Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.18K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
✅ ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР АЛОҚАЛАРИ БАРЧА СОҲАДА РАВНАҚ ТОПМОҚДА

📆 Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа масъуллардан иборат делегация Миср Aраб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Сафар давомида делегация вакиллари “Aл-Aзҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари шайх Муҳаммад ад-Дувайний ва Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Аллом билан учрашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

«Ҳой нотаниш одам! Бу сенга!»

Кўфа аҳлидан бўлган бир шайхдан ривоят қилинади: «Мен камбағал бўлиб қолдим. Шундай аҳволга тушдимки, уйимни буздим. Аҳвол тобора оғирлашиб борарди. Оилам бошпанасиз қолди.

Ходимам олдимга келиб, «Унимиз қолмади, сотиб олишга пул ҳам йўқ. Нима қиламиз?» деди. Мен унга: «Эшакни эгарла», дедим. Бисотимда битта эшагим қолган эди. Ходима: «Эшак уч кундан бери арпа егани йўқ, уни қандай қилиб минасиз?» деди. Мен: «Нима бўлса ҳам эгарлайвер», дедим.

У эшакни эгарлаб берди. Эшакни миниб, йўлга тушдим. Аслида ўзим тушиб қолган ҳолатдан қочиб борардим. Басрага яқинлашганимда шу томонга келаётган бир жамоага дуч келдим. Етиб келишгач, уларга қўшилиб олдим.

Улар ҳам Басрага кетишаётган экан. Басрага кириб келиб, жамоани бошқариб келаётган одамнинг уйига келдик. У уйига кирди. Одамлар ҳам унинг ортидан киришди. Мен ҳам уларга эргашдим.

Уйнинг даҳлизига жой тўшалган, ҳамма уй эгаси билан бирга у ерда ўтирарди. Уй эгаси тушлик келтиришни буюрди. Энг яхши овқатлардан олиб келишди. Мен ҳам одамлар билан бирга тушлик қилиб олдим.

Кейин қўлларимизни ювдик. Уй эгаси мушк келтиришни буюрди. Ҳаммамиз ундан суртиб олдик. Сўнгра у: «Эй хизматкорлар, халтани олиб келинглар», деди. Хизматкорлар оғзи боғланган оқ халта олиб келишди. У уни очди. Халтанинг ичида ҳамёнлар, ҳар бир ҳамёнда эса минг дирҳамдан пул бор экан.

У одам ўнг тарафидаги одамдан бошлаб ҳамёнларни тарқатишни бошлади. Ҳамма ўзига олиб, кейин ёнидагига узатаверди. Менга ҳам етиб келди. Уй эгаси иккинчи ва учинчи марта ҳам пул тарқатди. Ҳаммага учтадан ҳамён тегди. Охири халтада битта ҳамён қолди.

Уй эгаси уни қўлига олиб, менга узатди-да, «Бу сенга, эй нотаниш одам», деди. Шундай қилиб, тўртинчи ҳамённи ҳам олдим. Унинг уйидан чиққач, бир кишидан: «Бу одам ким?» деб сўрадим. У: «Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Қўшничилик одоблари (9-маъруза)

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:49
⏱БОМДОД - 06:30
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:13
⏱ХУФТОН - 19:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат ва дўзах мартаба талашиб хусуматлашишди. Дўзах: «Менда золимлар, мутакаббирлар бўлади», деди. Жаннат: «Менда заиф ва мискинлар бўлади», деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм қилди ва: «Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳмат қиламан (яъни, сенга уни киргизаман). Эй дўзах, сен Менинг азобимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан азоб бераман (яъни, сенга уни киргизаман). Икковларингизни тўлдириш Менинг зиммамдадир», деди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН КИЙИЛГАН КИЙИМ

CАВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта мумкин. Ғусл вожиб бўлган одам ҳақиқий нопок эмас. Балки ҳукмий нопок ҳисобланади. Ғуслдан сўнг ўша ҳукмий нопоклик кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
👍4
#Мақола

Ҳизбут-таҳрир ва унинг моҳияти

Ҳизбут-таҳрир оқими охирги асрда Ислом душманлари томондан мусулмон жамиятларини парчалаб ташлаш учун қурилган диний-сиёсий оқимдир. Раҳнамолари асосан ғарб мамлакатларидан паноҳ топувчи бу тоифанинг муассиси Тақиюддин Набҳоний (1909-1977) бўлиб, у 1948-йили гуруҳга асос солган.

Оқим аъзоларининг эътиқодлари бир-биридан ажабтовур даражада фарқ қилади. Мазҳабсизликка қаттиқ берилишган. Асосий мақсадлари—Ислом халифалигини қайта тиклашга уриниш ва шу ҳаракатда бирлашишга тарғиб қилишдир. Бу уларнинг энг зарур ақидавий ва амалий машғулотлари бўлиб, гўё улар учун халифалик тузиш намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ислом арконларидан ҳам муҳимроқдек тус олган.

БАТАФСИЛ

@diyonatli
👍1
#Солиҳлар_гулшани

Қалб ва тил

Луқмон исмли ҳабаш қул бор эди. Хожаси унга қўй сўйишни буюрди. Луқмон қўйни сўйди. Хожаси: «Қўйнинг энг яхши иккита гўштини олиб кел», деди. Луқмон қўйнинг юраги билан тилини олиб келди.

Орадан бир неча кун ўтгач, хожаси Луқмонга яна қўй сўйишни буюрди. У қўйни сўйди. Бу сафар хожа: «Қўйнинг энг ёмон икки гўштини олиб кел», деди. Луқмон яна қўйнинг юраги билан тилини олиб келди.

Хожаси: «Аввалги сафар қўй сўйганингда «Энг яхши иккита гўштини олиб кел» десам, юраги билан тилини олиб келгандинг. Энди «Энг ёмон икки жойини олиб кел» десам, яна юраги билан тилини олиб келибсан-ку?» деди.

Шунда Луқмон: «Шу иккиси яхши бўлса, булардан яхши нарса йўқ. Бу иккиси ёмон бўлса, булардан ёмон нарса йўқ», деб жавоб берди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Шариат ҳукмларидаги турличалик ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1👏1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 24 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:49
⏱БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:05
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:14
⏱ХУФТОН - 19:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍4
#Ҳадис

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло менга тавозуъли бўлишни ваҳий қилди. (Бундан умматим таълим олиб) ҳеч бири бошқа кишига фахрланмасин ва душманлик қилмасин», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍2
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИЛМНИ КИМДАН ОЛАЁТГАНИМИЗГА ЭЪТИБОР ҚИЛАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ДИН ОСОНДИР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🌙 Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди

✅ Айни вақтда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди.

🔸 Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилган мурожаатида белгиланган вазифалар, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” доирасида долзарб вазифалар, семестр якунлари таҳлили, таълим сифатини янада ошириш, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍2