Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Жамоатчиликка нисбатан одоблар

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 16 ФЕВРАЛЬ
ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:00
⏱БОМДОД - 06:40
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:04
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Абу Рифўа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, хутба айтаётган эканлар. Шунда мен: «ғариб киши келиб, дини ҳақида сўрамоқда, чунки динидаги нарсаларни билмайди», десам, у зот менга юзланиб, хутбаларини тўхтатиб, мен томонга юриб келдилар. Кейин курси келтирилди. Унга ўтириб, Аллоҳ ўргатган нарсаларни менга ўргатдилар. Сўнгра яна хутбаларини давом эттириб, унга якун ясадилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта камтарликлари ва кишиларга дин ишларини таълим беришга ҳарисликлари маълум бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИЛМНИ КИМДАН ОЛАЁТГАНИМИЗГА ЭЪТИБОР ҚИЛАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Иммунизация дастури – муҳокамада

Пойтахтимизда тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари билан иммунизация дастурини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини эмлаш хизматларига ишончини ошириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, вилоятдан 20 нафар имом-хатиб ва уч нафар отинойи иштирок этмоқда.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

@diyonatli
👍2
ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
ХАРИДОР ПУЛНИ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА БЕРА ОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Дадам маҳалладошимизга уй сотган эди, 2020 йил охирига ҳамма пулни беришини айтганди лекин бермади. Энди биз бошқа одамга сотсак бўладими, ёки ўша одамга вақтида бера олмагани учун нархини оширсак бўладими? Ўзи ҳам айтган бошқага сотаверинг деб.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида муштарий пулни белгиланган муддатда бера олмаса, у диёнат нуқтаи назаридан нуқсонга йўл қўйган бўлади. Аммо ҳукм қилиш жиҳатидан унга шаръий жазо йўқ. Унинг қўлидаги мулкни унинг розилигисиз сотиб бўлмайди. Ёки муддат ўтиб кетгани учун ундан алоҳида ҳақ ундириб бўлмайди. Агар ўша сотилган нарсани гаровга олиб қўйилган бўлса, ўшанда уни сотиш мумкин бўлади. Шунингдек, агар ўзи рози бўлиб, шу машинани сотишга ёрдам беринг сизни пулингизни шуни сотиб бераман деса, ўзининг розилиги билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diyonatli
#Дуо

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо


اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Аллоҳим, ёмғирни фойдали (хайрли) қилгин!


@diyonatli
👍1
Audio
#Аудио #Маъруза

Одат ва ибодат фарқи?

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:58
⏱БОМДОД - 06:40
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:05
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
Гуноҳларга каффорат бўлувчи амаллар

1. Алллоҳга иймон келтириш, ширкдан сақланиш ва солиҳ амаллар қилиш.
2. Катта гуноҳлардан четланиш.
3. Аллоҳга холисона тавба қилиш.
4. Истиғфор айтиш
5. Таҳоратни яхшилаб мукаммал қилиш.
6. Намоз ўқиш ва намоз ўқиш учун пиёда юриб бориш.
6.Садақа улашиш.
8. Ҳаж ва умра қилиш.
9. Мусибат келиши.
«Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортади» (Нисо сураси, 123-оят)
10. Рамазон рўзасини тутиш ва тунларини ибодат билан ўтказиш.

Мухаммад Али Мухаммад Юсуф таржимаси

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИНСОНЛАРГА АЗИЯТ БЕРИШДАН САҚЛАНИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозалаб есин. Шайтонга (насибасини) қолдирмасин», дедилар. Ва яна лаганни ялашни буюриб: «Чунки таомингизнинг баракаси қаeрда эканини билмайсизлар», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍1🔥1
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Бухарскую область с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
😢1