Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🌙 Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди

✅ Айни вақтда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди.

🔸 Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилган мурожаатида белгиланган вазифалар, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” доирасида долзарб вазифалар, семестр якунлари таҳлили, таълим сифатини янада ошириш, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍2
РОСТГЎЙ БЎЛИНГ!

Доим ростгўй бўлинг! Чунки ҳаёт шунчалик қисқаки, унда ёлғон сўзларингизни шарҳлаб ўзингизни оқлашга вақт сарф қилиш асло мумкин эмас.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@diyonatli
👍1
Бир ҳадис шархи
@diyonatli
#Жума #Аудио #Маъруза

БИР ХАДИС ШАРХИ.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОХ ПОКДИР-ПОКЛИКНИ ЯХШИ КЎРАДИ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2🔥1🥰1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:46
⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:04
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:15
⏱ХУФТОН - 19:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийимини такаббурлик билан судраб юрувчи кишиларга Аллоҳ таоло Қиёмат куни (раҳмат назари ила) қарамайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍1
🌙 Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди

✅ Айни вақтда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди.

🔸 Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилган мурожаатида белгиланган вазифалар, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” доирасида долзарб вазифалар, семестр якунлари таҳлили, таълим сифатини янада ошириш, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УМРА ҚИЛУВЧИНИНГ ТАВОФ НАМОЗИ

CАВОЛ: Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра қилаётган киши бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин тавоф қилса, тавофдан кейинги икки ракатлик намозни кечиктириб туради. Яъни, бомдод вақтида тавоф қилган бўлса, тавоф намозини қуёш чиққандан кейин ўқийди. Аср намозидан кейин тавоф қилган бўлса, шом намози вақти киргунча кутади. Аввал шомнинг фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини ўқийди, сўнгра шом намозининг суннатини ўқийди. Агар тавоф намозини бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин ўқиса, намоз макруҳлик билан дуруст бўлади. Бу ҳақда Баҳрур-роиқ китобида шундай дейилади:

وَيُكْرَهُ تَأْخِيرُهَا عَنْ الطَّوَافِ إلَّا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ أَيْ ؛ لِأَنَّ الْمُوَالَاةَ سُنَّةٌ ، وَلَوْ طَافَ بَعْدَ الْعَصْرِ يُصَلِّي الْمَغْرِبَ ثُمَّ رَكْعَتَيْ الطَّوَافِ ثُمَّ سُنَّةَ الْمَغْرِبِ وَلَا تُصَلَّى إلَّا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ فَإِنْ صَلَّاهَا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ قِيلَ صَحَّتْ مَعَ الْكَرَاهَةِ (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)

"Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ, фақат (намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтларда тавоф намозини кечиктириш макруҳ эмас. Чунки тавофни изидан (дарҳол) тавоф намозини ўқиш суннатдир. Агар асрдан кейин тавоф қилса, шомни фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини, сўнг шомнинг суннатини ўқийди. Тавоф намозини (нафлларни ўқиш) мубоҳ бўлган вақтдагина ўқийди. агар (нафлларни ўқиш) макруҳ вақтларда ўқиса, макруҳлик билан дуруст бўлади, дейилган" ("Баҳрур-роиқ").
("Муҳити Сарахсий", "Ал-жавҳароҳ", "Бадоиъ" ва "Баҳрур-роиқ" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Хоҳлаганини азиз ва хоҳлаганини хор қилур (10-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (44-45 бетлар)

Тўлиқ
видео👉 https://fb.watch/iVp3hcF4eX/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Хоҳлаганини азиз ва хоҳлаганини хор қилур
fitrat.uz
#Аудио

Хоҳлаганини азиз ва хоҳлаганини хор қилур (9-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (44-45 бетлар)

يَهْدي مَنْ يَشَاءُ وَيَعْصِمُ ويُعَافي فَضْلاً، وَيُضِلُّ مَنْ يشاءُ وَيَخْذُلُ وَيَبْتَلي عَدْلا، وَكُلُّهُمْ يتقلَّبونَ في مَشِيئتِهِ بَيْنَ فَضْلِهِ وَعَدْلِهِ،



Матн: У Зот Ўз фазли ила хоҳлаганини ҳидоят қилади ва сақлаб офият беради. Ўз адли ила хоҳлаганини адаштиради, хорлаб балоларга гирифтор қилади. Барча бандалари Унинг хоҳишининг остида, фазли ва адли орасида бўладилар.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Намознинг вожиблари (10-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/iVpsysoJtV/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Намознинг вожиблари
fitrat.uz
#Видео #Фиқҳ

Намознинг вожиблари (10-маъруза)

1. Фарз намозларининг икки ракатида, витр, нафл (жумладан, таъкидланган суннат) намозларининг ҳамма ракатида Фотиҳа сурасини қироат қилиш.

