Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
Шом вақти кириб қолса, автобусда намоз ўқиса, бўладими?
—————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!

Forwarded from Qur'on hidoyati
«Sizlarga Robbingizdan mav'iza, qalbingizga shifo, mo'minlarga hidoyat va rahmat keldi»
("Yunus" surasi, 57-oyat)
G'am alamga botsang, havf-hatarda qolsang, keskin va tang ahvolga tushsang, buning shifosi Qur'onda.
Sen davoni astoydil izlagin, Allohga qasamki, uni aniq topasan !
👇
@quronhidoyati

Yaqinlarga ulashish👇
@quronhidoyati
ДУО – НАЖОТ КАЛИТИ
Дуо ибодатнинг мағзидир. Аллоҳ билан банда орасини дуо боғлайди. Дуо инсоннинг қон-қонига сингиб кетган. Эътибор берганмисиз, бошига ташвиш тушган одам биров ўргатмаса ҳам ўз-ўзидан Аллоҳга илтижо қилади, оғирини енгил қилишини ўтиниб сўрайди. Мана шу ҳолат дуо қилиш инсоннинг асл фитратига хос эканини кўрсатади.
Инсон ҳаётда турли синовларга дуч келади. Шундай пайтда дуо қилишдан ўзга чора тополмайди. Мушкул вазиятда қолган одам қўлини самога кўтариб Аллоҳга юкинса, қалби таскин топади. Шунинг учун бўлса керак, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларини дуо қилишга буюрган: «(Эй инсонлар,) Парвардигорингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизлар (қилган дуоларингизни) мустажоб қиламан. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр қилганлар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирадилар», деди» (Ғофир сураси, 60-оят).
Дуо кўплаб касалликлар давосидир. Инсон юрак дардини энг яқин дўстига айтса, қайғусини сал бўлсаям унутади, оғир маънавий юкдан халос бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта дуо тушган-тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар», деганлар.
Банда бошига мусибат тушганда дуо сабабидан Аллоҳ ўша кулфатни аритади ёки енгиллатади. Шунингдек, банда келажакда бошига тушиши мумкин бўлган мусибатлардан ҳам дуо ёрдамида сақланади.
Руҳиятшунослар таъкидлашича, бирон дарднинг сабабини яқин дўстга айтиш билан кўплаб руҳий касалликларни тузатса бўлади. Дардини бировга айтмай ичига ютиб юрса, касаллик баттар зўрайиб кетади. Агар инсон қалбидаги дардини Аллоҳга айтса, Ундан ёрдам сўраса, дили ором олади, елкасини тоғдек босиб турган ғам-ғуссалар сал бўлсаям арийди. Чунки киши қалбидаги имони: «Аллоҳ сен билан бирга, ундан бирон нарса сўрасанг, албатта беради, бошингга тушган мусибатларни ҳам аритади», деб тасалли бериб туради.
«Қуръон қалблар шифоси» китобидан
Яқинларга улашиш

МАҚОМ ВА МАРОМ
Одамзоднинг табиати қизиқ. Бирор мансабга эришса, дарҳол ўзини юқори тута бошлайди. Онасининг қорнидан раҳбар бўлиб туғилгану, ўлгунича шу мақомда қолади, гўё. Гўрга ҳам шу мартаба билан кириб, қиёматда ҳам худди шундай тириламан деб хаёл қилса керак.
Ҳолбуки, унинг бу керилиши, ўзини катта олиши унинг обрўсини йўқолишига замин ҳозирлайди, холос. Мушк анбар деган хушбўй кийикнинг киндигидан тайёрланар эмиш. Қимматбаҳо жавоҳирлар ҳам оддий тошлар орасидан танлаб олинади. Агар у танлаб олинмаса, оддий тошдан фарқсиздир.
Ҳар қанлай гўзалликнинг аввали ғариблик ва кўримсизлик бўлгани сингари унинг оқибати ҳам шундай. Кўзларини ёғ босиб, на устозни танимай, на каттани ҳурмат қилмай, ожизларни эзиб, кучлиларга таъзим бажо қилиб юрадиган касларнинг ўрни зинҳор иззат тахтида бўлмайди.
Ҳар қандай жамиятда, ҳар қандай замонда ўзгармайдиган қонуниятлардан бири шуки, камтарлик ва ўз ҳаддини билишдек гўзал мавқе йўқ.
Акром МАЛИК

ҲАЗРАТ УМАРНИНГ НИЛ ДАРЁСИГА МАКТУБИ
Имом Суютийнинг «ал-Хулафо» китобида қуйидагилар келган: «Миср фатҳининг биринчи йилида у ернинг аҳли Амр ибн Оснинг (Миср волийси) ҳузурига келиб:
– «Нилнинг узоқ замонлардан бери бўлиб келаётган одати бор. Ўша бўлса, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.
– «У недир?» – деди.
– «Буъна ойидан ўн икки кеча қолганда ота-онаси ҳузуридаги бокира қизни уларни рози қилиб олсак, яхшилаб кийинтириб, тақинчоқлар тақиб, Нилга ташласак, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.
– «Бу Исломда мутлақо дуруст бўлмайди. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади», – деди Амр.
Нилда бирор нарса оқмай, уч ой туриб қолишди. Шунда Амр Умар ибн Хаттобга бу ҳақда мактуб ёзди. Умар унга «Жуда тўғри қилибсан. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади. Мен сенга бир варақ юбордим, уни Нилга ташла», – деб жавоб мактуби ёзди. Мактуб Амрга етганда у варақни очди. Унда қуйидагилар ёзилганди: «Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амиридан Мисрнинг Нилига! «Эй Нил! Агар ўзингча оқадиган бўлсанг, оқма! Агар Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳ сени оқадиган қилган бўлса, Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳдан сени оқизишини сўраймиз».
Амр ибн Ос мўминлар амирининг мактуби ҳақида кишиларга хабар берди. Сўнгра хоч кунига бир кун қолганда Амр мактубни Нилга ташлади. Ўшанда Миср аҳли Нилдан бошқа ҳеч нарса қондира олмайдиган қурғоқчилик сабабидан Мисрдан кўчиб кетишга ҳозирланиб бўлган эди. Хоч куни тонг отганда Аллоҳ таоло Нилни бир кечада ўн олти қулоч қилиб оқизаётганини кўрдилар. Мазкур ёмон одат йўқ бўлди. Унинг Миср аҳолиси устидан ўрнатган зўравонлиги битди».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» (5-жуз) китобидан

❓Мен институтда ўқийман. Телефонимда Қуръон карим программаси бор. Бўш вақтимда Аллоҳ кодир килганча сураларни ёдлаб ўтираман.
Шу программама орқали Қуръонни тахоратсиз ўқисам мумкинми ёки гуноҳкор бўламанми?
————————

