Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Чорва молларини семиртириш мақсадида магазиндан буханка олиб берсам, бўладими?
—————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Аввало барча намозларни ўз вақтида адо этиш керак, лекин кўп ҳолда асрни қазо қилмаслик ҳақида эшитиб қоламиз. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
АЛЛОҲГА ҲАДЯМИЗ ПОКМИ?

Аллоҳга
ҳадянгиз покми?
Мансуб бўлганимиз уммат орасида машҳур, аммо бугун унитилаёзган бир қоида бор: «Хушуʼ бўлмаган намозда хайр ёқдир».
Хўш, хушуʼ нима ўзи?
Аллома ибн Касирнинг айтишига кора , намозда виқор ва тавозуʼ билан сокин, хотиржам туриш хушуъдир. «Мадориж» асарининг муаллифи эса: «Хушуʼ Рабб таолонинг ҳузурида ҳокисорлик ва хорлик билан туришдир», дейди.
Хушуʼ ихлосдан аломатдир. Унинг жойи қалбда, меваси аъзоларда. Хушуъили қалбгина Парвардигорига эгилади, кейин аъзолар ҳам унга эргашиб, Аллоҳга бўйсунади. Агар қалб хушуʼ қилмаса, гаъфлатда қолса, аъзоларнинг итоати ҳам бузилади. Чунки қалб танадаги подшоҳга охшайди...
Хушуъли қалбни қозониш ниҳоятда қийин, аммо уни йўқотиш жуда осон. Айниқса, бизнингдек дунёга ружу қўйган авлодлар замонида. Табароний ва Ҳайсамийлар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) огоҳ этадиларки: «Бу умматдан биринчи кўтариладиган нарса хушуъдир. Ҳатто унинг ичида биронта хушуʼ қилгувчини тополмай қоласан».
Намозни хушуʼ билан ўқиш ҳақида гап кетганида баъзи салафларимиз айтишар экан: «Намоз подшоҳга ҳадя қилинадиган чўри қизга ўхшайди. Унга шол, ғилай, кўр, қўл-оёғи кесилган ёки ногирон, хунук қизни ҳадя қилган одам ҳақида қандай гумон қилиш мумкин? Худди шунингдек, касал, русиз намозни Раббига тақдим эта туриб, яна ўша намози билан Эгасига яқинлашишни истайдиган банда ҳақидачи? Аллоҳ покдир. Фақат пок нарсани қабул қилади. Руҳи бўлмаган намоз эса, пок амал эмас.»
Хушуʼ бизга намозни севдиради, машаққатларини кетказади, енгил қилади. Аллоҳ таолонинг ушбу ояти сўзимиз далилидир: «Сабр ва намоз билан ёрдам сўранглар. Албатта, у (намоз) оғир ишдир. Фақат хушуʼ қилгувчиларга (оғир эмасдир)» (Бақара, 45).
Намознинг руҳи хушуъдир. Хушуънинг кетиши бориб-бориб намознинг ҳам йўқолишига сабаб бўлади. Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) айтадики: «Дининглардан биринчи йўқотадиган нарса хушуъдир, охиргиси намоздир».
Хуллас, бутун намозларимизга хушуъни қайтариш биз учун жуда муҳим. Чунки Аллоҳ таоло Мўминлар сурасининг аввалидаёқ, фақат намозларида хушуʼ қилгувчи мўминлар нажот топиши ҳақида баёнот бериб қўйган...


Абдуғафур Искандар тайёрлади.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Йўлда машинада кетяпман, ёмғир ёғяпти. Намоз вақти ёмғир тинмади. Машина ичида намозни ишора қилиб ўқисам, бўладими?