2. Фарз намозларининг аввалги икки ракатида, витр, нафл (жумладан, таъкидланган суннат) намозларининг ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиш. Зам сура камида қисқа уч оят ёки узун бир оятдан иборат бўлади.

3. Зам сурани Фотиҳадан кейин ўқиш...

👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Нақлиёт воситалари одоблари (10-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби" (220-230-бетлар)

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/iVDI1lbNji/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Нақлиёт воситалари одоблари
fitrat.uz
#аудио

Нақлиёт воситалари одоблари
(10-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби" (220-230-бетлар)

Нақлиёт (транспорт) воситалари Аллоҳ таолонинг банадаларига берган неъматларидан ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ва шариатимиз таълимотларида бу мавзуга оид бир қанча маълумотлар келгани динимизда бу воситаларга қанчалар эътибор берилганининг далилидир.

👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Салафи солиҳларга эргашиш деганда нима тушунилади? (10-маъруза)

Тўлиқ видео 👉https://fb.watch/iVDJnJf3sk/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Салафи солиҳларга эргашиш деганда нима тушунилади
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Салафи солиҳларга эргашиш деганда нима тушунилади? (10-маъруза)

Баъзан
“Биз салафи солиҳлар йўлидамиз” деган иддаоларни эшитиб қоламиз. Гўёки шу гап айтганларгина салафи солиҳлар йўлида-ю қолганлар адашган.
“Салаф” сўзи луғатда – “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ўзига маҳлиё бўлиб, чиройли кийиниб, сочларини тараб, мутакаббирларча қадам қўйиб юриб кетаётган эди, Аллоҳ таоло у кишини ерга ютқизиб юборди. У киши энди Қиёмат кунигача ерга шўнғиб боради», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ НАМОЗНИ ЎРГАТИШЛАРИ

CАВОЛ: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаламга Жаброил алайҳиссалом намозни ўргатганларида Мерож ва Исро кечалари бўлмаган эдими? Яъни, 5 маҳал намоз фарз бўлмаган эдими? Неча маҳал намоз ўқир эдилар.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исро ва Меърож кечасида намоз фарз бўлгандан кейин Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Байтуллоҳнинг ёнида икки кун кетма-кет (пешин намозидан бошлаб) намозларни ўқиб бердилар. Биринчи куни намозларнинг аввалги вақтида, иккинчи куни кейинги вақтида. Намозлар мана шу аввалги ва охирги вақт оралиғида ўқилишини билдирдилар. Ҳар икки кунда шомни қуёш ботгандан кейин дарров ўқидилар.

عن بن عمر قال لما فرضت الصلاة نزل جبرائيل عليه السلام
على النبي صلى الله عليه وسلم فصلى به الظهر وذكر المواقيت ... (رواه الدارقطني)

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Намоз фарз қилинганда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга келдилар. Пешинни ўқиб бердилар ва (намоз) вақтларини айтиб бердилар...." (Имом Дорақутний ривояти).

Бу воқеагача ибодатлар биз билган 5 вақт намоз шаклида бўлмаган.

Тафсири Табарийда шундай келтирилади:

قال قتادة رحمه الله : " كان بدءُ الصيام أمِروا بثلاثة أيام من كل شهر ، وركعتين غدوة ، وركعتين عشية " . "تفسير الطبري"

"Қатода раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Рўзани бошланишида (яъни фарз бўлишидан аввал) ҳар ойда уч кун тутишга ва икки ракат тонгда, икки ракат кечки пайт намозга буюрилдилар".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ШАЙХ_НОБУЛСИЙДАН_ҚИССАЛАР

ИХЛОС - ХАЛОС !