ҚАДРИ БИР ҚУЛТУМ СУВГА ТЕНГ ЭМАС
Бир йили Шақиқ Балхий* ҳажга бориш нияти ила йўлга тушди. Бағдодга келганида, халифа Ҳорун ар-Рашид бу зотнинг келганини эшитиб, ҳузурига чақирди. Шақиқ Балхий халифанинг ҳузурига келди. Халифа сўради:
— Зоҳид зот Шақиқ Балхий сизмисиз ?
— Шақиқ менман аммо, зоҳид эмасман.
Халифа Шақиқ Балхийдан ўзига насихат қилишини сўрагач, Шақиқ деди:
— Ақлингни йиғиб ол ва жуда диққатли бўлки, Аллоҳ таоло сенга Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг мақомини берди. Сендан у зотдагидек тўғриликни хоҳлайди. Сенга Умар ал-Форуқ розияллоҳу анҳунинг мақомини берди. Сендан у зотда бўлганидек, ҳақ ила ботил орасини ажратишингни хоҳлайди. Сенга Усмон Зиннурайн розияллоҳу анҳунинг мақомини берди. Сендан у зот каби ҳаё ва карам соҳби бўлишингни хоҳлайди. Сенга Алиюл Муртазо розияллоҳу анҳунинг мақомини берди. Сендан у зот каби илмли ва адолатли бўлишингни ҳоҳлайди.
— Яна бироз насиҳат қилинг!
— Аллоҳ таолонинг жаҳаннам деган бир ери борки, сени у ерга қоровул қилиб қўйди. Қўлингга уч нарса берди. Улар мол-мулк, қилич ва қамчи. Бу уч нарса билан инсонларни жаҳаннамдан узоқлаштир. Ёнингга бир муҳтож келса, унга мол бер. Аллоҳнинг амрига қарши чиққанларни бу қамчи билан адабини бер, йўлга сол. Бошқаларга ҳақсизлик қилганлар, ноҳақдан одам ўлдирганлар қаршисига сен шу қилич билан чиқ. Агар бу ишларни қилмасанг, жаҳаннамга биринчи тушадиган сен бўласан.
— Яна бироз насиҳат қилинг!
— Сен сувнинг манбаи кабисан. Вазир ва қўмондонларинг эса, сув оқадиган йўл каби. Сувнинг манбаи тоза ва покиза бўлса, унинг йўли ҳам покиза бўлади. Сувнинг манбаи пок бўлиб, йўлларида ифлослик бўлса, бунда зарар йўқ. Пок сув буни ювиб кетади. Агар манбаи ифлосланса, энди йўлларининг пок бўлишидан ҳам умид қилиб бўлмайди.
— Яна бироз насиҳат қилинг!
— Тасаввур қил, чўлнинг ўртасида қолдинг. Сувсизликдан ўлар ҳолдасан. Кимдир келиб, бир ютум сув сотаман деса, қанчага олар эдинг?
— Қанча ҳоҳласа шуни бериб, сувни олардим!
— Сув келтирган одам суви эвазига ярим салтанатингни берасан деса, рози бўлармидинг?
— Ҳа, рози бўлардим.
— Тасаввур қилки, салтанингни ярмини бериб, сотиб олган сувингни ичдинг. Бир муддат ўтгач сувни ташқарига чиқариш керак бўлди. Лекин чиқара олмадинг. Ўлар ҳолга келдинг. Бир одам келиб, сени бу ҳолдан қутқараман. Эвазига қолган давлатингни берасан деса, рози бўлармидинг?
— Албатта рози бўламан. Жоним ҳиқилдоғимда турса, салтанатнинг нима кераги бор.
— Шундай экан аввал ичиб, кейин ташқари чиқариб юборадиган сувингчалик қадри бўлмаган бу салтанатинга суянма. Бу мол-дунёга суяниб, ҳеч кимга катта кетма.
Бу насиҳатлардан сўнг Ҳорун ар-Рашид кўп йиғлади. Шақиқ Балхийни ҳурмат ва эҳтиром ила йўлига кузатди...
* Шақиқ Балхий — буюк авлиёлардан бўлган, куняси Абу Али, отасининг исми Иброҳим. Иброҳим Адҳамнинг толиби, Ҳотамул Асомнинг устози. Дунёга кўнгил қўймаган, харом ва шубҳалардан шиддат ила қочган. Тижорат билан шуғулланган. 790 (ҳижрий 174) йилда вафот этган.

