Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Солиҳлар_гулшани

Илм келмайди, илмга борилади

Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиб, Мадинага қайтиб келди. У Молик ибн Анаснинг чуқур илми ва юксак иқтидори ҳақида кўп эшитгани учун у зотни зиёрат қилмоқчи бўлди. Моликнинг олдига элчи жўнатиб, уни ҳузурига чақиртирди.

Молик ибн Анас келган элчига: «Амирул мўмининга айт, толиби илм илм учун ўзи келади, илм унинг олдига бормайди», деди. Халифа унинг бу гапига бўйсуниб, Моликни зиёрат қилиб, уйига борди. Аммо тўпланиб турган одамларни тарқатиб, у зот билан ўзи холи гаплашишни талаб қилди.

Молик буни рад этиб, одамлар қандай бўлса, шундайлигича қолишини айтди ва: «Оммадан тўсилган илмда хослар учун ҳам хайр йўқ», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 27 феврал куни соат 20:30 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов саволларингизга жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
Бу миллат ва давлатни мана шундай ОНАЛАР тарбилалаган фарзандлар ҳимоя қилади!

"Бу Ватан бизга неча-неча хинали алиларнинг ҳадясидир"

1915 йил. Чаноққалъа.

Устегман Фарруқбей Чаноққалъа жабҳасига янги келган аскарларни кўздан кечириб, қабул қилмоқда. Бу сафар келган аскарларнинг кўпи ҳали бола ёшдаги аскарлар эди. Ўн беш ёш атрофидаги болалар.
Фарруқбей аскарларни кўздан кечирар экан, сочининг ўртаси сариққа бўялган бир йигитча эътиборини тортди. Уни ёнига чақирди.
– Исминг нима?
– Али, командирим, – ийманиб жавоб берди йигитча.
– Қаерликсан?
– Тўқатлик. Тўқатнинг Зира қишлоғиданман.
– Яхши. Ўғлим, бошингдаги нима? Нега сочинг сариққа бўялган?
– Жабҳага келишимдан олдин онам сочимга хина суриб қўйди, командирим. Негалигини билмайман.
– Майли, борақол, хинали Али, – деди Фарруқбей жилмайиб.
Шу кундан бошлаб Алининг исми атрофга "Хинали Али" бўлиб ёйилди. Дўстлари уни "Хинали Али" дебгина қолмасдилар. Унинг сочидаги хина доимий гап-сўзларга мавзу бўлди. Ким унинг ёнидан ўтса, сочидаги хина ҳақида бир нарса демай кетмасди.
Хинали Али қисқа вақтда ўзининг ёқимли ва жасур ҳаракатлари билан ўртоқларининг ҳурматига эришди.
Бир куни ота-онасига мактуб ёзмоқчи бўлди. Аммо у ёзишни билмасди. Шунинг учун у айтиб турди, ўртоқларидан бири ёзди.
"Севикли онагинам, отагинам! Қўлларингиздан ўпаман. Мен бу ерда жуда яхши юрибман. Мендан хавотир олманг...", деб бошлади мактубини. Синглиси ва укасининг аҳволини сўради. Бу ердаги инсонлар уни қаттиқ ҳурмат қилишларини ёздирди. Бир қанча сўзларни ёзгандан сўнг, кўнглидаги бир гапни мактубнинг охирига қўшиб қўйди:
"Онажоним! Келаётганимда сочимга хина суртиб қўйган эдингиз. Бу ердаги қўмондонларим ва ўртоқларим шу сочимдаги хинани гапираверишади, устимдан кулишади. Ким кўрса, шу хинадан гап бошлайди... Сиздан илтимос, укам жабҳага кетаётганида унга бу ишингизни қилманг. Уни ҳам гапириб юришмасин.... Онажоним. Қўлларингиздан ўпаман".