————————-
🎧Жавобни аудидода тингланг!
ЭНГ КАТТА ГУНОҲ

Ҳаммамизга маълумки, Аллоҳ энг ёмон кўрган амал ширк келтиришдир. Ундан сақланиш, агар Аллоҳнинг ўзи марҳамат қилмаса, бандаси учун жуда мушкулдир. Чунки ширкнинг хили, тури кўп. масалан, уламоларнинг айтишича, «Агар итим бўлмаганида ёки эшикни қулфламаганимда уйимни ўғри уриб кетарди», дейиш ҳам ширкнинг бир кўринишидир. Чунки ҳамма иш Аллоҳнинг хоҳиши билангина амалга ошади. Агар у хоҳласа, эшикка бир эмас, ўнта қулф урилса ҳам, ўғри ўмариб кетаверади. Хоҳламаса, эшигида қулфи бўлмаса ҳам, уйга ҳеч ким киролмайди.
Албатта, бу гапда, эхтиёт чоралатини кўриш шарт эмас, деган маъно ёқ. Балки инсон сабабини ўринлатиб қўйиб, натижани фақат Аллоҳдан кутиши керак, дейилмоқчи. Чунки натижада сабабгагина, боғлаб қўйилса, ширк пайдо бўлди.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳаёти дунёни сабаблар пардаси билан ўради. Буюк хоҳишини эса, парданинг орқасида қолдирди. Аммо парданинг ортидаги ана шу хоҳишни кўра олишда инсонга машаққат ёқ. Зеро, иродаси ҳар нарсадан устун эканига Аллоҳ бисёр оят-аломатлар қилди. Фақат, инсонга уйғоқ қалб керак. Озгина ғафлат, холисликдан чекиниш ширк томон тойиб кетиш деганидир (Аллоҳ сақласин). Умар ибн Хаттоб (р.а.) огоҳ қилиб айтадиларки: «Ширк киши қалбига қоронғу уйда қора тошнинг устида ўрмалаб келаётган қора чумолидан ҳам махфийроқ тарзда киради».
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам умматларига ширкдан паноҳланиш сари бир йўлни кўрсатиб кетганкар: “Ким тўшакка кирганда «Қул я айюҳал кафурин» сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло уни ширкдан асрайди”, деганлар.
Хуллас, бу оғир гуноҳдан сақланиш учун бандага теран қалб билан қилинган холис ҳаракат ҳамда Аллоҳнинг ўзига илйижо керак.
Биз Аллоҳни ширкдан поклаганимиз каби, Аллоҳ ҳам бизни ширк амаллардан покласин. Тавфиқ Аллоҳдандир.


Абдуғафур Искандар
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Шомни ишхонада ўқиб йўлга чиқаман. Хуфтоннинг вақти кирганда йўлда бўламан. Уйга келиб 21:00 да ўқийман. Кечиктирганим учун гунохкор бўлмаяпманми?

———————
🎧Жавобин аудиода тингланг!
ҲАДИС: ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ЕТТИ НАРСА

Абу
Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалокатга олиб борувчи етти нарсадан қочинглар!», дедилар. «Улар нима, эй Расулуллоҳ?» дейишди.
Жаноби Пайғамбаримиз: «Аллоҳ таолога ширк келтирмоқ, сеҳр-жоду қилмоқ, ноҳақ бировни ўлдирмоқ, судхўрлик, етимнинг ҳаққини емоқ, жанг майдонидан қочмоқ, бегуноҳ покдомон мўмина аёлларга туҳмат қилмоқ», дедилар».

(Имом Бухорий ривоятлари)
Audio
🎧Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Бир инсондан 5 миллионга яқин қарзим бор. Лекин тўлай олмаяпман. Тўлайдиган муддатим ўтиб кетди. Шароитимни тушунтирсам, тушунмаяпти. Биргина йўлим – кредитга пул олишим мумкин. Кредит олсам, гуноҳкор бўлмайманми?
————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
НИМА УЧУН БИЗ МУСУЛМОНЛАР ОРТДА ҚОЛИБ КЕТДИК? -1

Дунё тарихига назар ташласак, Ислом диёрларида илм-фан юксак даражада ривожланган. Мусулмон олимлари дунёга жуда кўп кашфиётларни тақдим қилганлар. Ислом диёрларида илм-фан ривожланган пайтлар мусулмонлар дунёнинг энг бой кишилари ҳисобланишган. Ҳозирчи?

Нима учун биз мусулмонлар ривожланган Ғарб дунёси олдида ожиз бўлиб қолдик?

Ушбу саволга жавоб ўлароқ Исломободдаги илмий тадқиқот маркази профессори Доктор Фаррух Салим ҳайратли маълумотларни тақдим қилди.

Нима учун биз мусулмонлар бунақа ожиз бўлиб қолдик?

Сўнгги маълумотларга қараганда, сайёрамизда мусулмонларнинг умумий сони 1 476 250 000 кишидан ортиқроқ. Ундан бир миллиарди Осиёда яшайди, 400 миллиони Африкада, 44 миллиони Европада ва 6 миллиони Америкада истиқомат қилади. Ер сайёрасидаги ҳар бешта шахсдан биттаси мусулмондир. Ҳар бир ҳиндуга иккита мусулмон, ҳар бир буддистга иккита мусулмон, ҳар бир яҳудийга юзта мусулмон тўғри келади.

Сиз бирор марта ўзингизга савол бериб кўрдингизми, нима учун биз мусулмонлар тараққиётдан бунақа орқада қолиб кетдик?

Жавоб: Муаммо таълимда

Халқаро Ислом Ҳамкорлик ташкилотига 57 та давлат аъзодир. Ушбу 57 давлат ҳудудида умумий 500 та университет бор. Ҳар уч миллион мусулмонга битта университет тўғри келади. Биргина Америка Қўшма Штатларининг ўзида 5578 та университет бор, ҳар 57 000 америкаликка битта университет тўғри келади.

Шанхай Жиао Тонг университети бутун дунёдаги университетлар натижаларини солиштириб чиқди ва қизиқарли томони шундаки, дунёнинг 500 та энг кучли университетлари рўйхатида бир дона мусулмон давлатларидан университет йўқ.

БМТ берган маълумотларга кўра, христиан дунёсида саводхонлик даражаси 90 фоизни ташкил этади. Аҳолисининг асосий қисми христианлардан иборат бўлган 15 мамлакатда саводхонлик даражаси 100 фоизни ташкил этади.

Мусулмон дунёсида саводхонлик ўртача 40 фоизни ташкил этади. Аҳолиси 100 фоиз саводли бўлган бир дона ҳам мусулмон давлати йўқ.

Христиан дунёсида саводхонларнинг 98 фоизи ўрта мактабни тугатади, бизда бўлса саводхонларнинг фақатгина 50 фоизигина ўрта мактабни тугатади.

Христиан дунёсида саводи чиққанларнинг 40 фоизи Олий таълим даргоҳида ўқийди, бизда бўлса бор йўғи икки фоизи.

(Давоми бор)
Фируз АЛЛАЕВ тайёрлади
НИМА УЧУН БИЗ МУСУЛМОНЛАР ОРТДА ҚОЛИБ КЕТДИК? - 2

(Давоми)

Нима учун биз бунақа ожиз бўлиб қолдик?

Чунки биз билим ишлаб чиқара олмаяпмиз, чунки биз мусулмон илм дунёсини ярата олмаяпмиз. Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатларда ҳар бир миллион мусулмонга 230 нафар олим тўғри келади. АҚШда ҳар миллион кишига 4000, Японияда 5000 олим тўғри келади. Бутун араб дунёсида фаолият юритадиган олимлар сони 35 000 нафар, ҳар бир миллион арабга 50 техник-инженер тўғри келади. Христиан дунёсида ҳар бир миллион аҳолига 1000 инженер тўғри келади. Мусулмон дунёси ялпи ички маҳсулотнинг 0.2 фоизини, Ғарб эса 5 фоизини илм-фанга сарфлайди.

Хулоса: Биз билим ишлаб чиқара олмаяпмиз.

1000 нафар аҳолига тўғри келадиган матбуот сони ва миллион аҳолига нисбатан нечта янги сарлавҳали китоб чоп этилиши аҳоли орасида билим қанчалик яхши тарқалишини кўрсатиб турадиган жиҳатдир. Покистонда бир кунда ҳар минг кишига 23 та газета, Цингапурда 360 та газета чоп этилади.

Буюк Британияда янги чоп этиладиган китоблар сони солиштирилса, ҳар миллион кишига йилида 2000 та янги китоб ёзилиб, чоп этилади. Мисрда ҳар бир миллион аҳолига 20 та янги китоб ёзиб чоп этилади.

Хулоса: Биз мусулмонлар орасида билимни тарқата олмаяпмиз.

Замонавий дунёда маълум бир мамлакатда илм-фан қанчалик ривожланганлигини ушбу мамлакатдан экспорт қилинадиган юқори технология воситалари сонидан билиб олса бўлади. Масалан, Покистон давлатининг бир йиллик экспорт товарларининг фақатгина 1 фоизи юқори технологияларга тўғри келади. Саудия Арабистони, Марокаш, Кувайт, Жазоирда вазият янада ачинарли. Ушбу мамлакатлар экспортининг фақатгина 0.3 фоизигина юқори технологияларга тўғри келади. Цингапурда ушбу кўрсаткич 58 фоизга тенг.

Хулоса: Биз илм-фанни амалда қўллай олмаяпмиз.

(Давоми бор)

Фируз АЛЛАЕВ тайёрлади
НИМА УЧУН БИЗ МУСУЛМОНЛАР ОРТДА ҚОЛИБ КЕТДИК? -3

(Охири)

Биласизми
, келажак билимни чуқур эгаллаган жамиятларга тегишли бўлади.

Қизиқарли маълумот. Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг 57 аъзосининг бир йиллик умумий ялпи ички маҳсулоти 3 триллион долларга бормас экан. Биргина АҚШнинг ялпи ички маҳсулоти 18 триллион доллар, Хитойники 12 триллион, Япония 4.2 триллион, Германия бўлса бир йилда 3.4 триллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарар экан. Биз 57 давлат бир бўлиб биргина Германиянинг ялпи ички маҳсулотини ишлаб чиқара олмас эканмиз.

Нефтга бой араб дунёсининг уч бой мамлакати Саудия Арабистони (643 млрд), Қатар (200 млрд), БАА (359 млрд)нинг биргаликдаги умумий ялпи ички маҳсулоти ҳажми (нефтни ҳам ҳисобга олганда) бир триллион 200 миллиард долларлар атрофидадир. Биргина Испания бир йилда 1 триллион 256 миллиард, Полша 509 миллиард доллар қийматга эга ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаради.

Хулоса, бутун дунё умумий маҳсулот ҳажмига нисбатан мусулмон дунёси жуда кам маҳсулот ишлаб чиқаради, буни остида эса илм-фаннинг қолоқлиги ётади.

Биз, мусулмонлар, агар келажак бизга тегишли бўлсин десак аввало бор эътиборимизни, илм-фаннинг, таълимнинг ривожланишига қаратишимиз керак. Фақат шу орқалигина яна биз дунёнинг энг тараққий қилган жамиятига айланишимиз мумкин, бўлмаса ҳали-ҳануз вазият ўзгармайди.

Феруз Аллаев тайёрлади.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Шом вақти кириб қолса, автобусда намоз ўқиса, бўладими?
—————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Forwarded from Qur'on hidoyati
​​«Sizlarga Robbingizdan mav'iza, qalbingizga shifo, mo'minlarga hidoyat va rahmat keldi»
("Yunus" surasi, 57-oyat)

G'am alamga botsang, havf-hatarda qolsang, keskin va tang ahvolga tushsang, buning shifosi Qur'onda.
Sen davoni astoydil izlagin, Allohga qasamki, uni aniq topasan
!


Yaqinlarga ulashish
👇
@quronhidoyati
ДУО – НАЖОТ КАЛИТИ

Дуо ибодатнинг мағзидир. Аллоҳ билан банда орасини дуо боғлайди. Дуо инсоннинг қон-қонига сингиб кетган. Эътибор берганмисиз, бошига ташвиш тушган одам биров ўргатмаса ҳам ўз-ўзидан Аллоҳга илтижо қилади, оғирини енгил қилишини ўтиниб сўрайди. Мана шу ҳолат дуо қилиш инсоннинг асл фитратига хос эканини кўрсатади.

Инсон ҳаётда турли синовларга дуч келади. Шундай пайтда дуо қилишдан ўзга чора тополмайди. Мушкул вазиятда қолган одам қўлини самога кўтариб Аллоҳга юкинса, қалби таскин топади. Шунинг учун бўлса керак, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларини дуо қилишга буюрган: «(Эй инсонлар,) Парвардигорингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизлар (қилган дуоларингизни) мустажоб қиламан. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр қилганлар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирадилар», деди» (Ғофир сураси, 60-оят).

Дуо кўплаб касалликлар давосидир. Инсон юрак дардини энг яқин дўстига айтса, қайғусини сал бўлсаям унутади, оғир маънавий юкдан халос бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта дуо тушган-тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар», деганлар.

Банда бошига мусибат тушганда дуо сабабидан Аллоҳ ўша кулфатни аритади ёки енгиллатади. Шунингдек, банда келажакда бошига тушиши мумкин бўлган мусибатлардан ҳам дуо ёрдамида сақланади.

Руҳиятшунослар таъкидлашича, бирон дарднинг сабабини яқин дўстга айтиш билан кўплаб руҳий касалликларни тузатса бўлади. Дардини бировга айтмай ичига ютиб юрса, касаллик баттар зўрайиб кетади. Агар инсон қалбидаги дардини Аллоҳга айтса, Ундан ёрдам сўраса, дили ором олади, елкасини тоғдек босиб турган ғам-ғуссалар сал бўлсаям арийди. Чунки киши қалбидаги имони: «Аллоҳ сен билан бирга, ундан бирон нарса сўрасанг, албатта беради, бошингга тушган мусибатларни ҳам аритади», деб тасалли бериб туради.

«Қуръон қалблар шифоси» китобидан

Яқинларга улашиш
👇
@quronhidoyati
МАҚОМ ВА МАРОМ

Одамзоднинг табиати қизиқ. Бирор мансабга эришса, дарҳол ўзини юқори тута бошлайди. Онасининг қорнидан раҳбар бўлиб туғилгану, ўлгунича шу мақомда қолади, гўё. Гўрга ҳам шу мартаба билан кириб, қиёматда ҳам худди шундай тириламан деб хаёл қилса керак.
Ҳолбуки, унинг бу керилиши, ўзини катта олиши унинг обрўсини йўқолишига замин ҳозирлайди, холос. Мушк анбар деган хушбўй кийикнинг киндигидан тайёрланар эмиш. Қимматбаҳо жавоҳирлар ҳам оддий тошлар орасидан танлаб олинади. Агар у танлаб олинмаса, оддий тошдан фарқсиздир.
Ҳар қанлай гўзалликнинг аввали ғариблик ва кўримсизлик бўлгани сингари унинг оқибати ҳам шундай. Кўзларини ёғ босиб, на устозни танимай, на каттани ҳурмат қилмай, ожизларни эзиб, кучлиларга таъзим бажо қилиб юрадиган касларнинг ўрни зинҳор иззат тахтида бўлмайди.
Ҳар қандай жамиятда, ҳар қандай замонда ўзгармайдиган қонуниятлардан бири шуки, камтарлик ва ўз ҳаддини билишдек гўзал мавқе йўқ.

Акром МАЛИК
Эй ўғлим! Саломатлик бебаҳо бойлик, гўзал ахлоқ беқиёс неъматдир.

@diyonatli
ҲАЗРАТ УМАРНИНГ НИЛ ДАРЁСИГА МАКТУБИ

Имом
Суютийнинг «ал-Хулафо» китобида қуйидагилар келган: «Миср фатҳининг биринчи йилида у ернинг аҳли Амр ибн Оснинг (Миср волийси) ҳузурига келиб:

– «Нилнинг узоқ замонлардан бери бўлиб келаётган одати бор. Ўша бўлса, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.

– «У недир?» – деди.

– «Буъна ойидан ўн икки кеча қолганда ота-онаси ҳузуридаги бокира қизни уларни рози қилиб олсак, яхшилаб кийинтириб, тақинчоқлар тақиб, Нилга ташласак, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.

– «Бу Исломда мутлақо дуруст бўлмайди. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади», – деди Амр.

Нилда бирор нарса оқмай, уч ой туриб қолишди. Шунда Амр Умар ибн Хаттобга бу ҳақда мактуб ёзди. Умар унга «Жуда тўғри қилибсан. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади. Мен сенга бир варақ юбордим, уни Нилга ташла», – деб жавоб мактуби ёзди. Мактуб Амрга етганда у варақни очди. Унда қуйидагилар ёзилганди: «Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амиридан Мисрнинг Нилига! «Эй Нил! Агар ўзингча оқадиган бўлсанг, оқма! Агар Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳ сени оқадиган қилган бўлса, Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳдан сени оқизишини сўраймиз».

Амр ибн Ос мўминлар амирининг мактуби ҳақида кишиларга хабар берди. Сўнгра хоч кунига бир кун қолганда Амр мактубни Нилга ташлади. Ўшанда Миср аҳли Нилдан бошқа ҳеч нарса қондира олмайдиган қурғоқчилик сабабидан Мисрдан кўчиб кетишга ҳозирланиб бўлган эди. Хоч куни тонг отганда Аллоҳ таоло Нилни бир кечада ўн олти қулоч қилиб оқизаётганини кўрдилар. Мазкур ёмон одат йўқ бўлди. Унинг Миср аҳолиси устидан ўрнатган зўравонлиги битди».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» (5-жуз) китобидан
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Мен институтда ўқийман. Телефонимда Қуръон карим программаси бор. Бўш вақтимда Аллоҳ кодир килганча сураларни ёдлаб ўтираман.
Шу программама орқали Қуръонни тахоратсиз ўқисам мумкинми ёки гуноҳкор бўламанми?

————————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ҚАДРИ БИР ҚУЛТУМ СУВГА ТЕНГ ЭМАС

Бир
йили Шақиқ Балхий* ҳажга бориш нияти ила йўлга тушди. Бағдодга келганида, халифа Ҳорун ар-Рашид бу зотнинг келганини эшитиб, ҳузурига чақирди. Шақиқ Балхий халифанинг ҳузурига келди. Халифа сўради:
— Зоҳид зот Шақиқ Балхий сизмисиз ?
— Шақиқ менман аммо, зоҳид эмасман.
Халифа Шақиқ Балхийдан ўзига насихат қилишини сўрагач, Шақиқ деди:
— Ақлингни йиғиб ол ва жуда диққатли бўлки, Аллоҳ таоло сенга Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг мақомини берди. Сендан у зотдагидек тўғриликни хоҳлайди. Сенга Умар ал-Форуқ розияллоҳу анҳунинг мақомини берди. Сендан у зотда бўлганидек, ҳақ ила ботил орасини ажратишингни хоҳлайди. Сенга Усмон Зиннурайн розияллоҳу анҳунинг мақомини берди. Сендан у зот каби ҳаё ва карам соҳби бўлишингни хоҳлайди. Сенга Алиюл Муртазо розияллоҳу анҳунинг мақомини берди. Сендан у зот каби илмли ва адолатли бўлишингни ҳоҳлайди.
— Яна бироз насиҳат қилинг!
— Аллоҳ таолонинг жаҳаннам деган бир ери борки, сени у ерга қоровул қилиб қўйди. Қўлингга уч нарса берди. Улар мол-мулк, қилич ва қамчи. Бу уч нарса билан инсонларни жаҳаннамдан узоқлаштир. Ёнингга бир муҳтож келса, унга мол бер. Аллоҳнинг амрига қарши чиққанларни бу қамчи билан адабини бер, йўлга сол. Бошқаларга ҳақсизлик қилганлар, ноҳақдан одам ўлдирганлар қаршисига сен шу қилич билан чиқ. Агар бу ишларни қилмасанг, жаҳаннамга биринчи тушадиган сен бўласан.
— Яна бироз насиҳат қилинг!
— Сен сувнинг манбаи кабисан. Вазир ва қўмондонларинг эса, сув оқадиган йўл каби. Сувнинг манбаи тоза ва покиза бўлса, унинг йўли ҳам покиза бўлади. Сувнинг манбаи пок бўлиб, йўлларида ифлослик бўлса, бунда зарар йўқ. Пок сув буни ювиб кетади. Агар манбаи ифлосланса, энди йўлларининг пок бўлишидан ҳам умид қилиб бўлмайди.
— Яна бироз насиҳат қилинг!
— Тасаввур қил, чўлнинг ўртасида қолдинг. Сувсизликдан ўлар ҳолдасан. Кимдир келиб, бир ютум сув сотаман деса, қанчага олар эдинг?
— Қанча ҳоҳласа шуни бериб, сувни олардим!
— Сув келтирган одам суви эвазига ярим салтанатингни берасан деса, рози бўлармидинг?
— Ҳа, рози бўлардим.
— Тасаввур қилки, салтанингни ярмини бериб, сотиб олган сувингни ичдинг. Бир муддат ўтгач сувни ташқарига чиқариш керак бўлди. Лекин чиқара олмадинг. Ўлар ҳолга келдинг. Бир одам келиб, сени бу ҳолдан қутқараман. Эвазига қолган давлатингни берасан деса, рози бўлармидинг?
— Албатта рози бўламан. Жоним ҳиқилдоғимда турса, салтанатнинг нима кераги бор.
— Шундай экан аввал ичиб, кейин ташқари чиқариб юборадиган сувингчалик қадри бўлмаган бу салтанатинга суянма. Бу мол-дунёга суяниб, ҳеч кимга катта кетма.
Бу насиҳатлардан сўнг Ҳорун ар-Рашид кўп йиғлади. Шақиқ Балхийни ҳурмат ва эҳтиром ила йўлига кузатди...

* Шақиқ Балхий — буюк авлиёлардан бўлган, куняси Абу Али, отасининг исми Иброҳим. Иброҳим Адҳамнинг толиби, Ҳотамул Асомнинг устози. Дунёга кўнгил қўймаган, харом ва шубҳалардан шиддат ила қочган. Тижорат билан шуғулланган. 790 (ҳижрий 174) йилда вафот этган.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Шамоллаган ва касал бўлган инсон мустаҳаб қилмасдан таҳорат қилиб, намоз ўқиса бўладими? Ё бу инсон узрли ҳисобланиб, таяммум билан намоз ўқийдими?
——————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Forwarded from Qur'on hidoyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qur'on ila hidoyat topdim ko'rsatuvi


Yaqinlarga ulashish
👇
@quronhidoyati