Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҲИДОЯТ ТОПИШ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Имон, ихлос Аллоҳ таолодан бериладими ёки инсон ҳаракат қилиб эришадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло бандага ҳидоятни Ўзи бериши, Ўзи ҳидоят қилган кишини ҳеч ким адаштира олмаслиги ҳақида бир қанча оятлар бор. Аммо, Аллоҳ таолони борлиги ва бирлигига далолат қиладиган бир қанча аломатлар бўла туриб, Аллоҳга имон келтирмагани учун киши гуноҳкор бўлади. Демак, “Ҳидоят Аллоҳдан” дегани – Аллоҳ таоло Ўзининг борлиги ва бирлигини англатиб турадиган оятларни нозил қилиши деганидир. Лекин бандалар ўзлари шунча аломатларни кўрмаслиги, билмаслиги – Аллоҳни ҳидоят бермагани эмас, балки, банда ўзи берилган имонни, ҳидоятни топа олмагани ҳисобланади.

Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло яхшилик ёки ёмонлик, имон ёки куфрни танлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун жавобгар бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса, савобга эришади, нафси хоҳлаган йўлдан юрса, шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога гирифтор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио #Маъруза

Жамоат намози ҳақида

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 15 ФЕВРАЛЬ
СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱БОМДОД - 06:40
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:20
⏱ШОМ - 18:03
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

@diyonatli
🕊1
#Ҳадис

Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима билан машғул бўлардилар?» деб сўралганида, бу онамиз: «Аҳлиялари хизматида бўлардилар. Бордию намоз вақти кириб қолса, намозга чиқиб кетардилар», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УМРАДА ТАВОФИ ҚУДУМ ВА ТАВОФИ СОДР ҚИЛИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Ҳаждаги каби умрада ҳам узоқдан борган кишилар тавофи қудум ва тавофи содр қилиши шартми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаждан фарқли равишда умрада тавофи қудум ҳам, тавофи содр (хайрлашув тавофи) ҳам бўлмайди ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Тинчликнинг қадрига етиш – мўминнинг сифати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
👍1
#Солиҳлар_гулшани

Узатилаётган қизга насиҳат

Бир она қизини турмушга бераркан, юзида табассум, аммо кўзларида ёш билан унга гўзал насиҳат қилди:
«Қизгинам! Сен янги ҳаётга қадам қўйдинг. Бу шундай ҳаётки, унда ота-онангга, ака-укаларингга жой йўқ. Сен бир кишига рафиқа бўляпсан. У сенга бирор кишининг, ҳатто жигарларингнинг ҳам шерик бўлишини хоҳламайди.

Қизим, сен унга ҳақиқий хотин, гўёки она бўлгин. Шундай қилгинки, ҳаётидаги бор нарсаси сен эканингни ҳис қилсин. Доимо ёдингда тут, эркак киши ёши катта гўдакдир, озгина ширин сўз ҳам уни бахтли қила олади. У сенга уйланиб, сени аҳлингдан, оилангдан маҳрум қилганини унга ҳис қилдирмагин.

Чунки у ҳам ота-онасини, оиласини сени деб тарк қилган. Аммо орадаги фарқ эркак билан аёл ўртасидаги фарқ кабидир. Аёл киши ўзининг оиласига, туғилиб ўсган, вояга етган ва тарбия топган уйига талпиниб яшайди. Лекин у ўзини янги ҳаётга, янги оилага ўргатиши, ҳаётини эрига, боқувчисига, болаларининг отасига мослаштирмоғи лозим. Бу сенинг янги дунёингдир.

Қизгинам! Бу сенинг келажагинг, эринг икковинг биргаликда барпо қиладиган оилангдир. Албатта, мен сенга ота-онангни, ака-укаларингни унутгин демайман, чунки улар ҳам сени ҳеч қачон унутмайдилар, суюклигим. Ахир она юрагининг бир парчасини қандай унутсин?!

Мен сендан эрингга муҳаббатли бўлишингни, у билан бирга яшаб, уни бахтли қилишингни хоҳлайман, холос».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЖАННАТГА ОЛИБ КИРУВЧИ 4 АМАЛ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Жамоатчиликка нисбатан одоблар

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 16 ФЕВРАЛЬ
ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:00
⏱БОМДОД - 06:40
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:04
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Абу Рифўа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, хутба айтаётган эканлар. Шунда мен: «ғариб киши келиб, дини ҳақида сўрамоқда, чунки динидаги нарсаларни билмайди», десам, у зот менга юзланиб, хутбаларини тўхтатиб, мен томонга юриб келдилар. Кейин курси келтирилди. Унга ўтириб, Аллоҳ ўргатган нарсаларни менга ўргатдилар. Сўнгра яна хутбаларини давом эттириб, унга якун ясадилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта камтарликлари ва кишиларга дин ишларини таълим беришга ҳарисликлари маълум бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИЛМНИ КИМДАН ОЛАЁТГАНИМИЗГА ЭЪТИБОР ҚИЛАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Иммунизация дастури – муҳокамада

Пойтахтимизда тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари билан иммунизация дастурини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини эмлаш хизматларига ишончини ошириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, вилоятдан 20 нафар имом-хатиб ва уч нафар отинойи иштирок этмоқда.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

@diyonatli
👍2
ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4