❓Шамоллаган ва касал бўлган инсон мустаҳаб қилмасдан таҳорат қилиб, намоз ўқиса бўладими? Ё бу инсон узрли ҳисобланиб, таяммум билан намоз ўқийдими?
——————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Шамоллаган ва касал бўлган инсон мустаҳаб қилмасдан таҳорат қилиб, намоз ўқиса бўладими? Ё бу инсон узрли ҳисобланиб, таяммум билан намоз ўқийдими?
——————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Forwarded from Qur'on hidoyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Аҳлисунна” расмий канали ишга тушди
Аҳли сунна ва жамоа — суннатга амал қилувчи ва кўпчиликни ташкил этувчи кишилар. Ҳозиргача мусулмонларнинг асосий ва жумҳур оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган ақидавий мазҳабнинг номи. Асри саодат давридан сўнг турли фирқалар юзага чиқиб, уларнинг сўзлари тарқалгандан кейин Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий каби зотлар Аҳли суннанинг эътиқодини баён қилдилар, нақлий ва ақлий далиллар билан фирқачиликни олдини олдилар. Шунинг учун ҳам ушбу икки буюк алломани - Аҳли сунна вал жамоанинг ақоид бобида имоми эканини таъкидлнган. Имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий шундай дейдилар:
"المراد بالسنة ما عليه إماما أهل السنة والجماعة الشيخ أبو الحسن الأشعري وأبو منصور الماتريدي
яъни: “(Аҳли сунна сўзидаги) Суннатдан мақсад – аҳли сунна вал жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир” (“Аз завожир ан иқтирофил кабоир” китоби).
Хусусан Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ турли ботил ақидавий фирқалар кўпайганда у киши саҳобалар, тобеъинлар ва замондошлари: таба тобеъинларнинг соғлом ақидаларини жамлаб, шарҳладилар ва Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилдилар.
Минг йиллардан бери мусулмонлар маҳкам тутган мана шундай йўналишларда барчамиз собит туриб, фарзандларимиз ва ёш авлодга ушбу тушунчаларни сингдиришимиз айни муддаодир.
Ёшларимиз ўз эътиқоди ва мазҳабини яхши билса, ҳар хил оқим аъзолари уларни чалғита олмайди ва тўғри йўлда бардавом бўладилар, иншаллоҳ.
Ушбу каналда ҳам Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига оид долзарб маълумотлар бериб бориш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг ҳидоят йўлида мустаҳкам ва собит туришни насиб айласин!
🔗Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

❓Кулни, чой шамасини ахлатга ташласа бўладими?
—————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Кулни, чой шамасини ахлатга ташласа бўладими?
—————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ФИЛ ВА УНИНГ БОЛАСИ
Ҳиндистонда ақлли ва донишманд зот бор эди. Бир куни узоқ юртдан келган оч-яланғоч, бечораҳол кимсаларга дуч келди. Уларга ачиниб, насиҳат қилди:
— Билиб турибман, оғир кунларни бошдан кечирибсиз. Менга яхшилаб қулоқ солинг. Бундан кейин юрадиган йўлларингизда гўзал бир масканга рўбарў келасизлар. У жойда филлар ва болалари бор. Муҳтож бўлсангизда, қанчалик жозибалик кўринмасин, фил болаларини овлаб еманг. Чунки она фил боласини излайди ва боласи ҳидини сиздан топса барчангизни ҳалок қилади. Агар ўгитимга амал қилсангиз, бошингизни балодан қутқарган бўласиз. Ўт-ўлан, барглар, ёввойи меваларни тановул қилиш билан кифояланинг.
Йўловчилар йўлда давом этаркан, егуликлари тугади, чорасиз қолишди. Очлик борган сайин ўз кучини кўрсатар, чидаш тобора қийинлашиб борарди. Худди шу пайт семизгина, иштаҳани қитиқлайдиган фил боласини кўриб қолишди. Оч бўрилар каби унинг атрофини ўраб олишди, сўйиб емоқчи бўлишди. Ораларидан бири шерикларига донишманднинг айтганларини эслатди. Бироқ ҳеч ким эътибор қилмади, очлик гўё уларнинг қулоғини кар, кўзини кўр қилган эди.
Шериклари фил боласини сўйиб, кабоб қилиб ейишди. Унга ҳам узатишди. Аммо қанча мажбурлашмасин, у гўштдан емади. Қорнини тўйдирганлар сал ўтмай ётиб, қаттиқ уйқуга кетишди. Гўшт емаган одам эса очликдан ухлай олмай, айланиб юрди.
Орадан анча вақт ўтгач, важоҳатли бир фил келди. Олдин уйғоқ, қўрқувдан титраётган, терга ботган одамнинг ёнига келиб, оғзини уч марта ҳидлади. Боласининг исини ололмади. Атрофини бир неча бор айланиб, унга тегинмай кетди. Кейин ухлаганларнинг ёнига бориб, оғизларини ҳидлади. Кимдан боласининг гўшти ҳиди келса, ҳаммасини осмонга кўтариб, ерга зарб билан уриб, парчалади («Маснавийи маънавий»).
Қиссадан ҳисса: Бу ҳикояда Мавлоно Румий фил боласини ейиш деб ғийбатни назарда тутган. Шу билан бирга, ҳид аломатига урғу беради. Она фил оғиздаги ҳидлардан ёмон инсонларни таниди.
Румий дейди: “Ғийбат, кибр, ҳирс ва шаҳват ҳудди пиёз, саримсоқ еган инсоннинг оғзидан келаётган ҳидга ўхшайди. Саримсоқ, пиёз еган киши «Мен уларни емаганман», деб ҳар қанча қасам ичсада, гапираётганида ёнидагилар унинг ҳидини сезишади. Бинобарин, кибрли ва ҳаддан зиёд эҳтиросли киши тили билан «Менда бу ёмон хислатлар йўқ», деса ҳам, ҳоли ва хатти-ҳаракатлари унинг аслини кўрсатиб туради...”