Гелибўлуда жанглар авжига чиқди. Инглизлар ғалаба қозониш учун бор кучлари билан жанг қилишарди. Жанг майдонида аскарларимиз биттадан, кейин бештадан, ўнтадан шаҳид бўлар эди. Ёрдам кучлари келиши камайди. Аскарларнинг сони тобора озайиб борар эди. Гелибўлу қўлдан кетай деб қолди. Алининг командири чорасиз эди. У иложи борича, жанг майдонига болаларни юбормасликка ҳаракат қиларди. Йигитчалар эса, командирдан ўзларини жангга ташлашини ўтина бошладилар. Таҳлика юздан юз эди...

Болалар талабларини қайтараверганларидан сўнг, қўмондон уларни оташ майдонига юборишга мажбур бўлди. Йигитчалар ўлим аниқ бўлган жанг майдонига ошиқар эдилар...
Ўша куни, натижаси – ўлимлиги аниқ бўлган жабҳага кўнгилли бўлиб, Али билан бирга кетган аскарлардан бирортаси қайтмади... Ҳаммалари шаҳид бўлдилар...

Бу ҳодисадан кўп ўтмай, Хинали Алига хат келди. Хатни командир олди. Овозини баланд қилиб мактубни ўқий бошлади. Шаҳид бўлмасидан сал аввал Алининг ёзган мактубига отаси жавоб ёзган эди:
"Ўғлим! Алийим! Нечуксан? Яхшимисан? Кўзларингдан ўпаман сенинг. Саломларим бўлсин...
Али! Ҳўкизни сотдим. Ярим пулини сенга жўнатяпман. Қолган ярмини яқинда урушга борадиган укангга берамиз. Ҳозир далани ҳўкизнинг ўрнига ўзим ҳайдаяпман. Унчалик чарчаётганим йўқ. Сен бизни ўйлама!.."
Ота уйдагилардан, қариндошлардан хабар ёзганидан сўнг, "онангнинг сенга айтадиган гапи бор экан", дея сўзни Алининг онасига қолдирди. Мактубнинг бундан буёғи Хинали Алининг онаси тилидан ёзилган эди. Муштипари шундай дерди:
"Ўғлим, Алигинам! Мактубингда дўстларинг бошингдаги хинани кўп гап-сўз қилишганини ёзибсан. "Укамга бу ишни қилманг", дебсан. Укангга ҳам шу ишни қилдим. Сен ташвишланма. Командирларингга ва ўртоқларингга айт, устингдан гап қилишмасин. Улар билиб қўйишсин. Бизнинг тарафларда уч нарса учун хина сурилади.
Келин бўлаётган қизга. "Кетсин, оиласига, болаларига қурбон бўлсин", дея...
Қурбонлик қилинадиган қўчқорга. "Кетсин. Аллоҳга қурбон бўлсин", дея...
👍3
Аскарликка кетаётган йигитларга. "Кетсин... Ватанга қурбон бўлсин", дея... Кўзларингдан ўпаман. Салом айтаман... Аллоҳга омонат бўл!.."
Алининг мактубини қайта-қайта ўқир эканлар, Гелибўлуда қўмондонлар ҳам, аскарлар ҳам ўкириб-ўкириб йиғлар эдилар.
Шундай!
Бу Ватан бизга неча-неча Хинали Алиларнинг ҳадясидир.
Аждодларимиз ва Ватанимиз қийматини идрок этасиз, деган тилаклар ила...

Шоолим Шомансуров (Аллоҳ раҳматига олсин) таржимаси.
26.06.2019й.

@diyonatli
👍1
27 февр., 23.46​.aac
5.1 MB
#Аудио #Маъруза

Аллоҳ таолонинг қазои қадаридан ташқарида ҳеч нарса йўқдир

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
❤2
#Ҳадис

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши гердайиб юришда бардавом бўлади, ҳаттоки, шафқатсиз золимлар қаторига ёзилади. Ва уларга келган азоб бу кишига ҳам келади», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Фойда: Ким ўзини бир қавмга ўхшатса ўшалар қаторида ёзилади. Ҳамда уларга етган азобга бу ҳам гирифтор бўлади.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЎЗИНИ ЎЛДИРИШ ШАҲИДЛИК ЭМАС!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#MUNOSABAT

ILM-MAʼRIFAT, OGOHLIK, HUSHYORLIK
jaholatga qarshi kurashishda mustahkam poydevordir

Bismillahir Rohmanir Rohim.

