#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КЕЛИН-КУЁВ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Келин куёв тўйи куни масжидда намоз ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидда намоз ўқишлари жоиз, лекин бу бизда урф бўлмаган. Бунинг устига, нафл намозларни уйда ўқиш афзал. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

👍1
#Дуо
Қуръон каримда мўминларга дуо қилиш одоби тўғрисида қуйидаги тарзда таълим берилган:
«Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошгувчиларни севмас» (Аъроф, 55-оят).

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг Мир Араб олий мадрасасига тарихий ташрифлари тафсилотлари (2023 йил 17 феврал
@diyonatli
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
👍2
#Солиҳлар_гулшани
Сенинг дининг бизникидан яхши экан
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Умму Шарик маккалик аёл бўлиб, Абул Аскар Давсийнинг хотини эди. Унинг қалбида Исломга мойиллик пайдо бўлиб, иймон келтирди. Сўнгра яширинча Қурайш аёлларининг олдига бориб, уларни Исломга даъват ва тарғиб қилиб юрди.
Макка аҳли бундан хабар топиб, уни тутиб олишди ва унга: «Қавмингнинг ҳурмати бўлмаганида, сени ундай қилардик, бундай қилардик. Лекин сени қавмингга қайтариб берамиз», дейишди.
Ҳикоянинг давомини аёлнинг ўзидан эшитамиз: «Мени эгарсиз бир хачирга миндириб, уч кишига топширишди. Бу уч киши менга овқат ҳам, сув ҳам беришмади. Йўлда бирор жойда тўхтасак, мени боғлаб қўйиб, қуёшда қолдиришар, ўзлари эса сояда ўтиришарди.
Бир куни яна бир жойда тўхтадик. Яна мени боғлаб, қуёшда қолдиришди. Шу пайт олдимда бир нарса пайдо бўлди. Қарасам, сув қуйилган челак экан. Сувдан озгина ичдим. Шу пайт челак мендан узоқлашиб, осмонга кўтарилди, сўнг яна қайтиб келди. Уни олиб, яна сув ичдим. Сўнг у яна кўтарилиб, яна қайтиб келди. Мен сувдан яна ичдим.
Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Мен сувдан қонгунимча ичиб, қолганини устимга, кийимларимга тўкдим.
Шу пайт мени олиб кетаётганлар уйғониб қолишди. Уст-бошим ҳўллигини, аҳволим яхши эканини кўриб, «Арқонни ечиб, сувимиздан олиб ичдингми?» дейишди. «Аллоҳга қасамки, йўқ. Лекин шундай-шундай иш бўлди» деб, бўлган воқеани айтиб бердим.
Улар: «Агар гапинг рост бўлса, сенинг дининг бизнинг динимиздан яхшироқ экан» деб, ўзларининг сувларини текшириб кўришди. Унга ҳеч ким тегмаганини кўргач, учаласи ҳам шу заҳоти иймон келтиришди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Намозда тахорат бузилса...
@diyonatli
#Аудио #Маъруза
НАМОЗДА ТАҲОРАТ БУЗИЛСА...
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
НАМОЗДА ТАҲОРАТ БУЗИЛСА...
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 22 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:51
⏱БОМДОД - 06:30
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:12
⏱ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 22 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:51
⏱БОМДОД - 06:30
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:12
⏱ХУФТОН - 19:45
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

#Ҳадис
Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга аҳли дўзах кимлар экани ҳақида хабар берайми? Улар қўпол, дағал, гердайиб юрувчи мутакаббирлардир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@diyonatli
Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга аҳли дўзах кимлар экани ҳақида хабар берайми? Улар қўпол, дағал, гердайиб юрувчи мутакаббирлардир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УМРАДА САЪЙНИ ТАҲОРАТСИЗ БАЖАРСА ҚЎЙ СЎЙИШ КЕРАКМИ?
CАВОЛ: Онам умрага борганларида Сафо ва Марва орасидаги амални таҳоратсиз қилган экан. Тўғрироғи таяммум билан қилган экан. Шу тўғрими ёки қўй сўйишлик керакмиди?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сафо ва Марва оралиғида қилинадиган амал саъй деб номланиб, умранинг вожибларидан ҳисобланади. Бу амални таҳоратсиз бажаришлик билан қўй сўйиш вожиб бўлмайди. Шунинг учун онангизни ибодати тўғри бўлган.
ولا يجب فيه الطهارة عن الجنابة و الحيض سواء كان سعي عمرة أو حج لأنه عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام والأصل ان كل عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام في أحكام المناسك فالطهارة ليست بواجبة لها
Саъйда жанобат ва ҳайздан пок бўлишлик вожиб бўлмайди хоҳ у умранинг саъйси бўлсин хоҳ ҳажнинг. Чунки, саъй масжидул ҳаромда адо қилинмайди. Асл шуки, ҳаж ва умра амалларидан масжидул ҳаромдан ташқарида бажариладиган амалларда таҳорат вожиб эмас. ("Ғунятун носик" китоби, 134-бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг

#Мақола
Шаъбон ойи ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар бор, бу ойда қандай нафл ибодатлар қилиш тавсия қилинган?
Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган.
БАТАФСИЛ

✅ ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР АЛОҚАЛАРИ БАРЧА СОҲАДА РАВНАҚ ТОПМОҚДА
📆 Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа масъуллардан иборат делегация Миср Aраб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Сафар давомида делегация вакиллари “Aл-Aзҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари шайх Муҳаммад ад-Дувайний ва Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Аллом билан учрашдилар.
@diyonatli
📆 Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа масъуллардан иборат делегация Миср Aраб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Сафар давомида делегация вакиллари “Aл-Aзҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари шайх Муҳаммад ад-Дувайний ва Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Аллом билан учрашдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани
«Ҳой нотаниш одам! Бу сенга!»
Кўфа аҳлидан бўлган бир шайхдан ривоят қилинади: «Мен камбағал бўлиб қолдим. Шундай аҳволга тушдимки, уйимни буздим. Аҳвол тобора оғирлашиб борарди. Оилам бошпанасиз қолди.
Ходимам олдимга келиб, «Унимиз қолмади, сотиб олишга пул ҳам йўқ. Нима қиламиз?» деди. Мен унга: «Эшакни эгарла», дедим. Бисотимда битта эшагим қолган эди. Ходима: «Эшак уч кундан бери арпа егани йўқ, уни қандай қилиб минасиз?» деди. Мен: «Нима бўлса ҳам эгарлайвер», дедим.
У эшакни эгарлаб берди. Эшакни миниб, йўлга тушдим. Аслида ўзим тушиб қолган ҳолатдан қочиб борардим. Басрага яқинлашганимда шу томонга келаётган бир жамоага дуч келдим. Етиб келишгач, уларга қўшилиб олдим.
Улар ҳам Басрага кетишаётган экан. Басрага кириб келиб, жамоани бошқариб келаётган одамнинг уйига келдик. У уйига кирди. Одамлар ҳам унинг ортидан киришди. Мен ҳам уларга эргашдим.
Уйнинг даҳлизига жой тўшалган, ҳамма уй эгаси билан бирга у ерда ўтирарди. Уй эгаси тушлик келтиришни буюрди. Энг яхши овқатлардан олиб келишди. Мен ҳам одамлар билан бирга тушлик қилиб олдим.
Кейин қўлларимизни ювдик. Уй эгаси мушк келтиришни буюрди. Ҳаммамиз ундан суртиб олдик. Сўнгра у: «Эй хизматкорлар, халтани олиб келинглар», деди. Хизматкорлар оғзи боғланган оқ халта олиб келишди. У уни очди. Халтанинг ичида ҳамёнлар, ҳар бир ҳамёнда эса минг дирҳамдан пул бор экан.
У одам ўнг тарафидаги одамдан бошлаб ҳамёнларни тарқатишни бошлади. Ҳамма ўзига олиб, кейин ёнидагига узатаверди. Менга ҳам етиб келди. Уй эгаси иккинчи ва учинчи марта ҳам пул тарқатди. Ҳаммага учтадан ҳамён тегди. Охири халтада битта ҳамён қолди.
Уй эгаси уни қўлига олиб, менга узатди-да, «Бу сенга, эй нотаниш одам», деди. Шундай қилиб, тўртинчи ҳамённи ҳам олдим. Унинг уйидан чиққач, бир кишидан: «Бу одам ким?» деб сўрадим. У: «Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра», деди».

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
Қўшничилик одоблари (9-маъруза)
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Қўшничилик одоблари (9-маъруза)
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:49
⏱БОМДОД - 06:30
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:13
⏱ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:49
⏱БОМДОД - 06:30
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:13
⏱ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
#Ҳадис
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат ва дўзах мартаба талашиб хусуматлашишди. Дўзах: «Менда золимлар, мутакаббирлар бўлади», деди. Жаннат: «Менда заиф ва мискинлар бўлади», деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм қилди ва: «Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳмат қиламан (яъни, сенга уни киргизаман). Эй дўзах, сен Менинг азобимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан азоб бераман (яъни, сенга уни киргизаман). Икковларингизни тўлдириш Менинг зиммамдадир», деди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@diyonatli
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат ва дўзах мартаба талашиб хусуматлашишди. Дўзах: «Менда золимлар, мутакаббирлар бўлади», деди. Жаннат: «Менда заиф ва мискинлар бўлади», деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм қилди ва: «Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳмат қиламан (яъни, сенга уни киргизаман). Эй дўзах, сен Менинг азобимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан азоб бераман (яъни, сенга уни киргизаман). Икковларингизни тўлдириш Менинг зиммамдадир», деди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН КИЙИЛГАН КИЙИМ
CАВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта мумкин. Ғусл вожиб бўлган одам ҳақиқий нопок эмас. Балки ҳукмий нопок ҳисобланади. Ғуслдан сўнг ўша ҳукмий нопоклик кетади. Валлоҳу аълам.