❓Касбим юзасидан бомдод намозини вақтида ўкий олмайман. Ҳайдовчилик киламан. Соат 8 – 9 орасида ўқисам бўладими ? Ният қилганда қазосини ўқийман деб ният қилинадими?
——————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Савол:
❓Касбим юзасидан бомдод намозини вақтида ўкий олмайман. Ҳайдовчилик киламан. Соат 8 – 9 орасида ўқисам бўладими ? Ният қилганда қазосини ўқийман деб ният қилинадими?
——————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Устоз Салоҳиддин домла
<unknown>
#audio
🎤 Устоз Салоҳиддин домла
Ичкиликбозлик
Ибратли воқеа
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

БАРАКА ҲАЛОЛЛИКДАДИР
Барака деганда кўпчилик ҳажмни тушунади. Барака ҳажмда, саноқнинг кўплигида эмас. Бойликнинг, фарзанднинг ё бошқа неъматларнинг адади кўп экани уларнинг баракали эканини билдирмайди.
Барака яхшиликнинг тўхтовсиз ёғиб туришидир. Яхшилик эса биз кутмаган жойдан ўзини зоҳир қилиши мумкин.
Барака ҳаётимизнинг турли жабҳаларида намоён бўлади. Хусусан, вақтнинг баракаси – жуда кўп хайрли ишларга эришмоқдир. Бу хайрли ишлар кўзга кам кўринса-да, сира тўхтамайди.
Бойликнинг баракаси – қўлимизда Аллоҳ берган озгина сарват билан зинҳор йўқчилик сезмаймиз. Қалбда қаноат ва хотиржамлик, эртанги кундан хавотир бўлмайди, Аллоҳ ризқимизни, албатта, беришига ишонамиз ва бу айни баракадир.
Фарзанднинг баракаси – Аллоҳ биргина фарзанд билан ҳам инсонни иззатга кўтариши мумкин. Фарзанднинг салоҳияти, ибодати ва дини билан ундан келадиган яхшиликлар узилмайди.
Касбнинг баракаси – ўзимиз тутган касбни бажариб, вақтимизнинг мазмунли ўтиши, ундан инсонларга манфаатлар етказишда кўринади.
Сўзнинг баракаси – қисқа жумла ва оз калима билан катта маъно изҳор қилиш ва шу сўз сабабли инсонлар қалбига йўл топиб, уларнинг ҳидоятига сабабчи бўлиш сўзнинг баракасидир.
Бараканинг манбаси нима?
Уламоларимиз бу ҳақда дақиқ изланишлар олиб боришган. Барака – ҳалолликдадир. Ҳалоллик – тўғрилик, дил ва тилнинг, амал ва сўзнинг мувофиқ бўлиши, ёлғон ва фирибдан холи бўлмоқ ҳалолликдир.
Бараканинг офати – ҳаромдир. Аллоҳ таъқиқлаган ишлар билан машғул бўлиш баракани учиради. Юз йил умр, катта маблағ, ўнлаб фарзандлар, соатлаб сўзланган нутқлардан гўзал натижа кўринмаса, билмоқ керакки, Аллоҳ амрига исён этган жойимиз бор. Биз югурамиз, еламиз, лекин барака ва ҳаловатни топмаймиз. Чунки ишимизда ҳаромдан бир улуш бор.
Аллоҳ бизга ҳалолликни, баракани насиб этсин! Ўзи рози бўлмаган ишлардан узоқ айласин! Амийн!
Абдул Ҳамид Маликов,
“Пискент” жоме масжиди имом хатиби

❓Мен таъмирлаш ишларида ишлайман.
Таҳорат қилишда маҳсига масҳ ортиш ҳақида тушунтириб беринг. Мен бомдодда маҳси кийиб, намоз ўқийман. Кейин ечиб қўяман. Кейин ишга бориб кияман. Яъни ишга борсам ва намоз вақти бўлганда таҳорат қилсам, оёқни ювмасам, маҳсини кийиб намоз ўқиш жоиз бўладими?
Шу масалада – маҳси, масҳ ҳақида менга илм беринг.

БУЮК ФАТҲ ОЛДИДАН СИНОВ
Фотиҳ Султон Меҳмет Константинопол (Истанбул)ни фатҳ этиш режаларини тузарди. Ҳали 21 ёшда бўлган навқирон султон Истанбул фатҳига киришишдан олдин ўз халқини имтиҳон қилиб кўрмоқчи бўлди. Тонгнинг илк соатларида қиёфасини ўзгартириб, ўша вақтлардаги Усмонийлар салтанатининг бош шаҳри бўлган Эдирнедаги бозорга борди. Бозорнинг бир тарафидан кириб харид қилишга киришди.
Биринчи дўконга кириб, бир нарса харид қилди. Иккинчи нарсани олмоқчи бўлганида сотувчи кўнмади. Султон ҳам ўз ўрнида мол бўла туриб нима сабабдан бермаётгани ҳақида сўради. Сотувчи: «Мен сенга бу нарсани сотиб байʼ очдим, иккинчи оладиган нарсангни қаршимдаги дўкондан ол, чунки у ҳали савдо қилгани йўқ», деб жавоб қайтарди.
Фотиҳ бу ҳолдан мамнун бўлганча иккинчи дўконга кирди. У ердан бир мол олгач, иккинчисини сўраса, у ҳам бермай қўшни дўконга юборди. Шу йўсинда султон Меҳмет бутун бозорни кезиб чиқди ва ҳар кирган дўконида аввалгидек муомалага гувоҳ бўлди. Олган нарсаларини мадрасадаги толиби илмларга юборди.
Султон саройга қайтаркан, Аллоҳга шукур саждаси қилиб, бундай деди: «Эй Роббим, сенга ҳамдлар бўлсин. Менга шундай бир-бирини ўйлайдиган миллат эҳсон этдинг. Мен бу миллат билан нафақат Византияни, балки дунёни фатҳ этаман», деди ва Константинополни фатҳ этиш режаларини тузишга киришди.
51 кун давом этган қамал билан Византия таслим бўлди. Истанбул фатҳ этилганидан сўнг пойтахт Эдирнадан Истанбулга кўчирилди.
Туркчадан Ислом Абдулмажид таржимаси.