Қароқчиларнинг тоғ қояларидек қаттиқ тош қалблари юмшаб, тавба қилдилар. Қилган ёмон ишларидан пушаймон бўлдилар...

Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Инсон бу дунёдан ўтгандан кейин қиёматгача қабрда савол-жавоб бўлади, шу пайтда унинг руҳи қаерда бўлади? Жаннатда ёхуд дўзахда ё танасида, яъни қабрдами?
——————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Одамларга юзингни буриштирма! Ҳеч қачон кеккайиб, керилиб юрма. Чунки Аллоҳ такаббур ва мақтанчоқ кимсаларни суймас. Ер қараб вазминлик билан юргин ва ҳеч қачон овозингни кўтарма!
Audio
Қимор ҳақида

🎤Шукуруллоҳ домла маърузаси
Forwarded from Muxlis.uz
МАҲЗУН БЎЛМА☘️

.. Ҳеч қачон маҳзун бўлма !
Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади , оқибатда бугунги кунингни йўқотасан.

👉https://telegram.me/Muxlisuz
ВАҚТ ҚАДРИ

Ҳужжатул Ислом имом Ғаззолий «Бидоятул ҳидоя» номли китобида қуйидагиларни айтадилар:
“Вақтинг – ҳаётинг, умрингдир. Умринг сармоянгдир. Ўша билан тижорат қиласан. У билан Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги абадий неъмат (жаннат)га етасан.
Ҳар бир олаётган нафасинг асли гавҳардир. Лекин у ўз қийматини йўқотади, агар унинг бадали, эвази бўлмаса. Вақтинг ўтар экан, у энди асло ортга қайтмайди.
Сен, ҳар куни мол-дунёси зиёда бўлаётгани билан шод бўлаётган, аслида у билан бирга умри қисқариб бораётган нодонлардан бўлмагин.
Умрнинг қисқариши эвазига мол-дунёнинг кўпайишида нима хайр бор?! Унинг ўрнига илм ва амалнинг кўпайиши сени шод қилсин. Чунки бу иккиси сенга дўст бўлиб, оиланг, мол-мулкинг, фарзандларинг ва дўстларинг сени тарк қилган чоғда, қабрда ҳам сени рафиқинг, ҳамроҳинг бўладилар.

@arabicuz
КУЛГИ ВА ЙИҒИ ЧЕГАРАСИ

Ҳазрати
Исо алайҳиссаломда кулиш ғолиб экан. У киши бир гапириб, бир табассум қилар эканлар. Ҳазрати Исонинг қариндошлари Яҳё алайҳиссалом эса кўп йиғларканлар. Бир куни Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломдан сўрабдилар:

— Эй Исо, Аллоҳдан қўрқмайсизми? Мунча куласиз?

Исо алайҳиссалом:

— Аллоҳдан умидингиз йўқми? Нега йиғлайверасиз?

Иккалаларининг ўрталарида ҳукм қилиш учун Аллоҳ таоло бир фариштани юборибди. Фаришта шундай жавоб берган экан:

— Кўпчиликнинг орасида Исо алайҳиссаломнинг ҳолати яхши. Чунки одамларни маъюс, ноумид қилиб қўймаслик керак. Хилватда эса Яҳё алайҳиссаломнинг ҳолати яхши.
БУРГАГА АЧЧИҚ ҚИЛИБ КЎРПАНИ КУЙДИРМАСЛИК КЕРАК

Яқинда юртимиздан келган бир киши билан суҳбатлашиб қолдим. Суҳбат асносида:
— Имомларнинг аксарининг ваъз-насиҳатлари ёқмайди. Шунинг учун хутба тугашига етиб бораман. Бошимдаги фарзни адо этаману қайтаман, - деб қолди.
Айтишига қараганда, шу ишни қиладиганлар озчилик эмас экан.

Унинг бу гапларини эшитиб ўтирар эканман, шайтони лаиннинг одамлар ақлини нақадар ҳийлакорлик билан қориштиришига яна бир бор амин бўлдим. Қилаётган ишларини уларга чиройли қилиб кўрсатганига қаранг!

Ҳолбуки, Расулуллоҳ алайҳиссалом киши жумага қанча эрта борса, шунчалик савоби катта бўлишини бир неча ҳадисларда таъкидлаб ўтганлар.
Шулардан бирини келтириб ўтаман.

Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
"Ким жума куни ғусл қилиб, биринчи соатда борса худди туя садақа қилгандек бўлади. Иккинчи соатда борса сигир садақа қилгандек, учинчи соатда борса худди шохдор қўчқор садақа қилгандек, тўртинчи соатда борса худди товуқ садақа қилгандек, бешинчи соатда борса худди тухум садақа қилгандек бўлади. Имом минбарга чиқиб келгач, фаришталар савобларни ёзиб турган дафтарни ёпиб, зикр эшитиш учун ўтирадилар".
Бухорий ва Муслим ривояти.

Уламолар кун чиқиши билан биринчи соат бошланиб, имом минбарга хутба учун ўтирганда бешинчи соат тугашини айтадилар. Демак, кун чиқиш билан имом минбарга хутба учун чиқиши орасидаги вақт беш бўлакка тенг бўлинади. Орадаги замон узайиши-қисқаришининг аҳамияти йўқ. Балки шу беш соатнинг ҳар бири бир соатлик вақтга тўғри келар, балки ундан ошар, балки қисқароқ бўлар. Фарқи йўқ. Муҳими - шу муддат бешга тенг бўлинади. Биринчи муддатда келганга туя садақа қилган савоби, иккинчисида келганга сигир... ва ҳоказо охиригача.

"Имом ёмон гап гапиради" деган даъво билан шунчалик катта савобдан маҳрум қолиш катта йўқотишдир. Ўзбеклар мақоли билан айтадиган бўлсак, бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдиргандек гапдир.

Бу ерда икки муҳим нуқтага эътибор қаратиш зарур:

Биринчидан, бу амал Исломда тарғиб этилган суннат амаллардан. Бинобарин, иши ёки вазифаси ёхуд бошқа зарур юмуши туфайли жумага кеч борган кишилар маломат қилинмайдилар. Бу ерда гап жумани кутиб, имом хутбасининг тугашини уйида кутиб ўтирадиган, фурсати бўлатуриб эрта бормасликни тўғри деб биладиганларга қаратилмоқда. Уларга ана шундай савобли иш тавсия этилаётир.

Иккинчидан, имомнинг хутба учун минбарга чиқиши деб таъкидладим. Чунки бизнинг диёрларда кўпчилик имомларнинг жума куни хутбадан олдин қиладиган маърузалари бўлади. Ана шундай маърузалар учун минбарга ўтиришлари бу ерда назарда тутилган эмас. Ҳадиси шарифда келган "имомнинг минбарга чиқиши" дан кўзланган нарса бу маърузалар учун минбарга ўтириш эмас, балки айнан хутба учун минбарга ўтиришлари назарда тутилган. Бизда ўша хутбани одатда арабча айтишади. Ҳозир юртимизда қандай, билмайман, ҳар ҳолда илгари хутбага чиққанда имомлар фақат шу арабча хутбага чекланишарди, маърузани эса, илгари қилишарди.
Бордию, маърузани шу хутба асносида ўз тилида қилаётган бўлса, ҳадиси шарифдан кўзланган хутбага кириб кетади буям.

Хулоса шуки, ким юқоридаги савобга эришмоқчи бўлса, бунга фурсати ва шароити бўлса, эртароқ жумага боришга ҳаракат қилсин, бундай улкан савобдан маҳрум қолиб кетмасин.

Мабодо, имомнинг хутбадан олдинги маърузаси ёқмаса, маърузани тинглашга мажбур эмас. Ўзини бошқа бир зикр билан машғул қилса ҳам бўлади: тиловат қилиш, қулоқликни тақиб олиб телефонидан қуръон эшитиш, тасбиҳу таҳлил айтиш...
Чунки жума хутбасидан бошқа маърузани эшитиш мусулмон кишига фарз эмас. Бўйнида фарз бўлган нарса - жума хутбаси пайтида қилт этмай тинглашдир.
Маърузанинг йўриғи бошқа. Ундан фойда олмаётганини сезса, ўзини бошқа фойдали зикр билан машғул этишга ҳақли.

Аллоҳ таоло барчамизни тоатларга шошувчи, савобли ибодатларга талпинувчилардан қилсин. Жума айёмини барчага баракали қилсин. Омин.

Сайфуллоҳ НОСИР
Бугунги ишларинг билан ғурурланма! Чунки эртага нима бўлишини билмайсан.
🔷Аҳмад ибн Ҳанбалнинг дуоси.

Имом Байҳақий ривоят қилади:

«Бир куни Аҳмад ибн Ҳанбалнинг зиёратига бир йигит келиб: «Эй Аҳмад ибн Ҳанбал онамнинг ҳаққига дуо қилинг, у 20 йилдан бери юролмайди. Онам мени олдингизга бир илтимос билан юборди. Унинг ҳаққига шифо сўраб Аллоҳга дуо қилинг.» деди

Йигитнинг гапларини эшитиб, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг қаттиқ жахли чиқди. Йигитга: « У бизнинг дуо қилишимизга эмас, у бизнинг ҳаққимизга дуо қилишига кўпроқ мухтожмиз» деди.

Сўнг, Аллоҳ субҳанаҳу таъалога юзланиб, йигитнинг онаси ҳаққига шифо сўраб дуо қилди.
Бу йигит уйига онасининг олдига қайтди ва уйга кириш учун эшикни тақиллатди. Эшик олдига 20 йилдан бери юролмайдиган йигитнинг онаси ўз оёқлари билан юриб чиқиб: «Эй ўғлим Аллоҳ менга шифо берди» деди.