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev shu yil 17-fevral kuni Buxoro viloyatiga tashrifi chogʻida Bahouddin Naqshband majmuasini ziyorat qilib, din sohasi vakillari, ulamolar bilan ochiq va samimiy suhbat qurgani bejiz emas. Zero, Buxoro ilm-maʼrifat va ilohiyotning rivojlanishiga ulkan hissa qoʻshgan, Oʻrta asrlar musulmon olamida “Qubbat ul-islom” (“Islom dinining gumbazi”), “Buxoroi sharif” (“Sharofatli shahar”) nomlari bilan shuhrat topgan. Bu goʻshada azaldan ilm-fan ziyosi charaqlab turadi.

Nuriddin XOLIQNAZAROV
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy

Manba: “Xalq soʻzi” gazetasi

@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

Ўттиз йиллик одат

Ражо ибн Муслим Абдийдан ривоят қилинади: «Ажрада ал-Амиянинг уйида меҳмон бўлиб турар эдик. У аёл кечалари намозда қоим бўларди. Баъзи кунлари кечанинг аввалидан то саҳар вақтигача бедор бўларди. Саҳар вақти киргач, ўзининг маҳзун овози билан шундай деб нидо қиларди:

«Аллоҳим! Обидлар Сен учун тун қоронғилигини саҳар зулматларига қадар такбир билан бедор ўтказдилар. Улар Сенинг раҳматингга, мағфиратинг фазлига эришдилар. Илоҳим, бошқадан эмас, фақат Ўзингдан сўрайман! Мени раҳматингга эришганлардан қилгин, муқарраб бандалар даражасига кўтаргин, солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин. Сен карамлиларнинг карамлисисан, раҳмлиларнинг раҳмлисисан, буюкларнинг буюгисан, эй карим Зот!»

Сўнгра саждага йиқилиб, саждасида йиғлар, то бомдод вақти киргунча дуо қилиб, шу ҳолда турарди. Бу унинг ўттиз йиллик одати эди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАЙЙИТ ЮВИЛИШИДАН АВВАЛ ҚУРЪОН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Азада аёллар маййитга таҳлил тушириб ўтиришади, буни маййитга савоби йўқ дейишган. Аммо маййит ғусл қилдирилмасдан олдин Қуръон ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, азада эркагу аёл маййитнинг ҳаққига истиғфор айтиб, зикр ва таҳлиллар айтиб, савобини бағишлаши, имкон қадар унинг ҳаққига дуо қилиб туришининг маййитга фойдаси бор. Чунки бу ишлар савобли амаллардир. Фақат ушбу зикру дуоларни махфий айтиши, бақир-чақир қилмаслиги лозим бўлади.

Кўпчилик фуқаҳоларимиз маййитнинг ҳузурида, токи у ювилмагунча, Қуръон тиловат қилишни макруҳ эканини айтганлар. "Баҳрур-роиқ" китобида шундай дейилган:

أَقُولُ : الَّذِي رَأَيْته فِي النُّتَفِ إلَى أَنْ يُرْفَعَ إلَى الْغُسْلِ ، وَهَكَذَا نَقَلَهُ عَنْهَا الْقُهُسْتَانِيُّ لَكِنَّ عِبَارَةَ الزَّيْلَعِيِّ تُكْرَهُ الْقِرَاءَةُ عِنْدَهُ حَتَّى يُغَسَّلَ . قَالَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ لِابْنِ أَمِيرِ حَاجٍّ قَالُوا وَتُكْرَهُ الْقِرَاءَةُ عَلَيْهِ بَعْدَ مَوْتِهِ حَتَّى يُغَسَّلَ

