Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Иммунизация дастури – муҳокамада

Пойтахтимизда тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари билан иммунизация дастурини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини эмлаш хизматларига ишончини ошириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, вилоятдан 20 нафар имом-хатиб ва уч нафар отинойи иштирок этмоқда.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

@diyonatli
👍2
ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
ХАРИДОР ПУЛНИ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА БЕРА ОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Дадам маҳалладошимизга уй сотган эди, 2020 йил охирига ҳамма пулни беришини айтганди лекин бермади. Энди биз бошқа одамга сотсак бўладими, ёки ўша одамга вақтида бера олмагани учун нархини оширсак бўладими? Ўзи ҳам айтган бошқага сотаверинг деб.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида муштарий пулни белгиланган муддатда бера олмаса, у диёнат нуқтаи назаридан нуқсонга йўл қўйган бўлади. Аммо ҳукм қилиш жиҳатидан унга шаръий жазо йўқ. Унинг қўлидаги мулкни унинг розилигисиз сотиб бўлмайди. Ёки муддат ўтиб кетгани учун ундан алоҳида ҳақ ундириб бўлмайди. Агар ўша сотилган нарсани гаровга олиб қўйилган бўлса, ўшанда уни сотиш мумкин бўлади. Шунингдек, агар ўзи рози бўлиб, шу машинани сотишга ёрдам беринг сизни пулингизни шуни сотиб бераман деса, ўзининг розилиги билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diyonatli
#Дуо

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо


اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Аллоҳим, ёмғирни фойдали (хайрли) қилгин!


@diyonatli
👍1
Audio
#Аудио #Маъруза

Одат ва ибодат фарқи?

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:58
⏱БОМДОД - 06:40
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:05
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
Гуноҳларга каффорат бўлувчи амаллар

1. Алллоҳга иймон келтириш, ширкдан сақланиш ва солиҳ амаллар қилиш.
2. Катта гуноҳлардан четланиш.
3. Аллоҳга холисона тавба қилиш.
4. Истиғфор айтиш
5. Таҳоратни яхшилаб мукаммал қилиш.
6. Намоз ўқиш ва намоз ўқиш учун пиёда юриб бориш.
6.Садақа улашиш.
8. Ҳаж ва умра қилиш.
9. Мусибат келиши.
«Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортади» (Нисо сураси, 123-оят)
10. Рамазон рўзасини тутиш ва тунларини ибодат билан ўтказиш.

Мухаммад Али Мухаммад Юсуф таржимаси

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИНСОНЛАРГА АЗИЯТ БЕРИШДАН САҚЛАНИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозалаб есин. Шайтонга (насибасини) қолдирмасин», дедилар. Ва яна лаганни ялашни буюриб: «Чунки таомингизнинг баракаси қаeрда эканини билмайсизлар», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍1🔥1
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Бухарскую область с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Буюк зотларнинг улуғ дуоси

@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ,
18 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:56
⏱БОМДОД - 06:35
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:07
⏱ХУФТОН - 19:40



🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6
БИНО

Имом Заҳабий “Сияру аъломин нубало”да, Хатиб Бағдодий “Тариху Бағдод”да, ибнул Жавзий “Сифатус сафва” да келтиради:
“Буюк олим Рабиъа ар-Раъйнинг отаси Фаррух жиҳодга чиқиб кетди. Ўшанда Рабиъа онасининг қорнида эди. Фаррух хотинига ўттиз минг динор ташлаб кетган эди.
Ўттиз минг динор... Қадимда бир динор бир мисқол миқдоридаги олтин танга бўлган. Битта танга тақрибан 4,25 граммдир. Демак, шуни 30000 га кўпайтирсак, бу жуда катта маблағга айланади.
Фаррух шу кетганича йигирма етти йилдан сўнг қайтиб келди ва найзаси билан эшигини тақиллатди. Эшикни Рабиъа очди. Қаршисида бегона кишини кўрган Рабиъа деди:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Менинг уйимга ҳужум қилмоқчимисан?!
Фаррух деди:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Бу менинг уйим. Сен менинг уйимда нима қилаяпсан?!
Улар бир-бирини танимасдан ёқалашиб, овозларини баланд кўтаришди. Фаррухнинг хотини бақир-чақирни эшитиб чиқди ва эрини таниб уларга деди:
– Эй Фаррух, бу йигит сизнинг ўғлингиз! Эй Рабиъа, бу киши сенинг отанг!
Ота-бола йиғлаб бир-бирларини қучоқлаб кетишди.
Сўнгра Фаррух хотини билан ёлғиз қолганида унга қолдириб кетган ўттиз минг динори ҳақида сўради. Хотини деди:
– Пулларни кўмиб қўйганман. Бир неча кундан сўнг келтириб бераман!
Эртаси куни Рабиъа масжидга чиқиб кетди. Унинг атрофида шогирдлари жамланишди. Шогирдлар ичида имом Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ ва у каби буюклар кўп эди.
Фаррухнинг хотини унга деди:
– Боринг, масжидда намоз ўқинг, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига бориб салом беринг!
Фаррух масжидга борди. Масжидда илм ҳалқасига кўзи тушди. Унинг ўғли Рабиъанинг атрофида кишилар жамланиб илм ўрганишар эди. Кўзларига ишонмасдан сўради:
– Бу йигит ким?
Унга кишилар жавоб беришди:
– Бу йигит Фаррухнинг ўғли Рабиъадир!
Фаррух уйига саодатга тўлиб қайтди ва хотинига деди:
– Ўғлингни шундай ҳолатда кўрдимки, бирор-бир аҳли илмни бу ҳолатда кўрмаганман!
Хотини деди:
– Сизга қайси бири суюкли, ўттиз минг динорми ёки кўрганингизми?
Фаррух деди:
– Аллоҳга қасамки, кўрганим!
Хотини деди:
– Мен ҳамма пулни унга сарфлаб юбордим!
– Аллоҳга қасамки, пулларимни зое қилмабсан!
Биз бино қиладиган биноларнинг энг буюги инсон биноси, биз қурадиган саройларнинг энг гўзали инсон саройидир. Аллоҳ таоло пайғамбарларини ҳам, китобларини ҳам инсонни бино қилиш учун юборди. Мақсад – улар ўз ҳақиқатини англасин, коинот ҳақиқатини билсин, уларни йўқдан бор қилган Аллоҳ таолонинг маърифатига эга бўлишсин! Мана шу ҳақиқатларни англаса, инсон ҳақиқий инсон номига лойиқдир!
Бунинг уддасидан чиқмаганлар нуқсонли, ўзини зое қилган, ақлини жамлай олмаган инсонлардир. Улар дунёнинг ортидан югураверади, дунё уларнинг олдида югураверади. Аммо улар дунёга ета олишмайди. Ўзларининг хато йўлдан югураётганларини фақатгина Азроил алайҳиссаломни кўрганидагина англашади!
Чиройли уйларга эга бўлишга ҳақлимиз. Бу – мубоҳ. Бу билан дунё обод бўлади. Оиламиз бекаму-кўст яшайди. Аммо инсон – биринчидир. Уйинг чиройли ва обод уй бўлсаю, унинг ичидаги инсонлар хароб бўлса бундай уйнинг нима фойдаси бор?! Иморатлар баланд бўлсаю, аммо пастда инсонлар бир-бири билан урушса бунинг нима фойдаси бор?! Шаҳарлар ўртасини боғлайдиган кўприклар ҳашамдор бўлсаю, инсонлар ўртаси бузуқ бўлса, силаи-раҳм бўлмаса бундан не фойда?!
Фарзандларга эътиборли бўлайлик. Ана шунда омонатни тўғри адо бўлган бўламиз. Зеро, фарзандлар Аллоҳнинг биздаги омонатидир!

Абдулқодир Самарқандий

@diyonatli