©Манбаа Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг «ал-Бидая ва ан-Ниҳая» китоби 14-боб
📝БИРОВНИНГ ҲАҚИ ЭВАЗИГА КЕЛГАН СОВҒА

— Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Харидни
якунлаб, тўловни қилиб бўлиб, бекат томон
ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмасди.
Шу пайт у тўхтади.
— Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди.
— Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай қилган бўлса, қайтиб бориб, шарманда
қиламиз!
— Йўқ,— деди дўстим хотиржам. — Атирга пул
олмабди. Кўрмаган, шекилли.
У матоҳнинг нархи қиммат эди. Лофи билан айтсам,
беш улфатнинг битта тўкин чойхонасига етарди. — Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай
экан, ўзига зарар! Ундан кўра, шу пулга битта
отамлашсак зўр бўларди.
— Э, калланг борми ўзи?!. — деди дўстим хуноби
чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб
кетсинми?! Кечаси ухлолмайман-ку! Бу гапдан кейин дўстимни замонадан ортда қолган
аҳмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак, деб
ҳисобладим. Маишатнинг хумори тутиб, роса сўкдим,
ичимда.
— Ким билиб ўтирибди?! — дедим сўнг қоним
қайнаб. — Ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим
кўрсаткич бармоғини осмонга қаратиб.
Шу пайт юрагимнинг бир томири узилгандек бўлди.
Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди.
Дўстим нималарни ўйлаяпти?! Менинг дардим эса
нимада?!. Шубҳасиз, Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто,
қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки
дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё.
Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир ҳаромни
ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда
бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўяётгандай...
Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган
аёллардан бири:
— Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?! — деди
ажабланиб.
Шу пайт олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак, у шу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа
супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётганини
айтиб, қилган ишимиз учун иккимизга усти ўралган
совға берди.
Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик.
Автобусда борарканман, бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс
ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут
бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам,
қимматбаҳо атир ва битта карта. Унга кўра, мен йил
бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо
қиламан. Дўстимнинг ҳалоллиги, қилган иши, савоби ортидан
камина ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим
нима эди?! Дўстим-ку, ҳалоллиги учун шу илтифотга
эришди. Мен-чи?!
Шуни ўйласам, барчага бир гапни айтгим келади:
«Бировнинг ҳақидан қўрқайлик»!
ЁЛҒОННИНГ МАНБАСИ

​​Она боласига: "Агар овқатингни ҳаммасини есанг сени сайр қилдириб келаман", деди. Бола овқатини тўла еб бўлгач: "Онажон! Қани сайрга кетдик", деди. Онаси: "Вақт кеч бўлиб қолди. Ташқарида арвоҳлар бор, улар ёш болаларни ейди. Биз ҳозир ташқарига чиқа олмаймиз", деб жавоб берди. Бола онасининг жавобидан маҳзун ўтирган эди, ташқаридан болаларни кулги ва ўйинлари овози эшитилди....

Бола улғайгач мактабга борди. Ўқитувчи: "Кимнинг одоби яхши бўлса, ҳафта охирида уни экскурсияга олиб бораман", деди. Бола экскурсияга бориш мақсадида бор кучини ишга солди. Ҳафта ниҳоясига етгач бола ўқитувчисидан: "Сайр қилгани қачон борамиз?" деди. Ўқитувчи: "Қанақа сайр ҳақида гапиряпсан!" деб жавоб берди....

Уйда дарс қилиб ўтирган эди, отасини бу ҳолатни кўриб: "Агар имтиҳонлардан яхши ўтсанг мен сенга ажойиб велосипед олиб бераман", деди. Йил якунлангач имтиҳондан аъло баҳоларга ўтди. Шунда отасидан: "Велосипед қани?" деб сўраган эди, отаси: "Велосипедда кўнгилсиз ҳодисалар кўп юз бермоқда, қўй шуни олмайлик", деди....

Фарзанд шу алфозда вояга етди ҳамда ёлғон ва алдовлар хусусида моҳир бўлди. Оқибатда: "Бу каби ёмон иллатни қаердан ўргана қолдинг!" деб ҳамма ҳайрон.
Икки неъмат.
<unknown>
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Икки неъмат.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом дини номи билан машҳурдир. Бу номни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган.
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло: «Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим», дейди («Моида» сураси, 3-оят).
Ислом сўзининг луғавий маъносига келсак, бу сўзни луғат илми олимлари, тафсирчилар ва бошқа олимлар чуқур ўрганиб чиққанлар ва бу сўз қуйидаги маъноларни англатишини уқдириб ўтганлар:
1. Ихлос.
2. Турли офатлардан саломат бўлиш.
3. Сулҳ ва омонлик.
4. Итоат ва бўйсуниш.

Батафсил 👇

https://graph.org/ISLOM-VA-IJMON-11-28
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушимизга кириши учун нима қилсак, бўлади?
-----------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Forwarded from Abdulaziz qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:

Анфол сураси, 1-4 оятлар

@abdulaziz_sufiyev
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Уйланмоқчиман, қандай қизга уйлансам бўлади?
----------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ДУНЁ МУҲАББАТИ

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан
- Дунё муҳаббатига гирифтор бўлган олим уқубати қандай бўлади?, дея сўрадилар.
У зот:
- Қалби ўлади. Дунё муҳаббатига гирифтор бўлгач, охират амаллари воситасида дунё талабига тушади. Шунда қалбидан илм баракоти кўтарилиб, илмнинг расмигина қолади, деб айтдилар.

Ал-Бидоя ван-Ниҳоя.