Бир кимсадан эшитган эдим. У оила аъзолари билан машинада сафарга кетаётиб, тик дарага тушадиган жойга машинасини тўхтатди ва меҳмонхона манзилини сўраш учун бир жойга кирди. Шунда кичик ўғилчаси машина тормозини бўшатиб юборди. Машина тик тушиладиган дарага ичида аёли ва беш фарзанди билан катта тезликда тушиб кета бошлади.

Буни кўрган ҳалиги кимса:
- Аллоҳим, агар оила аъзоларимни омон асрасанг, бор нарсамни садақа қиламан, деди.

Машина катта тезликда пастга тушиб, даранинг пастроғига бориб тўхтади. Аллоҳ таоло унинг оила аъзоларини асраб, улар ҳеч бир зиён кўришмади.

Бу воқеа жуда ҳам ғаройиб. (яъни тик тепаликдан катта тезликда тушган машина одатда қайта-қайта ағдарилиб пачоқ бўлиб кетиши, ичидаги одамларнинг соғ қолиши даргумон бўлиши керак, лекин бу сафар ҳеч бир зиёнсиз бўлган) Ҳалиги Аллоҳ азза ва жаллага берган аҳдини бажариб, уйини сотиб, садақа қилиб юборди. Ўзи эса ижарага уй олиб яшай бошлади.

Аллоҳ таоло тезда унга эвазини ато этади.
Сен бундай ҳолатларда коинотнинг Холиқи билан муомала қиласан. Ҳар бир нарса ва ҳар бир одам У Зотнинг қўлида (қодирлиги остида) дир.

Ҳар доим тўғри бўл. Ҳеч қачон ҳақ сўз ризқни кесмас ва ажални тезламас. Ибодат этаётганинг ёлғиз илоҳ Зот сени асрар. Зотан, барча нарсалар У Зотнинг қўлида.

Қачонки У Зот сени бошқаларга топшириб қўйса, ибодатга сазовор бўла олмас.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Таржимон изоҳи:

Ваҳб ибн Мунаббиҳ бундай айтган экан: "Бало дуо қилиниши учун тушади".

Яъни, мусибату балолар инсоннинг ожиз бандалиги, Аллоҳга доимо муҳтожлиги ва У Зотга илтижо қилишининг сабабчисидир. Зотан балоланган онларида Аллоҳ, Аллоҳ, демайдиган банда йўқ ёки жуда кам.

Катта устозимиз уйларида хизматда эдик. Фермерлик ерларида кечки экин бор. Шу экинни суғориш кераклигини айтдилар. Далага бориб, пайкал бошига сув қулоқларини тўғирлаётган эдик, бир кимса келиб:
- Нима қилаяпсизлар?, деди.
- Сув қўймоқчимиз.
- Ие, осмондан тушганмисизлар, каналда сув йўқ-ку. Бу канал сувга тўлса кейин, ёнидаги каналча сувга тўлади. Бу ер баландлиги учун бунга бир ҳафта ўн кун вақт кетади. Бу ҳозир сув келса шундай бўлади. Ҳозир кузнинг боши, каналда сув тўхтаган. Демак сув келиб тўлгунича ўн беш кунча балки кўпроқ вақт кетадику.
- Бизга айтилган нарсани қиляпмиз, устоз шуни айтганлар.
- Каллани ишлатинглар-ей, бўлмайдиган нарсага уринмасдан.
Бу гапдан кўнгиллар ғаш бўлди. Уч киши эдик.
- Бизга устоз нени айтган бўлсалар ўшани қилаверамиз, деб сув эгатларини тайёрлаб қўйиб қайтдик.

Бўлган воқеани айтган эдик устоз кулдилар-да:
- Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодир Зот. Сувни етказишга ожиз эмаслиги аниқ. Дуо қилинглар мустажоб қиламан, деб марҳамат қилган Зотга илтижо қиламиз-да, дедилар.

Эрталаб бомдоддан сўнг далага йўл олдик. Етиб боргач экинлар ичида сув оқаётганини кўрдик. Канал тўлиб бу тарафга сув чиқиб кетибди.

Мўминнинг жуда ҳам кучли қуроли бўлмиш сидқидилдан қилинадиган дуоси бор. Аммо ўзи ҳар доим ҳам бундан фойдаланавермайди.

Имом Авзоий: "Дуонинг афзали чин қалбдан ишониб, таззарру ила қилинганидир", деб айтган.

Тавфиқ - Аллоҳдандир.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2