"Ан-Нутаф" фатво китобида "Маййит ғусл учун кўтарилгунича уни ҳузурида қироат қилиш макруҳ бўлади", деб ёзилганини кўрдим. Қўҳистоний ҳам ундан шундай нақл қилган. Лекин Зайлаийнинг иборасига кўра эса: "Маййитни ювилмагунига қадар уни ҳузурида қироат қилиш макруҳ бўлади", дейилган. Ибн Амир Ал-Ҳож "Шарҳул муня"да: "Фуқаҳоларимиз, маййит то ювилмагунига қадар унга Қуръон ўқиш макруҳ бўлади, дейишган", — деган".

Лекин Аллома Саййид Аҳмад Таҳтовий ва Аллома Ибн Обидин каби кейинги давр муҳаққиқ олимлари ушбу макруҳлик умумий эмаслигини таъкидлашган. Уларга кўра, маййит тўлиқ ўралган бўлса ёки Қуръон ўқувчи ундан узоқда бўлса ёки ўртада тўсиқ бўлса ёки Қуръонни махфий ўқиса, маййит ювилгунича ҳам макруҳ бўлмайди.
("Табйинул ҳақоиқ", "Баҳрур роиқ", "Раддул муҳтор", "Фатовои ҳиндия" ва "Кувайт фиқҳ энцеклопедияси" китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
🔸 МУФТИЙ ҲАЗРАТ РАИСЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН ЙИҒИЛИШДА БИР НЕЧТА ИМОМ-ХАТИБ ИШДАН ОЛИНДИ, АЙРИМЛАРИГА ҲАЙФСАН БЕРИЛДИ

✅ Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида республика диний соҳа ходимларининг танқидий-таҳлилий видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

❗️Жуда кескин ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2022 йил давомида масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари, мударрислар ва отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, айрим диний соҳа ходимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни ислоҳ қилиш масалалари кўриб чиқилди...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@diyonatli
👍1
#Солиҳлар_гулшани

«Раҳматим туфайли жаннатга кир»

Зомзома ибн Жавс Ямомийдан ривоят қилинади: «Бир дўстимни қидириб, Масжидун-Набийга кирдим. У ерда кўзлари қоп-қора, тишлари ярқираган бир одам бор экан.

У менга: «Эй Ямомий, ҳеч кимга «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ гуноҳингни кечирмайди, Аллоҳ сени жаннатга киритмайди», демагин», деди. Мен унга: «Аллоҳ сизга раҳм қилсин, сиз кимсиз?» дедим. У: «Мен Абу Ҳурайраман», деди. Мен: «Сиз мени ғазабланган пайтимда аҳлимга ва болаларимга айтиб юрадиган нарсадан қайтардингиз», дедим.

Абу Ҳурайра шундай деди: «Ундай қилмагин, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бану Исроилда икки киши бор эди. Уларнинг бири гуноҳкор, бири эса ибодатгўй эди. Ибодатгўйи доимо шеригига: «Гуноҳдан тийилмайсанми, бас қилмайсанми?» дер, шериги эса: «Мен билан нима ишинг бор? Мени Роббимга қўйиб бер!» деб жавоб берарди. Бир куни ибодатгўй киши гуноҳкор шеригини гуноҳи кабира устида ушлаб олиб, «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг гуноҳингни кечирмайди, Аллоҳга қасамки, сени жаннатга киритмайди», деди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло уларга жон олувчи фариштани юбориб, икковининг ҳам жонини олди. Иккови Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига боргач, Аллоҳ гуноҳкор бандага: «Раҳматим туфайли жаннатга кир», деди. Ибодатгўйга эса: «Бандамни раҳматимдан тўсиб қўйдингми? Ёки Менинг қўлимдаги нарсага қодир бўлиб қолдингми? Буни дўзахга олиб боринглар», деди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон бир оғиз гап билан дунёсини ҳам, охиратини ҳам бой беради»,
деганлар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Audio
#Аудио #Маъруза

Намознинг вожиблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli